МАВЗУГА ОИД ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
Умумий овқатланиш устамаси – бу товар ва масаллиқларнинг чакана
баҳоси устига қўйиладиган қўшимча ҳақ.
Тайёр овқат чакана сотиш баҳосини калькуляция қилиш – бу тайёр
овқатлар бир бирлигини сотиш баҳосини аниқлаш.
Умумий рвқатланиш корхонасининг ялпи товар айланмаси – бу
товарларни чакана ва улгуржи сотишнинг пул бирлигидаги ҳажми.
Товар ва идишлар ҳаракати тўғрисида ҳисобот – омбор мудирлари
томонидан товар ва идишларнинг давр боши ва охиридаги қолдиғи,
шунингдек уларнинг кирими ва чиқими тўғрисида пул бирлигида
тузиладиган ҳисобот.
Товар-пул ҳисоботи - савдо зали мудири ва буфет мудири томонидан
товарлар, идишлар ва савдо тушуми тўғрисида пул бирлигида тўғрисида
тузиладиган ҳисобот.
ЎЗ –ЎЗИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ УЧУН ТЕСТ САВОЛ -
ЖАВОБЛАРИ
1. Колбасанинг сотиб олиш баҳосидаги қиймати (таннархи) – 4000
сўм, савдо устамаси 25%, умумий овқатланиш устамаси 30%.
Колбасанинг сотиш баҳоси қиймати қанча?
а) 6500 сўм б) 6100 сўм
в) 6200 сўм г) Тўғри жавоб йўқ
2.Омбордан товарларнинг ошхонага берилиши қандай хужжат
билан расмийлаштирилади?
а) Счёт –фактура тузилади б) Талабнома тузилади
в) Ички юк хати тузилади. г) Тўғри жавоб йўқ
3.Ошхона ва буфетлардан маҳсулотларнинг нақд сотилиши қайси
ҳужжат билан расмийлаштирилади?
а) Счёт-фактура билан б) Далолатнома билан
в) Тўғри жавоб йўқ г) Касса чеки ёки касса кирим ордери билан
4. Ошхона ва буфетлардан маҳсулотлар кредитга
а) ) сотилмайди
б.) 1 йил муддатга сотилади
в) 1 йил муддатгача сотилади.
г) тўғри жавоб йўқ
416
Достарыңызбен бөлісу: |