Кафедраси



бет15/29
Дата12.07.2016
өлшемі3.75 Mb.
#192888
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   29

МАЪРУЗА МАТНИ

Мавзу : Ташқи иқтисодий фаолиятда экспорт кредитларини

суғурталаш


Кафедранинг 2012 йил 25 майдаги 19-сон йиғилиш баённомаси билан тасдиқланган

Каф. муд.______доц. ШеннаевХ.М.



Тайёрлади: Шеннаев Х.М.

Халикулова Г.Т.

Тақризчи: Нуруллаев А.С.

Тошкент – 2012


РЕЖА:

1. Кредитни қайтармаслик рискини сугурталаш.



2. Тўловнииг кечикиши билан боглиқ бўлган рискни сугурталаш.

3. Зарарни тўламаслик риски бўйича сугурталаш.


АДАБИЁТЛАР

1. Асосий адабиётлар

  1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. - Т.: Ўзбекистон, 1994.

  2. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси - Т.: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2003.-496 б.

  3. Ўзбекистон Республикасининг Қонуни «Суғурта фаолияти тўғрисида». Т.: 2002 й., 5 апрель. «Халқ сўзи» газетаси, 2002 йил 28 май.

  4. Ўзбекистон Республикасининг “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонуни. – Халқ сўзи, 2008 йил 21 апрель.

  5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 майдаги “Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида эркинлаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори. Халқ сўзи, 2008 йил 22 май.

  6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисининг Қарори. “2008 йилда Республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2009 йилда иқтисодиётни барқарор ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисида”, 2009 йил 13 феврал.

  7. Ўзбекистон Республикасининг “Иш берувчиларнинг фуқоролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонуни. – Халқ сўзи, 2009 йил 17 апрел.

  8. Мамлакатимизни модернизация қилиш ва янгилашни изчил давом эттириш-давр талаби. Президент Ислом Каримовнинг 2008 йилда мамлактимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2009 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси. Халқ сўзи, 2009 йил 14 феврал.

  9. Каримов И.А. Асосий вазифамиз – ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. Т.: Ўзбекистон, 2010.- 67 б.

  10. Каримов И. А.Президентининг 2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисидаги қарори. //Халқ сўзи, 2010 йил 26 ноябрь ПҚ-1438-сонли

  11. Каримов И. А. “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг 15-18-моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонуни. //Халқ сўзи , 2010 йил 16 ноябрь, 33-сонли.

  12. Ўзбекистон Республикасининг қонуни. “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида.// Халқ сўзи, 2011 йил 16 апрель №ЎРҚ-283.

  13. Нор-Аревян О. Социальное страхование. Учебник для вузов- М.: Дашков и К., 2011

  14. Ермасов С.В Страхование.. Учебник для вузов – М.:Юрайт.,2011

  15. Под редакцией Л.А.Орланюк-Малицкой Страхование. -М.:-Юрайт,2011

  16. Худяков А.И. Теория страхования, М.: Статус, 2010 г.

  17. Годин А.М., Фрумина С.В. Страхование. Учебник для вузов. - М.: Дашков и К., 2009.

  18. Галаганов В.П. Страховое дело. – М.: Академия, 2009 г.

  19. Ермасов С.В., Ермасова Н.Б. Страхование, 2-е издание. Учебник для вузов. - М.: Высшее образование, 2009.

  20. Под.ред. В.В.Шахова, Ю.Т.Ахвледиани. Страхование 3-е издание. Учебник для студентов вузов. - М.: Юнити, 2009 г.

Қўшимча адабиётлар

  1. Шеннаев Х.М. Суғурта агентлари учун қўлланма. Т. infoCOM.UZ МЧЖ.-2010 й.

  2. Никулина Н.Н. Страховой менеджмент.-ЮНИТИ,2011

  3. Ю.Т.Ахвледиани. Страхование внешнеэкономической деятельности. Учебное пособие для вузов.- М.: Юнити, 2010г.

  4. Игошин Н.А. Страховое право. Учебное пособие. - М.: Юнити. 2010

  5. Адамчук Н.Г. Международная практика страхования жизни. Учебное пособие.- М.: АНКИЛ, 2009 г.

  6. Internet saytlari:

  7. www.ankil.ru.

www.znay.ru.

www.UzReport.com.


  1. Кредитни қайтармаслик рискини сугурталаш

Халқаро иқтисодий фаолиятни амалга ошириш жараёнининг аксарият ҳолларида чет эллик ҳамкорларнинг кредитни қайтармаслик риски содир бўлиб туради. Экспорт кредитларининг ўз вақтида қайтармаслигини таъминловчи восита сифатида кафолатлар (олдиндан пул ўтказиш, ёки расмий тасдиқланган аккредитив) билан бир қаторда, суғурталаш кенг қўлланилмоқда. Бундай суғуртада қуйидаги асосий тамойилларга риоя қилинади:

  • сугурта кредит риски юзага келишини акс эттирииш лозим;

  • кредит сугуртаси савдо операциясида фавқулодда рискларнинг юза
    га келишини хам ҳисобга олади;

-риск сугуртасида экспорт қилувчи ўз хориж мижозининг тўловга қобиллиги билан хар доим хам қизиқмайди;

  • су гурта, жамияти ёрдам берувчи ташкилот бўлиб, кафолатли век
    селларни сотшига ёрдам беради,

  • су гурта қиймати риск миқдорига боглиқ бўлади;

- экспорт килувчинииг муваффакиятсиз операциясидаи кўрган за
рар миқдори хисоблаб чщилгандан сўнг тўланади.

Бунинг натижасида тижорат ва банк тузилмаси ёрдамида халқаро савдога таъсир этувчи кредитлар суғуртасини амалга оширувчи хусусий ва давлат ташкилотлари тизими барпо этилади. Суғурта ташкилотлари ишлаб чиқилган шартномалар асосида суғурта операция-ларини амалга оширадилар. Кредит суғуртаси кейинги йилларда кре­дит рискининг камайтириш усулларидан бири сифатида ривожланиб бормоқда. Бугунги кунда «Ўзбекинвест» компанияси экспорт кредитлари ва инвестициялари халқаро уюшмаси (Брен иттифоқи) билан яқин ҳамкорликни амалга оширмоқда. 1998 йилдан бошлаб «Узбекинвест» Марказий экспорт кредит агентлиги Прага клубининг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлиб, унинг доирасида хорижий экспорт-кредит агентликлари билан экспорт кредитларини суғурталашни амалга оши­риш йўлларини ўзлаштирмоқда.

Компания «Ингосстрах» ОТСАЖ, Франция ташки тижорат суғурта компанияси (КОФАСЕ), Венгрия экспорт - кредит агентлиги (МЕҲИБ), Болгария экспорт сугуртаси агентлиги (БАЕЗ), Словения экспорт корпорацияси (СЕК), Польша Республикаси экспорт кредит суғурта корпорацияси (КУКЕ), Ҳиндистон экспорт - импорт банки, та­шки иқтисодий фаолият билан боғлиқ қалтисликларни суғурталаш унитар суғурта корхонаси (Белвнеш-страх) ва бошқалар билан ҳамкорлик тўғрисида битимлар имзоланган. Имзоланган битимлар доирасида сугурта дастурларини ишяаб чиқиш ва амалга ошириш, ахборот алмашинуви, қўшма суғурталашда, нараллел суғурталашда, қайта суғуртадащда ва даъволарни тартибга солишда ёрдам кўрсатиш бўйича ўзаро ҳамкорлик борасида фаол иш олиб бормоқца.

Бунинг натижасида суғурта ва банк фаолияти уйғунлашиб бир томондан, кредит эҳтиёжлари учун капитални жалб этувчи ҳамда иккинчи томондан, бундай кредитларни суғурта қилувчи ихтисослашган ташкилотларнинг шаклланишига олиб келмокда.

Кредит суғуртаси экспорт қилувчилар ва импорт қилувчилар ўртасида тижорат ҳамда молиявий интизомни рағбатлантирувчи бўлиб ҳ.исобланади. Кредитни тўлай олмаслик риски ушбу суғуртанинг объекти бўлиб, кредит ёки ссуда олувчининг банк олдидаги кредитни ўз вақтидава тўлалигича фоизи билан кайтариш жаЛбгарлиги ҳисобланади.

Экспорт кредитини қайтариаг жавобгарлиги бўйича суғурта қопламасини беришда қуйидагилар чегириб ташланади:



  • қарз муддатининг ўтганлиги учун гпўлапгаи фоизлар, шартнома
    шартларини баэюармаганлиги бўйича упдириладиган тўловлар, қоплаш
    учун цилинган харажатлар, суд харажатлари ҳамда валюта курси
    бўйича ҳосил бўлган фарқ;

  • давлат ҳамда муниципал корхоиалар ва ташкилотлар хисоботига
    ўтказилиши лозим бўлган капитал суммаси;

  • товарни қабул килиш хамда хизматлар билаи боглиқ бўлган лицсн
    зияларнинг йўқлиги ёки жўиатилган экспорт товарлар, импорт қили
    надиган мамлакатда таъқиқлапган ҳаракатлар туфайли кўрилган за
    рарлар;

  • сугурталовчи томонидаи уруш (харбий келишмовчилик, қўзголон,
    мусодара, товар ва валюта операцияларида давлатлар ўртасидаги че
    гараланиш)лар ва табиий офатдан кўрилгап зарарлар аииқланса.

Шартнома суғурта компанияси ва банклар ёки бошқа кредит муассасалари ўртасида тузилади. Бундай кредит суғуртасида суғурталанувчининг кредитни тўлаш қобилияти, яъни кредит риски даражаси ҳисобга олинади. Ҳозирда товарларнинг экспорт килиниши кўп ҳол-ларда тижорат қарзлари билан боғлиқ бўлмоқда. Шунинг учун хам тижорат йўлида олинган қарзлар айрим х.олларда товарларнинг жаҳон бозорларида сотилиши эвазига қопланмаслиги, яъни қопланмаслик риски содир бўлиши мумкин.

Масалан, Ғарбий Европада ҳар йили кўплаб фирмалар банкрот бўлади. Бунинг асосий сабаби харажатларнинг кўпайиб кетиши, баҳонинг тушиши ва пировард натижада, фирмаларнинг фойда ололмаслигидир. Шунинг учун хам бугунги кунда экспорт қарзи ёки дебиторлик қарзларни суғурталаш амалга оширилади.

Бу турдаги суғурталашнинг максади товар экспорт қилувчиларнинг экспорт қилинган товарларга чет эл истеъмолчилари томони­дан ўз вақтида ҳақ тўланишини кафолатлашдан иборатдир.

Экспортёрларни суғурталашнинг икки хил усули мавжуд:

- чет эллик харидор тулов қобилиятининг мавжуд эмаслигидан, яъни
(банкротлнк ҳолатидап);

- тўлов қобилиятини йўқотиш ҳолати вужудга келгунга қадар


бўлган рискни сугурталаш.

Тижорат қарзлар суғурга объскти ҳисобланади. Экспортчи суғурталанувчи - импорт товарларни контрагент учун қабул қилувчи. Контрагент шартларига кўра тижорат карзлар товар ски хизмат кўринишида бўлиши мумкин.




  1. Тўловнииг кечикиши билан боглиқ бўлган рискни сугурталаш

Тўловнинг кечикиши рискини сугурталаш бўйича суғурта хизматларни давлатларнинг тегишли суғурта компаниялари амалга оширади. Тўловнинг кечиктирилишини назарда тутувчи экспорт контрактлар бўйича сиёсий ва тижорат рисклардан суғурта қопламаси Узбе-кистон Республикаси резидент ташкилотлари томонидан берилади.

Савдо тижорат рисклардан суғурта қилиш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига биноан ва «ИНКОТЕРМС» халқаро қоидаларига мувофиқ суғурта қияиш ҳуқуқига эга бўлган Узбекистан Республикасининг юридик шахслари томонидан амалга оширилади. Тўловни кечиктириш шартларида амалга оширилаётган биринчи даражали банкларнинг тўлов мажбуриятлари билан таъминламанган экспорт контрактларини сиёсий ва тижорат рискларидан суғуртавий ҳимоялашни «Ўзбекинвест» ЭИМСКси, Россияда эса бун-дай хизматларни «Ингосстрах» АСК амалга оширади.

Суғурта компаниялари суғурталанувчилардан суғурта мукофотларини олганларидан кейин содир бўлиши мумкин бўладиган суғурта рискларини ўрганиб чиқади ва барча суғурталанувчи экспортёрлар ҳамда импортер контрагентлар билан суғурта шартномаларни имзолайди, унинг бажарилишида қуйидаги шароитлар инобатга олинади:



  • сугурталовчи контрагентпинг тўлов кобилиятини ўрганиб чиқиб,
    сугурта суммасини белгилайди Тулов амалга ошган чогда, мазкур сум­ма миқдорида сугурталовчининг сугурта жавобгарлиги назарда тути
    лади,

  • сугурталалувчига тақдим этиладиган сугурта қопламалари су
    гурта полисида қайд этилган миқдордан юқори бўлмайди;

  • сугурталовчи томонидан товарни етказиб бериш на кўрсатилади
    ган хизмат турлари бўйича барча шартпомадаги мажбуриятлар 6а
    жарилганидан кейин ҳисоботлар тақдим этилади ҳамда тўлов кўрса
    типган сугурта муддатларида амалга оширилади.

Суғурта шартларида кўзда тутилган тасодифлардан биронтаси содир бўлгандагина суғурталовчи шартномада келишилган суғурта суммасини тўлашга масъул. Баъзи ҳолларда суғурталовчи контрагент тўлов қобилиятининг пасайиши тўловнинг белгиланган муддатдан кечикишига сабаб бўлиши мумкин. Агарда:

  • банкротлик тўгрисида иш очилганда ёки суд томонидан мол-мулк
    нинг етарли эмаслиги боис рад этипганда;

  • қарз берувчи ва қарз олувчи томонлар ўртасида банкротликнинг
    олдини олиш мақсадида ўзаро келишувларга эришилганда,

  • икки томон судга мурожаат қилмай қарзларни қисман қайтариш
    бўйича шартнома келишувига эришганда;

- суд қарори бўйича сугурталанувчидан қарз ундирилиши амалга
оширипганда, тўловга ноқобиллик даври бошланди дейилади.

Суғурталовчилар тўлов қобилиятларини таъминлаш учун активлар ва ўз зиммаларига олган суғурта мажбуриятлари ўртасидаги меъёрий нисбатларга риоя этишлари шарт.

Суғурта ташкилотининг тўловга қобиллик кўрсаткичлари ўрганилганда корхона барқарор муҳитда эканлигига ишонч қосил қилиш муҳим вазифалардан саналади. Суғурталаш амалиётида шу нарса маълумки, суғурта фаолиятида мажбуриятлар бўйича тўлов қобилиятигина эмас, балки вазият ўзгарган ёки нохуш ҳолларда ҳам мажбуриятни бажариш имкониятини белгиловчи омил ҳисобланади.

Халқаро савдо йўналишида тўловга қобиллик даражаси суғурта ташкилотлар молиявий барқарорлигининг юзага келишини таъминлайди, яъни ҳар қандай вазиятда суғурта ташкилотлари мажбуриятларни таъминлаши лозим бўлади. Халқаро суғурта компанияларининг молиявий барқарорлиги суғурта шартномалари бўйича мажбуриятларнинг ўз вақтида бажарилиши бипан белгиланади.




  1. Зарарни тўламаслик риски бўйича сугурталаш

Тўламаслик риски бўйича эҳтимолдаги зарарни қогаташда суғурталанувчининг ўзи ҳам қатнашиши мумкин. Бундай суғурталашни франшиза деб аталади. Бунда суғурта суммаси фоизларда қайд этилади. Кўрилган зарарнинг ўз томонидан қопланиши 20-30 фоизни ташкил этади. Франшиза бошқа суғурталанувчи ҳисобидан суғурталаниши мумкин эмас. Бу турдаги суғуртанилашни амалга оширишда суғурталанувчи барча эҳтимоллар кўринишидаги кўрсаткичларни таҳлил килиб чиқиши шарт.

Бунинг оқибатида у эҳтимолдаги зарарга иммунитет ҳосил қилиб ту ради. Бундан ташқари, суғурталанувчи суғурталовчи ташкилотга ўзининг фаолияти тўғрисидаги барча маълумотларни тақдим этиши лозим бўлади.

Фаолиятнинг таҳлил қилиниши натижасида суғурталовчи камчиқимлиликнинг йўлларини ўрганиб чиқади. Зеро, бундай ҳолатларнииг иқтисодий йўналишларда чуқур таҳлил қилиниши экспортер ва им­портер ўртасида келиб чиқиши мумкин бўлган келишмовчиликларнинг олдини олади.

Зарарларни тўламаслик рискини суғурталашни амалга ошириш билан суғурта компаниялари ва экспортерлар ўртасидаги узоқ муддатли муносабатлар шакллантирилади. Бу эса суғурта компанияларига, барча суғурталанувчи экспортер-импортерларга йиллик суғурта гувоҳномасини бериш имкониятини яратади. Экспортер чет эллик контрагент билан шартномада келишилган суммани суғурталовчи ташкилотга тақдим этади.

Суғурталовчи ташкилот ўз навбатида чет эллик ҳамкорининг молиявий ва тўловга қобиллик ҳолатларини ўрганиб чиқади ҳамда кўрсатилган тижораткредит суммаларини суғурталаш масаласини таҳлил қилган ҳолда, масалани ижобий ҳал қилиши ёки у суммани суғурта қилмаслиги мумкин.

Шунинг учун ҳам суғурта компаниялари экспортер ва импортер ҳамкорларнинг ишлаб чиқариш ҳамда иқтисодий фаолиятини ўрганиб чиқишга ҳаракат қилади. Бу эса эҳтимолдаги зарарларни камайтириш имконини вужудга келтиради.

Суғурталовчи томонидан белгиланган экспортёр-импортёрларнинг мол-мулки қиймати суғурталаш объекти ҳисобланади ва шу миқдорда суғурталанувчига суғурта гувоҳномаси берилади.

Шартномада кўрсатилган сугурта суммаси асосида суғурталовчи ҳамда экспортчи суғурталанувчи ўртасида, иқтисодий, ишлаб чиқариш ва хизматлар йўналишидаги ишлар амалга оширилади. Суғурталовчи кредит лимити микдоридаги сумма бўйича суғурта ходисаси содир бўлганда, суғурта жавобгарлигини ўз зиммасига олади. Суғурталовчи кредит лимитини чет аралаши еки бекор қилиши мумкин.

Суғурталовчининг мажбурияти суғурталанувчи томонидан шартномада белгиланган суғурта мукофоти тўланган дақиқадан бошлаб амал қилади.

Суғурталанувчи иш жараёнида суғуртанинг барча турлари буйи­ча ҳисоб рақамларини ўзининг контрагентига алохида бериши лозим бўлади.

Суғурталовчи ташкилотлар барча гурдаги берилган ҳисоб радамига асосан суғурта суммаларини белгилайди. Агарда берилган ҳисоботларда сальдо суғурта суммасидан ошиб кетган тақдирда, суғурталовчи ташкилот дарҳол суғурталанувчига хабар бериши керак бўлади.

Барча шартномалар бўйича белгиланган суғурта қопламаси суғурталанувчига белгиланган лимит асосида қайтарилиши мумкин. Кейинги товар ва хизматлар бўйича олинадиган ҳисобот давригача:



  • шартномага нисбатан суеурта шартномаси бекор қшшнганда;

  • тижорат қарзларининг муддати ўтиб кетганда;

  • су гурта ҳодисаси содир бўлганда олдинги фаолият бўйича берил­
    ган лимит тўхтатилганда юқоридаги талабга амал қилинади.

Бунда барча суғурта ҳрдисасининг келиб чиқиши ва унинг сабаблари ўрганиб чиқилади. Шунинг асосида барча экспорт обороти бўйича суғурта мукофотлари суммаси аниқланади. Ҳар йилнинг бошида суғур-таланувчи суғурталовчи ташкилотга суғурта суммасига нисбатан аванс бадали ўтказиб туради ва шу тарифа фаолият амалга оширилади.

Бу борада «Ўзбекинвест» ЭИМСКси ҳар йили суғурта мукофот­лари кўрсаткичларининг барқарор ўсишини таъминлаб келмоқда. 2003 йилнинг ўзида ялпи суғурта мукофотларининг умумий ҳажми 12,8 млрд. сўмни ташкил этиб, бу 2002 йилга нисбатан 9,3 % кўпдир.

Натижада охирги йилларда компаниянинг капиталлашуви ўсди. 2003 йилда компаниянинг ялпи даромади 7,1 млрд. сўмни, соф фойда 2,4 млрд. сўмни ташкил этди.

Ички ва халқаро бозорларда кўрилган зарарларни тўламаслик рискини суғурталаш бўйича хизмат турларини «Ўзбекинвест» амалга оширмоқда. Компания халқаро дастурларни ишлаб чиққан. Компа­ния кўплаб ривожланган давлатлар билан бош шартномаларга эга бўлиб, экспортерларнинг товарларини барча суғурта искидан ҳимоя-лайди.

Натижада мазкур компания экспортни суғурталаш тизими шаклланишининг халқаро тажрибасш а асосланилган қатор халқаро уни­версал дастурларни ишлаб чиққан. Бундай халқаро дастурнинг умумий бир йиллик лимит қиймати 500 млн. АҚШ долларига тенгдир.

Дастур жаҳоннинг энг йирик суғурта ташкилотлари (Герлинг кон­церн, Ллойд, СКОР ва бошқалар) билан суғурта хизматлари дастури асосида амалга оширилмокда.

Суғурта хизматлари дастурини татбиқ килишда чет эл компанияларининг хизмати салмоқли. Чунки уларнинг иштирокисиз буни амал­га ошириб бўлмайди. Суғурта компаниялари тўлов қобилиятининг яхшиланиб бораётганлиги ишончни оширмоқда.

Халқаро йўналишда фаолият олиб бораётган суғурта компания­лари зарарнинг келиб чиқиш сабабларини ва унинг олидини олишдаги чора тадбирларни ўрганиб чиқишга ҳаракат қилади. Бу эса товар ва хизмат экспорт қилувчиларнинг зарарларни тўлаш даражасини баҳолаш учун имконият яратади.

Кўрилган зарарларни тўламаслик рискини суғурталаш ҳамкорлар томонидан содир этиладиган зарарларни туламаслик риски бўйича олган жавобгарлигини бажармаса, унда мазкур жавобгарликнинг суғурга ташкилотлари ўз зиммасига олади. Бу ҳол зарарларни туламас­лик риски бўйича суғурталашга таъсир курсатади.

Жаҳоннинг эътиборга сазовор суғурта компаниялари томонидан берилган суғурта гувоҳномаси экспортёрлар учун қулайлик яратади, чунки бу ҳолда товар учун олдиндан пул ўтказиш ёки аккредитив очиш шарт бўлмай қолади.

Назорат учун саволлар:


  1. Экспорт кредитини қайтармаслик рискини суғурталаш қандай
    амалга оширилади?

  2. Тўловнинг кечикиши риски бўйича инобатга олинадиган шаро-
    итлар.


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ

СУҒУРТА ИШИ” КАФЕДРАСИ


ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ СУҒУРТАСИ” ФАНИДАН



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   29




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет