Хорижий мамлакатлардан келаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлган фуқаролиги бўлмаган шахслар учун



бет1/2
Дата03.01.2022
өлшемі18.89 Kb.
#451993
  1   2
Йўриқнома


Хорижий мамлакатлардан келаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлган фуқаролиги бўлмаган шахслар учун

ЙЎРИҚНОМА



  1. 2020 йил 30 июндан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига кириб келишда карантин муддатини нафақат махсус карантин марказларида, балки карантинга олинаётган шахсларнинг ўз ҳоҳишига кўра меҳмонхоналарда ҳам ўташ имконияти мавжуд.

  2. Меҳмонхоналарга 14 кунлик карантинга “қизил” рейслар билан кириб келаётган шахслар олинади.

  3. Меҳмонхоналарда карантин муддатини ўташ ва хизмат кўрсатиш пуллик асосда амалга оширилади. Жойлаштириш нархи олдиндан маълум қилинади, меҳмонхона нархи жиҳатдан 3 хил тоифаси таклиф этилди. Мазкур тоифалар бўйича шакллантирилган меҳмонхоналар рўйхати тўғрисидаги маълумотларни Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси расмий веб-саҳифаси ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали олиш мумкин.

  4. Меҳмонхоналарда туришни истамаган шахслар махсус карантин марказларига карантин даврини ўташ учун юборилади.

  5. Меҳмонхоналар томонидан етказиб келинган, лекин карантин вақтини меҳмонхоналарда ўтказишни ҳоҳламаган фуқаролар карантин марказларига ушбу фуқароларнинг ўз ҳисобидан йўл патрул хизмати ходимлари кузатуви остида етказилади ва белгиланган тартибда вақтинча карантинда сақланади.

  6. Меҳмонхоналарда карантин муддатини ўташ истагини билдирган фуқаролар халқаро аэропортга, чегара ўтказиш пунктларига етиб келганидан сўнг белгиланган меҳмонхона номига ариза тўлдиради.

  7. Ўзбекистон ҳудудига кириб келгач меҳмонхонада ёки махсус карантин марказларида карантин муддатини ўташ истагини билдирган шахслар алоҳида транспорт воситаси орқали ҳамда ички ишлар органлари ходимлари кузатуви остида ўзлари танлаган тоифадаги меҳмонхоналарга етказиб борилади ва жойлаштирилади. Транспорт ва кузатув ҳаражатлари умумий меҳмонхона хизматлар нархининг ичига киритилади.

Бунда фуқаролар энг арзон нархлар таклиф этган меҳмонхоналарга биринчи навбатда жойлаштирилади.

  1. Меҳмонхона хизматлари учун тўлов унга жойлашгандан сўнг уч кун мобайнида тўланиши лозим. Тўловни амалга оширмаган шахслар махсус карантин марказларига кўчирилади. Пул тўламаган шахслар махсус карантин марказларига олиб келинган кундан бошлаб 14 кунлик муддатга карантинга олинади.

  2. Фукаролар мехмонхоналарда карантинга жойлаштирилганидан сўнг, улардан 1 сутка ичида ва 11 кундан кейин такрорий коронавирус учун полимераза занжирли реакция (ПЗР) лаборатория тест синамаси олинади.

  3. Меҳмонхоналарда 24 соат узлуксиз тиббиёт ходимлари навбатчилиги амалга оширилади. Меҳмонхона санитария хавфсизлик меъёрлари ва стандартлари талабларига мувофиқлаштирилади ва доимий тарзда санитария-эпидемиология марказлари назорати остида дезинфекция ва бошқа профилактика тадбирлари ўтказилади ва жойлаштирилган шахслар ҳимоя воситалари, шу жумладан тиббий ниқоб ва бир марталик қўлқоп билан таъминланади.

  4. Тиббиёт ходимлари карантинда сақланаётганларнинг ҳолатини кунига камида 2 маротаба тиббий кўрикдан ўтказади. Касалликка чалинганликда гумон қилинган ёки юқори ҳароратли шахслар ташкил қилинган изоляторга жойлаштирилади ва улардан қўшимча полимераза занжирли реакция (ПЗР) лаборатория тест синамалари олинади.

  5. Меҳмонхоналарда карантинга олинган фукароларла коронавирус билан боғлиқ бўлмаган касалликлар аниқланган тақдирда уларнинг шифокор хулосаси билан ҳудудий соғликни сақлаш бошқармалари томонидан бошқа тегишли даволаш муассасаларига кўчирилади.

  6. Меҳмонхоналарда тоифадан келиб чиқиб стандарт меню асосида сифатли 3 марталик овқатланиш таъминланади. Алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш таъқиқланади. Овқатланиш яшаш учун ажратилган хоналарда амалга оширилади.

  7. Карантин муддати ўталаётган меҳмонхоналар ҳам карантин зонаси ҳисобланади ва мазкур объектларга карантинга олинувчиларни етказиб келиш ва у ерда изоляцияда сақлаш ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари томонидан амалга оширилади. Меҳмонхоналардаги карантин зоналарин тарк этиш таъқиқланади.

  8. Карантинга олинган шахслар халқаро аэропортлар, чегара ўтказиш пунктларидан меҳмонхонага етказиб келиш ва меҳмонхоналарда карантин муддатини ўташ вақтида ўрнатилган санитария-гигиена қоида талабларига, шу жумладан, ҳимоя воситаларидан (ниқоблар) фойдаланиш, полимераза занжирли реакция (ПЗР) лаборатория тест синамалари топшириш, ижтимоий масофани сақлаш ва изоляция қоидаларига қатъий риоя қилишга мажбурдир.

  9. Меҳмонхоналарга шахсий буюмларни олиб кириш фақатгина санитария-гигиена тозалашдан сўнг амалга ошириш мумкин. Меҳмонхоналарда мобиль алоқа воситасини ишлатишга рухсат берилади.

  10. Ўзбекистон Республикасига етиб келган йўловчиларни келиш, тегишли объектларга олиб бориш ва карантин муддатини ўташнинг барча босқичларида қариндошлар ва танишлар билан кўришиш таъқиқланади.

  11. Карантин муддати (14 кунлик) якунлангач соғлик ҳолати текширилиб, ПЗР лаборатория тест синамалари касаллик мавжуд эмаслигини тасдиқлаганидан сўнг шахслар меҳмонхонани тарк этишлари мумкин.


Намуна

_______________________

меҳмонхонаси раҳбари

_______________________ га

Фуқаро ___________________ дан
Ариза

Мен ________________________________________________________

Инқирозга қарши курашиш республика комиссияси ҳамда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси томонидан 14 кунлик карантин назорати даврини ҳақини тўлаган ҳолда меҳмонхонада ўтказиш ҳуқуқи берилганлиги муносабати билан давлат томонидан бепул асосда ташкил этилаётган карантин мажмуаларида жойлаштиришни рад этган ҳолда, ___________________ сана оралиғида Сизнинг меҳмонхонангиз хизматидан фойдаланиш истагим бор.

Меҳмонхона хизмати бўйича харажатларни унга жойлашгач, уч кун ичида тўлиқ тўлашга кафолат бераман.

Меҳмонхонада яшаш учун тўловларни уч кун давомида тўламасам қарздорлик Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан ундирилишига розиман.



Достарыңызбен бөлісу:
  1   2




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет