Мукофоти совриндори, санъатшунослик фанлари доктори, профессор му



Pdf көрінісі
бет22/48
Дата11.06.2024
өлшемі4.93 Mb.
#502520
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   48
М.ҚОДИРОВ 90-йиллик ТЎПЛАМ 10.03.22. 555

Калит сўзлар: санъат, адабиѐт, драматургия, илм, билим, маънавият, 
маданият, актѐр, режиссѐр, театр... 
Миллий ўзлик билан жаҳон маънавий қиѐфасига мос равишда 
ривожланиш, санъат ва маданият соҳаларида янги давр, янги бадиий 
талқинларга кўчиш анъаналари борган сари ривожланиб бормоқда. Умуман 
олганда, ўзбек миллий театрининг тарихига назар солсак, унинг илдизлари 
халқнинг ижтимоий-маънавий ҳаѐти, ахлоқий турмуши билан боғлиқ бўлса, 
вақт ўтиши билан мазкур анъаналар эндиликда халқнинг профессионалликка 
бўлган талаби билан ўзгара бошлади. Демакки, бизнинг театр 


88 
саҳналаримизда ҳам ўзбек миллий асарлари билан бир қаторда жаҳон 
драматургиясининг нодир намуналари кўпроқ саҳналаштирилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг 2020 йил 
26 майдаги “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаѐтидаги ўрни ва 
таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-600 сонли 
Фармони ўзбек миллий санъатида театр фаолиятини янада ривожлантириш, 
тизимда қатор ислоҳотлар ва янгиликлар учун муҳим қонуний асос бўлди. 
[1.] 
Ўзбек театри санъатида янгидан янги изланишлар, ижодий ютуқлар, 
бетакрор пьесаларнинг ўзига хос саҳна талқинларини яратиш даври авж 
олмоқда. Мазкур ҳодисалар ижодкорларда маҳорат ва истеъдодни янада 
шакллантириб, халқаро даражага олиб чиқувчи профессионал тарздаги 
ѐндашув, касбий тажриба ва поэтик санъатнинг улкан кашфиѐтларини юзага 
чиқаради.
Шунингдек, мазкур катта қадамларни таълим жараѐнидан бошлаб тамал 
тошини қўйиб борган маъқул. Профессор Тешабой Баяндиев ўзининг “Актѐр 
ва режиссѐр кадрлар тайѐрлашда “Жаҳон театр санъати” фанининг ўрни” 
номли мақоласида “Жаҳон театр санъати” фани актѐр ва режиссѐрларнинг 
билим даражасини кенгайтиради, маънавий дунѐсини бойитади, улуғ 
санъаткорлар яшаган, ижод қилган адабий муҳит билан таништиради, санъат 
соҳасининг алломалари яратган бетакрор мактаблар билан таништиради, ѐш 
актѐр ва режиссѐрларга ибрат бўладиган мисоллар орқали, уларда театр 
санъатига чексиз муҳаббат ва садоқат ҳис-туйғуларини тарбиялайди. Нега 
Наби Абдураҳмонов, Олимжон Салимов, Валижон Умаров, Мансур 
Равшанов, Карим Йўлдашевлар хорижий ва рус театри тарихидан дарс берган 
Гершберг, Раҳмонова, Березин, Крикун, Фелъдман, Рибникларни эслашади, 
уларнинг билим маданияти, маҳоратига тасонналар айтишади. Сабаби, 
уларнинг ўз соҳаларининг етук мутахассислари бўлиб етишишларида 
О.Чернова, И.Радун, Т.Хўжаевлар билан бир қаторда театр санъати 
тарихидан билим берган устозларнинг ҳам хизматлари бор”, дея таъкидлаган 


89 
эди. [2.] Таълимдаги ташаббуслар вақтлар ўтиб ижодий амалиѐтда 
янгиликлар бўлиб хизмат қилади. 
2018 йили Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Ўқув 
театрида 4-курс “Драматик театр ва кино актѐрлиги” таълим йўналиши 
талабаларининг диплом спектакли намойиш этилди. Бўлажак актѐрлар жаҳон 
драматургияси қироли Уильям Шекспирнинг шоҳ асари бўлмиш “Гамлет” 
(“Hamlet”) [3.] трагедиясини янгича талқинда олиб чиқишган. Курс раҳбари, 
маҳоратли педагог, доцент Замира Аҳмедова, консультант Ўзбекистонда 
хизмат кўрсатган ѐшлар мураббийси, профессор Ҳамида Маҳмудова билан 
биргаликда “Ўзбек актѐрлик мактаби”нинг муносиб давомчилари эканлигини 
исботлашди. Спектакль бетакрор ва сержило ҳаракатларга бой бўлиб, саҳна 
майдонида шахмат доскасининг сурати акс этган. Икки кун давомида 
томошабинлар сони бутун зални эгаллаб олган. Гамлет ролини биринчи 
кунда Диѐр Саъдуллаев, иккинчи кунда Бегзод Зокиржонов маҳорат билан 
ижро этишди. Кичик жуссали ва озғин йигитларнинг кенг пластик 
имкониятлари, бетакрор овоз интонациялари, қаҳрамон дарди билан ѐниб, 
актѐрлик қобилиятини намоѐн эта олишлари - янги қиѐфадаги Гамлетни 
яратишларига туртки берди. Томошабинлар кўз ўнгида неча асрлар аввал 
яратилган пьесанинг мукаммал талқини қайта жонланди. Зокиржонов ўз 
ҳиссий 
монологларига, 
оҳангдор 
сўзларига 
янада 
урғу 
бериб, 
томошабинларга таъсир юкини кучайтира олди. Гертруда – Гулруҳ 
Пирназарова, Зиѐда Фозилова ижролари ҳам маромига етган. Айниқса, 
Фозилованинг сержило ҳаракатлари, ўғли Гамлет билан отаси ҳақида бўлган 
суҳбатдаги ички исѐни қалбларни ларзага солди. Клавдий – Жаҳонгир 
Тешабоев, Шербек Рўзиев ролларида ўзаро уйғунлик мужассам, аммо бутун 
бошли салтанатнинг савлатли қироли бўлишдек улкан характер бироз 
етишмагандек бўлди. Асар воқеаларидаги бетакрор гўзал Офелияни курснинг 
маҳоратли талаба қизлари Маҳлиѐ Раҳмонбердиева, Мафтуна Шокировалар 
ўзига хос талқинларда ижро этишди. Раҳмонбердиеванинг эҳтиросли 
кулгилари, очиқ чеҳраси, саҳнадаги енгил ҳаракатлари табиий ҳолатга 


90 
уйғунлашиб кетди. Шунингдек, турли персонажлар ролларида Шахбоз 
Алиев, Даврон Раимов, Тўймурод Тўраев, Темур Кубаев, Бехруз Искандаров, 
Олимжон Мавлянов, Абдужаббор Пайзиев ва бошқалар ўзига хос 
қиѐфаларни яратишди. Қиролнинг барча кирдикорларини фош этиш учун 
ўйлаб топилган қопқон саҳнаси кутилгандек жонланди. Актѐрлар саҳна 
ичида саҳна яратиб, қиличбозлик қобилиятларини ҳам намоѐн этишди. Саҳна 
декорациялари, бежирим либослар, спектакль учун яритилган мусиқа – 
барчаси қоришиб яхлит композицияни яралишига туртки бўлган. Саҳна орти 
ижодкорлари рақс ўқитувчиси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист 
Нарзиддин Шерматов, саҳна ҳаракати усталари профессор Арсен Исмоилов, 
педагог Раҳим Дўсанов, саҳна нутқидан доцентлар Рамзжон Қодиров, 
Эрназар Ярбеков, актѐрлик маҳорати ўқитувчиси Севара Ражабова, гримѐр 
Феруза Жалилова, пластика устаси Сардор Маннонов, ѐрдамчи Феруза 
Караеваларнинг самарали меҳнати барчанинг олқишига сазовор бўлди. 
Кўпчиликнинг фикр-мулоҳазаларига ва катта шов-шувларга сабаб бўлган 
“Гамлет” спектакли институт тарихидаги бетакрор асарларнинг навбатдагиси 
бўлиб юракларга муҳрланди.
Уильям Шекспир романтизм адабиѐтининг ѐрқин вакили эканлиги 
маълум, аммо унинг мазкур шоҳ трагедиясида реалистик қарашларни англаш 
мумкин. Профессор Тошпўлат Турсунов: “Ижтимоий воқелик ва бадиий 
изланишлар орасидаги мураккаб ўзаро боғлиқлик ва алоқадорлик жараѐнида 
романтизм эстетикаси шакллана бошлайди ва бутун XIX асрнинг етакчи 
бадиий йўналиши бўлган танқидий реализм оѐққа тура бошлайди”, - 
деганида айнан романтизмнинг ўзгаришлар ва эврилишлар қанотида 
реализмга ўзгариб боришини исботлаб берганлар. [4.] 
Ўзбек театр санъатининг ѐш фидойи ижодкорларидан ташкил топган яна 
бир жамоа Дийдор” Ёшлар экспериментал театр-студияси ҳам АҚШ билан 
ҳамкорликда ташкил этилган “Essence” театр студияси билан биргаликда 
атоқли рус адиби Николай Некрасовнинг “Кузги дилгирлик” (“Осенняя 
скука”) [5.] пьесаси асосида маҳоратли режиссѐр Ўзбекистонда хизмат 


91 
кўрсатган санъат арбоби Наби Абдураҳмонов ўзининг “Мунгли куз” номли 
спектаклини саҳналаштирган. Мазкур томоша комедия жанрида бўлиб, Бой 
отанинг бир кечадаги кечинмалари саҳнада жонланади. Режиссѐр томошада 
ўзига хос талқин топган, бешта персонажни иккита актѐр ѐрдамида 
жонлантирган. Бош ролда Бобур Йўлдошев, иккинчи ролда Умар Жумаев 
динамикага бой бўлган ролларни ижро этишди. Бой отанинг умр 
соатларидаги дилгир дақиқалари, кузги зерикиш, ҳар нарсадан айб топиб, 
инжиқлик билан хизматкор болани қийнаши, вазиятларнинг нозик ечимлари 
ва ҳаѐтий топилмалар томошабинларни чуқур ўйга толдиради. Бобур 
Йўлдошевнинг маҳорати, актѐрлик манераси, нигоҳларидаги фусун, хатти-
ҳаракатларнинг енгил ва ноодатий йўналганлиги асар қаҳрамони тақдирини 
кўрсатди. “Дийдор” театр-студиясининг ѐш актѐрларидан бўлмиш Умар 
Жумаев бола, ошпаз, Качал, Болта ролларини қойилмақом этиб ижро этди. 
Спектакль воқеалари ортига гўѐ бутун бир жамиятнинг оғриқли нуқталари, 
кишиларнинг маиший турмуши, ҳаѐтий ташвишлари сингдирилганлиги 
сезилган. Театр муҳити кичкина давра бўлиб, актѐрлар томошабинлар 
қаршисида жонланди, бунда воқеалар тепадаги саҳнада эмас, балки кўз 
олдингизда намоѐн бўлади. Режиссѐр мазкур ҳолатда спектаклнинг инсонга 
янада кўпроқ ва ѐрқин тарзда таъсир ўтказишини мўлжаллаганлиги сир эмас. 
Либослар бўйича рассом Васса Васильева, композитор москвалик ижодкор 
Илья Халмурзаев, чироқ устаси Обид Абдурахмонов, хореограф Анна 
Тренина каби ижодий гуруҳ аъзолари бадиий яхлит саҳна талқини 
яратишган. Айниқса спектакль якунида Ўзбекистон халқ шоири Усмон 
Азимнинг “Масхара” шеърий композицияси Бой ота тилидан ўринли тарзда 
ижро этилди.
Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмаси бетакрор спектакллар, маҳоратли 
саҳна талқинлари, гўзал ижроларни ѐритиб, халққа етказишда етакчилик 
қилади. “Мунгли куз” томошасини ҳам ўзбек халқи учун маънавий озуқа 
берадиган саҳна асарлари сирасида баҳолади. “Дийдор” Ёшлар 
экспериментал театр-студиясининг АҚШ билан ҳамкорликдаги “Essence” 


92 
театр студияси билан ижодий ҳамжиҳатликдаги “Мунгли куз” спектакли ўз 
томошабинларини топа олди.
Аввалги “Ўзбеккино” Миллий агентлиги қошида ташкил этилган 
“Киноактѐр” театр труппасининг ижодий фаолияти ўзбек театри ривожида 
алоҳида ўринга эга бўлиб, кўплаб миллий ва жаҳон адибларининг асарлари 
саҳналаштирилиб келинади. Труппа раҳбари, режиссѐр Сайфиддин Мелиев 
америкалик ѐзувчи Теннеси Уильямснинг “Ёввойи ҳайвонлар учун шишали 
қафас” (“Стеклянный зверинец”. 2008 й.) номли пьесасининг инсценировкаси 
асосида “Бир кунлик бахт” номи билан янги ижодий ишини намойиш этди. 
[6.] Муаллиф нафақат драматург, балки публицист, педагог ҳамдир. Уильямс 
икки карра Публицер мукофотига сазовор бўлган. Мазкур асари унинг 
ижодий репертуаридаги энг машҳур пьесалардан ҳисобланади.
Асарнинг зиддиятли воқеалари бир хонадонда кечади. Унда турмуш 
ўртоғидан ажраб, унинг суратини уйининг тўрига илиб асровчи – она, бир 
оѐғида нуқсони бўлган – қариқиз, ҳаѐт ташвишларидан чарчаган – ука, 
орзулар кўмилган хонадонга ташриф буюрувчи - бир кунлик меҳмон ҳамда 
уларнинг дардини мусиқий равишда ифодаловчи гитарачи қатнашади. 
Спектаклдаги она ногирон қариқизини турмушга беришни истаб, бир умр шу 
эзгу тилакни дилида тугиб яшайди. Тўсатдан ўғли дўконига келувчи башанг 
харидор ҳақида сўз очади, онанинг қистови билан харидорни уйига таклиф 
қилади. Тасодифни қарангки, ўша меҳмон қариқиз билан бир мактабда ўқиб, 
бир саҳнада хор куйлаган йигит, қизнинг оппоқ орзуларга ўраб, оловли 
қалбида чўғдек асраб юрган оташин муҳаббати экани маълум бўлади. 
Романтик 
кечадаги 
ширин 
суҳбатда 
улар 
бир-бирлари 
учун 
яралганликларини англашади. Аммо йигит севгани борлигини айтиб қиздан 
юз ўгиради ва чиқиб кетади. У билан бирга оппоқ орзулар ҳам ғойиб бўлади.
Спектаклда мавзу ўта долзарб, илгари сурилган ғоя эса умуминсоний 
ҳамда замонавийдир. Спектакль ўз томошабинини топиб олишига, айниқса 
фарзандининг бошини икки қилиш арафасида турган ота-оналарни 
таъсирлантириб юборишига шубҳа йўқ. Мавзуга мос муҳит яратган 


93 
декорация, психологик паузалар, бетакрор жонли оҳанглар, гитаранинг жўр 
овози инсонни ҳайратга солади. Саҳна тўрида илинган айланма илгакда 
қариқизнинг оқ келин кўйлаги ва орзулари илинган. Атрофдаги оппоқ пар 
ѐстиқларга эса қора рангдаги ѐввойи ҳайвонларнинг сурати тикилган, улар 
қиз қалбидаги ногирон хаѐллардан дарак беради. Инсоннинг орзулари унинг 
ишларида намоѐн бўлганидек, оппоқ ѐстиқ – бу қалб, ундаги ҳайвонлар эса 
гўѐки нозик ҳиссиѐтларни англамаѐтган одамлар. Қиз ҳеч қаерда ишламайди, 
ўзининг ички хаѐллари билан уйида кўнгил эрмаги – тикиш билан 
шуғулланади. Шу юмуш билан ўзини овутади. Уйдан безиган укаси кинога 
ошиқади. Бир умр бахтсиз ҳаѐтининг армонли биқиқларидан таскин топиш 
учун ойдин кўчаларни тонггача ѐлғиз сайр қилади. Икки севишган неча 
йиллар ўтиб бир хонадонда тақдир изми билан учрашиб қолишганидан 
хурсанд она шам ѐқади. Аммо бу рамзий ѐруғлик жуда ҳам заиф ва ўткинчи 
эди. У кўп ўтмай сўнади. Спектакль учун режиссѐр рамзий жиҳозлар, мусиқа 
ва қўшиқлар танлаш жараѐнига аниқ мақсад билан ѐндашган. Саҳнада асосан 
оқ қора ранглардан фойдаланилган. Топилмаларнинг бари томошанинг 
бадиийлиги ва фалсафий ечимига хизмат қилади.
Спектаклда актѐрларнинг ўзига хос – персонажи характерига мос 
ижроларда кўрасиз. Изроҳат Муродова - она қиѐфасини жонли 
гавдалантирган. 
Унинг 
нигоҳларидаги 
кескинлик, 
ҳаракатларидаги 
шарттакилик онанинг юрагида яширин туганмас дардларини ошкор қилади. 
Айниқса қизини ногиронлигини беркитиб, унинг бахти учун ҳаммадан 
кўпроқ курашиб яшайди. Турмуш ўртоғи анча аввал ташлаб кетган бўлса-да, 
бошқа оила қурмасдан ўз умрини икки фарзанди иқболи учун қурбон қилади. 
Актриса бу образда ижодий маҳоратини янада ѐрқин намоѐн эта олди. 
Хонадонига узоқ кутилган меҳмон ташриф буюргандаги ҳаяжонли 
ҳаракатлари, ундан тез-тез вақт хабар олгани, ҳар чиққанда янги либосдаги 
кўринишлари аѐл қалбининг соф меҳрга, лоақал бир лаҳзалик Бахт ва 
эътиборга ташналиги кўринади. Саҳнадаги илдам ҳамда мағрурона 
қадамлари, эгик боши аччиқ қисматини яшираѐтганини англатади. Шартли 


94 
шароитда гитарачи йигитга жўрлиги актрисанинг ўзгача маҳорат қиррасини 
кашф этади. Терма қўшиқлардаги самимийлик, жонли хониш томошабинни 
ўзга дунѐга бошлайди, қаҳрамонни яширин дарди ва қувончини ошкор 
қилади.
Ногирон қиз – Илмира Раҳимжонованинг мунгли нигоҳлари, бежо 
ҳаракатлари, базўр сўзлаѐтган тиллари, унинг ички дунѐси, армонларга 
айланиб бўлган, оѐғи каби чўлтоқ ҳаѐтидан томошабинни огоҳлантириб 
туради. Актрисанинг ҳиссий мимикалари, суюкли йигитини кўргандаги 
қизлик ҳолати, нозик эҳтиросли нигоҳлари аѐл дунѐси нақадар оппоқ, сирли, 
орзуларга тўлиқ эканлигини англатади. Бир умр ўзи кутиб, умид қилиб, 
хаѐлида яшаб келаѐтган йигит, гўѐ у ҳам севади, бироқ йигит бошқа 
қисматни танлаган. Соф муҳаббат етим бўлиб қолди. Актрисанинг маъсума 
боқишлари, беғубор қалбига яширин дардлари билан боғлиқ туйғулари 
беихтиѐр томошабинни ларзага солади. Уни бахтли бўлиши учун чин истак 
уйғотади. 
Ука персонажини актѐр – Фарҳод Худойбердиев ўзига хос қиѐфада олиб 
чиққан. Аччиқ қисмати битигидаги ички дардининг исѐнга айлангани, 
айниқса онаси билан баҳсидаги кескин диологларида ниҳоятда ҳаѐтий ва 
жонли. Бир том остида бахтиқаро икки аѐл она ва опанинг ѐлғиз суянчи 
бўлган вояга етган ўғил елкасини кўтаролмай қолган, турмуш 
ташвишларидан чарчаган, отасининг суратини ва омонат хотирасини асровчи 
ўғил ниҳоятда дардчил. Актѐрнинг ўзига хос ижро услуби, нигоҳларидаги 
маъсумлик, онасига қарата: “Ойи, мен бақириб сўзлаганингизда эмас, аста 
пичирлаб гапирганингизда кўпроқ қўрқаман”, деган муносабатларидаги 
ўзаро муҳаббат сезимлари чиройли тасвирланган. 
Меҳмон ролидаги – Эркин Бозоровнинг тарбияланган пластикаси, 
келишган, истарали қиѐфаси персонажга хос. Актѐрнинг ҳаракатларида қизга 
бўлган сирли муносабати оддий ва ҳаѐтий. Гўѐки бахт-у саодат мана шу 
оддийликда, бироқ у шиддатли замон оқимига тушиб қолган парчадек 
яшаѐтганини ҳис қила бошлайди. Жуда содда ҳамда самимий қиз билан 


95 
хайрлашаѐтганда суюклиси берган шарфни бўйнига иларкан, ўзи билан бирга 
соф туйғуларини ҳам олиб кетаѐтганини ошкор қилади. Зарур саҳналарда 
пайдо бўладиган гитарачида ҳам мақсадга мувофиқ ижрони кўриш мумкин. 
Баъзан якка, гоҳо жўрнавоз қўшиқлар спектаклга бадиий руҳ бағишлайди. 
Инсон хаѐлоти романтикага нақадар мойиллигини кўрсатади. “Киноактѐр” 
труппасининг навбатдаги спектакли жаҳон драматургиясига мурожаат бўлса-
да, режиссѐр ўзбекона дардни бадиий шаклда ифодалайди. Она ва бўй етган 
фарзандлар тақдири билан боғлиқ ҳаѐтий ҳақиқатни ѐрқин дардли томошага 
айлантиради. Ўз фарзандларини, айниқса қариқизнинг бахтини ўйлаб ҳар 
нарсага тайѐр бўлган онанинг турли изтироблари саҳнада бадиий яхлит 
томошага айланган. Томоша залининг кичик бўлганлиги актѐрларни 
мухлислар билан мулоқотга тез киришиш имконини берган. Ижодий 
жамоанинг бу борадаги ютуқлари ҳам алоҳида тақсинга лойиқ. 
Хулоса қилиб айтганда, ўзбек театр саҳналарида жаҳон драматургияси 
асарларининг талқинлари борган сари янгича қиѐфаларда тус олмоқда. Нима 
бўлганда ҳам бу постановкачи режиссѐрдан катта маҳорат ва изланишлар 
талаб этади. Жаҳон драматургиясининг ўзига хос етук поэтик жилоси ва 
бадиияти ўзбек саҳнасида ўзининг ѐрқин ечимини топа олиши лозим. Бу ҳар 
жиҳатдан асарга мурожаат қилаѐтган режиссѐрнинг ѐндашуви ҳамда ижодий 
потенциалига боғлиқ. Бундай асарлар, бетакрор ижролар сони ортиб 
боравериши лозим. Зеро, аввало мутахассислар маҳорати ва шу ўринда 
томошабинлар дунѐқараши ортиб боради. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   48




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет