International Journal of Finance and Digitalization
www.ijfd.uz
ISSN: 2181-3957
Vol. 1 Issue 02, 2022
International Journal of Finance and Digitalization
Email: ijfduz@gmail.com
PhD, проф. в.б. Қиёсов Шерзод Уралович,
Тошкент молия институти
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ДАРОМАДЛАРИНИ СОЛИҚҚА
ТОРТИШ НАЗАРИЙ МОДЕЛЛАРИНИНГ ИЛМИЙ ТАҲЛИЛИ
Аннотация:
Мақолада жисмоний шахсларнинг даромадларини солиққа
тортиш тизимини шакллантиришнинг назарий асослари кўриб чиқилди, унинг
ривожланиши таҳлили ўтказилди, даромадлар ва унинг мавжудлигининг
турли даврларида жамиятда барқарорликни таъминлашда ҳал қилувчи рол
ўйнади, бу албатта, солиққа тортишнинг ушбу турининг тартибга солиш
имкониятларини юқори баҳолайди, бу эса жисмоний шахсларнинг
даромадларига солиқ солиш ривожланган мамлакатлар томонидан
бюджетнинг асосий манбаи сифатида қўлланилади - деган хулосага олиб
келади.
Калит сўзлар: жисмоний шахслар, даромадлар, жисмоний шахсларнинг
даромадлари, жисмоний шахслар даромадларини солиққа тортиш моделлари,
шедуляр модел, глобал модел, дуалистик модел, стандарт чегирма, ўз-ўзини
ҳисоблаш усули.
SCIENTIFIC ANALYSIS OF THEORETICAL MODELS OF
PERSONAL INCOME TAXATION
Abstract:
The article discusses the theoretical foundations of the formation of
a system of taxation of personal income, analyzes its development, which led to the
conclusion that the taxation of personal income is used by developed countries as
the main source of budget revenues and in different periods of its existence played a
decisive role in ensuring stability in society, which, of course, highly appreciates the
regulatory potential of this type of taxation.
Key words: individuals, income, income of individuals, models of taxation of
income of individuals, shedular model, global model, dualistic model, standard
deduction, self-accrual method.
Кириш.
Ҳар қандай тизимни ва хусусан, жисмоний шахслардан олинадиган
даромад солиғи тизимини такомиллаштиришнинг принципиал муҳим
йўналишларидан бири унинг қиёсий таҳлили бўлиб, уни ўрганишнинг барча
жабҳаларида кучли ва заиф томонларини аниқлашга қаратилган.
Бундай
таҳлилни ўтказишда алоҳида тизим хусусиятларини солиштириш ва уларнинг
таҳлил қилинаётган объектнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлигини
аниқлаш учун Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларнинг