180
Ўғит
сарфи
– бу экин тури бўйича экилган майдон ҳажмини 1 га ерга
сарфланган ўғит миқдорига ва 1 кг ўғитнинг ҳақиқий таннархига кўпайтириш
йўли билан топилган сумма.
Асосий маҳсулот - бу қишлоқ хўжалигининг ихтисослашган соҳасини
юритишда етиштирилиши бош мақсад қилиб олинган маҳсулот тури.
Ёндош маҳсулот
- бу асосий экинлардан асосий маҳсулотлар билан
бир вақтда олинадиган ва истеъмол хусусиятларига кўра асосий маҳсулотга
ўхшаш маҳсулот.
Ёрдамчи маҳсулот
- бу асосий маҳсулот билан бир вақтда олинадиган,
аммо хусусиятига кўра иккинчи даражали маҳсулот.
Бир бирлик маҳсулотнинг ҳақиқий таннархи - бу қишлоқ хўжалик
маҳсулотини етиштиришга сарфланган жами харажатлар суммасини олинган
маҳсулот миқдорига нисбати.
Бир бирлик маҳсулотнинг
режа таннархи - бу қишлоқ хўжалик
маҳсулотини етиштиришга сарфланадиган
жами харажатлар суммасини
олинадиган маҳсулот миқдорига нисбати.
Режа таннарх ва ҳақиқий таннарх ўртасидаги фарқ суммаси – бу
бир бирлик маҳсулотнинг ҳақиқий ва режа таннархи ўртасидаги фарқни
жами етиштирилган маҳсулот миқорига кўпайтиришда топилган сумма.
Достарыңызбен бөлісу: