Иш кўриб чиқилди ва ҳимояга рухсат этилди:
Кафедра мудири: и.ф.н., дотсент Р.Б.Исмоилов « »« »2015 йил
|
Илмий раҳбар:
К.ўқ. М.Бекмирзаев « »« »2015 йил
|
|
|
Факулътет декани:
и.ф.н. дотсент К.Ж.Маткаримов « »« »2015 йил
|
|
Наманган-2015 йил
Кириш
|
|
И-боб.
|
Саноат корхоналарида меҳнатни ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари ва назарий асослари
|
|
1.1-§
|
Меҳнатни ташкил этишнинг назарий асослари ва моҳияти
|
|
1.2-§
|
Меҳнат унумдорлиги тушунчаси, унинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти ва меҳнат унумдорлигини аниқлаш усуллари
|
|
Ил-боб.
|
“Маш-Хим” маъсулияти чекланган жамиятида меҳнат унумдорлиги ва уни таҳлили
|
|
2.1-§.
|
“Маш-Хим” маъсулияти чекланган жамияти фаолиятининг иқтисодий тавсифи
|
|
2.2-§.
|
“Маш-Хим” маъсулияти чекланган жамиятида меҳнат унумдорлиги ва унга таъсир этувчи омиллар таҳлили
|
|
Илл-боб.
|
Иқтисодиётни модернизатсия қилиш шароитида меҳнат унумдорлигини оширишнинг асосий йўналишлари ва истиқболлари
|
|
3.1-§.
|
Иқтисодиётни модернизатсия қилиш шароитида меҳнат унумдорлигини оширишнинг аҳамияти
|
|
3.2-§.
|
Меҳнат унумдорлигини ошириш омиллари, шарт-шароитлари ва заҳиралари
|
|
|
Хулоса ва таклифлар
|
|
|
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
|
|
|
Иловалар
|
|
2
КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги.
Мамлакатимизда барқарор ва самарали иқтисодиётни шакллантириш борасида амалга ошириб келинаётган ислоҳотлар бугунги кунда ўзининг натижаларини намоён этмоқда. Жумладан, қисқа вақт ичида иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, аҳоли даромадларининг ўсишини таъминлаш, самарали ташқи савдо ҳамда инвеститсия жараёнларини кучайтириш, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини барқарор ривожлантириш, банк-молия тизими фаолиятини мустаҳкамлашда аҳамиятли ютуқлар қўлга киритилди.
Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодий майдондаги нуфузи ва мавқеи сезиларли даражада ва мунтазам ошиб бормоқда. Бунда мамлакатимиз раҳбари И.А.Каримов томонидан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегиясининг пухта ишлаб чиқилганлиги, иқтисодий ислоҳотлар мақсади ва вазифалари, амалга ошириш йўлларининг аниқ ва тўғри кўрсатиб берилганлиги бош мақсад йўлидаги ютуқ ва марраларнинг салмоқли бўлишига имкон яратди. Мамлакатимизда барқарор ўсиш сурҳатларининг сақланиб қолиши эса танланган мустақил тараққиёт йўлимиз ва унга мувофиқ амалга оширилаётган иқтисодий сиёсатимизнинг нечоғлиқ тўғри эканлигини яна бир бор тасдиқламоқда.
2014 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларини амалга ошириш натижасида иқтисодий ривожланишнинг барқарор юқори сурҳатлари, макроиқтисодий мутаносиблик, аҳоли ҳаёт даражасининг барқарор ўсиши ва мамлакатнинг жаҳон бозоридаги мавқеини мустаҳкамлаш таъминланди.
Президентимиз маҳрузаларида ўтган йилда эришилган натижалар бирма-бир сарҳисоб қилиниб, барча ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Жумладан, мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 8,1 фоиз, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 8,3 фоизга, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши 6,9 фоиз, капитал қурилиш 10,9 фоиз, чакана савдо айланмаси ҳажми 14,3 фоизга ошганлиги эҳтироф этилиб, ишлаб
3
чиқарилган маҳсулотларнинг қарийб 70 фоизини юқори қўшимча қийматга эга бўлган тайёр товарлар ташкил этганлиги, истеҳмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 2014 йилда 9,4 фоиз, шу жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 8,7 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 10 фоизга ўсганлиги, инфлятсия даражаси эса йил якунлари бўйича 6,1 фоизни ташкил этганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.1
Ўтган йили солиқ юки 20,5 фоиздан 20 фоизга, даромад солиғи ставкаси эса 9 фоиздан 8 фоизга камайтирилган бўлса-да, давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,2 фоиз профитсит билан бажарилди.
Банклар томонидан фақат ишлаб чиқаришни модернизатсия қилиш ва технологик янгилаш дастурларини молиялаштиришга йўналтирилган кредитлар ҳажми 2013 йилга нисбатан 1,2 баробар, айланма маблағларни тўлдириш учун ажратилган кредитлар эса 1,3 мартадан зиёд ошганлигини, ўтган 2014 йилда 500 дан зиёд янги корхона, биринчи навбатда, кичик бизнес субъектлари экспорт фаолиятига жалб этилди. Ташқи савдо балансидаги ижобий салғдо 180 миллион долларни ташкил қилди, мамлакатимизнинг олтин-валюта захиралари 1 миллиард 600 миллион долларга кўпайганлигини таъминланганлигини таъкидланди.
Юқоридаги эришилган ижобий натижалар шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисини сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш, мамлакатда, хусусан вилоятимизда барча турдаги корхоналар фаолиятини жадал ривожлантириш масалаларини ҳал этиш катта долзарб аҳамиятга эга. Бунга кўп жиҳатдан хуқуқий базани мустаҳкамлаш, иқтисодиётнинг мазкур сектори учун қулайликлар яратиш масалаларига жиддий эътибор берилаётгани туфайли эришилади. Шу нуқтаи назардан ҳамда ушбу масала ҳозирги ислоҳотларни чуқурлашуви шароитида жуда долзарб бўлганлигидан ушбу мавзуни битирув малакавий ишига мавзу сифатида танлаб олинди.
«2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, модернизатсия ва диверсификатсия жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш - устувор вазифамиздир» - Президент Ислом Каримовнинг 2014 йилнинг асосий якунлари ва 2015 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маҳрузаси // Халқ сўзи, 2015 йил 16 январ.
Достарыңызбен бөлісу: |