Мавзу: Айланма фондлардан фойдаланиш муаммолари ва уни такомиллаштириш


Битирув малакавий ишининг объекти



бет3/28
Дата25.04.2023
өлшемі284.64 Kb.
#472694
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
МЕХНАТ УНУМДОРЛИГИ

Битирув малакавий ишининг объекти.
Наманган вилояти “Маш-Хим” маъсулияти чекланган жамияти битирув малакавий ишининг объектини ташкил қилади.
Битирув малакавий ишининг назарий ва услубий асослари.
Битирув малакавий ишининг назарий ва услубий асослари қилиб Президентимиз

  1. А.Каримовнинг маҳруза ва асарларида баён этилган ижтимоий-иқтисодий тараққиётни амалга ошириш бўйича илгари сурилган фикр-мулоҳазалар ва асосий йўналишлар, Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, иқтисодчи олимларнинг ушбу йўналишда амалга оширган илмий ишлари, хўжалик юритувчи субъектларда эришилган илғор тажрибалар олинди.

Битирув малакавий ишининг хажми ва тузилиши.
Битирув малакавий иши кириш, учта боб, хулоса ва таклифлар ҳамда фойдаланилган адабиётлар рўйҳатидан иборат.


6




  1. боб. Саноат корхоналарида меҳнатни ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари ва назарий асослари

  1. Меҳнатни ташкил этишнинг назарий асослари ва моҳияти

Ижтимоий ҳаёт мароқли, айни пайтда мураккабдир. Инсон жамиятда яшар экан ўзига хос ва мос турмуш тарзини яратади. У ҳаёт кечириш учун озиқ-овқат топиши, уй-жой қуришга, кийим-бош тикиб олиши ва атроф муҳитнинг ноқулай таъсирларидан ҳимояланиши керак, бунинг учун ўзига зарур бўлтан барча нарсаларни табиатдан қидиради ва топган материалларидан фойдаланади. Айни бир пайтда табиатдан топган материаллар ҳам инсонга яшаш учун анча қулай шарт-шароитлар яратиш имконини беради. Инсон табиатдан топган мазкур материалларни ўз фойдаси йўлида ўзгартиради. Бундай жараён давомида инсон томонидаи жамият эҳтиёжларини қондириш учун зарур бўладиган моддий ва маҳнавий неҳматлар яратиш соҳасидаги “меҳнат” деб аталадиган мақсадга мувофиқ фаолият амалта оширилади.
Бинобарин, меҳнат мавжуд табиий, моддий, ақлий захираларни шахсий ва ижтимоий эҳтиёжлар учун керакгти маҳсулотга айтантиришда фақат инсонгагина хос фаолиятдир.
Меҳнат тушунчаси физиологик нуқтаи назардан айтилганда бу — организмда йиғилиб қолган ҳаёт энергияси туфайли содир бўладиган асаб ва мушаклар ҳаракати ҳамда оқсил моддаларнинг механик ишга киришув жараёнидир.
Айни вақтда меҳнат - бу мураккаб ижтимоий-психологик жараён бўлиб, у кишиларнинг яшаши учун шарт бўлган абадий табиий заруриятдир. Меҳнат инсон билан табиат ўртасида содир бўладиган шундай жараёнки, унда инсон ўзининг фаолияти билан ўзи ва табиат ўртасидаги моддалар алмашинувини бевосита ифодалайди, тартибга солади ва назорат қилади.
Меҳнат - бу инсоннинг мақсадга мувофиқ ижтимоий фойдали фаолиятидир. Дастлаб инсон ўз ҳаракатларининг мақсадини аниқлайди. Мақсаднинг мавжуд бўлиши онгли мавжудот бўлган инсоннинг меҳнатини, масалан, от ёки машина бажарадиган иш тушунчасидан ажратиб туради. Мақсадга эга бўлган инсон табиат инҳоми — буғдой

7

ёки жавдар, ёғоч ёки лой, пахта толаси, жун ёки теридан фойдаланиб, янги маҳсулот яратади, яъни ўз организмининг жисмоний ва ақлий қувватидан фойдаланиб, меҳнат ҳаракатларини онгли равишда ва изчиллик билан бажаради.
Инсон ўз меҳнатининг мақсади, усули ва натижасини аниқлаш давомида, қандай маҳсулотлар қанча миқдорда ва қачон ишлаб чиқарилиши керак, бу маҳсулотларни қандан ресурслардан, қай тарзда, қандай технология ёрдамида ишлаб чиқариш керак, бу маҳсулотлар ким учун ишлаб чиқарилиши керак деган учта муҳим масалани ҳал қилади. Бинобарин, биринчи масалада меҳнат онгли фаолият, иккинчисида — ишчи кучини такрор ишлаб чиқариш, учинчидан — ижтимоий фойдали фаолият сифатида намоён бўлади.
Ижтимоий-иқтисодий турмушда меҳнат тушунчаси билан бир қаторда иш тушунчасидан ҳам кенг фойдаланилади.
Иш деганда табиат ва инсон томонидан бирлашган характерларининг объектив натижаси тушунилади. Механик тарзда бу натижа маҳлум бир қаршиликни енгиш учун сарфланаётган энергия миқдори билан ўлчанади.
Меҳнат ва ишнинг миқдори сарфланган вақт — энергия билан ўлчансада, уларни бир-бири билан тўғридан тўғри тенглаштириш мумкин эмас.
Меҳнат инсоннинг ақлий-физиологик фаолияти бўлиб, унга тўғри келадиган иш бу жараённинг объектив натижаси ҳисобланадн. Бирор маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланган меҳнат ва иш миқдорини бир хил ўлчовда, яъни килограммометрда аниқланганда ишнинг миқдори меҳнат сарфининг бир қисминигина, ёки аниқроқ қилиб аётганда 20 — 30 % ини, айрим ҳолларда эса ундан ҳам анча кам миқдорини ташкил этиши мумкин. Бажарилган ишнинг миқдорини, жамият аҳзолари томонидан меҳнатнинг сарфланган миқдорига тенглаштириш ёки бир хил ўлчовда ўлчаш ҳам нотўғри бўлади. Фаолияг жараёнида механик ҳаракатлар қилиниб катта ҳажмдаги иш микдори бажарилиши мумкин, лекин бу фаолият инсон меҳнатининг маҳсули бўлганлиги учун меҳнатга нисбатан тор ва чегараланган фаолиятдир. Меҳнат ва иш тушунчаси бир-бири

8

билан солиштирилганда, иш меҳнатнинг маҳсули деган хулосага келамиз. Шу боис унинг сон ва сифат кўрсаткичларини таҳлил қилиш мумкин.
Ҳатто меҳнат ва иш сўзлари инглиз тилида ҳам ўз мазмуни билан ҳар хил маҳнони билдиради. Масалан, иш сўзи (инглизча wогк) кишининг интилиши ва ҳаракати маҳносини эмас, балки муайян натижа сифатида тушунилади. Меҳнат дейилганда эса (инглизча “Жоб”) конкрет натижадан қатғий назар инсоннинг харакати, интилиши ва энергия сарфлаши каби фаолиятлари тушунилади.
Инсон куч-қувватининг сарфланиш даражаси фаолият турига ва ишлатиладиган меҳнат воситаларига боғлиқ бўлади. Шундай қилиб, агар меҳнат жараёнини тасвирлайдиган бўлсак, у учта асосий таркибий қисмни ўз ичига олади:

  • хомашё материали (меҳнат предметлари);

  • меҳнат воситалари;

  • жонли меҳнат сарфлари.

Ана шу учта таркибий қисмнинг ўзаро таъсир кўрсатиш натижаси меҳнат маҳсулоти — табиатнинг янги маҳсулоти бўлиб, у инсон эҳтиёжларига мослашган бўлади. Булар: йиғиб-териб олинган пахта ҳосили; парвариш қилинган чорва моллари, барпо этилган уй ёки кўприк, тикилган кийим ёки пояфзаллардан ташкил топиши мумкин. Меҳнат предметлари (хомашё ва материаллар) ва меҳнат воситалари (ишлаб чиқариш воситалари) жонли меҳнат жараёнига қўшилмаса, улар ўз-ўзидан фаолият кўрсатавермайди. Жонли меҳнат сарфи ўз навбатида фақат кишиларнинг табиатга муносабатидан иборат бўлибгина қолмай, балки амалга оширилаётган жараён қатнашчилари ўртасидаги муносабатдан ҳам иборатдир. Бинобарин, меҳнат фаолияти жонли меҳнатнинг моддий шарт-шароитларини ҳосил қилувчи ишлаб чиқариш воситаларисиз мавжуд бўлиши мумкин эмас. Шунинг учун ҳам меҳнат жараёни унинг учта асосий жиҳатини механик равишда бирлаштиришдан иборат бўлмай, балки уларнинг узвий бирлигидан иборатдир, унинг ҳал қилувчи омиллари эса инсоннинг ўзи ва унинг меҳнат фаолиятидир.

9

Меҳнат жараёнида инсон меҳнат фаолиятидан кўзда тутилган мақсадга эришиш учун меҳнат воситалари ёрдамида меҳнат предметидан фойдаланиб, жонли меҳнат сарфи билан ўзаро мулоқотга киришади ва бу билан ҳаёт учун зарур бўлган янги маҳсулот яратади. Бундай маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнининг барча уч жиҳати: хомашё ва материаллар, меҳнат воситалари, қуроллари ва жонли меҳнат сарфлари бирлашиб меҳнат маҳсулоти яратади.
Меҳнат ижтимоий-иқтисодий, технологик, ақлий-ҳиссий, физикавий-кимёвий, биологик ва бошқа қонуний ҳодисаларнинг уйғунлашуви натижаси — мажмуи жараёнидир.
Меҳнат предметларига ер ости қазилмалари, табиий ва сунҳий хомашё ва материаллар, ярим фабрикатлар ва комплектлаштириладиган жиҳозлар; энергиявий, моддий ва ахборот оқимлари киради. Ишчи кучи меҳнат предметларини меҳнат воситалари орқали ўзгартиради.
Меҳнат воситаларига машиналар, ускуна ва қурилмалар; иш қуроллари ва бошқа технологик ишланма турлари; дастурий-таъминот воситалари; иш жойининг ташкилий таъминоти ва бошқалар киради.
Меҳнат — бойлик манбаидир. У инсон фаолиятининг биринчи ва зарур шарти ҳисобланади. Инсон ва жамият тараққиётининг тарихи бу жараёнда меҳнатнинг ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлигидан далолат беради. Одамлар атрофдаги табиатни ўзгартирар эканлар, умрининг ўзгариб бораётган эҳтиёжлари таъсирида ўз табиатларини ҳам ўзгартирадилар: билимларини бойитиб, қобилиятларини ривожлантирадилар ва янги кўникмалар ҳосил қиладилар.
Меҳнат ўзининг таркибий ривожи жараёнида жиддий равишда мураккаблашди: инсон тобора мураккаброқ ва хилма-хилроқ оператсия ва ишларни бажара бошлади, тобора уюшган меҳнат воситаларини ишлаб чиқариб, ўз олдига анча юксакроқ мақсадлар қўйиш ва уларга эришиш мукаммал бўлиб борди.
Жамият ривожланиб борган сари инсон фаолияти машиналар, механизмлар яратишга, олдиндан берилган хоссаларга мувофиқ ва табиатда учрамайдиган

10


материаллами вужудга келтириш кашфиёт ва санҳат асарлари, илмий кашфиётлар яратишга қаратилган.
Ўрта Осиё Шаркда, илғор тафаккур марказларига айланиб, Форобий, Ибн Сино, Беруний, Юсуф Хос Ҳожиб, Низом ул Мулк, ал Бухорий, Амир Темур ва бошқа ватандошларимизнинг илмий қарашлари фахрлидир.
Ўзбек давлатчилигининг пойдеворини вужудга келтирган Амир Темур ҳам ўз даврида инсоннинг яшаши, ҳаёт кечириши учун табиий ресурсларни тайёр маҳсулотга айлантиришда меҳнатнинг ролига катта баҳо берар эди. „Темур тузуклари"да кўрсатилганидек, „Деҳқонлар ва раиятдан қайси бирининг деҳқончилик қилишга қурби етмаса, керакли ускуналарни етказиб унга ёрдам берилсин", — деб кўрсатма берар экан, меҳнат қуролисиз бойлик яратиш мумкин эмаслигини у яхши билар эди.
Фан-техника таракқиёти таъсири билан шундай жараёнлар, чунончи ишлаб чиқаришни комплекс механизатсиялаш, автоматлаштириш, ахборотлар технологиясини кенг жорий этиш ва уни ташкил этишни тубдан такомиллаштириш натижасида жисмоний меҳнат мазмунинг мунтазам ўзгариши содир бўлмоқда.
Жамият ишлаб чиқарувчи кучлари ривожининг қудратли омили фандир, аниқроғи фаннинг ишлаб чиқариш билан узвий бирикиб кетишидир, чунки фан-техника тараққиёги фақат янга энергия турлари, яши материаллар, электрон-ҳисоблаш машиналари ва ҳатто ишлаб чикаришни комплекс механизатсиялашни шунчаки тадбиқ этишни эмас, балки ишлаб чиқаришнинг бугун техникавий негизини, уни ташкил этиш ва бошқариш такомиллаштиришни талаб этади.
Ҳозирги шароигда меҳнат жараёни қуйидаги хусусиятлари билан ажралиб туради:

  1. меҳнат жараёнининг интеллекгуал потентсиали ортади, бу эса ақлий меҳнат ролининг кучайишида, ходимнинг ўз фаолияти натижаларига онгли ва машулият билан муносабатда бўлишининг ортишида намоён бўлади;

  2. меҳнат харажатлари моддий қисмининг улуши ортади. Меҳнат воситалари (машиналар, асбоб-ускуналар, механизмлар ва шу кабилар) билан боғлиқ буюмлашган меҳнат улушининг кўпайиши фан-техника тараққиётининг эришган ютуқлари билан


11

боғлиқ бўлиб, инсон чекланган жисмоний имкониятлари шароитида меҳнат унумдорлиги ва самарадорлигининг ортишида ҳал этувчи омил бўлиб хизмат қилади;



  • меҳнат жараёни ижтимоий жиҳатининг аҳамияти ортади. Ҳозирги вақтда меҳнат унумдорлигининг ўсиш омиллари фақат ходим малакасини ёки унинг меҳнатини механизатсиялаш даражасини ошириш билангина эмас, балки инсон саломатлигининг аҳволи, унинг кайфияти, оиладаги, жамоадаги ва умуман жамиятдаги муносабатларига ҳам боғлиқдир.

Ўзбекистон Республикасида меҳнатга оид муносабатлар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, жамоа келишувлари, шунингдек, жамоа шартномалари ва бошқа локал норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнат Кодекси», «Аҳолини иш билан таъминлаш туғрисида»ги қонуни ва бу қонунга Меҳнат вазирлиги томонидан тайёрланган шарҳлар ҳамда меҳнат ва уни ташкил этиш бўйича давлат хокимиятининг бошқа вакиллик ва ижроия органлари ўз ваколатлари доирасида қабул қиладиган қарорлар киради.
Меҳнат вазифасининг интеллектуал даражаси унда мавжуд ақлий ва жисмоний меҳнат унсурларининг ҳиссаси, шунингдек, ижодий ва оддий (ноижодий) меҳнат ҳиссасига боғлиқ ҳолда фарқланади. Меҳнат вазифасининг малакалилик даражаси унинг чегараси ва таркиби: таркибий қисмлар ва бу таркибий қисмларнинг миқдори, уларнинг ранг-баранглиги, янгилиги, шунингдек, ижро шарт-шароити орқали аниқланади. Мазкур белгини у ёки бу ходимга татбиқан баҳолаш қабул қилинган тариф тизимига мувофиқ унинг разрядига мослаб амалга оширилади. Шундай қилиб, меҳнатнинг табиати ва мазмуни таснифий аломатлар сифатида ўзаро алоқадордир.
Меҳнат предмети ва маҳсули бўйича меҳнат турларининг таснифи меҳнатни профессионал, функтсионал ва тармоқ нуқтаи назаридан фарқлашга асосланади. Меҳнатнинг профессионал белгисига кўра, илмий ёхуд тадқиқотчилик, муҳандислик, бошқарув, ишлаб чиқариш, маҳрифий, тиббий ва бошқа турларини, ажратиб кўрсатиш мумкин. Функтсионал белгисига кўра, меҳнат турлари уларнинг қай мақсадга йўналтирилгани, татбиқ этилиш соҳаси ва хўжалик фаолияти иқтисодий туркумидаги функтсионал ролига боғлиқ ҳолда таркибий қисмларга ажратилади. Уч босқич - ишлаб чиқариш, тақсимот ва истеҳмолни

12

бўлиб ажратувчи маҳмурий - режалаштириш тизимида амал қилинганидан фарқли ўлароқ, бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодий турмушнинг таркиби тубдан ўзгаради.
Меҳнат мазмунини таҳлил қилиш вақтида меҳнат жараёнида қуйидаги функтсиялар амалга оширилиши ҳисобга олинади:

  • зарур меҳнат оператсиялари тизимининг мақсади ва уни тайёрлаш билан боғлиқ бўлган мантиқий функция;

  • ижро этувчилик функтсияси - ишлаб чиқарувчи кучларнинг ҳолатига боғлиқ равишда меҳнат воситаларини турли усуллар билан ҳаракатга келтириш ва меҳнат предметларига бевосита таъсир кўрсатиш;

  • қайд этиш ва назорат қилиш функтсияси - технология жараёнини, белгиланган дастурни бажаришнинг боришини кузатиш;

  • тартибга солиш функтсияси - берилган дастурни тузатиш, унга аниқлик киритиш.

Бу айтиб ўтилган функтсиялардан ҳар бири айрим олинган ходимнинг меҳнатида маҳлум даражада иштирок этиши мумкин, лекин у, албатта, ялпи меҳнатга ҳам хос бўлади. Инсон меҳнат фаолиятида қайси функтсия устунлик қилишига қараб ақлий ва жисмоний меҳнат функтсияларининг муайян нисбати қарор топади.
Меҳнат хусусиятини белгиловчи ишлаб чиқариш муносабатлари тизимининг асосий элементлари қуйидагилардир:

  • меҳнаткашларнинг ишлаб чиқариш воситаларига муносабати, ишлаб чиқариш воситаларининг мулкчилик шакли;

  • бевосита ишлаб чиқарувчилар амалга ошираётган меҳнатнинг мақсади, шахс меҳнати билан жамият умумий меҳнати ўртасидаги боғлиқлик (меҳнатнинг ижтимоий табиати намоён бўлиш шаклини ифодалайди);

  • ижтимоий гуруҳлар (синфлар)нинг ишлаб чиқариш воситаларига муносабатлари, ходимларнинг тайёргарлик даражасидаги ва уларнинг ишлаб чиқариш жараёнида хилма-хил функтсияларни бажаришидаги фарқлар тақозо қилган меҳнатдаги ижтимоий тафовутлар даражаси. Ишлаб чиқариш усулининг бу томонлари, ўз навбатида, ишлаб чиқарувчиларнинг ўз-ўзининг меҳнатига муносабатини, меҳнат маҳсулотларини


13

тақсимлаш муносабатларини, шунингдек, жамиятдаги меҳнатни ташкил этиш усулини белгилайди.
Меҳнатнинг хилма-хил турлари бор ва уларнинг бутун хилма-хиллигини қуйидаги мезонлар бўйича: меҳнатнинг мазмуни, табиати, натижалари, фойдаланиладиган буюмли элементлари ва инсон қатнашувининг турли даражаси, кишиларни меҳнатга жалб этиш усуллари бўйича ажратиб таснифлаш мумкин.
Меҳнат мазмуни - ишларнинг касбий мансублиги, уларнинг таркибий мураккаблиги, бажаришдаги изчиллиги билан белгиланадиган меҳнат элементлари йиғиндисидир.
Мазмуни бўйича қуйидагилар ажратилади: моддий ишлаб чиқариш, хизматлар, фан, маданият ва санҳат соҳасидаги, бошқа соҳалардаги меҳнат; моддий ва номоддий ишлаб чиқариш айрим тармоқларидаги меҳнат, масалан, машинасозлик, енгил саноат ва озиқ-овқат саноатидаги, қурилишдаги, қишлоқ хўжалигидаги, транспортдаги ва ҳоказолардаги меҳнат; фаолият турлари бўйича меҳнат - хусусий тадбиркор, раҳбар, мутахассис, хизматчи, олим, муҳандис, ишчи, фермер ва шу кабилар меҳнати ва ниҳоят, касблар ва мутахассисликлар бўйича меҳнат. Масалан, муҳандис-технолог, йиғувчи-чилангар, комбайнчи, рассом, созанда, сотувчи, илмий ходим, муҳосиб, фермер ва бошқалар меҳнатининг мазмуни фаолият ҳар бир турининг ўзига хос хусусиятларини тавсифлаш йўли билан аниқ белгиланиши мумкин. Меҳнатнинг мазмуни тариф-малака маълумотномаларида, бўлинмалар тўғрисидаги низомлар ва лавозим йўриқномаларида акс эттирилади.
Меҳнат турларининг характери ва мазмуни бўйича таснифланиши икки жиҳатдан - ижтимоий жиҳатдан ва тузилиши жиҳатидан кўриб чиқилади. Меҳнатнинг ижтимоий характери ишлаб чиқариш воситаларига мулкчилик шакли билан боғлиқ. Ушбу белги бўйича хусусий меҳнат (мулкдор ёки ижарачи меҳнати) ва ёлланма меҳнат фарқланади. Маҳлум маҳнода меҳнатнинг характери унинг икки ташкилий шакли - якка тартибдаги меҳнат ва жамоа меҳнатнинг ажратилишида ўз аксини топади. Бундан ташқари, меҳнатнинг ижтимоий характери меҳнатга ундаш усулларининг (истак, англанган зарурат, мажбурлаш) шаклланишида намоён бўлади.

Меҳнат турларининг гуруҳ белгилари бўйича таснифи

Меҳнат табиати ва мазмуни бўйича

Меҳнат предмети ва
маҳсули бўйича

Меҳнат воситаси ва усули бўйича

Меҳнатнинг
шароити
бўйича

Ёлланма ва хусусий, якка ва жамоа, хоҳиш, зарурий ва мажбурият бўйича, жисмоний ва ақлий, такрорий ва ижодий, мураккаб таркибли меҳнат

Илмий муҳан-дислик, бошқа-рувчилик, ишлаб чиқарувчи, тадбиркорлик, инноватсия; саноат, қишлоқ, транспорт ва коммуникатсия меҳнати

Қўл,
механизатсиялаш- тирилган ва авто- матлаштирилган, қуйи, ўрта ва юқори техноло-
гиялаштирилган; инсон иштироки турлича даражада бўлган меҳнат

Турғун ва кўчма ер усти ва ер ости, енгил, ўрта ва оғир, ёқимли ва ёқимсиз; эркин ва ҳар хил даражадаги чега-раланган меҳнат


Манба: Муаллиф ишланмаси.


Меҳнат мазмунига қараб бир-биридан фарқланади.

  1. Оддий ва мураккаб меҳнат. Оддий меҳнат ривожланиш даражаси билан ажралиб турмайди, ҳар қандай кишининг тана организми ўрта ҳисобда эга бўлган ишчи


15




кучининг сарфланиши билан белгиланади. Бу ходимдан махсус касбий тайёргарлик талаб қилмайдиган, малакасиз меҳнатдир. Даража олган ёки кўпайтирилган меҳнатгина мураккаб меҳнат ҳисобланади. Мураккаб меҳнат бир соатида, оддий меҳнатнинг бир неча соатини жамловчи меҳнат бирлиги билан белгиланади. Шу сабабли ҳам малакали ходимлар вақт бирлиги мобайнида малакасиз ходимларга нисбатан кўпроқ маҳсулот ва қиймат яратадилар.

  1. Репродуктив ва ижодий меҳнат. Репродуктив меҳнат - такроран қилинган, олдиндан маҳлум бўлган, ижодий жиҳатлари бўлмаган меҳнат. Ижодий меҳнат эса бунёдкор меҳнат бўлиб, унда инсон сифат жиҳатидан янги, бетакрор, ўзига хос, ноёб нарсалар яратади. Ижодий меҳнатнинг натижалари инсоннинг қобилияти, ишга берилганлиги, унинг муҳимлиги, шарт-шароитларига ва ҳоказоларга боғлиқ бўлади.

  2. Функтсионал ва профессионал меҳнат. Функтсионал белги бўйича меҳнат қандай мақсадга қаратилганлигига, сарфланиш соҳасига ва хўжалик фаолиятининг иқтисодий давридаги функтсионал ролига қараб турларга бўлинади. Масалан, илмий ходимнинг меҳнати қуйидагича таҳрифланиши мумкин: ақлий, ижодий, ўта мураккаб, юқори малакали, индивидуал, илмий, инноватсион, техника билан қуролланган, юқори технологик, муҳим, ўртача оғирликдаги, жозибали, мустақил, регламентсиз меҳнат. Ишчилар бригадасининг меҳнати аксарият ҳолларда жисмоний, ғайриижодий, ўртача мураккаб, малакали, жамоа, ишлаб чиқариш билан боғлиқ, қурувчилик, техника билан қуролланган, ўртача технологик, ҳаракатчан, ўртача оғирликдаги, жозибали, ёлланма, регламентланган бўлади.

Ҳар бир ходимга ва жамоага мос ҳолда меҳнатни ҳар томонлама таҳрифлаш мазкур меҳнат корхона ёки шахснинг ижтимоий ва иқтисодий вазифаларини ҳал қилишда меҳнат қилишнинг мақсадларидан келиб чиқадиган талабларга мос келиш-келмаслигини баҳолаш учун зарур асос бўлиб хизмат қилиши керак.
Ҳар бир корхонанинг ишлаб чиқаришдаги ўрнига қараб ва бажарадиган функтсияларига мувофиқ равишда ходимлар гуруҳлари ташкил қилинади. Ҳар бир функтсия корхонанинг меҳёрида ишлаши учун зарур бўлган фаолиятнинг у ёки бу томони билан боғлиқ бўлади. Ҳар бир функтсионал гуруҳ ҳал қиладиган вазифалар учун ўзига хос


16




вазифалар бўлади. Бундай тартибда ташкил этилган меҳнатни функтсионал меҳнат деб номлаш мумкин. Функтсионал меҳнат бажариладиган ходимларнинг таркиби ўз хусусиятлари билан бир-биридан фарқланадиган меҳнатдир (масалан, ишлаб чиқаришда, бошқарув меҳнати, илмий меҳнат ва ҳоказо). Ҳар бир гуруҳнинг ичида меҳнат алоҳида касб ва ихтисослар бўйича фарқланади. Бунга муҳандис-технолог, муҳандис- конструктор, муҳандис-ташкилотчи, муҳандис-меҳёрловчи касбларнинг фарқланиши мисол бўла олади.

  1. Ақлий ва жисмоний меҳнат. Ақлий меҳнат интеллектуал фаолиятни ёки асосан асабий-руҳий тусдаги ишларни бажариш билан боғлиқ бўлган фаолиятни назарда тутади, жисмоний меҳнатга эга жисмоний ишлар хос.

Ақлий меҳнат шундай ифодаланадики, инсон миясида у ёки бу ғоялар пайдо бўлиб, инсон ушбу ғояларни рўёбга чиқариш режасини пухта ўйлаб кўради, ўз режасининг жисмоний меҳнат жараёнида юзага чиқиб боришини кузатади. Меҳнатнинг ақлий ва жисмоний меҳнатга бўлиниши ғоят шартли тусга эга. Ушбу шартлилик иқтисод илмининг отахони С.Г. Струмилин томонидан меҳнатнинг иккита турини: жисмоний ва ақлий меҳнатни бир-бирига қарама-қарши қўямиз. Физиология эса ўзининг берган таҳрифи билан бизга шуни маҳлум қиладики, бундай қарама-қарши қўйиш учун етарлича асос йўқ. Меҳнат - бир бутун асаб-мушак жараёнидир, ҳеч қандай мушак иши асаб-мия йўллари ва марказларининг тегишли фаолиятисиз амалга оша олмайди ва аксинча, ҳар қандай мавҳум ақлий меҳнат ҳам ақлли, ғоят суст, тўхтаб қолаёзган рефлекслар тарзида бўлса-да, муқаррар равишда мушак фаолияти билан биргаликда кечади, деб асосланади. Шу сабабли, гап меҳнатнинг ақлий ёки жисмоний функтсиялари кўпроқлиги тўғрисидагина бориши мумкин.
Ижодий меҳнат бир қолипдаги меҳнатдан аниқ вазиятларни таҳлил қилиш ва фаолиятнинг турли соҳаларида янги ечимларни излаш, фан, техника ва технология, санҳат ва маданият асарларини яратиш билан боғлиқлиги туфайли ажралиб туради. Бир қолипдаги меҳнат ишни бажаришнинг бир маротаба белгилаб қўйилган тартибини ўзгартиришга уринмаган ҳолда, уни ўйламай-нетмай такрорлайверишга асосланади.


17




Меҳнатнинг нуфузлилиги даражаси - аҳамиятлилиги, муҳимлиги, оммабоплиги, жозибалилиги билан ҳам тавсифланиши мумкин. Меҳнат бундай сифатларга тўлиқ даражада эга бўлса, у нуфузли ҳисобланади ва аксинча, буларга тўлиқ эга бўлмаса, нуфузли ҳисобланмайди. Меҳнатнинг нуфузлилигини баҳолаш, кўпинча, субъектив тусли бўлади, шунингдек, конҳюнктуравий шароитлар таъсирида бўлади. Масалан, бундан 15-20 йил олдин бухгалтер ва нотариуснинг меҳнати нуфузли ҳисобланмас ва унга кам ҳақ тўланар эди, ҳозирги даврда эса бозор муносабатларининг ривожланиб бориши билан, у яхши ҳақ тўланадиган, анча нуфузли, шу боис ғоят оммабоп бўлган меҳнатдир.
Меҳнатнинг оғирлик, тиғизлик, зарарлик ҳолати унинг муҳим хусусиятлари сирасига киради. Ушбу мезонга қараб меҳнатга ҳақ тўлаш масалаларини ҳал қилишда меҳнат меҳёрий оғирликдаги, тиғизликдаги меҳнатга, қулай шароитлардаги меҳнатга; оғир, тиғиз, зарарли меҳнатга; алоҳида оғир, алоҳида зарарли ва алоҳида тиғиз меҳнатга ажратилади. Меҳнатни ушбу тоифалардан бирига киритиш учун физиологик ва санитария- гигиена меҳёрлари мавжуддир.
Гап меҳнатнинг характери тўғрисида борганида, масала қийинроқ кечади. Шўролар давридаги ижтимоий-иқтисодий адабиётларда «меҳнатнинг характери» категорияси орқали меҳнат ижтимоий табиатининг ривожланганлик даражасини ва ушбу табиат қай тариқа - бевосита йўсинда ёки билвосита боғланишлар ёрдамида намоён бўлишини акс эттирадиган меҳнат характери белгиланар, бунинг устига, ушбу боғланишлар орасида меҳнаткашларнинг ишлаб чиқариш воситаларига қандай муносабатда бўлишлари ҳамда у ёки бу ижтимоий-иқтисодий форматсиядаги меҳнатни тавсифлайдиган баҳзи бошқа боғланишлар энг муҳимлари деб ҳисобланар эди. Асосан эксплуататорлик, антагонистик жамиятлардаги меҳнат ва «инсонни инсон эксплуататсия қилиш» мавжуд бўлмаган ноантагонистик жамиятлардаги меҳнат таҳлил қилинар эди. Ноантагонистик жамиятлар сирасига «сотсиалистик лагер» мамлакатлари киритилар эди. Ушбу маҳнода «меҳнат характери» категорияси бошқа мафкурага хизмат қилар ва нохослик, мойиллик тусда бўлар эди.


18




Ҳақиқатан ҳам, айтайлик, инглиз кончиси меҳнатининг характери шўро кончиси меҳнатининг характеридан моҳиятан кескин фарқ қилар эди. Англияда улар кўпроқ иш ҳақи олганликларидан ташқари катта меҳнат эркинлигига эга эди.
Меҳнатнинг характери меҳнат қандай намоён бўлишини, унинг жиҳатлари, белгилари, алоҳида хоссалари ва хусусиятлари қандайлигини кўрсатади. У ходимнинг ишлаб чиқариш воситалари билан бирлашишига боғлиқ бўлиб, меҳнатнинг ижтимоий табиатини белгилайди. Бозор иқтисодиёти амал қилаётган бугунги кунда ишлаб чиқариш муносабатлари такомиллашаётгани, бошқарув иқтисодий усулларининг амал қилиш соҳаси кенгайиб бораётгани, самарадорлик ва сифатига, ходимларнинг ҳақиқий моддий ва маҳнавий манфаатдорлигига, уларнинг чинакам хўжайинларга айланишига йўналтирувчи хўжалик юритишнинг янги шакллари, яъни хусусий корхона ва тадбиркорлик ривожи туфайли меҳнат табиатида ўзгаришлар рўй бермоқда. Айни пайтнинг ўзида мазкур меҳнат мазмуни ва функтсияларидаги чуқур ижтимоий-иқтисодий тафовутлар, бир қолипдаги, зерикарли, малакасиз, оғир қўл меҳнати мавжудлиги, унинг зарарли шароитлари ҳали узоқ вақт давомида меҳнаткашлар анча қисмининг ижодий қобилиятлари намоён бўлишига тўсқинлик қилади, шахснинг уйғун ривожланишига, меҳнатга онгли ва ижодий муносабатни тарбиялашга ҳалақит беради.
Меҳнат ўз табиатига қараб конкрет ва мавҳум меҳнат, ёлланма меҳнат, якка тартибдаги ва жамоа меҳнати, хусусий ва ижтимоий меҳнатга бўлинади ва улар бир- биридан фарқланади.

  1. Конкрет ва мавҳум меҳнат. Инсоннинг эҳтиёжларини қондириш учун табиат буюмларини шаклан ўзгартириш ва мослаштиришга йўналтирилган инсоннинг алоҳида мақсадга мувофиқ фаолияти бўлган меҳнат муайян фойдали шаклда намоён бўлади ва турли истеҳмол қийматлари яратилиши унинг якуни бўлади. Уларни яратишга қаратилган меҳнат конкрет меҳнат деб номланади. Меҳнатнинг ҳар хил аниқ турларини бир хилдаги ва бир хил ўлчовли кўринишга келтириш сифат хусусиятларидан фикран четга чиқиб, меҳнатнинг айрим турларини ишчи кучининг оддий сарфларига, физиологик маҳнодаги меҳнат сарфларига - жисмоний, асабий ва бошқа хил куч-қувват сарфларига келтиришни тақозо этади. Ушбу бир хиллаштирилган, бир хилдаги ва бир хил ўлчовли меҳнат


19




мавҳум меҳнат дейилади. Конкрет меҳнат истеҳмол қиймати, мавҳум меҳнат эса товар қийматини яратади.

  1. Ёлланма меҳнат ва ўз-ўзини ёллаш. Ёлланма меҳнат - ишлаб чиқариш воситаларининг эгалари билан шахсан озод бўлмасалар-да, ишлаб чиқариш воситаларига эга бўлмаган ва ўз меҳнатини ўрнига ўрин иш ҳақи кўринишидаги муайян қийматни олиш учун сотадиган ходимлар ўртасида юзага келадиган муносабатдир. Ёлланма меҳнат ўзидан бегоналаштирилган меҳнатдир, чунки у яратган бойлик бегона бойлик сифатида намоён бўлади. Шу билан бирга, ёлланма ходим ўз ишчи кучининг эгасидир. Ушбу ишчи кучи ривожланган сайин ишчи ва унинг оиласи ривожланиб бориши учун зарур бўлган шахсий мулкларининг кўпайиб бориши билан боғлиқ. Айни пайтда ўз ишини очган тадбиркор ўз меҳнатини ишга солиш имконини ҳам яратади ва бу билан у ўз-ўзини ёллайди. Айни шундай меҳнат инсоннинг ташаббуси ривожланиши учун имконият беради, мулкка, мустақиллик, тадбиркорлик каби сифатларни шакллантиришга ҳамда ижобий қобилиятларни намоён этишга миришкорлик билан муносабатда бўлишга кўмаклашади.

  2. Якка тартибдаги ва жамоа меҳнати - булар меҳнатни ташкил этишнинг ўзига хос шаклларидир. Меҳнат тақсимоти инсон фаолиятининг айрим турлари алоҳидаланишига, айрим ишлаб чиқарувчиларнинг алоҳидаланишига олиб келади. Якка тартибдаги меҳнат - айрим ходимлар ёки мустақил ишлаб чиқарувчилар якка тартибдаги тадбиркорларнинг меҳнати. Меҳнат тақсимоти бирор-бир маҳсулот тайёрлаш бўйича қисман бажариладиган ишларнинг алоҳидаланишига олиб келиб, биргаликдаги куч-ҳаракатлари тайёр маҳсулот яратишга олиб келиши мақсадида ходимларнинг меҳнат фаолиятини бирлаштириш заруратини келтириб чиқаради. Жамоа меҳнати шундай меҳнатки, бунда кишилар алоҳида эмас, биргалашиб, меҳнат жамоаларида бўлим, лаборатория, тсех, участка, бригадага бирлашиб ишлайдилар, бунинг устига, жамоанинг катта-кичиклиги аҳамиятга эга бўлмайди.

  3. Хусусий ва ижтимоий меҳнат. Айрим ишлаб чиқарувчилар муайян товарларни тайёрлаб берадиган товар ишлаб чиқаришида якка тартибдаги меҳнат ишлаб чиқариш воситалари эгаларининг фарқлангани хўжалик, ишлаб чиқариш ва юридик жиҳатлардан


20




алоҳидаланганлиги туфайли хусусий меҳнат сифатида намоён бўлади. Ҳар бир ишлаб чиқарувчи ўз эҳтиёжларини қондириш учун зарур бўлган маҳсулотларнинг барчасини ҳам ишлаб чиқаравермай, уларнинг бир қисминигина тайёрлаб чиқаришга ихтисослашади. Шу сабабли ҳар қандай жамиятда хусусий меҳнат ҳамиша ижтимоий меҳнатнинг бир қисми сифатида намоён бўлади ва ижтимоий табиатга эга бўлади, ушбу ижтимоийлик бозорда товарларнинг бир-бирига тенглаштириб, алмаштирилиши орқали, қиймат орқали намоён бўлади.

  1. Унумли ва унумсиз меҳнат. Бу масала иқтисодий адабиётларда турлича талқин қилинади, шунинг учун биз уни икки хил талқинини келтирмоқчимиз. Биринчи гуруҳ олимларининг эҳтироф этишича унумли меҳнат - ижтимоий бойлик, ялпи ижтимоий маҳсулот, миллий даромаднинг табиий-буюмли шаклини яратишда бевосита қатнашувчи меҳнатдир. Бу шундай меҳнатки, унда моддий неҳматлар, хизматлар яратилади ва у фойда келтиради. Унумсиз меҳнат ҳам ижтимоий ва маҳнавий неҳматларни яратадиган меҳнат бўлиб, бундай меҳнатнинг тури ҳам ижтимоий фойдалидир, лекин у унумли меҳнат бўлмайди, чунки моддийлашмайди, алоҳида бир маҳсулотда мужассамлашмайди ва фойда келтирмайди. Иккинчи гуруҳ олимлари унумли ва унумсиз меҳнат тўғрисидаги тушунчаларга муносабат билдириб, назарий таҳлилларга таянган ҳолда меҳнат унумсиз бўла олмайди, деган хулосага келадилар. Ҳар қандай меҳнат - кишиларнинг эҳтиёжларини қондирадиган неҳматларни, фойдали нарсаларни ишлаб чиқаришдир. У унумли, моддий ва номоддий бўлиши мумкин, лекин бунда улар неҳмат бўлмасдан қолмайди. Олим яратган илмий кашфиёт, худди шунингдек, ҳуқуқшунос, санҳаткор, ижодкор, педагог, спортчи, шифокор, экскурсовод, сартарошнинг меҳнати - барчаси кишиларнинг муайян эҳтиёжларини қондирадиган номоддий неҳматлардир. Номоддий неҳматлар инсоннинг маданий, эстетик, билиш эҳтиёжларини қондирадиган маҳнавий неҳмат бўлиши мумкин. Улар кишиларнинг саломатлик, дам олиш, озодалик, саранжом ташқи кўриниш ва ҳоказолар борасидаги табиий эҳтиёжларини қондирадиган маиший неҳмат бўлиши ҳам мумкин. Кишиларнинг нотариус, адвокат, прокурор ва судғялар бажарадиган меҳнат натижасидаги ҳуқуқий ҳимояланганлиги ҳам, ваколатли ва ижроия ҳокимият


21




органларининг бошқариш фаолияти ҳам ва моддий ишлаб чиқариш соҳасига дахли бўлмаган кўплаб бошқа меҳнат маҳсуллари ҳам неҳмат бўлади.

  1. Жонли ва ўтмишдаги меҳнат. Жонли меҳнат - ҳозирги пайтда сарфланаётган ва натижалари ҳали номуайян бўлган меҳнатдир. Ишчи маҳлум бир ишни бажараётганда бунга бирмунча иш вақти - жонли меҳнат сарфлайди. Лекин ишчи маҳсулот ишлаб чиқараётганида ўтмишдаги меҳнатни ҳам сарфлайди. Ўтмишдаги меҳнат ўзида илгари яратилган натижани мужассамлайди, булар хомашё ва материаллар, энергия, дастгоҳлар, асбоблар, компғютерлар ва ҳоказолардир. Фан-техника тараққиёти жараёнида жонли меҳнат билан ўтмишдаги меҳнат сарфлари ўртасидаги нисбат ўзгаради.

Меҳнатнинг фойдаланиладиган буюмли элементлари ва инсоннинг меҳнатда қатнашиш даражаси бўйича у қуйидаги турларга бўлинади:

  1. қўл меҳнати - мутлақо қўлда ёки меҳнатнинг қўл қуроллари ёрдамида бажарилади;

  2. механизатсиялаштирилган меҳнат - меҳнатнинг механизатсия-лаштирилган қуроллари ёрдамида амалга оширилади (масалан, электродрел ёрдамида пармалаб, тешик ўйиш, пневматик асбобда метални ямаш);

  3. машиналашган меҳнат - асосий иш меҳнат буюмининг шакли, катталиги, ташқи кўринишини ўзгартириш учун ходим томонидан бевосита жисмоний куч-ҳаракат сарфламаган ҳолда бошқариладиган машина ёрдамида бажарилади. Бунда ходим машинани бошқариш ва уни озиқлашга оид ёрдамчи ишларнинг элементларинигина қўлда бажаради;

  4. автоматлаштирилган меҳнат - асосий иш элементлари тўлиқ автоматлаштирилган, ёрдамчи иш элементлари эса тўлиқ ёки қисман автоматлаштирилган бўлади. Бу жараёнда ходим ускуналар тўғри ва доимий созланишини ҳамда уларнинг иш билан таъминланишини назорат қилади.

Кишиларни меҳнатга жалб этиш усуллари бўйича қуйидагилар фарқланади:

  1. иқтисоддан ташқари мажбурлайдиган меҳнат, бунда тўғридан-тўғри мажбурлаш ўрин олган бўлади. Бундай меҳнат шахсий эркинликнинг чекланиши билан тавсифланади, бунга бевосита қуллик ва қарздорлик оқибатидаги қуллик мисол бўла олади.


22




Бевосита мажбурлашдан ташқари, бундай меҳнатга маҳмурий ёки қонунчилик тартибида белгилаб қўйилган меҳёрлар мавжудлиги ҳам сабаб бўлиши мумкин. Масалан, меҳнат қилиш умумий мажбурийлигининг ўрнатилиши ҳам худди шунинг ўзидир, собиқ шўролар даврида шундай бўлган эди;

  1. иқтисодий мажбурлайдиган меҳнат, яъни зарурат бўйича тирикчиликка маблағ ишлаш учун қилинадиган меҳнат. Бундай меҳнат кишиларнинг аксарият оммасига хос бўлган ж араёндир;

  2. кўнгилли меҳнат, яъни инсоннинг ўз ихтиёри билан қиладиган меҳнати. Бундай меҳнат жараёнида инсон иқтисодий жиҳатдан етарлича таъминланган бўлиб, ишламаслиги мумкин бўлса-да, ўзининг маҳнавий ва умуминсоний салоҳиятини юзага чиқариш учун ишлаганида амалга оширади. Бундай инсон учун меҳнат қилиш - ўзини намоён этиш, ўз шахсини маҳнавий жиҳатдан юзага чиқариш воситасидир.

Шундай қилиб, биз меҳнатнинг ҳар хил турларини кўриб чиқдик. Шуни айтиш керакки, бошқа ҳар қандай тасниф каби, ушбу тасниф ҳам шартли тусга эга ва меҳнатнинг муҳим белгиларини ажратиб кўрсатишга мўлжалланган. Реал ҳаётда ҳар бир аниқ меҳнатда юқорида санаб ўтилган барча белгилар турлича бирикувларда муҳайё бўлиши мумкин.
1.2. Меҳнат унумдорлиги тушунчаси, унинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти ва меҳнат унумдорлигини аниқлаш усуллари
Меҳнат фаолиятининг мақсади бирор натижага эришиш, масалан, маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишдан иборатдир. Ҳар қандай ходим ёки уларнинг гуруҳи учун натижа самарадорлиги, яъни вақт бирлиги - соат, кун, йил мобайнида ишлаб чиқарилган маҳсулот, кўрсатилган хизмат миқдори муҳим аҳамиятга эга. Бу натижа қанчалик юқори бўлса, унинг бирлигига сарфланган харажат, шу жумладан, хона, бино учун ижара ҳақи электр қувватидан фойдаланиш ҳақи ва шу кабилар шунчалик камроқ бўлади. Бинобарин, меҳнат унумдорлиги юқори, маҳсулот ҳажми кўпроқ бўлса, унинг


23




харажатлари камроқ бўлади. Меҳнат самародорлиги маҳсулдорлиги меҳнат кўрсаткичи билан ўлчанади.
Меҳнат унумдорлиги - ходимлар меҳнат фаолиятининг иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичидир. У ишлаб чиқарилган маҳсулот ёки кўрсатилган хизматлар миқдорининг меҳнат харажатларига нисбатан, яъни меҳнат харажатлари бирлиги ҳисобига ишлаб чиқарилган маҳсулот билан белгиланади. Жамиятнинг ривожланиши ва унинг барча аҳзолари фаровонлиги даражаси меҳнат унумдорлиги даражаси ва унинг ўсишига боғлиқдир. Бундан ташқари, меҳнат унумдорлиги даражаси ишлаб чиқариш усулини ҳам, ҳатто ижтимоий - сиёсий тузумнинг ўзини ҳам белгилаб беради.
Меҳнат унумдорлиги кўрсаткичи меҳнат самарадорлиги ва натижадорлигининг барча жиҳатларини акс эттирмайди, масалан, у меҳнат сифатини ҳисобга олмайди, бундан ташқари, меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш зарурлигини ифодаламайди. «Меҳнат унумдорлиги» тушунчасига ўз аҳамияти жиҳатидан яқин, лекин мазмунан янада кенгроқ бўлган тушунча «меҳнат самарадорлиги» тушунчасидир. Меҳнат самарадорлиги энг кам меҳнат харажатлари билан юқори меҳнат натижадорлигига эришиш даражасини ифодалайди. Меҳнат самарадорлиги меҳнат унумдорлигидан фарқли ўлароқ фақат меҳнатнинг миқдор кўрсаткичларини эмас, шу билан бирга сифат натижаларини ҳам ифодалайди. Меҳнат самарадорлиги кўрсаткичининг яна бир муҳим устунлиги унда меҳнат ресурсларини тежашнинг акс этишидир.
Меҳнат унумдорлиги қанчалик юқори бўлса, иш сифати зарур даражада бўлгани ҳолда меҳнат харажатлари қанчалик кам бўлса, меҳнат самарадорлиги шунчалик юқори бўлади. Тадбиркор корхона эгаси учун вақт бирлиги ичида қандай ишлаб чиқариш даражасига эришилгани эмас, шу билан бирга у қандай меҳнат харажатлари билан таъмин этилгани ҳам муҳимдир. Меҳнат харажатлар ходимлар сони ва меҳнатга тўланган ҳақ харажатлари билан ўлчанади. Униси ҳам, буниси ҳам иш вақти билан ўлчаниши мумкин. Шунинг учун ҳам меҳнат самарадорлигини таҳлил қилганда вақт бирлиги ичида сарфланган меҳнат харажатлари ҳам, шу билан бирга унинг тузилиши ҳисобга олинган ҳолда ҳам қараб чиқилади.


24




Меҳнат унумдорлигини ҳисоблашда қуйидагиларни таъминлаш имконини берадиган услубиёт идеал ҳисобланиши мумкин:

  • корхона ишнинг ижтимоий қадриятлар билан боғлиқлиги;

  • ходимга рағбатлантирувчи таъсир кўрсатиш:

  • меҳнат унумдорлигининг умумий ва хусусий кўрсаткичлари бир ўлчов билан ўлчаниши мумкинлиги;

  • меҳнат миқдори билан сифати ўртасидаги боғлиқлик.

Ҳар қандай маҳсулот, буюм, хизматда жонли ва буюмлашган меҳнат жамланган бўлади. Бундай жами меҳнат туфайли моддий бойликлар яратилади.
Жамият ишлаб чиқарувчи кучлари ривожланиб борган сари жонли меҳнат моддийлашган меҳнатнинг тобора кўпроқ массасини қамраб олади. Натижада жами меҳнатда моддийлашган меҳнатнинг улуши кўпайиб борган сари жонли меҳнатнинг улуши камайиб боради. Бу меҳнат унумдорлиги ошганлигининг асосий белгисидир. Ишлаб чиқаришнинг такомиллашиб бориши ва фан-техника тараққиёти меҳнат унумдорлиги ошишининг асосий шартларидир. Янги технологик жараёнлар, материаллар ва автоматлаштириш воситаларининг жорий этилиши меҳнатни механизатсиялаш даражасининг ортишига олиб келади. Бу кўрсаткични қуйидаги формула билан ифодалаш мумкин:


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет