Узкоммунхизмат” Агентлигининг 2014 й. «26» декабрдаги



бет1/13
Дата12.07.2016
өлшемі1.52 Mb.
#193371
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13


Узкоммунхизмат” Агентлигининг

2014 й. «26» декабрдаги

139- сон Буйруғи билан тасдиқланган
Уй жой фондидан техник фойдаланишниг

ҚОИДА ВА МЕЪЁРЛАРИ

Мазкур “ Уй жой фондидан техникавий фойдаланиш қоида ва меъёрлари” давлат ва хусусий уй жой фондининг турар жой биноларини таъмирлаш ва қйта тиклаш, уларга техник хизмат кўрсатиш тизимини шакиллантиришнинг тартиби ва тузилишини белгилайди. Бу бутун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бино ва объектларни қайта тиклаш, мукммал ва жорий таъмирлаш уларга техник хизмат кўрсатувчи барча юридик (ташкилот, корхона, муассаса) ҳамда жисмоний шахслар учун мажбурий ҳисобланади.



1- боб. Умумий қоидалар.

1-§. Умумий қоидалар.

Тушунча ва атамалар.

Бинони жорий таъмирлаш – бинонинг фойдаланиш кўрсаткичларини тъминлаб туришга қаратилган қурилиш таъмирлаш ишлари мажмуаси.

Бинони мукаммал таъмирлаш – бинонинг фойдалниш кўрсаткичларини яхшилашга қаратилган, унинг қулай ва ишончлилигини таъминлашга йўналтирилган таъмирлаш тиклаш ишлари мажмуаси.

Бинони реконструкция қилиш – асосий техник иқтисодий кўрсаткичлар (яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида хонадон сони ва майдони бинонинг умумий майдони ҳамда қурилиш ҳажми) нинг ўзгариши билан боғлиқ ишлар мажмуаси.

Турар жой биносига жорий техник хизмат кўрсатиш – бино элемнтларини соз ҳолатда ва белгиланган парметрларда ушлаб турилишини, шунингдек, унинг техник қурилмалари иш тартибини сақлашга қаратилган ишлар мажмуаси.

Бинонинг фойдаланиш кўрсаткичлари – бинонинг техник режа – ҳажм, санитар – гигиеник ва эстетик хусусияти каби фойдаланиш сифатига талуқли кўрсаткичлари йиғиндиси.

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари – нотижорат ташкилот бўлиб, кўпхонадонли уйдаги умумий мулкни биргаликда бошқариш учун тузилагн уйдаги хонадон мулкдоролари бирлашмаси, ушбу умумий мулкни эксплуатация қилиш, тасаруф этиш, фойдаланиш ва қонунчиликда белгиланган тартибда кўпхонадоли уйдаги умумий мулкдан эгалик қилишни амалга ошириш. ХУЖМШнинг жорий йил учун қабул қилинган ишлар режасига мувофиқ мулкдорларнинг умумий мулкни сақлашга варатилган мажбурий бадаллари ҳисобига амалга оширади.

Хусусий уй жой мулкдорлари ширкати ХУЖМШ (кейинги ўринда ширкат) Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкати (бундан буён матнда ширкат деб юритилади) кўп квартирали битта ёки яқин, зич жойлашган, ободонлаштириш элементлари бўлган умумий ер участкаси билан қамраб олинган бир нечта уйдаги хусусий турар жойлар мулкдорларининг бирлашмасидир. Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши ширкатнинг олий органидир.

Бошқарувчи ташкилот – юридик шахс бўлиб, ХУЖМШ аъзоларининг умумий йиғилиши қарорлари ва шартномага мувофиқ, уйларни бошқариш, умумий мулкни таъмирлаш ва техник ҳолатини сақлаш ҳамда коммунал хизматлар кўрсатиш вазифаларини бажаради. Бошқарувчи ташкилот ўз вазифаларини ширкат билан тузилган шартнома ва кўп хонадонли уйни бошқаришда ўз компетенцияси доирасида амалга оширади.

Кўп квартирали уйнинг умумий жойлари, таянч ва тўсиқ конструкциялар, квартиралар оралиғидаги иқоталанган (ўралма) пиллапоялар, зинапоялар, лифтлар, лифтнинг шахталари ва бошқа шахталар, дахлизлар, техник қаватлар, ертўлалар, чердаклар ва томлар, уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари, жойлар ташқарисида ёки ичида жойлашган ва биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ва қурилмалари ҳамда бошқа ускуналар ва қурилмалар умумий мол-мулк ҳисобланади.

Умумий мол-мулк жой мулкдорларига умумий улушли мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлади. Умумий мол-мулкдан фойдаланиш ҳуқуқи жой мулкдорининг умумий мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқидаги улушига бғлиқ эмас

2. Уй-жой фондидан техникавий фойдаланишнинг асосий вазифаси – биноларнинг конструкциялари, кисимлари ва уларнинг мухандислик жихозларини соз холатда булишини ва уз вактида режали – олдини олиш, тузатиш ишларини бажариш йули билан уларнинг хизмат килиш меъерий муддатлари чегарасида узлуксиз ишлашларини хамда тегишлича ободонлилигини ва санитария –техникавий холатини таъминлашдан иборат.

3. Мазкур Қоидалар давлат ва хусусий уй жой бинолари коммунал ва ижтимоий ғ маданий объектларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш ва уларга техник хизмат кўрсатишни амалга оширишнинг тартибини ҳамда тузилишини белгилайди



2- §. Уй-жой фондини бошқариш.

4. Уй-жой фондини бошқариш Уй-жой Кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун хужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда амалга оширилади.

5. Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, уй-жой қурувчи ва уй-жой кооперативлари шахсан уй-жойни бошқариш ёки тегишли бошқарувчи ташкилот билан шартнома тузиш хуқуқига эга.

6. 3.01.09-97 ҚМҚ «Капитал таъмирланиши тугалланган турар жой ва жамоат бинолари хамда иншоотларни ишлатишга кабул килиш коидалари» асосида Капитал таъмирланиши тугалланган объектларнинг қабули жараёнида ҳайъатлар томонидан таъмирлаш-қуриш ишлари сифатига қуйидаги баҳолар берилади:

«қониқарли», агарда қурилиш-таъмирлаш ишлари сифати қурилиш ишларини бажаришга тузилган шартнома (контракт) шартларини, лойиҳавий ечимларни, меъёрий ва қонунчилик актлари талабларини, тегишли ҳуқуқий хусусиятга эга бЎлган бошқа ҳужжатларни меъёрий қаноатлантирса;

«қониқарсиз», агарда қурилиш-таъмирлаш ишлари сифати юқорида кўрсатилган ҳужжатларни қаноатлантирмаса.




3 - §. Уй-жой фондини кайта куриш, таъмирлаш ва техникавий хизмат курсатишни ташкил килиш ва амалга ошириш.

7. Уй-жой фондини кайта куриш, таъмирлаш, ва техникавий хизмат курсатишни ташкил кили шва амалга ошириш 1.04.03-05 ҚМҚ «Уй-жой, коммунал ва ижтимоий-маданий максаддаги биноларни кайта куриш, таъмирлаш ва техникавий хизмат курсатиш хакидаги низом» талабларини бажарган холда амалга оширилади

8. Уй-жойларга ва объектларга техникавий хизмат курсатиш, таъмирлаш ва кайта куриш тизимлари узаро боглик ташкилий ва техникавий тадбирлар мажмуидан иборат

9. Техникваий хизмат курсатиш, таъмилаш ва кайта куриш тизими уй-жойлардан ва объектлардан фойдаланишнинг бутун даври давомида уларнинг нормал ишлаб туришини таъминлаши лозим

Иморатлар, объектлар ва уларнинг кисимларини таъмирлаш муддатлари уларнинг техникавий холатини бахолаш асосида аникланади. Таъмирлаш – курилиш ишларини режалаштириш учун уларни бажаришнинг даврий муддатлари тавсия килинувчи 1- Илова (иморат ва объектлар учун) ва 2 – Илова (иморат ва объектлар кисимлари учун), 3- Илова

( Бино ва объектларни самарали фойдаланиш муддатининг хисоби) асосида кабул килиниши мумкин.

Техникавий хизмат курсатиш фойдаланиш даврида доимо амалга оширилиши лозим. Иморат ва объектларни кайта куриш муддатлари ижтимоий талаблар асосидда белгиланиб, асосан мукаммал таъмирлаш муддатларига мос келиши керак.

10. Техник хизмат курсатиш буйича чора тадбирлар 2.01.15-05 ШНК «Уй жой биноларини техник текшириш буйича Низом» га мувофик бажариладиган, зарур техник текширишлар комплексини назарда тутади. Текширишларнинг хажми ва характери техник хизмат курсатиш буйича бажариладиган комплекс чора тадбирларнинг шакли билан боглик булади ва коида тарикасида хужжат билан расмийлаштирилади (техник топширик, байённомалар, далолатнома ва бошка шу кабилар)

11. Текширишларни ҳужжатлаштириш асосида техник ҳужжатлар ишлаб чиқилади:

Бажарилган ишларнинг намунавий ва индивидуал технологик хариталари-жорий техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун

Капитал таъмирлаш бўйича қурилиш ишларини бажариш учун мажбурий талаб сифатида мустақил ваколатли экспертиза ташкилотининг ижобий хулосаси бўлган лойиҳа ҳужжатлари бўлиши керак.

12. Бинолар ва объектларга техникавий хизмат курсатиш ва таркибига техникавий холатни назорат килиш, бино ёки объектнинг ва уларнинг қисимларини, тизимларини соз ҳолда тутиб туриш, созлаш, мавсумий фойдаланишга тайёрлаш, хоналар ва атроф худудларига бўлган санитария-гигиена талаблари бижарилишини 5-илова (Бино ва объектлар элементлари носозликларини бартараф этиш муддатлари)га мувофик таъминланади.

13. Умумий кқриклар йилига 2 марта - баҳорда ва кузда ўтказилади. Бунда бинонинг констркутив бўлаклари, муҳандислик қурилмалари, пардози ва ташқи ободонлаштириш қисимлари текширилади.

14. Уй – жой бинолариниг алоҳида қисимлари ва конструкциялари техникавий кўрикдан қисман ўткизилади ва бунда барча аниқланган майда майда камчиликлар тугатилиб, мажбурий тарзда асбоблар ва қурилмаларни созлаш ишлари бажарилади. Техникавий кўрикдан ўтказиш муддатлари тавсия қилинган 4-Иловада берилган. ХУЖМШ томонидан мазкур тадбирлар жорий йилга қабул қилинган ишлар Режасига мувофиқ хонадон мулкдорали сармояси уй - жой фондини сақлашга қаратилган мажбурий бадаллар ҳисобига амалга оширилади.

Навбатдан ташқари кўриклар фалокат ва табиий офатлардан сўнг қисқа муддатларда ўтказилади. Бунда бирнчи навбатда энг кўп зарарланган конструктив қисимлар ва муҳандислик қурилмалари текширилади.

15. Баҳорги кўрик бинолардан куз-қиш мавсумида фойдаланилгандан сўнг амалга оширилади. 10 - илова (Куздан кечириш натижалари буйича далолатнома)га мувофиқ тузилади. Кўрикда конструкциялар, қисмлар, муҳандислик қурилмалари, ташқи ободонлаштириш ва ҳовли ҳудуди қисимларининг ҳолати текширилади. Кўрик жараёнида жорий таъмиралш режаларига аниқлик киритилади ҳамда мукаммал таъмирлашни талаб қилувчи носозликлар аниқланади.

Баҳорги кўрик маълумотлари ва бинодан қишки мавсумда фойдаланиш тажрибаси асосида бинони (унинг мухандислик қурилмалари билан) келгуси қиш мавсумида фойдаланишга тайёлаш учун тадбирлар рўйхати тузилади.

Айниқса, иситиш ва шамоллатиш тизимларидаги ва ташқи тўсувчи конструкциялардаги камчиликлар синчиковлик билан аниқланади.

16. Кузги кўрик иситиш мавсуми бошланишидан олдин 11 – илова (Уй- жойни кишга тайёрлиги тугрисида кузги умумий курик далолатномаси)га мувофик ўтказилади. Кўрик жараёнида уй-жойлардан қишки мавсумда фойдаланишга тайёрлаш учун жорий таъмирлаш бўйича тадбирларнинг бажарилиши текширилади.

17. Бинолар ва иншоотларда умумий кўрик таркибига Бошқаувчи ташкилот раҳбари ёки унинг мовуни, бош муҳандис, тегишли касбдаги ишчилар, уй-жой мулкдори ёки ундан ваколат олган бошқаувчи орган – ХУЖМШ, маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларининг вакиллари киритилган комиссиялар амалга оширади.

18. Бинони кўрикдан ўтказишни алоҳида қисмлар, конструктив қисмлар ва муҳандислик тизимлари бўйича қуйидаги тартибда бажариш тавсия этилади:

- ҳовли ҳудуди ва ташқи ободнлаштириш қисмлари;

- пойдеворлар ва ертўла хоналари;

- ташқи деворлар ва эркерлар, балконлар, тарновлар ва бинонинг бошқа олд томон қисмлари. Бинонинг олд қисми кўрикдан ўтказилаётганда ҳар бир хонадон (кваритра) билан бирга балкондан текширилади (тўла йиғма биноларда девор панелларининг туташган жойлари ҳам);

- том ва ундаги шамоллатиш қурилмалари, чордоқлар, том остидаги чордоқни иссиқлаш материаллари ҳамда чордоқда ва томда жойлашган тармоқлар ва қурилмалар;

- ҳар бир қаватдаги хоналар (юқоридан пастга, чордоқдан ертўлага қараб), бунда қаватлар оралиғидаги ораёпмаларининг (айниқса ошҳона ва ҳожатхоналардаги), деразалар, эшиклар, деворларва пойдеворлар ҳолати аниқланади;

- биноларнинг санитар – техник ва бошқа мухандислик ускуналари

19. Уй - жой биноларини кўрикдан ўтказилаётганда қоронғи ва шамоллатилмайдиган жойларда ва ноқулай ҳарорат – намли шароитда жойлашган (тўсинлар, томёпламалар, пардеворлар, ваннахона, ҳожатхона, ошхоналар поли, сув ва оқова қувурлари жойлашган жойлар, ертўла хоналари ва ҳакозо) ёғоч конструкциялардаги моғорлаш, қумурсқалар емирган жойларга ва ёғоч конструкциялар ҳолатига эътибор бериш лозим. Зарур ҳолларда махсус ташкилотларининг мутахассислари жалб қилинади. Ёғоч конструкциялар ва мебелларда қумурсқалар емирган жойларни аниқлаш учун уйда яшовчилар орасида сўров ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади.

20. Бинонинг деворлари, чиқиб, осилиб турган балконлари ва бошқа қисимларини текшираётган вақтда бинонинг кўчиб кетган бошқа қисимларини текшираётган вақтда бинонинг кўчиб кетган ташқи пардозлаш қисимлари кўчириб олинаётган ҳолларда хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиш лозим.

2-боб. Уй жой фондини таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини ташкил қилиш.

1-§. Уй жой фондини таъмирлаш ишларининг таснифи.

21. Уй жой фондидан фойдаланиш жараёнида уй жойларни сақлаш ва унинг фойдаланиш сифатларини яхшилаш таъминланиш керак, бу мақсадларги эришиш учун таъмиралш ишларини бажаришни ташкил қилиш лозим.

22. Таъмирлаш ишлари қуйидаги турларга бўлинади:

Жорий таъмирлаш: режали ва режадан ташқари:

Мукаммал таъмирлаш:

23. Танлама мукаммал таъмиралш – бунда алоҳида танланган ёки алохида конструкцияларни, узлов ёки конструкция элементлари бутунлай алмаштирилади.

24. Комплекс мукаммал таъмиралш - бунда бир вақтда бинонинг барча эскирган (емирилган) конструкциялари тикланади, ва йўналтирилагн мақсадга мувофиқ модернизациялаш амалга оширилиши мумкин:

Хоналар ичидаги қайтарежалаштириш;

Коммунал хизматларни таъминлаш босқичини кўтариш;

Бинони ва объектларни етишмаётган ёки янги мухандислик ускуналари билан таъминлаш;

Уй атрофи худудини обордонлик даражсини кўтариш;

Шартли магистрал қувурлари ва иншоотларига уланган ички муҳандислик таромқларини жойлаштириш:насос санциялари иссиқлик шахобчалари ва бошқалар

Бинонинг архитектура ҳолатини яхшилаш шу жумладан ҳудуднинг оди томонларидаги ишлар

Кўп квартирали уйларни мукаммал таъмирлаш қайта режалаштириш ва қайта жиҳозлаш 1.04.05-06 ШНК ”Кўп квартирали уйларда бино хавфсизлигини барқарорлаштиришни таъминлайдиган мукаммал таъмирлаш қайта режалаштириш ва қайта жиҳозлаш тартиби” асосан амалга оширилади.



2-§. Уй – жойларни жорий таъмирлаш.

25. Жорий таъмирлашни режалаштириш асосан белгилан график асосида узок муддатли (10 йилгача) ва киска муддатли режалаштириш йули билан амалга оширилади.

Узоқ муддатли режалаштириш илмий асосда кузатув маълумотлари амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга биноан ишлаб чиқилади.

Киска муддатли режалаштириш техникавий куриклар, бино ва объектларни мавсумий шароитларда фойдаланишга тайёрлаш чораларини куриш натижалари асосида аниклаштириш максадида амалга оширилади

26. Режадан ташқари жорий таъмирлаш бинонинг констркутив элементларда ва мухандислик тизимидаги ускуналада тўсатдан юзага келган шикастланишни бартараф этиш учун амалга оширилади.

27. Таъмирлаш-қурилиш ишлари бажарилиши бўйича режалаштирилган тадбирлар ҳажмида бинонинг барча қисмлари сақланишини таъминлайдиган шунингдек муҳандислик ускуналарининг узлуксиз ишлашини таъминлайдиган жорий таъмирлаш ишлари йиллик режасини тузиш тавсия қилинади

28. Йиллик режа қуйидаги ишлар бўйича ишлаб чиқилиши мумкин:санитария-техник дурадгорлик-маҳкамлаш том ёпишга оид

29. ХУЖМШ харажатларни режалаштиришда бинони ва объектларни қишга тайёрлаш билан боғлиқ бўлган ишларни бажаришга кетадиган маблағларни ҳам ҳисобга олишлари керак.

30. Авария ишлари тўсатдан пайдо бўладиган бузилишлар дарҳол бартараф этилиши керак бўлиб бундай бузилишлар бинонинг ўзи ёки унинг қисмлари муҳандислик иншоотлари ёки яшовчи одамларнинг шахсий нарсалари бузилишига сабаб бўлиши мумкин.

31.Турли хил авариявий бузилишларни дарҳол бартараф этиш учун бошқарувчи ташкилот ёки ХУЖМШ керакли қурилиш материаллари ускуна қисм ва деталларининг захирасига эга бўлиш керак.

32. Авария ҳолатларини тезда бартараф этиш учун бошқарувчи ташкилот авария-диспетчерлик хизматини ташкил қилиб унинг таркибига қуйидаги мутахсссилар бўлиши керак:чилангар сантехник элетрмонтёр электр-газ пайвандчи ҳайдовчи дурадгор ва бошқалар

Иш вақтида бўлмаган ва тунги вақтда шунигнгдек дам олиш ва байрам кунларида авария ишларини бартараф этиш учун мазкур бригада авария жойига тезда етиб келишни таъминлаш учун транспорт ва керакли ускуна ва эҳтиёт қисмлар билан таъминланиши керак.

33. Жорий таъмирлаш ишларини ўтказишдан асосий мақсад конструкция бўлим ва бино муҳандислик ускуналарининг муддатдан олдин эскиришининг олдини олиш ҳисобланади.Жорий таъмирлаш ишлари даврий равишда унинг қурилиши тугалланган пайтдан то у навбатдаги капитал таъмирлашга берилгунга қадар даврий равишда ўтказилади.Бунда табиий-иқлим шароити конструктив ечимлар бино ёки объектнинг техник ҳолат ва фойдаланиш тартиби ҳисобга олинади.

Бино ва унинг қисмларидан самарали фойдаланишнинг тавсия этиладиган энг кам муддатлари ва жорий таъмирлаш бўйича асосий ишлар рўйхати 1-, 2-, 6-сон иловаларда келтирилган.

34. Жорий таъмирлаш ишлари тугатилаган Бино ва объектлар фойдаланишга қабул қилиниши 3.01.09-97 ҚМҚ «Капитал таъмирланиши тугалланган турар жой ва жамоат бинолари хамда иншоотларни ишлатишга кабул килиш коидалари» асосида амалга оширилади.

3-§. Уй-жой биноларни мукаммал таъмирлаш ва кайта куриш.

35. Турар жой биноларини капитал таъмирлашда мавжуд биноларни модернизация қилиш ҳамда янги бино ва иншотларни қуриш назарда тутилиши мумкин.бу муҳандислик ускуналари тизими ва бино ва объектларни қисмлари сифатида кўзда тутилиши мумкин(фойдаланувчи ҳодимлар учун хоналар инвентарлар сақлаш учун омборлар алоҳида насос станциялари компрессорлар теле алоқа қурилмаларини жойлаштириш учун хоналао ва бошқалар

36. Комплекс мукаммал таъмирлаш одатда ўрнатилган график асосида узоқ муддатли (10 йилгача) ва қисқа муддатли режалаштириш йўли билан амалга оширилади.

Узоқ муддатли режалаштириш илмий ишланмалар узоқ муддатли кузатув мавжуд меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан ишлаб чиқилади.

Қисқа муддатли режалаштириш техник кўрик ва ишлар маълумотлари асосида узоқ муддатли режаларни аниқлаштириш билан мавсум шароитини ҳисобга олган ҳолда бинони фойдаланишга тайёрлаш тадбирлари ишлаб чиқишни назарда тутади.

37. Бинонинг конструктив капитал таъмирлаш ишлари қисқа муддатли режалар асосида ёки бирлаштирувчи қисм ва муҳандислик ускуналари тизими бузилишларини дарҳол бартараф этиш тартибида амалга оширилади

38. Ўтказилган капитал таъмирлаш ишлари натижалари бинонинг техник паспортида акс эттирилади.Бунда бажарилган ишлар харажатларини ҳисобга олган ҳолда баланс ёки баҳолаш қиймати аниқлаштирилади.

39. Техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш бино ва объектларнинг мулкчилик шаклига боғлиқ ҳолда бинолар гуруҳларида капитал таъмирлаш ишлари ўтказилади.(ягона фойдаланувчи ташкилот квартира ёки уйнинг мулкчилик шакли бажарилган капитал таъмирлаш ишларининг ҳақиқатда кераклилиги ва бошқалар)

40. Капитал таъмирлаш ишларининг бошланиш ва тугатиш муддатлари таъмирлаш ишлари давомийлигидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат Архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан белгиланади. Мазкур низом давлат уй-жой фонди учун мажбурий ва хусусий уй-жой фонди учун тавсиявий характерга эга.

41. Капитал таъмирлаш лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш 1.03.03.-97 ҚМҚ “Турар жой ва жамоат бино ҳамда иншоотларида капитал таъмирлаш лойиҳа смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш тасдиқлаш тартиби тўғрисида”ги йўриқнома ва 1.04.02-05 ШНК “Турар жой биноларида капитал таъмирлаш” номли низога ва уларга киритилган ўзгартиришлар ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

42. Мукаммал таъмирлаш ишлари амалдаги ташкилий ишларни бажариш ва қабул қилиш қоида ва меъёрлари, меҳнатни муҳофазалаш, хавфсизлик техникаси ва ёнғиндан сақлаш қоидалари талабларини бажарган ҳолда амалга оширилади.

43. Уй жой фондида амалга оширилган мукаммал таъмирлаш ишлари 3.01.09-97 ҚМҚ “Капитал таъмирланиши тугалланган турар жой ва жамоат бинолари хамда иншоотларни ишлатишга кабул килиш коидалари” асосида қабул қилиб олинади.

44. Таъмирлаш қурилиш ишлари хўжалик ва шунингдек пудрат усулида амалга оширилиш мумкин

45. Бино ва объектларни капитал таъмирлаш ишларини пудрат усулида бажарганда пудрат шартномаси тузилиб унда кафолат муддати жавобгарлик жазолар ва бошқа шартлар акс эттирилади.Агар шартнома шартларида акс этмаган жиҳатлар бўлса Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тартибга солинади.

46. Ўтказиладиган капитал таъмирлаш ишлари рўйхати 9-сон иловада келтирилган.

Юқоридаги илова давлат уй-жой фонди учун мажбурий хусусий уй-жой фонди учун тавсиявий характерга эга.

47. Мукаммал таъмирлашга асосан бутун бир бино ёки унинг кисми (блок, секция, корпус, бир неча кириш йулаклари) куйилади. Лозим холларда бинонинг алохида кисимлари (том, мухандислик тармоклари, лифтлар ва хакозо) хамда ташки ободонлаштириш элементалри (бинонинг олди кисми, йулаклар, гулзорлар, йуллар, болалар майдончалари ва хакозолар) мукаммал таъмирланиши мумкин.

48. Ҳудудни ободонлаштириш ишлари 3.01.05-99 ҚМҚ “Ишларни бажариш ва қабул қилиш қоидалари. Ҳудудни ободонлаштириш” билан амалга оширилади.



3 - боб. Қурилиш конструкциялари, хоналардан ва уй атрофидаги ҳудуд

ҳамда уй жой фойдаланиш қоидалари.

1-§. Уй атрофидаги ҳудуд.

49. Уй атрофидаги ҳудуддан фойдаланишда қор - ёмғир сувлари бинодан тегишли равишда четлатилишини ташкил қилиш ва сув четлатиш қурилмалари – новлар, ариқлар, йўл четидаги ариқлар соз ҳолатда бўлишини таъминлаш зарур. Фойдаланиш жараёнида уй атрофидаги ҳудуд қопламалари ва қурилмаларида бартараф этилиши керак бўлган қуйидаги нуқсонлар юзага келиши:

Сув четлатиш қурилмаларининг нишаби етарли даражада бўлмаслиги;

Уй атрофидаги йўлаклар, новларнинг айрим жойлари чўкиши, туташиш жойлари очилиб қолиши, йўл четидаги ариқлар, деразалар тагидаги чуқурлар ифлосланиб қолиши, болалар майдончаларидаги, кир қуритиладиган майдончалардаги, ахлат ва озиқ - овқат чиқиндилари солинадиган контейнерлар ҳамда баклар қўйиладиган майдончалардаги кичик жиҳозлар бузилиши, синиши, дов - дарахталр қуриб қолиши мумкин ва ҳакозо.

Қопламалардаги (асфальт, бетон) барча чўккан ва очилиб қолган, дўнг бўлиб қолган жойлар бартараф этилиб, қоплама тикланмоғи лозим.

Сув туриб қолмаслиги, тупроқ ботқоқланмаслиги ёки эрозияланмаслиги учун дов дарахтли майдонларнинг қиялиги 0.04-0.11 атрофида, қор ёмғир сувларини бинодан четлатувчи очиқ юзаларнинг нишаби эса сув четлатиш қурилмалари новлар, ариқлар, йўл четидаги ариқлар соз ҳолатда бўлишини таъминлайдиган даражада бўлмоғи керак. Фойдаланиш жараёнида уй атрофидаги ҳудуд қопламалари ва қурилмаларида бартараф этилиши зарур бўлган ушбу нуқсонлар юзага келиши:

Сув четлатиш қурилмаларининг нишаби етарли даражада бўлмаслиги;

Уй атрофидаги йўлаклар, новларнинг айрим жойлари чўкиши, туташ жойлари очилиб қолиши, йўл четидаги ариқлар, ариқлар ифлосланиб қолиши, болалар майдончаларидаги, кир қуритиладиган майдончалардаги, спорт майдончалардаги, ахлат ва озиқ овқат чиқиндилари солинадиган контейнер ҳамда баклар қўйиладиган майдончалардаги кичик ҳажмли жиҳозлар бузилиши, синиши, доа дарахтлар қуриб қолиши мумкин ва ҳакозо.

Қопламалардаги (асфальт, бетон) барча чўккан ва очилиб қолган, дўнг бўлиб қолган жойлар бартараф этилиб, қоплама тикланмоғи лозим.

Сув туриб қолмаслиги тупроқ ботқоқланмаслиги ёки эрозияланмаслиги учун дов - дарахтлар экилган майдоннинг қиялиги 0.04 - 0.11 атрофида бўлиши, уй атрофидаги ҳудуд очиқ юзалари (машина келадиган йўллар, майдончалар ва бошқалар)нинг нишаби эса 0.05 дан кам бўлмаслиги лозим.

50. Уй атрофидаги йўлаклар ва йўлакларнинг бино деворларидан бошлаб кўндалангига қиялиги 0.02 дан кам бқлмаслиги даркор. Улардаги чўккан, ўйилган, очилиб қолган ва ёрилган жойлар аввал тозаланиши, кейин эса қоплманикига ўхшаш материаллар билан беркитилмоғи керак. Чуқур чўккан жойлар ва бўшлиқлар шағал қум аралашмаси билан тўлдирилиб, яхшилаб шиббаланиши лозим. Уй атрофидаги йўлак билан бино девори ўртасидаги тирқишлар қайноқ битум асфалт ёки цемент қоришмаси билан беркитилмоғи лозим. Уй атрофидаги йўлаклар бўлмаган тақдирда бинонинг машиналар кирадиган қисми билан чегарасида ер юзасидан 15 см. баланд бўладиган қилиб асфалт ёки бетон йўлаклар ётқизилиши керак. Гилли тупроқда бу йўлакларнинг эни 100 см. дан, қумли тупроқда эса 70 cm. дан кам бўлмаслиги лозим.

Сув оқизиладиган қувурлардаги сувни четлатиш учун нишаби 0.02 дан кам бўлмаган махсус бетон ёки асфалт новлари қилиниши даркор.

51. Уй атрофидаги худуд доирасида жойлашган сув четлатиш қурилмалари (йўл четидаги ариқлар, новлар, ариқлар ва ҳакозо) вақт вақтида ахлат, ўтриндидан тозаланиб турилиши зарур. Йўл четидаги кошинланмаган (бетонланмаган) ариқларни тозалашда 0,04 дпн кам бўлмаган бўйлама қиялиги сақланиб қолишига эътибор бериш керак. Уй атрофидаги худуднинг сув четлатиш қурилмалари ва қаттиқ (бетон, тош, асфалт ва бошқа) қопламали қисмларида ўсиб чиқаётган ўт- ўланлар юлиб ташланмоғи лозим 60.

52. Ертўлалар, яримертўлаларининг деразалари тагидаги чуқурлар ва уларга кириш жойлари мунтазам ахлат ҳамда қордан тозалаб турилмоғи лозим. Чуқурлардан сув чиқиб кетишини таъминлаш учун сув четлатиш тизимларини ҳар доим тозалаб туриш зарур. Чуқурларнинг деворлари ва поли бино пойдеворига туташган жойларидаги тирқиш ҳамда ёриқлар қайноқ битум ёки цемент қоришмаси билан беркитилиши керак.

53. Уй атрофидаги ҳудудда жойлашган муҳандислик тармоқларининг қараш қудуқлари қопқоқлар билан беркитилган ва уларга яқинлашиш қулай бўлиши лозим

54. Уй -жой бинолари яқинида чуқурлар, хандақлар қазиш ва бошқа ишлар, айниқса, уларнинг чуқурлиги ройдевор чуқурлигидан ортиқ бўлса, давлат назорат ташкилотлари томонидан ушбу бинонинг эгаси (қайси идорага бўйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қатъий назар) билан келишилган ҳолда берилган махсус рухсатнома асосида амалга оширилмоғи даркор.

55. Болалар, хўжалик ва спорт майдончаларидаги ҳамда ахлат контейнерлари қўйиладиган майдончалардаги кичик муҳандислик жиҳозларининг синган ва шикастланган жойлари жорий ва мукаммал таъмилаш вақтида тузатилади.



Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет