www.interfinance.uz
5
чуқурлашиб бориши натижасида уни бир неча босқичларда ривожланиб
борганлигини таъкидлайди [5].
Ҳақиқатда ҳам, ҳар қандай фан тараққиётига таъсир этувчи омиллардан
бири ижтимоий-иқтисодий тараққиёт таъсирида ундаги методологик
муаммоларнинг вужудга келиши ҳисобланади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, молия ҳақидаги фанларнинг
шаклланиши ва ривожланишида 2 асосий давр ажратилади: молиянинг классик
ва неоклассик назариялари.
Молиянинг классик назарияси Рим империяси давридан бошлаб XX
асрнинг ўрталаригача бўлган даврда кенг тараққий этган бўлса, XX асрнинг
иккинчи ярмида неоклассик молиявий назария шаклланиб, бунда молиявий
менежмент марказий ўринни эгаллайди.
2008 йилда юз берган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози неоклассик
назариянинг айрим қоидалари талабларини инкор этди. Ана шундай инкор
этилган талаблардан бири – давлатнинг ўзига тегишли молиявий маблағлардан
фойдаланган ҳолда иқтисодий инқироз оқибатларини бартараф эта
олмаслигидир. Ҳақиқатда эса, мазкур инқироз оқибатларини ҳал этишда давлат
томонидан ажратилган маблағлар, шу жумладан, корпорациялар ва банкларга
тегишли муаммоли активларни давлат маблағлари ҳисобидан сотиб олиниши,
корпорациялар ва банкларнинг ликвидлилигини таъминлаш мақсадида давлат
маблағларини уларнинг устав капиталига қўйилиши муҳим роль ўйнади.
Қуйидаги жадвал маълумотлари орқали молиявий менежментнинг
тараққиёт босқичларига баҳо берамиз.
2-жадвал.
Молиявий менежмент тараққиётининг асосий босқичлари
1
№
Даврлар
Концептуал асослари
Изоҳ
1.
1930
йилгача
Молиявий бозорлар ва қимматли қоғозларга
асосий акцентнинг қаратилиши
Активлар, молиявий
натижаларни бошқаришга
кам эътибор қаратилган
2.
1930- 1950
йиллар
Банкротлик ва давлат томонидан тартибга
солиш масалаларига асосий акцент
қаратилган
Даромадларнинг
эҳтимолий кутилиши ва
активларни бошқариш
самарадорлигининг
миқдорий усулларига
эҳтиёжни вужудга
келиши.
3.
1950- 1980
йиллар
Активларни бошқариш масалалари,
қийматни баҳолаш назарияси бўйича
тадқиқотларнинг амалга оширилиши.
Рискларни бошқариш,
инвестицион таҳлилнинг
янгича ёндашувига
1
Расм муаллиф томонидан шакллантирилган.
“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали. № 4, август, 2017 йил
Достарыңызбен бөлісу: |