ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ШАРҚШУНОСЛИК ИНСТИТУТИ
Қўлёзма ҳуқуқида УДК:
ББК:
РАИМДЖАНОВА ИРОДА ИСКАНДАРОВНА
“АБДУЛХОЛИҚ ҒИЖДУВОНИЙНИНГ ДИНИЙ ВА ИРФОНИЙ ҚАРАШЛАРИ ”
5А220313 – Замонавий Шарқ фалсафаси ва тарихи
Магистр
академик даражасини олиш учун ёзилган
диссертация
Илмий раҳбар: доц. М. Қодиров
Аннотация
Мазкур магистрлик диссертациясида Хўжа Абдухолиқ Ғиждувоний таълимотининг ахлоқий қадриятлари тадқиқ этилиб, ҳозиргача илмий муомалага киритилмаган асарларини таржима ва таҳлил қилиш асосида унинг тасаввуфий-ирфоний таълимотининг моҳияти очиб берилган.
Тошкент – 2010
МУНДАРИЖА:
Кириш....................................................................................................3-10
I боб. Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг ҳаёти ва тасаввуфий
Мероси.................................................................................................11-30
I.1. XII-XIII асрларда Бухородаги ижтимоий – сиёсий вазият ва маънавий ҳаёт......................................................................................11-14
I.2. Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг ҳаёти ва ижоди..........................15-19
I.3. Хожагон тариқати ҳақидаги фикрлар.........................................20-30
II боб. Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг ирфоний ва фалсафий дунёқараши.........................................................................................31-63
II.1. Инсон ва инсонпарварлик ғоялари.............................................31-43
II.2. Илм ва иймон тушунчаси............................................................44-52
II.3. Маънавий-ахлоқий поклик ва комил инсон ғояси....................53-63
ХУЛОСА.............................................................................................64-65
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.............................................66-68
Диссертация мавзусининг долзарблиги. Истиқлололга эришган Ўзбекистоннинг иқтисодий тараққиётида, халқимизнинг ҳаётида, давлатимизнинг сиёсий ҳаётида туб ўзгаришлар амалга оширилмокда. Халқимиз ўзининг буюк келажагини яратмоқда. Уни яратишда улуғ аждодларимиз буюк файласуфлар, дин арбоблари, буюк мутасаввиф донишмандлар, улуғ алломалар таълимотини ўрганиш имкониятига эга бўлдик. Асрлар мобайнида халқимиз сақлаб келаётган умуминсоний, миллий ва маънавий кадриятларни илмий тадқиқ қилиб, ривожлантиришга янги имкониятлар яратилди.
Маънавий қадриятлар ривожига катта эътибор берилаётганлигининг сабаби президент И.А.Каримов томонидан қуйидагича изоҳланиши диққатга сазовордир: "Биз мусулмон дини ҳақида гапирганда аввало Аллоҳ ва унинг расулини, ўзимизга руҳан яқин бўлган улуғ алломаларимиз, улуғ имомларимизни тасаввур қиламиз. Мана шу қутлуғ заминимизда туғилиб, вояга етган, муборак номларини бугун ислом дунёси чексиз ҳурмат билан тилга оладиган Имом ал- Бухорий, Имом ат-Термизий, Хожа Баҳоуддин Нақшбанд, Аҳмад Яссавий, Абдухолиқ Ғиждувоний, Замахшарий каби пиру комилларимизни назарда тутамиз. Маънавий ҳаётимизни мана шу улуғ номлар билан боғлаймиз.
Нега биз мустақиллигимизнинг дастлабки кунларидан бошлаб шу улуғ аждодларимизнинт табаррук номларини тиклашга киришдик?
Чунки бу буюк инсонларнинг азиз номлари, ўлмас мероси муқаддас динимиз билан чамбарчас боғланиб кетган. Уларни бир-биридан ажратиб бўлмайди... Биз бу мутафаккирларимизнинг қутлуғ меросидан бугун халқимиз, жумладан ёшларимизнинг ҳам баҳраманд бўлишига, уларнинг мана шундай маънавий муҳитда камол топишига, ислом динининг инсонпарварлик фалсафаси, буюк ғоялари ёш авлод юрагидан ҳам жой олишига шароит яратмоқдамиз"1.
Ҳозирги пайтда ёшларни миллий руҳда юксак ахлоқий фазилат соҳиблари қилиб тарбиялаш масаласига эътибор кўчайди, чунки маънавий камол топган инсонларгина демократик жамият ва фуқаровий давлатни қуришлари мумкин.
Президентимиз И. А. Каримов томонидан чиқарилган фармонларда, маънавий, маърифий ислоҳотлар давлат сиёсатининг асоси эканлиги, бу устувор йўналиш эканлиги таъкидланмокда. Миллий қадриятларни, урф-одатларни тарихий маданий-маърифий меросни тиклаш, улуғ мутафаккирларимизнинг таълимотларини ўрганиш, илмий назарий жиҳатдан таҳлил қилиш шу асосда туғилган фикр ва мулоҳазаларни ёшлар онгига сингдириш, Ўзбекистонда тарбия ишларини тўғри йўлга қўйиш учун дунёвий таьлим ютуқларини жорий этиш билан бирга, маънавият оламининг муқаддас китоби ва рисолалари, тасаввуф илмининг намояндалари асарларидан илмий равишда кенг фойдаланиш лозим. Шу мақсадда тасаввуфий ирфоний таълимотнинг буюк асосчиларидан бири сифатида Хўжаи Жаҳон Абдухолиқ Ғиждувоний таълимотини ўрганиш жуда муҳим аҳамият касб этади.
Жуда улкан тарбиявий-маърифий, инсонпарварлик моҳиятига эга бўлган улуғ кишилар таълимотини ўрганиш, ўз миллий маънавиятини тиклаётган мустақил Ўзбекистонимиз халқи олдида турган муҳим вазифалардан ҳисобланади.
Маданий меросимизни, ўтмиш қадриятларимизни кенг ва ҳар томонлама ўрганиш ҳозирги миллий маънавиятимизнинг чуқур тарихий илдизларининг шақлланиш босқичлари ва хусусиятларини очиб бериш учун зарурдир. Мнллий маданиятимизни мустаҳкамлаб, унга ҳар томонлама узликсиз ривож бериш, келгуси маънавий келажагимизни таъминлаш учун тарихий илдизларимизни яхши ўрганиш ва бу орқали унинг ўзига хос хусусиятларни йўқотмаган ҳолда жаҳон маданияти ютуқларини ўзлаштириш каби масалалар борган сари муҳим аҳамият касб этмокда.
Инсоннинг инсонлиги, биринчи навбатда, унинг маънавий - ахлоқий жиҳатдан баркамоллиги, поклиги билан белгиланади. Маънавий - ахлоқий баркамол инсон ота-онаси, фарзандлари, қариндошлари, хуллас, бутун оила аъзолари, қўни-қўшнилари, маҳалла- куйи, умуман, халқ, фаровонлиги ҳақида қайғуради, ўз одоб-ахлоқи, феъл-атворини ёқимли қилишни инсоний бурч деб ҳисоблайди, халқ маъқуллаган ва қабул қилган Конституцияни ҳурмат қилади ва унга садоқат намуналарини амалда кўрсатади.
Мусулмон диний-фалсафий таълимоти тарихида алоҳида ўрин тўтган, тасаввуфнинг "хўжагон" (яъни хўжалар) тариқатига асос солган, Хўжаи Жаҳон деган унвонга сазовор бўлган, Шарқ оламининг ифтихори, буюк бобокалонимиз Хўжа Абдухолиқ Ғиждувоний ана шундай инсонийликни мужассам этган улуғ ориф, мутасаввифдир. Хўжагон-нақшбандия таълимотининг ҳақиқий асосчиси Хўжа Абдухолиқ Ғиждувоний таълимоти бўлажак авлодни ҳар томонлама етук, комил инсон қилиб тарбиялашда бебаҳо хазинадир. Биз истиқлол туфайли барча фанлар бўйича бобокалонларимиз яратган меросни ўзлаштириш, тадқиқ, тарғиб қилиш, ўз севган соҳасида илмий фаолият билан шуғулланиш имкониятига эга бўлган эканмиз, Хўжаи Жаҳондек улуғ пир таълимотини ўрганиш бугунги маънавият соҳасида олиб борилаётган ишларнинг таянчларидан бири бўлмоғи даркор.
Муаммонинг тадқиқ этилганлик даражаси: Ғиждувоний хўжагон тариқатининг ижодкоридир. У ўзига хос маънавий, ахлоқий қадриятларга, хусусан, инсонпарварлик, меҳр-шавқат, адолат ғояларига алоҳида эътибор қаратган мутафаккир ҳисобланади. Шўролар даврида авлиёлар, орифлар таълимоти эътибордан четда қолганлиги туфайли, Ғиждувоний ҳаёти ва таълимоти ҳозирги давргача махсус, етарли даражада теран ва ҳар
томонлама тадқиқ этилмаган. Энди тасаввуфга қизиқувчи халқимизнинг дунёқарашини шакллантаришда Хўжаи Жаҳоннинг ижтимоий, фалсафий, ахлоқий қарашлари беқиёс аҳамият касб этади. Ул мўътабар зотнинг
диний-тасаввуфий мавзуларга тегишли рисолаларида инсоннннг маьнавий, ахлоқий такомиллашишига қаратилган фикр, тавсия, панд-
насиҳатлар мавжуд. Булар катта назарий, амалий, тарбиявий аҳамиятга эга эканлигини бу сиймонинг қаламига мансуб асарлар тасдиқламоқда2.
Ғиждувоний таълимотини ўрганиш бўйича кейинги йилларда анча ишлар амалга оширилди, Хўжагон тариқатининг мазмун-моҳиятини унинг ўзига хос хусусиятларини XIV-XVII асрларда қатор мутафаккирлар тадқиқ этганлар.
Истиқлолдан кейин маънавиятга берилган катта эътибор туфайли тасаввуф ва унинг тариқатлари, Хўжагон тариқатининг моҳиятига оид кўп манбалар таржима қилинди.Абдухолиқ Ғиждувонийнннг тасаввуфий, ирфоний, ахлоқий таълимотини ёритишда хорижий шарқшуносларнинг ҳиссаси жуда ҳам сезиларлидир. Масалан, Германиянинг шарқшунос олимаси Аннемари Шиммель ўзининг "Ислом оламининг тасаввуфий таълимоти" асарида ёзадики, Хамадонийнинг энг истеъдодли халифи - издоши Абдул Абд ал-Холиқ Ғиждувоний эдики, ўз муршидининг таълимотини тарғиб этиш, тарқатиш билан бирга, ўзи тасаввуфнинг хўжагон тариқатига янгиликлар киритиб, кейинчалик, Нақшбандия тариқати амалиётининг асосига айланган саккиз қоидани ишлаб чиққан. Баҳовуддин Нақшбанд расмий жиҳатдан Хўжагон тариқатининг иноят этувчиси бўлса-да, унинг тариқатининг асл моҳиятини ишлаб чиққан ориф Ғиждувоний ҳисобланади"3.
Англиялик шарқшунос олим Тримингэм Ж.С. ўзининг "Исломда сўфийлик мазҳаблари" номли асарида ёзадики, Нақшбандия анъанаси Баҳовуддинни унинг номи билан юритиладиган тариқатнинг асосчиси ҳисобламайди ва хулди шунинг учун ундан (яъни Баҳовуддиндан) муридларининг йўналиши силсиласи ва тарбия вужудга келмаган. Тариқат тарихига тааллуқли асарнинг муаллифи Фахриддин бинни Хусайннинг “Рашоҳат айн ал-Ҳайат” номли асарида ёзишича: "Мазкур тариқатнинг бошловчиси Абу Якуб Юсуф ал-Ҳамадоний ҳисобланиб, бироқ, унинг халифи руҳий устози - асосчиси шу тариқатнинг яъни, унинг амалиётига хос бўлган таълимотнинг яратувчиси Абдухолиқ Ғиждувонийдир.
Россиялик шарқщунос Алексей Хисматулин "Сўфийлар ҳикмати" номли асарининг Шаҳобиддин, Муҳаммад Порсо, Маҳдуми Аъзамлар рисолаларининг сўзбошисида Абдухолиқ Ғиждувоний ҳақида қисқача шундай ёзади: "Хожагон Марказий Осиёдаги тасаввуфий - диний окимнинг номидирки, бу оқим турли вақтларда ХП-XV асрнинг охиригача турли даражадаги сўфийлар жамоаси ҳисобланарди. Маънавий мерос сифатида қабул қилиб келинган, унинг асосчиси аслида Абдухолиқ Ғиждувоний ҳисобланади. Ғиждувонийдан Баҳовуддингача мерос сифатида ўтиб келган маънавий силсилани кўриб чиқсак, унда аниқланадики, Нақшбандия номи билан тарқалган хожагоннинг мубошири Абдухолиқ Ғиждувоний ҳисобланади. Баҳовуддин мазҳаби Марказий Осиёда тарқалган кўп сонли хўжагонлар жамоасининг бири ҳисобланади. Тожикистонлик тадқиқотчи А.Муҳаммадхўжаев ўзининг "Нақшбандия мафкураси" номли китобининг Нақшбандийликнинг ғоявий манбалари" қисмида Ғиждувонийнинг фалсафий-тасаввуфий қарашларини бироз тавсифлаб, инсонпарвар, ахлоқшунос Ғиждувоний Баҳовуддин Нақшбанднинг руҳий-увайсий муршиди ҳисобланишини айтади.
Кўриниб турибдики, юқорида эслатилган тадқикотчи олимлар Абдухолиқ Ғиждувоний хўжагон тасаввуфий-фалсафий йўналишининг бунёдкори эканлигини таъкидлаб, унинг маънавий ижодидага ахлоқий кадриятларнинг жамият ҳаёти учун муҳимлигини алоҳида қайд этиб, мутафаккир ижтимоий, маданий-маънавий меросини тўла муфассал ўрганиш ва ҳар томонлама тадқиқ этиш долзарб масала эканлигига диққат-эътиборни қаратганлар.
Ғиждувоний тасаввуфий таълимоти ҳақидаги мақола ва рисолалар орасида тўларок, маълумот берувчи асар профессор М.Н.Болтаев ёзган "Хўжа Абдухолиқ Ғиждувоний - инсондўст ҳаким, рифъат шайх" номли рисола ҳисобланади. Ушбу рисолада "хўжагон тасаввуфий-ирфоний тариқатининг устози, муршид, нақшбандия таълимотининг ҳақиқий асосчиси, даҳо, инсонпарвар шахс Ғиждувоний ҳаёти, устози Ҳамадонийнинг фазилатлари, тасаввуфнинг хўжагон тариқати, Хўжаи Жаҳоннинг асарлари, айникса, унинг инсон ҳақида, унинг маънавий, жисмоний томонлари хусусидаги фикрлари устида чуқур мулоҳаза юритилганлиги диққатга сазовордир.
МДнинг мақсад ва вазифалари. Хўжа Абдухолиқ Ғиждувонийнинг тасаввуфий-ирфоний таълимотининг моҳиятини очиб бериш, ундаги ахлоқий қадриятларни ҳар томонлама тадқиқ, этиш, унинг ҳозиргача илмий муомалага киритилмаган асарларини таржима ва таҳлил қилиш ишнинг мақсадидир.
Диссертациянинг янгиликлари куйидагилардан иборат:
- Ғиждувоний тасаввуфий-ирфоний таълимотидага ахлоқий қадриятлар муфассал тадқиқ этилган.
-
Хўжагон таълимотига оид манбалар асосида унинг таълимоти тавсифлаб берилган.
-
Хўжагон таълимотининг ҳозирга кундага фалсафий, амалий аҳамияти очиб берилган.
МДнинг илмий-услубий ва назарий асослари. Ўзбекистон Республикасининг миллий давлат мустақиллиги қўлга киритилгандан кейин энг муҳим вазифалардан бири сифатида халқ таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш масаласи кун тартибига қўйилди. Ўзбекистон тарихини ўқитиш ва ўрганишнинг ягона назариясини яратиш эса бу борада марказий ўринлардан бирини эгаллайди. Бугунги кундага асосий вазифа "Ўзбекистон тарихи" фани бўйича давр талаблари асосида ёш авлодни истиқлолнинг ҳақиқий фидоийси, миллий тикланиш жараёнининг фаол иштирокчисини комил инсон қилиб тарбиялащдан иборатдир. Президент И, Каримов "Хотирасиз баркамол киши бўлмаганидек, ўз тарихини билмаган халқнинг келажаги ҳам бўлмайди," деб таъкидлаган эди.
Тадқиқотнинг назарий асосларини Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг Шарқ ва Ғарб мутафаккирлари ҳақидаги ва уларнинг илмий, маданий, фалсафий меросни ўрганиш, мустақил давлатни мустаҳкамловчи, билимли, онгли, ижтимоий фаол, маънавий-маърифий, миллий ўзлигини, муқаддас анъаналарини англаш, Ватан тинчлигини химоя қилиш, эркин фикрловчи, дунёқараши кенг бўлган соғлом баркамол авлодни тарбиялашга қаратилган мулоҳазалари, ижодий салоҳиятдан унумли фойдаланиш, миллий ғоя, миллий мафкуранинг асоси бўлмиш ватан равнақи, халқ фаровонлига, комил инсон, ижтимоий ҳамкорлик, миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик, маънавий-тарбиявий йўналишларни ишлаб чиқиш, шу асосда жамиятимизда ижтимоий фаолликни шақллантиришга доир кўрсатмалари ташқил этади.
Диссертациянинг таркиби: диссертация кириш, иккита боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
I БОБ. АБДУЛХОЛИҚ ҒИЖДУВОНИЙНИНГ ҲАЁТИ ВА ТАСАВВУФИЙ МЕРОСИ
I.1. XII-XIII АСРЛАРДА БУХОРОДАГИ ИЖТИМОИЙ – СИЁСИЙ ВАЗИЯТ ВА МАЪНАВИЙ ҲАЁТ
XII аср охири XIII аср бошларида Бухоронинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий ҳаётида муҳим ўзгаришлар юз берган. Бу даврда феодал муносабатлар мустаҳкамланиб, ривожланиб борди.
1141- йилдан Бухорода садрлар ҳукумронлиги даври бошланган. "Улар Бухоронинг диний жамоасига бошчилик қилиш билан бирга шаҳарнинг раиси ҳам ҳисобланар эдилар. Садрлар династиясининг асосчиси Абдулазизхон ибн ал Маза бўлган. Абдулазизхон Бухорода шақлланган ўзига хос феодал садрлар ҳукмронлигининг асосчиси эди. Садрлар Бухоро диний жамоаларига раҳбарлик қилар эдилар. ''Садрлар Бухоро ва унинг вилоятидаги диний ҳокимятни ҳам, дунёвий ҳокимятни ҳам, ўз қўлларида тутиб турар эдилар. Улар энг катта ер эгалари, Бухоро теварагидаги энг яхши мулкларнинг хўжайини эдилар, шаҳардаги дўконлар, карвонсаройлар, ҳаммомлар, тегирмон-обжувозлар ва бошқалар ҳам садрларга тегишли эди. Вақф мулкларнинг кўплиги учун Бухоро руҳонийлари вақф ерларни бошқарган эдилар"4. Мамлакатлараро карвон савдосида улар фаол иштирок қилиб, салмоқли фойда олар эдилар. Айрим маълумотлар бўйича, уларнинг йиллик даромади юз минг динорга тенг эди. Деҳқончилик ерларидан йиғиб олинадаган солиқ, вақф мулклари, шаҳар ҳунармандчилиги савдо дўконлари ҳамда тегирмонлардан тўшадиган даромадлар ҳисобига уларнинг қўлида беҳисоб бойликлар тўпланган эди. Садрлар солиқ ва ўлпонларни кўпайтириб, шу ҳисобдан беҳисоб бойлик орттирдилар. Жумладан, Садр Муҳаммад ибн Абдулазиз 1207 йилда Маккага ҳаж қилганида халифага юз туядан кўпрок, совға салом олиб борди. Лекин бу мулкларнинг ҳаммаси халқ пешона териси ҳисобига тўпланган эди. Садр Муҳаммад ибн Абдулазиз Бухоро халқи орасида ўзининг нуфузини ошириш мақсадида 600 нафар фиқҳ, яъни ҳуқуқшуносларни ўз атрофида сақлаб тўрган. Бироқ халқ ўртасида унинг обрўси, таъсири ҳам кўтарилмади. Балки ҳурмат қилиш ўрнига ҳамма ундан нафратланди ва юз ўгирди. Чунки у меҳнаткаш аҳолига нисбатан ғоят шавқатсиз эди. Окибатда унинг "Садри жаҳон" унвони халқ ўртасида "Садри жаҳаннам" лакабига айлантирилди. Садрлар халққа ҳаддан ташқари зулм қилдилар. Натижада, Бухоро меҳнаткашларининг ғазаби ҳаддан ошиб, 1206-1207 йилларда қалқонсоз Малик Санжар бошчилигида қўзғалон кўтардилар. Қўзғалончилар бойларнинг уйини талаб, садрни оиласи билан Бухородан ҳайдайдилар. Ерларини сувсиз қолдириб, пайҳон қиладилар. Садр ёрдам сўраб ўзининг сиёсий ҳомийси қорахитой гўрхони ҳузурига борди. Бироқ, Бухорони идора қилиш тўғрисида расмий ҳужжат олинади холос. Малик Санжар қаср қурдириб Бухорони идора қила бошлайди. Бухородаги бу сиёсий вазиятдан фойдаланиб, Мовароуннаҳрда ҳукмронлик қилаётган қорахитой гўрхонларига қарши юришга баҳона излаб тўрган хоразмшоҳ Муҳаммад 1207 йилда Бухорога ҳужум қилиб, янги ҳукмдорнинг фаолиятига барҳам беради ва Бухорони Хоразм давлати таркибига қўшиб олади.
Мусулмон Шарқидаги бу улкан давлатнинг пойтахти Урганч шаҳри эди. Мовароуннаҳр аҳолисининг Хоразм тупроғида ягона марказга бирлашиши, шубҳасиз, ижобий тарихий вокеа эди. Аммо бу билан меҳнаткаш аҳолининг аҳволи енгиллашмади. Бошка ҳудудлардагидек хоразшоҳларнинг ҳарбий юришлари, талончиликдан иборат солиқ сиёсатидаги бебошлик, амир ва маъмурларнинг жабру зулми Бухоро фукароларининг ҳам моддий аҳволини ғоят оғирлаштириб, халқ хўжалигини янада заифлаштирди.
XII - XIII асрларда Мовароуннаҳр ва Хуросондага содир бўлаётган мураккаб сиёсий вазиятнинг ривожи ва у билан боғлиқ бўлган ижтимоий иқтисодий ўзгаришлар Бухоро халқининг маданий ҳаётига ҳам кўчли таъсир этди.
Маълумки, Мовароуннаҳр халифаликка бўйсундирилгач, забт этилган бошқа ҳудудлар қаторида Бухорода ҳам фақат исломгина эмас, балки араб тили ва унинг имлоси жорий этилди. Чунки араб тили халифаликнинг давлат мафкураси ислом дини тили эди. Давлат тили эса фан тили ҳам эди. Бухоро шаҳри маданий жиҳатдан юксалди. Турли соҳаларга оид қўлёзма китоблар сақланадиган кутубхоналар кўпайди. Шунингдек, бу ерда мадрасалар ҳам кўп бўлган. Бундай илмгоҳдан етишиб чиқадиган илм аҳлининг кўпчилиги дунёвий илмлар: табобат, ҳандаса, математика, кимё, фалакиёт, фалсафа, мантиқ, тарих ва бошқа соҳалар бўйича пухта билим орттирган олимлар эдилар. Бухоро бозорларида алоҳида китобфурушлик расталари бўлган. ХІІ-ХIII асрларда тарих ва географияга қизиқиш кўчайди. Чунки бу даврда маҳаллий аҳолининг маьнавий ҳаётида ўз она тили ва унда ёзилган тарихий ва адабий асарларга бўлган эхтиёж ҳам тобора ортиб бормокда эди. Муҳаммад Наршахийнинг "Тарихи Бухоро" асари форс тожик тилига таржима қилинди. Бу даврда туркий халқларнинг оғзаки адабиёти билан бир қаторда ёзма адабиёти юзага келди. ХП асрда туркий тилда ижод этган шоир ва мутафаккирлардан бири Аҳмад Яссавий эди. Унинг «Ҳикмат» асари туркий адабиёт ва адабий тилнинг яратилишида муҳим аҳамият касб этди.
Шу асрларда меъморчилик ва санъат янги тараққиёт босқичига ўтди. Бухорода пишик, ғиштдан ҳашаматли бинолар қуриш кенг тарқалди. Умумий режалаштиришда ҳам, буюмларни безатишда ҳам бинокорлик санъатининг янги шақллари вужудга келди. Пештоқ қилиш, саргиш қизил пой билан зийнатлаш ишлари, гумбазларнинг устини безатишнинг янги усуллари пайдо бўлди. Бу даврдаги меъморий ёдгорликларга Мағоки Аттор масжиди, Намозгоҳ масжиди, Минораи Калон ва Сайфуддин Боҳарзий мақбаралари киради.
Бу ёдгорликлар орасида қурилганига 800 йилдан ортиқ бўлган Минораи Калонсиз Бухоро меъморчилигини тасаввур қилиш мумкин эмас. Биз шаҳарнинг қайси томонидан қарамасак бу обидани кўрамиз. У 1127 йилда Арслонхон замонида Усто Бакр томонидан тикланган.
ХП-ХШ асрларда меъморчилик билан бирга наққошлик ва уймакорлик, тукувчилик санъатлари ҳам ривож топади. Бу ўз навбатида кулолчилик, мисгарлик, заргарликнинг равнақига ёрдам берди. Бу даврда ҳаттотлик халқ санъатининг муҳим ва кенг тарқалган соҳаларидан бири эди. Ҳали китоб босиш кашф этилмаганлиги, қўлёзма китоблардан нусхалар фақат ҳаттотлар томонидан қўлда кўчирилиши туфайли ҳаттотлик санъати анча ривож топади. Ҳаттотлик намуналари меъморий нақшларда ҳам безак сифатида ишлатилади. Иморатларнинг пештоқи, эшик, деворларнинг айрим қисмлари турли мазмундаги битиклар билан қопланган. Иморатнинг қурилган йили, устанинг исмини ёзиш ҳам одатга айланган.
Бу даврда мусулмон Шарқида кенг таркалиб, жаҳоний динлардан брига айланган ислом дини ва шариат мусулмон дунёсининг мафкурасига айланди. Ислом дини таълимотининг равнақи ва тарғиботининг кенгайишида марказга айланган Бухоро мадрасаларидан жуда кўп илм аҳли етишиб чиққан. Тасаввуф таълимотининг ёйилиши Абу Ҳомид Ғаззолий, Юсуф Ҳамадоний, Абдухолиқ Ғиждувоний ва Аҳмад Яссавий номлари билан боғлиқдир.
I.2. АБДУЛХОЛИҚ ҒИЖДУВОНИЙНИНГ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИ
Хўжагон тасаввуфий тариқатининг устози муршиди, кейинчалик нақшбандия тариқати ва таълимотининг ҳақиқий асосчиси, улуғ инсонпарвар сўфий Абдухолиқ бинни Абдулжамил Ғиждувоний ҳисобланади. Манбаларда кўрсатилишича, Хўжаи Жаҳон XII асрнинг II чораги ХIII асрнинг бошларида яшаб, ўз умрларини инсоннинг маънавий муаммоларини тадқиқ қилишга бағишлаган. Туғилган ва вафот этган йиллари турли манбаларда турлича берилади, "Рашаҳот"да вафот этган йиллари ҳижрий 573 йидда деб кўрсатилган5. Муборак қабрлари устидаги тощда туғилган йиллари 1103 ва вафотлари 1179 йил деб ёзилган. Иззат Султон, вафот этган йилини 1171 деган бўлса6, профессор Болтаев М.Н. аник, далиллар асосида туғилган йили номаълум, вафот этган йили аниқ 1220 сана эканлигини кўрсатадилар7. Агар тарихга мурожаат этадиган бўлсак, улуғ мутасаввуф олим, шайх Абдухолиқ Ғиждувоний Хожа Юсуф Ҳамадонийнинг тўртинчи халфалари (муридлари) бўлиб, 1103 йилда Ғиждувон шаҳрида таваллуд топганлар. Тасаввуф ва суфийлик маданиятига бағишлаб кўплаб асарлар ёзиб қолдирган. Улардан қуйидагилар: «Рисолаи соҳибия», «Мақомати шайхул-шуюх Юсуф Ҳамадоний», «Насиҳатнома», «Васиятнома», «Рубоийёт» ва бошқалар. Илк устози тафсир илмининг султони Имом Садриддин ҳисобланиб, йигирма икки ёшда Юсуф Ҳамадоний билан учрашади ва унинг муридига айланади. Хожа Юсуф Ҳамадоний Абдухолиқ Ғиждувоний қалбида Аллоҳга бўлган чексиз муҳаббат борлигини билгач, суфийлар жамоасига олиб киради. Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний устозининг таълимотини ҳар томонлама бойитиб, амалиётга зикри хуфийни олиб киради. Хожагон тариқатининг саккиз рашҳа-қонун-қоидасини шақллантириб берган.
Миллий маданий маънавиятимизнинг тарихини ўрганувчи барча Европа ва собиқ иттифоқ олимлари "Рашахот айн ул ҳаёт" асарига ишончли манба сифатида мурожат этадилар.
Фахруддин Али Сафий ибн Ҳусайн ал Воиз Кошифийнинг "Рашахот айн ул ҳаёт" асарида Хўжаи Жаҳон Абдухолиқ Ғиждувонийнинг хўжагон нақшбандия таълимотининг асосчиси эканлиги, бу таълимотнинг моҳияти, ўзига хос томонлари, бу таълимотнинг барча табақалар учун маъкул эканлиги ҳақида ёзилган. Бу манба хўжагонлик тариқатининг моҳиятини ўрганишда кенг китобхонлар оммасига ёрдам беради.
XV асрнинг мўътабар адиби ва мутафаккири Абдураҳмон Жомий тасаввуфнинг йирик намояндалари ҳақида қомусий маълумотларни қолдирган. Бу улуғ зотнинг ҳозирча - 2 та асарида: "Нафахотул унс" ва "Баҳористон"да Абдухолиқ Ғиждувоний ҳақида ёзиб қолдирган маълумотлар бор. "Нафахотул унс"-(Қувончли туҳфалар") Абдураҳмон Жомийнинг тасаввуф аҳли таржимаи ҳоли ва ижодини ўз ичига олган тазкираси 1475-1476 йилларда ёзилган. Асарда турли даврларда яшаган тасаввуф тариқатининг 600 дан зиёд вақили ҳақида маълумот берилади. Асарнинг 242-243 бетларида Ҳазрат Хўжа Абдухолиқ Ғиждувонийга оид тавсиф баён этилган. Алишер Навоий бу асарлардан илҳомланиб, "Насойимул муҳаббат" номли асар яратган. Алишер Навоийнинг "Насойимул муҳаббат мин шамойимул футувват" тарихий-фалсафий асарида улуғ зот ҳақида маълумот бериб, Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний ҳақида тавсифлар ифодаланган.
"Абдулланома" тарихий асарининг муаллифи Ҳофиз Таниш Бухорий (XVII аср) "Хожайи Жаҳон Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний" деб ҳурмат билан ул зотнинг номларини тилга олади. Бундан маълум бўладики, у кишини Хўжаи Жаҳон деганлар, щу манбада туғилган йиллари 1111, вафотлари 1179. Қабрлари ўз она юртлари Ғиждувонда деб кўрсатилган. "Мирзо Улуғбек Абдулхолик, Ғиждувонийнинг ҳурматлари учун Ғиждувонда мадраса қурдирган. Устозлари тасаввуф ғояларининг асосчиларидан бири Абу Яъкуб Юсуф ал Ҳамадоний. Юсуф Ҳамадонийнинг тўрт улуғ шогирдларидан бири Абдухолиқ Ғиждувонийдир"8. Ўрта Осиёда тасаввуф тариқати вақиллари, Шарқ халқлари тафаккури ҳақида инглиз олими Ж. С. Тримингем "Исломда сўфийлик тариқатлари" номли китоб ёзиб, Абдухолиқ Ғиждувоний ҳақида қуйидагиларни баён этади: "Ал-Ғиждувонийдан қуйидаги ворисийлик занжири бошланди: Ориф Ревгарий, (вафоти 1259), Маҳмуд Анжир Фаганавий (вафоти 1245 ёки 1272), Азизон Али ар-Рометоний (вафоти 1306 ёки 1321), Муҳаммад Бобо Самосий (вафоти 1310 ёки 1354), Муҳаммад бин Муҳаммад Баҳоуддин ан-Нақшбанд(1318-1389)". Булар асосан Бухоро атрофидан етишиб чиққан"9.
Хамадоний ҳақидаги фикр қуйидагича давом эттирилади; - "табиатни севган ҳолда айрим вақтларда қушларга таом берганлар. Дангаса, ишини одамларга буюрадиганларни ёмон кўрганлар. Шогирдларини илм толиби бўлишига чақирганлар. Барча миллат вақилларини ҳурмат қилганларини: турк, араб, тожик, қуллар билан суҳбат қурганлар"10 деган сўзларда кўрамиз. Уларга ҳаром, ҳалол одобини баён этганлар. Хушмуомала бўлганлар. Халқни бешга:
-
Мўминлар - тақводор кишилар.
-
Кофирлар - шариатни инкор этувчилар.
-
Мунофиклар - сўзида турмайдиган кишилар.
-
Гуноҳкорлар - кичик ва катта гуноҳни содир этган кишилар,
5. Мушриклар - Ҳаққа ширк, яъни шак келтирувчи кишилар,
ишонмовчилар.
"Бақара" сурасини, "Оли Имрон" сурасини кўп айтганлар. Тўрт калимайи қудсия, яъни 4 муқаддас калима Хамадоний томонидан айтилган. "Хуш дар ҳам доред" (ҳар бир нафасда ҳушёр бўлинг"), "сафар дар ватан доред" ("ватан ичра сафар қилинг") "хилват дар анжуман доред" ("анжуманда хилватда бўлинг") дердилар11. Шунингдек, Самарқанддаги, "Ибн Аббос" яъни Шоҳи Зинда мақбарасига зиёратга борганлари, намози витр ва таважжудни бажо қилганлар. Имон ҳақида гапирганлар. Тил ва дил ҳеч қачон худосиз бўлмасин деганлар. Касбни фарз, ақлнинг яхшилиги иймондан, фикрлар дўстдир, сабрли бўлиш керак, азиматда бўлиш, намозни вақтида ўқиш керак деганлар. Тангрига мурожаат қилиб: "Худоё ўзингки ризолигинга муносиб қил ва оқибатини хайрли қил. Мени шундай йўлга бошлаки, сенинг ўзинг рози бўл! деб мурожаат қилганлар. Беморларнинг ҳолидан доимо хабардор бўлганлар, қуришга борганлар. Суҳбатларида бирорта суҳбатдош кўринмай қолса, дарров суриштирганлар. Шунингдек, Хамадонийнинг "улуғ зот соҳиби ботин илмларнинг устози эканликлари", барча ҳалойиқ-"подшодан тортиб уламогача, зоҳидлару обидлар, барча хосу авом устидан Хожаий Бўзурги олами раббоний шайх Абу Юсуф ибн Яъкуб Хамадоний хожадирлар" дейилади. Нажмиддин Абу Хафс Насафий Хамадонийни номи ботин ва хуфияда ҳаммага раҳномалик қилишлари, шариатга ҳеч бир мухолифлик қилмаганлари, доимо Мустафо алайҳиссаломнинг йўли тўғри йўл дейишлари, "на тақлд ранги, на ширк бўйи ҳидоят нурининг сояси бўла олади” деганлар. Бу манба “Мақсад ас соликин" ва бошқа манбаларда айтилган.
Шайх васиятларини бажо келтирдилар, Абдухолиқ Ғиждувоний Хамадоний тўғрисидаги фикрларини давом эттириб қуйидагиларни баён этади: "Мактаб очиб, дарс айтардилар. Гиёҳларни азиз тутардилар". Пиру муршидининг ҳақида берилган ушбу маълумотлар орқали у кишига бўлган чексиз ҳурмат, ихлосни билдирган. У кишидаги илмга бўлган муҳаббат, машоихларга бўлган ихлос, диний фарзларни бекаму-кўст бажариш, инсонларни фақат Ҳақ йўлига даъват этишлари, касб ҳунарни эъзозлашлари, ўз меҳнатлари билан кун кўришлари, хайрли, камбағал, бева бечораларга, мусофир, бемор, кўп болали оилаларга кўмақлашишлари, таъмагир бўлмаслиги, хушмуомалаликлари ҳақида фикр билдирадилар. Шунингдек,
-
ҳар бир нафасда ҳушёр бўлишни,
-
ҳар бир қадамга қараб юришни,
-
ватан ичра сафар қилишни,
-
анжуманда хилватда бўлишни талаб қилишлари айтилади,
Хулоса қилиб айтганда, ҳеч кишига ҳатто душманингга ҳам ёмонликни раво кўрмасликларини, ёш авлодга таълим беришларини, тоза озодаликга эътибор беришларини, табиатни севишларини, ҳар бир гиёҳни азиз тўтишларини баён қилиб, меҳрибонлик, сахийлик, ватанпарварлик, мардлик, меҳнатсеварлик, инсонпарварлик каби умуминсоний - ахлоқий фазилатларни мадҳ этади.
Достарыңызбен бөлісу: |