Назорат саволлари: га жавоб топинг ва юборинг дорихона муассасаларининг молиявий-хўжалик фаолиятини назорат қилиш турлари?



бет1/4
Дата22.01.2023
өлшемі51 Kb.
#468600
  1   2   3   4
Назорат саволлари га жавоб топинг ва юборинг дорихона муассасал



НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:ГА ЖАВОБ ТОПИНГ ВА ЮБОРИНГ

1.Дорихона муассасаларининг молиявий-хўжалик фаолиятини назорат қилиш турлари?

2. Бизнес режа ҳақида тушунчаберинг.
Бизнес – режани тузиш учун корхоналар молиявий – иқтисодий аҳволи, ўз фаолиятларининг стратегиясини, бошқарув услубини, молиявий таркиби ва давлат тасарруфидан чиқариб, ҳусусийлаштириш жараѐнидан келиб чиқадиган бошқа муҳим масалаларни синчиклаб таҳлил қилиб чиқишлари керак. Шуни таъкидлаш лозимки, барча мулкчилик шаклларидаги корхоналар иқтисодиѐтини қайта қуриш шароитида синчиклаб тайѐрланган бизнес-режасиз бир маромда ишлай олмайдилар. Дорихонанинг бундан буѐнги ҳаракати қандай кечади, бизнесни келгусида бошқариш қандай бўлади, дорихонанинг молиявий барқарорлиги ва фойда олиш, инвестицияларнинг қайтаримлиги қанчалик таъминланади, шу сингари саволларга фақат бизнес - режа муфассал тушунтириш бера олади. Шунинг учун ҳам дорихона бошқарувчилари учун ушбу мавзу долзарбдир.
Дорихонанинг бошқарув ходимлари бизнес-режадан келиб чиқиб, бозор мониторингини ўтказишлари, илмий таҳминлашни йўлга қўйишлари, ўз маҳсулотларини бундан буѐн сотиш бозорларини янада кенгайтириш борасида тегишли чора тадбирлар кўришлари керак.
Бизнес-режа ички ва ташқи фойдаланувчилар учун тузилади. Бўлғуси инвесторлар ва қарз берувчиларнинг ишонч даражаси, бинобарин, молиявий ва стратегик қўллаб-қувватланиш имконияти бизнес- режани тайѐрлаш даражасига боғлиқ бўлади. Бизнес-режа дорихонанинг бошқарув ходимлари учун ғоят муҳим роль ўйнайди, чунки у фаолиятнинг келажакдаги стратегик йўналишларини, уларни рўѐбга чиқариш муддатларини белгилаш имкониятини таъминлайди. Айни пайтда бизнес-режа дорихона кундалик ва молия-иқтисодиѐт фаолиятининг асосини ташкил этади ва бу фаолиятнинг натижаларини кун сайин назорат қилиб бориш учун зарур, яъни бизнес-режа бошқарув ходимлари учун корхона фаолиятини ҳисоблашнинг бошланғич нуқтаси ва дорихонада режа ҳамда ижро интизоми учун зарур ҳисобланади. Бизнес-режани тузиб чиқиш жараѐни дорихонанинг бошқарув ходимлари ва раҳбарларини мазкур дорихонанинг рақобатбардошлигига таъсир кўрсатувчи аниқ тавсифлар ва омилларни таҳлил қилишга мажбур этади.
Шундай қилиб, бизнес-режа дорихона раҳбарларига такомиллашиб бориш ва самарали бошқарув стратегиясини барпо этиш имконини беради. Сифатли тузиб чиқилган бизнес-режа корхона маркетингининг юксак самара берувчи воситасидир. Бизнес-режанинг муайян вақт ваколатлиги мобайнида бажарилувчанлиги корхона бошқарувининг бевосита акс эттиради, бу эса инвесторлар учун биринчи даражали ахамиятга эгадир.
Бизнес-режа тузиш усуллари. Бизнес-режани тузиш, бу шунингдек корхона молия-иқтисодий холати, илгари қабул қилинган стратегия ва тактикасини баҳолаш ва таҳлил этилиш жараѐни ҳамдир. Корхонада вужудга келган вазиятни баҳолашни амалга ошириш чоғида қуйдаги масалалар ойдинлаштирилиши керак:

1.Корхонанинг мазкур тармоқдаги ўрни қандай?


2. Мазкур корхона иш олиб борувчи бозорнинг ҳусусияти қандай?
3. Мазкур корхона амалдаги бозорда қандай ҳиссага эга бўлишни истайди?
4. а) ҳозирги пайтда тақдим этилаѐтган маҳсулот ва ҳизматларда;
б) мазкур тармоқда қулланилаѐтган технологияда;
в) рақобат хусусиятида қандай катта ўзгаришлар кутилиши мумкин?

5. Ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотни янада яхшилаш учун корхона томонидан қандай чора- тадбирлар кўзда тутилган?


6. Мазкур корхона қандай устунликка эга?
7. Корхонанинг қандай ожиз томонлари бор?
8. Белгиланган мақсадларни рўѐбга чиқариш учун қўшимча капитал маблағлари талаб қилинади?
9. Қўйилган мақсадларга эришиш учун қандай аниқ қадамлар қўйилиши керак?
Бозор шароитларида ҳўжалик юритиш корхона рахбарларини режалаштирилган келгусидаги стратегиясини белгилаб чиқиш, шерикларини танлаш, мавжуд активлардан оқилона фойдаланиш мақсадида ўтган даврдаги ўз молия-ҳўжалик фаолиятини таҳлил қилишга мажбур этади. Бунда молиявий ҳисобот ғоят кенг маънода ўз бўлғуси шериклари (акциялар, қараб берувчилар ва б.қ.лар) ўзаро муносабатда асосий манъба ва воситачи ҳисобланади.
Бинобарин, ҳисобот кўрсатгичларининг таҳлилини тўғри ташкил этиш ва корхонанинг ҳўжалик- молиявий фаолияти таҳлилини аниқ мақсадини кўзлаб амалга ошириш, ишбилармон шерикларга тадбиркорлик операцияларини ўтказишда уларнинг таваккал қилиш хавфи ниҳоятда камайтирилганлигига ишонч ҳосил қилишга ѐрдам беради.
Корхонанинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш учун бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот шаклларини олиш зарур. Бевосита балансининг ўзидан корхонанинг муайян санадаги (чорак йил) молиявий ҳолатининг бир қатор энг муҳим тавсифларини олиш мумкин.
Бизнес-режа ва молиявий таҳминлаш ҳар қандай бизнес учун режалаштириш ва бошқариш воситаси сифатида ҳам, зарур сармояни жалб қилиш ва маблағ билан таъминлаш усули сифатида ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Корхонани бошқариш мобайнида бизнес-режа мақсадларини белгилаш унинг бу йўналишдаги ривожланишини мукаммаллаштиришга ѐрдам беради. Режани тайѐрлаш раҳбариятга маркетинг, молия ва бошқа соҳаларда ҳилма-хил стратегияларнинг натижаларини тест текширишларидан ўтказиш, шунингдек энг асосий тахминлар бўйича таъсирчанликни таҳлиллаш имконини беради, яъни бизнес-режа бизнесни унинг бутун фаолияти цикли давомида йўналтириб туради ва таҳлил ҳамда ўзгартиришлар киритиш учун восита ҳисобланади.

3.




Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3   4




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет