3
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация
комиссияси Низомлари
4
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Низомлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг
2015 йил 20 мартдаги 214/8-сон
қарори билан тасдиқланган
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг
2017 йил 31 майдаги 239/8-сон
қарори билан
ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
томонидан 2015 йил 14 апрелдаги 2665
рақам
ҳамда 2017 йил 23 июндаги 2665-1 рақам
билан рўйхатдан ўтказилган
Диссертация ва диссертация авторефератини
расмийлаштириш қоидалари
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Президенти-
нинг 2017 йил 16 февралдаги ПФ–4958-сон “Олий ўқув юр-
тидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш
тўғрисида”ги Фармонига ҳамда Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон
“Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали
илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш
тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ва 2017 йил 22 майдаги 304-сон “Олий ўқув юртидан кейинги
таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ фалсафа доктори (Doctor
of Philosophy, PhD) ҳамда фан доктори (Doctor of Sciences, DSc)
диссертацияси (бундан буён матнда диссертация деб юрити-
лади) ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қои-
даларини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
Диссертацияни расмийлаштиришда
қуйидаги уму-
мий талабларга риоя қилиниши лозим:
матн таҳририй жиҳатдан равон, хатосиз ва уни
расмийлаштиришга қўйиладиган талабларга мувофиқ ҳамда
мантиқий боғлиқликда бўлиши;
диссертациянинг таркибий қисмлари бир-бири билан ўз-
аро боғлиқлик ва алоқадорликда ҳамда тушунарли равишда
мантиқий изчилликда ёритилиши;
1
5
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Низомлари
ҳар бир бобда ишнинг мазмун-моҳияти тадқиқотнинг мақ-
сади ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда тизимли равишда
очиб берилиши;
ҳар бир бобнинг охирида тадқиқ қилинган муаммолар бў-
йича
хулоса ва таклифлар берилиши;
баён қилинган хулоса диссертация тадқиқотининг ман-
тиқий ҳосиласи сифатида ишончли манбалар асосида аниқ ва
қисқа ифодаланиши, чуқур фикр-мулоҳазалар, етарли илмий
далиллар асосида исботланган бўлиши.
Диссертация авторефератида тадқиқотнинг мақса-
ди ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда ишнинг
илмий янгилиги, амалий ва илмий натижаларининг
амалиётга жорий этилганлиги ҳамда ишнинг моҳияти очиб
берилганлиги, шунингдек хулосалари баён этилиши лозим.