Молия бозори ва унинг қатнашчилари.
REJA:
1.Молия бозори тушунчаси.
2.Молия бозорининг мақсади ва вазифалари.
3.Молия бозорининг иқтисодиётдаги аҳамияти,ўрни ва роллари.
1.Молия бозори тушунчаси.
Иқтисодиётнинг кенг мазмуни – шахсларнинг мақсадли нафсий ҳоҳиш-истаклари ривожи таъсири остида иқтисодий-хуқуқий механизм асосида режали шаклланувчи ва амалга оширилувчи ҳўжалик юритиш жараёни бўлиб, унда Оллоҳ томонидан аввалдан вақт ва миқдор ўлчамлари билан меъёрланиб шахслар иҳтиёрига берилган моддий ва номоддий бойликлар бозор қонунлари асосида объектив тақсимланади ва қайта тақсимланади. Бозор эса иқтисодиётда шахсларнинг мақсадли нафсий ҳоҳиш-истаклари ила манфаатлари сари етакловчи (чорловчи) имкониятлари доирасида тартиблаштирилган рефлексив ҳаракатлари эвазига турли (ижобий ёки салбий) самара даражасида объектив содир бўлувчи бозор товарлари бўйича иқтисодий - хуқуқий муносабатлари муҳити бўлиб, унда тарафларнинг манфаатлари талаб ва таклиф асосида шаклланадиган объектив нарзларда қондирилади.
Иқтисодиётнинг ривожланиши тарихига назар ташланса, молия бозорини авваламбор инсоният жамиятида пулнинг пайдо бўлиши ва у билан боғлиқ бозор муносабатларини амалга оширила бошлашидан шаклланишини кўриш мумкин. Асрлар давомида молия бозори, унинг мазмуни ва унга оид тушунчалар шаклланиб ва узлуксиз ривожланиб келмоқда. Бунга сабаб, инсон тсивилизатсиясининг молия соҳасидаги тажрибасини бойиши, унда шахсларнинг (юридик ва жисмоний) молиявий муносабатлари ва қизиқишлари кенгайиб, мақсадлари ва фаолият турлари ортиб, манфаатлари тобора ўсиб, уларнинг хақ - хуқуқлари борган сари мустаҳкамланиб ва таъминланиб боришидадир.
Ҳозирда молия бозори юқори даражада ташкиллашган ва узлуксиз ривожланаётган, борган сари жаҳон миқёсида глобаллашиб бораётган алоҳида бир бутун ва ўз муҳитига эга муносабатлар ва институтлар (қатнашчилар) мажмуаси сифатида намоён бўлувчи мураккаб тизим эканлиги аниқ бўлмоқда. Бунда молия бозорлари на фақат миллий иқтисодиёт, балки глобал иқтисодиёт ривожини белгиламоқда. Унинг мазмун - моҳияти қуйидаги контсептуал тушунча ва қонуниятлар асосида белгиланади. Молия бозорини, умуман олганда, қуйидагича таърифлаш мумкин: молия бозори – бу монетизатсиялашган реал инвеститсион базисга эквивалент молиявий инструментлар билан боғлиқ ташкиллашган иқтисодий - хуқуқий механизм билан таъминланган муносабатларни мақсадли амалга оширувчи, иқтисодиёт субъектлари учун зарурий бозор шароитларини яратиб берувчи мажмуа сифатида намоён бўлувчи тизим. Ушбу тизим механизми иқтисодиётнинг барча субъектлари томонидан уларни ҳар бирининг алоҳида манфаатли мақсадлари доирасида ҳаракатга келтирилади.
Достарыңызбен бөлісу: |