Харажатларни камайтириш ва маҳсулот таннархини пасайтириш орқали ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда маҳаллийлаштириш даражасини ўстириб бориш муҳим аҳамиятга эга. - Маҳаллийлаштириш - маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида маҳаллий хом-ашё ва материаллардан фойдаланишга устуворлик беришни англатиб, бу пировардида нафақат танннархни пасайтириш, балки импорт қилинадиган товарлар ҳажмини қисқартириш имконини ҳам беради. Импортнинг қисқариши соф экспортни кўпайтириш орқали миллий иқтисодиёт самарадорлигини ўсиб боришига олиб келади.
- 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг “Ҳаракатлар стратегияси” да ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни рағбатлантириш сиёсатини давом эттириш ҳамда энг аввало истеъмол товарлари ва бутловчи буюмлар импортининг ўрнини босиш, тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтиришга таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини оширишнинг устувор йўналиши сифатида қаралади.
3. Фойданинг мазмуни. Фойда нормаси ва массаси. - Корхона фойдаси(ялпи фойда)
Корхонанинг барча пул даромадлари ва қилинган сарф-харажатлари ўртасидаги фарқ - Корхонанинг соф фойдаси (соф фойда)
Корхона умумий фойдасидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар чиқариб ташлангандан кейин қолган қисми. Корхона фойдасининг мутлоқ миқдори унинг массасини ташкил қилади. - Корхона фойдасининг мутлоқ миқдори унинг массасини ташкил қилади.
- Фойда массасининг ишлаб чиқариш харажатларига нисбатининг фоизда ифодаланиши фойда нормаси дейилади.
- Амалиётда фойда нормасини ҳисоблашнинг икки усулидан фойдаланилади.
- Булар фойданинг жорий сарфларга-корхона харажатларига ёки авансланган маблағларга (асосий ва айланма капитал) нисбатидир.
- Булар қуйидагича аниқланади:
- 1. R'=(P/W)*100
- бу ерда: R' – фойда нормаси; P – фойда массаси; W – иқтисодий ёки ишлаб чиқариш харажатлари;
- 2. R'=(P/Kavans)*100
- бу ерда: R' – фойда нормаси; P – фойда массаси; K avans – корхона авансланган маблағлари ёки асосий ва айланма капиталнинг ўртача йиллик қиймати.
- Фойда нормаси ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажмига тўғри мутаносиб ҳамда фойдаланилган авансланган маблағлар қийматига тескари мутаносибдир.
Достарыңызбен бөлісу: |