Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет146/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

450-сатр «Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарарда қишлоқ 
хўжалик корхоналарининг йил охиридаги жами тақсимламаган фойдаси 
(қопланмаган зарари) кўрсатилади. Ушбу сумма ўтган йилларнинг 
тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) ва ҳисобот йилнинг соф 
фойдаси (қопланмаган зарари) суммаларидан ташкил топади. Қопланмаган 
зарарлар баланснинг ушбу сатрида минус ишораси билан кўрсатилади. 
Мақсадли тушумлар (460-сатр)да қишлоқ хўжалик корхоналарининг
турли мақсадларда олинган грантлари, дотациялари, субсидиялари ҳамда 
солиқлар бўйича мақсадли имтиёзлар суммалари акс эттирилади. 
Жами узоқ муддатли мажбуриятлар (490-сатр)да қишлоқ хўжалик 
корхоналарининг бир йилдан кўп муддатга олган кредитлари ва қарзлари 
бўйича мажбуриятларининг жами суммаси кўрсатилади. Жами узоқ 
муддатли мажбуриятлар уларнинг алоҳида турлари бўйича баланснинг мос 
сатрларида (500-590) кўрсатилади. Ушбу сатрларни тўлғазишга асос бўлиб 
узоқ муддатли кредиторлик қарзларнинг алоҳида турларни акс эттирувчи 
счётларнинг охирги қолдиқлари ҳисобланади. 
600-сатр 
«Жами 
жорий мажбуриятлар»да қишлоқ хўжалик 
корхоналарининг бир йилдан кам бўлган муддатга олган кредитлари
қарзлари ва бошқа мажбуриятларининг жами суммаси кўрсатилади. Жами 
жорий мажбуриятлар уларнинг алоҳида турлари бўйича баланснинг мос 
сатрларида (610-760) кўрсатилади. Ушбу сатрларни тўлғазишга асос бўлиб 


232
жорий кредиторлик қарзларнинг алоҳида турларни акс эттирувчи 
счётларнинг охирги қолдиқлари ҳисобланади. 
Қишлоқ хўжалик корхоналари баланс валютасининг жами суммаси 
активда ва пассивда алоҳида сатрларда (мос равишда 390-сатр ва 780-сатр) 
кўрсатилади. 
Қишлоқ хўжалик корхоналарининг ўзларига тегишли бўлмаган активлар 
ва пассивлар балансда «Балансдан ташқари счётларда ҳисобга олинадиган 
қийматликларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот»да 790-920-сатрларда 
кўрсатилади. Бундай актив ва пассивларга, чунончи қуйидагилар киради: 
- қисқа муддатга ижарага олинган асосий воситалар (790-сатр); 
- қайта ишлашга қабул қилинган материаллар (810-сатр); 
- ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар (830-сатр); 
- ссуда шартномаси бўйича олинган мулклар (890-сатр); 
- келгуси даврларда солиқ солинадиган базадан чиқариладиган харажат-
лар (900-сатр); 
- вақтинчалик солиқ имтиёзлари (910-сатр); 
- фойдаланишдаги инвентар ва хўжалик жиҳозлари (920-сатр). 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет