Корхона ва ташкилотлар банклардан нақд пул олишлари ва нақд пул топшириш тартибларини юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига асосан олиб борадилар. Шу билан бирга «Ўзбекистон Республикаси банкларида пул муомиласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисида» ги йўриқнома бўйича амалга оширадилар.
3.Касса қолдиғи лимити ва тушумдан нақд пул ишлатишнинг меъёрини ўрнатиш тартиби.
«Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидалари»га мувофиқ ташкилотлар ўз кассаларида нақд пул қолдиқлари бўйича белгиланган лимитлар доирасида нақд пулга эга бўлишлари ва тушган пуллардан ҳар йили банклар мазкур ташкилотларнинг раҳбарлари иштирокида белгилайдиган меъёрлар доирасида фойдаланишлари мумкин. Ташкилотлар кассадаги белгиланган нақд пул қолдиғининг лимитдан ортиқча қисмини банклар билан келишилган тартибда ва муддатларда асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларига киритиб қўйиш учун банкларга топширишлари шарт.
Кассадаги нақд пул қолдиғи лимитларини, тушумдан пул сарфлаш меъёрларини, тушумини банкка топшириш тартиби ва муддатларини белгилаш учун банклар йилнинг биринчи чорагида савдо ташкилотларидан ва бошқа ташкилотлардан йўриқномада кўрсатилган шакллар бўйича икки нусхада буюртма ҳисоб-китобини оладилар. Мустақил балансга эгалиги ва эга эмаслигидан қатъий назар, доимий нақд пул тушимига эга бўлган ҳар бир ташкилот учун кассада қоладиган нақд пуллар лимити тушумдан пул сарфлаш меъёри ҳар йили белгиланади, зарур ҳолларда эса йил давомида қайта кўриб чиқилиши мумкин. Касса оборотлари унча катта бўлмаган савдо ташкилотлари учун кассада қоладиган нақд пуллар лимити ташкилот рахбарларининг розилиги билан, банк томонидан 2 йилга тасдиқланиши мумкин. Бошқа туманларда жойлашган савдо ташкилотларига касса қолдиғи лимитлари ҳамда тушумдан пул сарфлаш меъёрлари савдо ташкилотининг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи қайси банкда бўлса, ўша банк томонидан белгиланади. Ушбу ўрнатилган лимит ва меъёрлар савдо ташкилотлари жойлашган жойдаги банк бўлимларига маълум қилинади.
Банк бўлимлари нақд пул қолдиқларининг белгиланган лимитларини, тушумдан пул сарфлаш меъёрларини ва тушумни топшириш муддатларини ёзма равишда ҳар бир корхона, ташкилот ва муассасага маълум қилади. Кассадаги нақд пул қолдиғи лимити кассага эга бўлган ва нақд пули ҳисоб–китобларни амалга оширувчи барча юридик шахсларга ўрнатилади.
Кассадаги нақд пул қолдиғининг қўйидаги меъёрлари ўрнатилади:
Доимий нақд пул тушумига эга бўлган ва уни ҳар куни иш куни охирида банкка топшириши лозим бўлган ташкилот учун кейинги иш куни эртасига нормал иш фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган миқдорда;
кейинги иш кунида топшириши лозим бўлган корхона ва ташкилотлар учун ўртача кунлик нақд пул тушумидан ортиқ бўлмаган миқдорда,
тушумни ҳар куни топширмаслик ҳуқуқига эга бўлган корхона ва ташкилотларга жами тушум ва уни топшириш бўйича ўрнатилган муддатга боғлик бўлган миқдорда.
Доимий нақд пул тушумига эга бўлмаган ташкилотлар учун ўртача кунлик нақд пул ҳаражати миқдорида (меҳнат ҳақи тўловлари, вақтинчалик ишга лаёқатсизлик бўйича нафақа, мукофот ва стипендия ҳаражатларидан ташқари).
Ташкилотлар ўз кассаларида нақд пулни белгиланган лимитлардан ортиқча миқдорда фақат меҳнатга ҳақ тўлаш, ижтимоий суғурта бўйича пенсия, нафақа ва стипендиялар бериш учун банкдан олган кунини қўшиб ҳисоблаган ҳолда 3 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддат мобайнида (банклардан узоқ масофада жойлашган ташкилотлар эса, 5 иш кунигача) сақлаш ҳуқуқига эга. Бу муддат тугагач, кўзланган мақсадга ишлатилмаган пуллар банкка қайтарилади ва кейинчалик ташкилотларга уларнинг биринчи талаби биланоқ ўша мақсадларга ишлатиш учун берилади. Тайёрлов ташкилотларининг касса лимитига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини топширувчилар билан ҳисоб–китобларни амалга ошириш учун банкдан олинган нақд пул киритилмайди. Шунингдек, ташкилотларга ўз кассаларидан кутилаётган ҳаражатлар учун ўрнатилган лимитдан ортиқ нақд пул сарфлашга рухсат этилмаганлиги ҳисобга олинади.
Тушум ҳисобидан пул сарфлашнинг қўйидаги меъёрлари ўрнатилади;
Мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча умумий овқатланиш корхоналарига аҳолидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун нақд пул тушумларини ишлатишнинг чекланган меъёри эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда, ойлик товар айланмасига нисбатан фоизларда, лекин 20 фоиздан ошмаган миқдорда, ўрнатилади. Мулкчилик шаклидан қатъий назар барча комиссион савдо фаолияти билан шуғулланувчи савдо ташкилотлари тушган савдо тушумининг ўрнатилган касса лимитидан ортиқ қисмини тўлалигича банк кассасига топширишлари, комитентлар билан ҳисоб-китоб қилишни тушумдан ҳаражат қилиш орқали амалга оширишлари белгиланади, бунда етмаган қисмига банк кассасидан нақд пул олинади.
Умумий овқатланиш корхоналарига аҳолидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилиш учун тушум ҳисобидан пул сарфлаш меъёрлари белгилаб қуйилади, бунда тушумнинг бир қисмидан харажат қилишнинг энг кўп меъёри банк муассасалари томонидан ойлик товар айланмасига нисбатан фоизлар ҳисобида қуйидагича белгиланади: марказлаштирилган фонддар ҳисобидан гўшт олувчи корхоналар учун -эҳтиёжига қараб, аммо 7 фоиздан ошмаган миқдорда, бошқа умумий овқатланиш корхоналари учун - 10 фоиз миқдорида; мулкчилик шаклидан қатьий назар барча савдо ташкилотларига сотилган комиссион товар учун нақд пул беришга товар қийматидан савдо устама ҳақи чегириб ташланган миқдорда; ҳудудий савдо - ишлаб чиқариш акциядорлик компаниялари ташкилотлари, Тошкент шаҳар ҳокимияти қошидаги савдо, хизмат соҳаси ва халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш Департаменти ва "Матлуботсавдо"нинг ҳудудий акциядорлик компаниялари топширилган шиша идишлар учун савдо тушумидан ойлик товар оборотига нисбатан 5 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда.
Савдо ташкилотлари ва доимий пул тушумига эга бўлган барча корхоналарга бошқа эхтиёжлар учун тушум ҳисобидан пул сарфлаш меъёрлари белгиланмайди.
Ташкилотларга тушумлар ҳисобидан нақд пул сарфлаш меъёрлари ҳақиқий эҳтиёжлар доирасида, аммо ҳисоб - китоб буюртмасида ўрнатилган чегара меъёрларидан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади.
Ташкилотлар пул тушумларини қуйидагиларга топширадилар;
- Банкнинг кундузги ва кечки кассаларига;
- Кейинчалик банкка топшириш учун инкассаторларга;
- Кейинчалик банк кассаларига топшириш учун ташкилотлар хузуридаги бирлашган кассаларга.
Банк бўлимлари доимий пул тушумига эга бўлган корхоналар ва ташкилотлар ҳисобини махсус дафтарда олиб борадилар. Унда доимий пул тушумига эга бўлган савдо ва бошқа корхоналар, жумладан мустақил балансга эга бўлмаганлари ҳам қайд этиб борилади. Сотувчилари савдо корхоналари таркибига кириб, улар олдида моддий жавобгар бўлган ҳамда тушумни уларнинг кассаларига топширадиган палаткалар, киоскалар, павильонлар, буфетлар ва ш.к. қайд этилмайди.
Корхоналар ва ташкилотлар пул тушумини ўз вақтида топширишларини банк бўлимларининг иқтисодчилари назорат киладилар. Ана шу назоратни амалга ошириш учун пул муамоласи бўйича иктисодчилар дафтар асосида тушумни банкнинг кундузги, кечки кассаларига ҳамда почта орқали топширадиган корхоналар ва ташкилотлар бўйича рўйхатлар - назорат қайдномалари тузадилар ва уларни мижозларнинг ҳисобварақалари юритиладиган жойдаги банк бухгалтерларига ҳамда кечки кассаларнинг назоратчиларга топширадилар. Бу бухгалтер ва назоратчилар корхоналар ва ташкилотлар бўйича тузилган ана шу назорат қайдномаларига тушум топширилганлиги ҳақида белги қўядилар.
Кейинги йилларда корхона, ташкилот ва муассасалар томонидан нақд пул тушумларини ўз вақтида ва тўлиқ топширилиши солиқ органлари томонидан амалга оширилмоқда.
Тушумни банк инкассаторлари орқали топширадиган корхоналар ва ташкилотлар доираси бўйича инкассация бўлими (гуруҳи) бошлиғи ҳар куни пул муомаласи бўйича иқтисодчига олдинги кунги тушумни топширмаган корхоналар ва ташкилотлар ҳақида сабаблари кўрсатилган малумотномани тақдим этади. Марказлаштирилган инкассация шароитларида ушбу маълумотларни инкассация бўлимлари банкнинг тегишли бўлимлари иқтисодчиларига тақдим этадилар.
Банк бўлимларининг иқтисодчилари ҳар куни инкассация бўлими тузган назорат қайдномаларини ва маълумотларини кўриб боришлари ҳамда олдинги кун топширилмай қолган тушумнинг ҳаммаси кундузги кассага албатта топширилиши, шунингдек бундан кейин топширмаслик ҳоллари юз бермаслиги учун чоралар кўришлари керак. Банк иқтисодчилари ушбу қайдномалар ва маълумотларда кўрилган чора-тадбирларни ёзиб қўядилар.
Банк муассасалари корхоналар ва ташкилотлар тушумларини топширишни кечиктирганликлари ёки топширмаганликлари тўғрисида уларнинг раҳбарларини жавобгарликка тортиш учун ҳокимликларга ахборот бериб турадилар.
Пул тушумларини бирлашган кассалар орқали топширадиган корхона ва ташкилотлар бўйича банк бўлимининг иқтисодчилари вақти-вақти билан бирлашган кассага тушумларни ўз вактида топширилишини назорат қайдномасидаги касса ходимининг белгиси асосида текшириб боради.
Банк бўлимлари мулкчилик шаклидан қатьий назар, ўзларида ҳисобварақларига эга бўлган айрим савдо ташкилотлари бўйича савдодан тушган пулни инкассация қилишнинг аҳволини ой сайин ва йилнинг ҳар чорагида таҳлил қилиб борадилар.
Айрим савдо ташкилотлари бўйича савдодан тушган пулни инкассация қилишнинг ахволини таҳлил этиш учун ҳисоб-китоб ўтказилиб, унда ташкилот чакана товар оборотининг ҳақиқий ҳажми ушбу ташкилотнинг ҳисобварағига келиб тушган пул (шу банк бўлимлари кассалари орқали, шу жумладан ҳисоб-китоб чекларининг тушиши ва товарлар учун омонотчиларнинг ҳисобварақларидан ўтказилган пуллар, бошқа банк бўлимлари кассаларига, почта орқали ўтказилган пуллар) миқдори билан солиштирилади. Аввало, ҳақиқий тушум суммасига банкнинг ҳисобот маълумотлари бўйича савдонинг тушуми миқдорида тузатиш киритилади. Бу иш олдинги чоракдан (ойдан) ўтган суммани чиқариб ташлаш ва кейинги чоракка (ойга) утган тушумни қушиш йўли билан амалга оширилади. Чорак давомида савдо тушумининг инкассациясини таҳлил қилиш учун савдо ташкилотлари кассасининг обороти ва аҳолига кредитга товарлар сотиш ҳақидаги ҳисобот маълумотларидан фойдаланилади.
Мазкур ҳисоб-китоб натижасида товар айланмасининг инкассация қилинмайдиган қисми чиқарилади ҳамда унинг миқдори қанчалик асосланганлиги, хусусан, савдо корхоналари тушган пулдан сарфлаш ҳуқуқидан қанчалик тўғри фойдаланаётганликлари, майда улгуржи обороти ва товарларни кредитга сотиш ҳажмларини ўзгартиришнинг сабаблари ва қонунийлиги кўриб чиқилади; пулларнинг асоссиз муқобил оборотларини тўхтатиш, кассада пул сарфлаш меъёрларига, товар майда улгуржи савдо қоидаларига ва товарларни кредитга сотиш тартибига риоя этиш чоралари кўрилади.
Бутун туман бўйича савдо тушумини инкассация қилишнинг аҳволини таҳлил этиш учун банк бўлимлари товар обороти ҳамда савдо тушумининг барча манбалар орқали келиши ҳақидаги ҳақиқий маълумотларни, тушумнинг инкассация қилиш фоизини хомчут қилинган маълумотлар билан таққослайдилар.
Банк бўлимлари таҳлил натижалари бўйича тегишли савдо корхоналари ва ташкилотлари рахбарияти олдига талаблар қўядилар, зарур ҳолларда юқори ташкилотларнинг муҳокамасига нақд пулларнинг асоссиз муқобил оборотларига барҳам бериш хусусида, ва ҳал қилиниши натижасида банкка савдо тушуми хомчўт қилинган ҳажмда келиб туришини таъминлайдиган бошқа масалалар юзасидан таклифлар киритадилар.
Савда қоидалари ва пул топшириш тартиблари қўпол равишда бўзилганда, ушбу ҳолат юзасидан солиқ идораларига ва зарур ҳолларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар берилади.
Марказий банкнинг Бош бошқармалари савдо тушуми инкассациясининг ҳисоб-китобларини бутун республика, вилоят, шаҳар бўйича ҳар ойда ва йил чораклари бўйича амалга оширадилар.
Хақиқатда кирим қилинган тушум билан хақиқатда вужудга келган чакана товар айланмаси ҳажмига мувофиқ тушиши керак бўлган тушум ўртасида фарк юзага келган тақдирда, бундай фарқнинг вужудга келиш сабаблари аниқланади ва банк кассаларига пул тушумини купайтириш чоралари кўрилади.
Бошқарма бўйича йил чорагидаги савдо тушумининг инкассацияси таҳлил қилинганда куйидаги маълумотлардан фойдаланилади: савдо ташкилотларининг касса обороти тўғрисидаги хисоботи, пули олдиндан тўланган обуна бўйича тарқатиладиган вақтли матбаа нашрларининг қиймати тўғрисидаги хисобот, кейинчалик тарқатиладиган вақтли матбаа нашрлари учун тушган обуна ҳақи ҳақидаги маълумотлар.
Барча хўжалик субъектларига нақд пуллар, уларнинг мулкчилик шаклидан қатьий назар, қонуний тартибда ўрнатилган, шунингдек фақат меҳнат ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни, пенсия, нафақа, стипендия, хизмат сафари ҳаражатларини тўлаш учун берилади.
Банклар улардан нақд пул тушуми манбалари ва пул сарфлашнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида маълумотлар олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Барча ташкилотларга касса хизматини Марказий банкнинг махсус рухсатномасига (лицензиясига) эга бўлган тижорат банклари муассасалари кўрсатади.
10-мавзу: Пул муомаласини прогнозлаштириш
1.Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида пул оборотини прогнозлашда келиб чиқадиган ўзгаришлар.
2.Жахон молиявий иктисодий инкирози шароитида банк кассаларидан нақд пул берилишини прогнозлаш.
3.Банкларнинг касса оборотлари прогноз ҳисоб-китоблар бўйича ҳисоботи.
4.Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида банк кассаларига нақд пул тушумини ва инкассация ишларини ташкил қилиш.
1.Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида пул оборотини прогнозлашда келиб чиқадиган ўзгаришлар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган республикани 2011 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишлари, 2009-2012 йилларга мўлжалланган «Инқирозга қарши чоралар дастури» ҳамда "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йили” давлат дастури доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида иқтисодиётда юқори барқарор ўсиш суръатлари ва макроиқтисодий мутаносиблик сақланиб қолинди.
Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар
2011 йилда Ўзбекистонда, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 77,8 трлн. сўмлик ЯИМ ишлаб чиқарилиб, унинг реал ўсиши 2010 йилга нисбатан 8,3 фоизни ташкил қилди.
Иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръатлари:
- мамлакатни ислоҳ қилиш ва модернизациялаш бўйича ишлаб чиқилган тадрижий тараққиёт дастури ва ички талабни рағбатлантиришга доир чора-тадбирларни изчил амалга оширилаётганлиги;
- иқтисодиётда солиқ юкини пасайтиришга қаратилган сиёсатни олиб борилаётганлиги;
- мамлакат иқтисодиётининг ривожланишида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ролини сезиларли даражада ошаётганлиги;
- молия-банк тизимининг барқарор ва самарали фаолият кўрсатаётганлиги эвазига эришилди.
2011 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш умумий ҳажми 2010 йилга нисбатан 6,3 фоизга ошди ва 41,7 трлн. сўмни ташкил этди. Саноатда ишлаб чиқаришнинг юқори ўсиш суръатлари фармацевтика ва мебелсозлик (ўсиш суръати 18 фоиз), озиқ-овқат (13,1 фоиз), машинасозлик ва автомобилсозлик (12,2 фоиз), қурилиш материаллари (11,9 фоиз) ҳамда кимё ва нефт-кимё (9,4 фоиз) соҳаларида кузатилди.
2011 йилда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш 2010 йилга нисбатан 6,6 фоизга ошиб, 19,6 трлн. сўмни ташкил қилди.
Мазкур давр мобайнида кўрсатилган хизматлар ҳажми 13,2 фоизга ўсиб, унинг ЯИМ таркибидаги улуши 50,5 фоизни ташкил қилди. Юқори ўсиш суръатлари алоқа ва ахборотлаштириш (41,6 фоиз), туризм (27,3 фоиз), маиший (20,9 фоиз) соҳаларда, шунингдек, автомобиль ва бошқа техника воситаларини таъмирлаш (18,9 фоиз), молиявий (18,6 фоиз) ҳамда савдо ва умумий овқатланиш (18,6 фоиз) хизматларида кузатилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1474-сонли Қарори билан тасдиқланган «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили давлат дастури» доирасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига қулай ишбилармонлик муҳитини яратишга, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва олиб бориш тартиб-таомилларини соддалаштиришга қаратилган чора-тадбирлар комплекси амалга оширилди.
Хусусан, кичик бизнес субъектларининг давлат харидлари тизимида иштирок этишини ҳамда юқори ликвидли маҳсулотлар олиш имкониятини кенгайтириш, экспорт қилувчи корхоналарнинг маҳсулотларини ва олиб кириладиган технологик асбоб-ускуналарни сертификатлаштириш тартибини янада соддалаштириш, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига дахлдор солиқ текширувларини тубдан қисқартириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.
Ушбу кўрилган чора-тадбирлар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада кенгайишига хизмат қилди. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра кичик бизнес субъектларининг сони, ўтган йилда 17,2 мингтага ўсиб,
2012 йил 1 январь ҳолатига кўра 218,9 мингтани (фермер хўжаликларини ҳисобга олмаган ҳолда) ташкил этди. Ўтган йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ялпи ички маҳсулотдаги салмоғи 1,5 фоиз бандга ўсиб, 54,0 фоизга етди.
Инфляция. 2011 йилда инфляция даражаси тасдиқланган прогноз кўрсаткичдан паст бўлди ва бунда қатъий монетар сиёсат юритилаётганлиги муҳим аҳамият касб этди.
Республика ҳудудларида товарлар ва хизматлар нархларининг ўзгариши бўйича олиб борилган кузатишлар, шунингдек, истеъмол маҳсулотлари бозори конъюнктураси ва уларнинг халқаро бозордаги нархлари динамикаси таҳлили 2011 йилда инфляцияга асосан номонетар омиллар таъсир этганлигини кўрсатди.
Бизга маълумки, пул муомаласи пулнинг доимо айланишда булиши, ўз вазифаларини ўзлуксиз бажариб туриши орқали намоён булади. Яъни нақд ва нақд булмаган пулларнинг ўз вазифаларини бажаришидаги ҳаракати пул муомаласини келтириб чиқаради.
Ҳар бир давлатда пул муомаласи маълум қонун ва қоидалар асосида тартибга солиб турилади. Олдинги марказлашган, режали бошқарувга асосланган иқтисодий тизимда пул муомаласи режалаштириш асосида бошқариб келинган. Жумладан, аҳолининг даромади ва ҳаражатлари давлат томонидан мувофиқлаштирилиб турилган. Яъни, товар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аҳолига кредитга товарлар бериш, баҳолар тизимини ўзгартириб туриш ва ҳоказолар орқали.
Барча жараёнлар давлат томонидан бошқарилгани учун пул муомаласи қонуни бўзилганда давлат ўз валюта доирасида нархларни ўзлаштириш, пул реформаси билан пул муомаласини тартибга солиб келган. 1991 йилгача Собиқ иттифоқ ҳудудида пул муомаласини ташкил қилиш ва режалаштириш аҳоли даромад ва ҳаражатлари баланси ҳамда касса ва кредит режалари асосида амалга ошириб келинган.
Бутун Мамлакат ва Республикалар миқёсида баланс икки булим бўйича кенг жараёнларни ўз ичига олган ҳолда ишлаб чиқарилган. Балансда аҳоли даромади ва ҳаражатларининг тақсимоти ижтимоий гуруҳлар: ишчи ва хизматчилар, колхозчилар бўйича курсатилган.
Баланснинг А қисмида аҳолининг давлат, кооператив ва жамоат ташкилотларидан оладиган даромадлари, ҳамда шу даромадлар ишлатилишининг асосий йуналтиришлари акс эттирилган. Б қисмида эса аҳоли гуруҳлари орасида товарлар сотиш ва хизматлар курсатиш билан боғлиқ бўлган пулли даромад ва ҳаражатлар ҳисобга олинган.
Аҳолининг даромадлари ва ҳаражатлари балансини тўзишдан асосий мақсад аҳолининг булиши мумкин бўлган пулли даромад ва ҳаражатларини иқтисодий асосланган прогнозлар қилишдан иборат. Баланснинг нақд пул айланишини ташкил топишидаги аҳамияти шу билан белгиланган.
Мамлакатдаги нақд пулларнинг муомаласи кулами асосан аҳоли пул даромадларини таркиб топтириш жараёни ва уларнинг кейинчалик муайян мақсадга йуналтириши билан чегараланган. Балансда муомала учун зарур бўлган пул миқдорини аниқлашда қулланиладиган курсаткичлар акс эттирилган. Балансда асосан аҳоли томонидан товарларни ҳарид қилиш учун мулжалланган ахолининг ҳарид фонди аниқланади.
Аҳоли даромадлар ва ҳаражатлар балансида даромадларнинг ҳаражатлардан купроқ булиши аҳолининг қулида нақд кўпайганлигини, ҳаражатларнинг даромадлардан устун булиши эса аксинча, аҳоли қулидаги нақд пул қолдиғининг камайишини билдиради.
Аҳоли даромад ва ҳаражатларини мувозанатлаш халқ истеъмоли учун зарур бўлган товарларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аҳолига пулли хизмат курсатувчи корхоналар фаолиятини ривожлантириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш зарурлигини ифода этади.
1991йилдан бошлаб, аҳолининг даромадлари ва ҳаражатлари балансини ҳисоблаш қуйидагича қисқартирилган шаклда тўзила бошланди.
1-жадвал
Аҳоли даромади ва ҳаражатлари баланси
№
|
Даромадлар
|
№
|
Ҳаражатлар
|
1.
|
Иш ҳақи
|
1.
|
Товарлар учун туловлар
|
2.
|
Иш ҳақи даромадлари шу жумладан, жамоа ва шахсий томорқа ҳужаликларидан даромадлар
|
2.
|
Хизматларга ҳақ тулаш
|
3.
|
Пенсия, стипендия ва нафақалар
|
3.
|
Мажбурий туловлар ва ихтиёрий бадаллар
|
4.
|
Молия-кредит тизимларидан тушумлар
|
4.
|
Қуйилмаларга ўтказиладиган тўловлар
|
5.
|
Дивидентлардан даромадлар
|
5.
|
Акция облигацияларни ҳарид қилиш ва кечиктирилган тўловларни қоплаш
|
6.
|
Бошқа даромадлар
|
6.
|
Бошқа ҳаражатлар
|
|
Жами
|
|
Жами
|
Юқоридаги жадвалдан кўриниб турибдики, баланс икки қисмдан иборат бўлиб, даромадлар ва ҳаражатларни ўзида ифода этган, бунда аҳоли даромадларининг асосий қисмини иш ҳақи, ҳаражатларникини эса –товарларни ҳарид қилиш ташкил қилади.
Ўз навбатида аҳоли даромадларининг ҳаражатларидан ошиши аҳоли қулидаги пул қолдиғининг ортишини курсатади.Бу ҳол аҳоли даромад ва ҳаражатларини баланслаштириш бўйича қатор талаблар ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни талаб қилади.
Мамлакатимизда 1993 йилда аҳоли даромад ва ҳаражатлар балансида жиддий ўзгаришлар юз берган, яьни даромад ва ҳаражатлар орасидаги фарқ янада чуқурлашган. 1993 йилда иш ҳақи минимал миқдорининг уч ойликлараро қайта курилиши ва барча турдаги ҳамда бошқа ижтимоий туловлар индексациялаштирилиши натижасида аҳолининг пул даромадлари 1992 йилга нисбатан бир неча марта ошди.
Барча ошган пул даромадларининг асосий қисми иш ҳақига, пенсия, стипендия ва нафақаларга, молия ва кредит тизимидан тушумларга ва бошқа даромадларга туғри келган. Оилаларнинг пул ҳаражатлари асосан жорий истеьмолга қаратилган, масалан биринчи ярим йилликда аҳолининг товарлар ҳарид қилиш ва хизматларга ҳақ тулашга барча ҳаражатларнинг етмиш фоизга яқини сарф қилинган.
1991 йилдан бошлаб мамлакатимизда кредитни режалаштириш ва касса режаларини тўзишдан касса айланишларини тўзишга утилди.
Касса айланишларини тўзишдан асосий мақсад нақд пулга бўлган эҳтиёжни бутун республика ҳудудлар ва банк муассасалари бўйича аниқлаш, ҳамда пул муомаласини барқарорлаштириш тадбирларини ишлаб чиқишни амалга оширишдан иборат.Касса айланишлари прогнози барча нақд пулларнинг банк кассаларига келиб тушиш манбалари ва хажмини, корхоналар ва ташкилотлар, муассаса ва алоҳида шахсларга бериладиган барча нақд пулларнинг миқдори ва уларнинг қандай мақсадга йуналтирилганлигини, ҳамда эмиссия натижаси, яьни пулни муомалага чиқариш ёки муомаладан олиш ҳолатини ўзида акс эттиради.
Марказий банклар томонидан миллий валюта, нархлар барқарорлиги ва иқтисодий қсишни таьминлаб туриш мақсадида муомаладаги пул массаси миқдори тартибга солиб турилади. Пул массаси ўз навбатида банк тизимининг мажбурияти булиб, муомаладаги нақд пуллар талаб қилиб олингунча депозитлар,муддатли депозитлар, жамғарма депозитлари ва хорижий валютадаги депозитларни ўз ичига олади.
2.Жахон молиявий иктисодий инкирози шароитида банк кассаларидан нақд пул берилишини прогнозлаш
Бу жараёнда барча тижорат банкларнинг касса айланишини прогнозлаштириш бўйича амалга ошириладиган фаолиятининг асосий вазифаси – тўзиладиган ҳисоб-китобларнинг имкон қадар хаққонийлигига эришиш ва банкларга пулнинг келиб тушиш салмоғи ва тезлигини купайтириш, эмиссия билан боғлиқ бўлган ҳаражатлар салмоғини қисқартириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишдан иборатдир.
Касса айланишлари прогнозининг шартли тасвири.
Кирим моддалари
|
Рамзлар
|
Якка тартибдаги тадбиркорлардан тушган тушумлар
|
01
|
Истеъмол товарларини сотишдан тушган савдо тушумлари
|
02
|
Автотранспорт воситаларини сотишдан тушган тушумлар
|
03
|
Умумий овқатланиш корхоналаридан тушган тушумлар
|
04
|
Темир йқл ва ҳаво транспортидан тушган тушумлар
|
05
|
Маҳаллий транспортдан тушган тушумлар
|
06
|
Телефон хизматлари учун тушган тушумлар
|
07
|
Уй-жой ҳақлари ва коммунал хизмат тўловларидан тушган тушумлар
|
08
|
Томошагоҳ ташкилотлардан тушган тушумлар
|
09
|
Лоторея билетлари ва бошқа пул-буюм ютуқли қйинлардан тушган тушумлар
|
10
|
Маиший ҳамда медицина, соғломлаштириш ва сайеҳлик хизматларидан (шу жумладан болалар муассасаларидан) тушган тушумлар
|
11
|
Солиқлар, йиғимлар, бож ва бошқа мажбурий тўловлардан тушган тушумлар
|
12
|
Қишлоқ хўжалик фаолияти билан шуғулланувчи субъектлардан тушган тушумлар
|
13
|
Муқобил ҳарбий хизматни ўташ, мактаб ва ўқув юртларида ўқиш учун топширилган пуллар
|
14
|
Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб рақамларига топширилган пуллар
|
15
|
Омонат ҳисоб рақамларига (автокредит омонатидан ташқари) топширилган пуллар
|
16
|
Почта алоқаси корхоналаридан тушган тушумлар
|
17
|
Банк пластик карточкасига кирим қилиш учун топширилган пуллар
|
18
|
Хўжалик субъектлари устав капиталини шакллантириш учун топширилган пуллар
|
19
|
«Автокредит» омонат ҳисоб рақамига топширилган пуллар
|
20
|
Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга берилган, лекин ишлатилмасдан қайтариб топширилган пуллар
|
28
|
Кредитлар ва уларнинг фоизларини қайтариш учун топширилган пуллар
|
29
|
Валюта айирбошлаш шахобчаларида чет эл валютасини сотишдан тушган «сўм»даги тушумлар
|
30
|
Қимматли қоғозларни сотишдан ва хусусийлаштиришдан тушган тушумлар
|
31
|
Бошқа тушумлар
|
32
|
Жами кирим: (01-32- рамзлар бўйича)
|
0
|
Тижорат банки бўлимига қарашли бошқа кассалардан келтирилиб (ўтказилиб), мазкур банк бўлими 10101-айланма кассасига кирим қилинган пуллар
|
33
|
Кун бошига МБ ҲББҲККМ кассасидаги нақд пуллар қолдиқлари
|
34
|
Кун бошига тижорат банки кассаларидаги нақд пуллар қолдиқлари
|
35
|
Тижорат банки айланма кассасидан келтирилиб, МБ ҲББ ҲККМ 10101 айланма кассасига кирим қилинган пуллар
|
36
|
МБ ҲББ ҲККМдан ёки тижорат банкидан келтирилиб тижорат банкининг 10101-айланма кассасига кирим қилинган пуллар
|
37
|
МБ заҳира фондидан ўтказилиб, МБ ҲББ ҲККМ 10101-айланма кассасига кирим қилинган пуллар
8
38 (01)
38
|
38
|
Тижорат банки (бўлими) барча (ички) кассаларидан келтирилиб (ўтказилиб), 10101-айланма кассадан ташқари, бошқа кассаларига кирим қилинган мадад пуллари
|
39
|
Жами: келтирилиб банк кассаларига кирим қилинган мадад пуллари (33-39 рамзлар бўйича)
|
( рамзсиз)
|
Ҳаммаси: кирим бўйича (01-39 рамзлар жами )
|
(рамзсиз)
|
Тижорат банклари уларнинг филиаллари ҳамда Марказий банк Ҳудудий Бош Бошқармалари Ҳисоб-китоб касса марказлари томонидан амалга оширилган чиқим операциялари қуйидаги рамзларда акс эттирилади;
Чиқим моддалари
|
Рамзлар
|
Меҳнат ҳақига (иш ҳақига) берилган пуллар
|
40
|
Стипендияларга берилган пуллар
|
41
|
Хизмат сафари ҳаражатлари учун берилган пуллар
|
42
|
Газ ва нефть маҳсулотларини сотиб олиш учун берилган пуллар
|
43
|
Топширилган тушумлар доирасида берилган пуллар
|
44
|
Маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи, ишлар бажарувчи ва хизматлар кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорларга берилган пуллар
|
45
|
Қишлоқ хўжалик фаолияти билан шуғулланувчи субъектларга берилган пуллар
|
47
|
Пенсия, нафақа ва суғурта қопламаси тўловларига берилган пуллар
|
50
|
Хўжалик субъектларига дивидентларни тўлаш учун берилган пуллар
|
51
|
Банк пласгик карточкаларидан берилган нақд пуллар
|
52
|
Бошқа мақсадлар учун берилган пуллар
|
53
|
Нақд пулда берилган кредитлар
|
54
|
Омонат ҳисоб рақамларидан берилган пуллар
|
55
|
Валюта айирбошлаш шахобчаларида чет эл валютасини сотиб олиш учун қилинган «сўм»даги чиқимлар
|
57
|
Почта алоқаси корхоналарига берилган мадад пуллари
|
59
|
Жами чиқим: (40-59- рамзлар бўйича)
|
0
|
Тижорат банки (бўлими) барча (ички) кассаларига жўнатиш (ўтказиш) учун мазкур банк бўлими 10101-айланма кассасидан чиқим қилинган пуллар
|
60
|
Тижорат банки бўлими барча (ички) кассаларига жўнатиш (ўтказиш) учун, 10101-айланма кассадан ташқари, бошқа кассаларидан чиқим қилинган мадад пуллари
|
61
|
Кун охирига МБ ҲББ ҲККМнинг кассасидаги нақд пуллар қолдиқлари
|
69
|
Кун охирига тижорат банки (бўлими) кассаларидаги нақд пуллар қолдиқлари
|
70
|
Тижорат банки(бўлими)га мадад пули бериш учун МБ ҲББ ҲККМ айланма кассасидан чиқим қилинган пуллар
|
71
|
МБ ҲББ ҲККМга ёки тижорат банки(бўлими)га жўнатиш учун тижорат банки(бўлими)нинг 10101-айланма кассасидан чиқим қилинган пуллар
|
72
|
МБ захира фондига ўтказиш учун МБ ҲББ ҲККМ айланма кассасидан чиқим қилинган пуллар
|
73
|
Жами: Банк кассаларидан чиқим қилиниб, жўнатилган (ўтказилган) мадад пуллари (60-73 рамзлар бўйича)
|
(рамзсиз)
|
Ҳаммаси: Чиқим бўйича (40-73 рамзлар жами)
|
(рамзсиз)
|
Тижорат банклари ва МБ ҲББ ҲККМ кассаларида амалга оширилган барча нақд пул айланмалари (нақд пулларнинг кирим чиқими ва ҳаракати) 01-73 рамзлар орқали акс эттириб борилади.
Нақд пул маблағларининг кирим-чиқими ёки ҳаркатига (кассадан кассага ўтказилиши, жўнатилишига) доир операцияларни тегишли рамзлар орқали акс эттириб боришда, (бир неча рамз ости гуруҳларга бўлинган рамз учун масалан 40 (00) рамз 40 (01), 40 (02) 40 (03) ва 40 (04) гуруҳ ости рамзларга бўлинган) фақат мос келувчи рамз ости гуруҳларидан (40 (01), 40 (02) 40 (03) ва 40 (04)) фойдаланиши мумкин.
Демак, бир неча рамз ости гуруҳларига бўлинган барча рамзларни асосий, бош (мисолимизда бу 40 (00) – рамз ) рамзидан фойдаланишга руҳсат этилмайди. Рамз остига бўлинмаган барча рамзлар масалан 15 (00) –рамз бундан мустасно.
Касса кирим-чиқими ва айланмаларини тегишли рамзлар орқали акс эттиришда, амалга оширилаётган нақд пулга доир операциялар мазмунидан келиб чиқган ҳолда уларга мос келувчи рамзлар белгиланган тартибда танланиши лозим.
Касса айланиши прогнози натижасида ҳаражатларининг тушумдан ошиб кетиши муомалага қўшимча пул чиқариш зарурлигини, акс ҳолда муомаладан пулларни олиш кераклигини кқрсатади. Аҳолининг пул даромадлари ва ҳаражатлари баланси ва касса айланиши прогнози , пул муомаласини мувофиқлаштирувчи асосий кқрсаткичлардан ҳисобланади. Бу иккала кқрсаткич асосий пул айланишни акс эттириш билан умумий бўлсада, улар ўртасида маьлум фарқлар мавжуд:
1.Касса айланишида фақат нақд пул айланиши кўрсатилса, аҳолининг пул даромадлари ва ҳаражатлари балансида аҳоли амалга оширадиган нақд пуллик ва нақд пулсиз айланиш тўла-тўкис кқрсатилади.
2.Аҳолининг пул даромадлари ва ҳаражатлари балансида касса айланиши прогнозидан фарқлироқ аҳолининг шахсий томорқа-ҳўжалиги, ҳунармандчиликдан ва бошқа кўрсатиладиган хизматлари бўйича оладиган даромадлари ва қиладиган ҳаражатлари кўрсатилади.
3. Аҳолининг пул даромадлари касса айланишининг ҳаражатлар қисмида аҳолининг ҳаражатлари касса айланишининг кирим қисмида ўз ифодасини топади. Касса айланиши прогнозини бажариш пул муомаласи барқарорлигини таъминлашда биринчи аҳамиятга эга бқлган мақсад ҳисобланади.
3.Банкларнинг касса оборотлари прогноз ҳисоб-китоблар бўйича ҳисоботи.
Ўзбекистон Республикасида нақд пул айланмасини прогноз қилиш мамлакатимиздаги банклар касса оборотлари прогнозини тўзиш йўли билан амалга оширилади.
Республикамиз Марказий банки ва МБ ҲББ, шунингдек тижорат банклари тегишли ҳудуд бўйича касса оборотлари прогнозини амалга оширади ва пул муомаласи ҳолатини тахлил қилади.
Республикамиздаги банклар, касса оборотларининг прогнози мамлакатимиз иқтисодий ва ижтимоий ривожланишининг тахмин қилинаётган ҳисоб-китоби ҳамда республика бюджети кўрсаткичлари асосида тўзилади.
Банклар касса оборотларининг чораклик прогнозини тўзиш учун банкда асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига эга бўлган юридик шахслардан касса буюртманомаларини оладилар.
Тижорат банкларининг филиаллари ва филиалга эга бўлмаган тижорат банклари прогноз қилинаётган чоракнинг бошланишидан 30 кун олдин асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатилаетган юридик шахслардан 1-иловадаги шакл бўйича касса буюртманомаларини оладилар.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги Миллий хавфсизлик хизмати, фавкулодда вазиятлар вазирлигининг ҳарбий қисмлари ва ташкилотлари (савдо ва томоша ташкилотлари бундан мустасно) банкларга прогноз қилинаётган чоракда тушадиган ҳамда бериладиган нақд пулларнинг умумий суммаларига доир маълумотларни маълум қиладилар Банклар бу суммаларни касса оборотлари прогнозига «Бошқа тушумлар» ва «Иш ҳақига берилган нақд пуллар» моддалари бўйича киритадилар.
Касса оборотлари тушум манбалари ва чиқимлар таркиби бўйича 4-иловадаги шаклга мувофиқ қайдномада жамланади.
Касса буюртманомаларида кўрсатилган тўловлар суммаси юридик шахсларга факат ушбу буюртманомалар чегарасида нақд пуллар берилишини англатмайди.
Тижорат банкларининг филиаллари ва филиалга эга бўлмаган тижорат банклари юридик шахслар фаолиятининг прогноз ҳисоб-китоблари ҳамда пул тушумларини кўпайтириш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда уларнинг кассаларига тушадиган пулларнинг тўлиқ ҳисобга олинишига алоҳида эътибор бериб, юридик шахслардан олинган касса буюртманомаларини кўриб чиқадилар.
Банклар юридик шахслардан олинган касса буюртманомаларини кўриб чиқиш натижалари бўйича зарур бўлса ва мижозлар билан келишган ҳолда уларга аниқликлар киритадилар.
Аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларга депозит ҳисобварақлардан нақд пулларнинг ўзлуксиз берилиши тижорат банкларининг чорак, ярим йиллик ва умуман йиллик иш якунларини сарҳисоб қилишда улар фаолияти самарадорлиги ва ишончлилигини баҳолашнинг энг муҳим мезонларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Тижорат банклари пул муомаласининг ҳолатини мунтазам ўрганадилар ва тахлил қиладилар ҳамда уни мустаҳкамлаш учун амалий чоралар кўрадилар, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг нақд пулга бўлган эҳтиёжларини уларнинг талаби бўйича узлуксиз қондирилишини таъминлайдилар.
Тижорат банклари жисмоний шахсларнинг бўш пул маблагаларини омонатларга жалб қилишга, жисмоний шахслар даромадларининг нақд пулсиз тартибда омонатларга ўтказилишини кенгайтиришга, товар ва хизматлар учун нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ривожлантиришга, қаратилган фаолиятни амалга оширадилар.
Шунингдек, юридик шахслар билан келишган ҳолда уларнинг кассаларидаги нақд пул қолдиги лимитлари, пул тушумларини банкка топшириш тартиби ва муддатларини белгилайдилар.
Ҳамда нақд пул маблағларининг ҳар куни келиб тушиши устидан доимий мониторинг амалга ошириб, хақиқатда тушган тушумлар ва берилган нақд пулларнинг касса оборотларининг прогноз ҳисоб-китобларидан фарқ қилиш сабабларини таҳлил қиладилар ҳамда нақд пул тушумларининг кўпайишини таъминлаш чораларини кўриб нақд пул захиралари ҳолати ва улардан фойдаланишни тезкорлик билан бошқарадилар, шунингдек бўш нақд маблағлар етарли ҳажмда бўлишини таъминлаш мақсадида улардан оқилона фойдаланишни амалга оширадилар.
Тижорат банкларининг филиаллари ва филиалга эга бўлмаган тижорат банклари пул муомаласининг ҳолатини ҳамда бу ҳолатни тавсифловчи кўрсаткичларни тахлил қилиш асосида пул муомаласини барқарорлаштириш, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг нақд пулга бўлган эҳтиёжларини ўзлуксиз қондиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқишлари ҳамда жойлардаги давлат ҳокимияти органлари муҳокамасига қўйишлари мақсадга мувофиқдир.
МБ ҲББ пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш, мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахридаги тижорат банкларининг фаолиятини мувофиқлаштириб унинг мониторингини олиб борадилар.
Аҳоли ва мулкчилик шаклларидан қатьий назар хўжалик юритувчи субъектларга нақд пулларни бериш уларнинг депозит хисобварақларидаги маблағлар чегарасида тўлов хужжатларида кўрсатилган максадлар учун амалга оширилади.
Банклар аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларга нақд пулларни уларнинг биринчи талаби бўйича ўзлуксиз беришни таъминлайдилар. Бунда улар нақд пулларни бериш биринчи навбатда иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловларга, пенсия нафака, стипендия, хизмат сафари ҳаражатлари шунингдек, ахоли омонатларини тўлаш учун амалга оширадилар.
Юридик шахслар томонидаи банкдан олинган нақд пулларнинг кирим қилиниши ва сарфланиши, юридик шахслар томонидан касса операцияларини юритиш қоидаларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Жисмоний шахсларга, уларнинг, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган фаолияти учун берилиши лозим бўлган нақд пуллар уларнинг Ўзбекистон Республикаси банкларидаги омонат хисобварақларига ўтказилиши мумкин.
Юридик шахслар банкка жамоа шартномасида ёки бошқа локал меъёрий хужжатларда назарда тутилган, меҳнатга ҳақ тўлашнинг муддатлари тўғрисида маьлумотларни тақдим этадилар. Кўрсагилгаи маълумотлар юридик шахсларга тақдим этиладиган касса буюртманомаларида хабар қилинади.
Юридик шахслар билан меҳнатга хак тўлаш учун нақд пул беришнинг аниқ муддатларини келишиш пайтида банклар юридик шахсларга жамоа шартмомалари ёки бошқа локал меьёрий ҳужжатларда белгилаб қўйилган меҳнатга ҳак тўлаш муддатларини хисобга олган ҳолда, пул беришни бутун банк бўйича ойдаги кунларга мумкин қадар бир меьёрда тақсимлаш зарурлигини хисобга оладилар.
Банклар юридик шахсларга мехнат хаки тулаш учун белгиланган муддатдан олдин нақд пул берилишига йўл қўймайди, ушбу ҳолат йўриқномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Бюджет ташкилотларига меҳнатга хак тулаш учун пул бериш, агар бюджет ташкилотининг жамоа шартномалари ёки бошқа локал меъёрий хужжатларида бошқа тартиб назарда тутилмаган бўлса ойда икки марта: ойнинг биринчи ярми учун - шу ойнинг 16-20 кунларида ва ойнинг- иккинчи ярми учун - кейинги ойнинг 1-5 кунларида амалга оширилади.
Ҳар бир бюджет ташкилоти учун юқорида кўрсатилган пул бериш даври доирасида уларнинг раҳбарлари билан келишилган ҳолда меҳнат хақи тўланадиган аниқ муддат белгилаб қўйилиши керак
Барча бошқа юридик шахсларга пул бериш муддатлари жамоа шартномалари ёки бошқа локал меъёрий ҳужжатларга асосан улар билан келишилган ҳолда белгиланади.
Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисмлари ва ташкилотлари ҳарбий хизматчиларига пул таьминоти учун, эркин ёлланган таркибга иш ҳаки учун нақд пул бериш қуйидаги тартибда амалга оширилади: сафдаги кисмларнинг ҳарбий хизматчиларига жорий ой учун -ойнинг 13-кунидан 20-кунигача, ташкилот ва муассасалардаги ҳарбий хизматчиларга ойнинг 23-кунидан 29-кунигача, эркин ёлланган хизматчилар таркибига ойнинг биринчи ярми учун шу ойнинг 16-20 кунлари ва ойнинг иккинчи ярми учун кейинги ойнинг 1-5 кунлари. Гарнизон бошлиқлари банклар раҳбарлари билан келишиб, юқорида кўрсатилган муддатлар доирасида ҳар қайси ҳарбий кисм, ташкилот учун пул олишнинг аниқ муддатини белгилайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларига пул таъминотини тўлаш бир ойда бир марта, сафдаги қисмлар ва ҳарбий ўкув юртларига жорий ой учун ойнинг 15-20 кунларида, улариинг бошқармалари ташкилотларига эса –ойнинг 20-25 кунларида амалга оширилади.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигинииг хизматчиларига пул таьминоти учун пул бериш ҳар ойнииг 5 ва 20-кунларада амалга оширилади.
Талабаларга стипендиялар тўлаш муддатлари банклар томонидан тегишли ўқув юртлари ёки улар бўйсунадиган юқори ташкилотларнинг раҳбарлари билан келишилган ҳолда белгиланади ишлаб чиқариш амалиётига жўнаб кетаётган талабаларга стипендияларни тўлаш муддати келгунга қадар, шунингдек бутун амалиёт даври учун стипендияларни тўлаш учун нақд пул берилишига йўл қўйилади. Таътил кунлари бошланган такдирда ўқув юртларига талабаларга стипенция тўлаш учун пуллар стипендия тўлаш муддатидан қатьий назар берилади.
Тўлаш муддатлари дам олиш ёки байрам кунларига тўғри келиб қолганида меҳнатга ҳақ тўлаш ҳамда стипендиялар учун нақд пуллар банклар томонидан иш кунидан бир кун олдин берилади . Дам олиш кунлари умумбелгиланган кунларга тўғри келмайдиган юридик шахсларга, уларнинг дам олиш кунларига тўғри келадиган муддатлар бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш учун пул шу кунлардан бир кун олдин берилади.
Ходимлар билан мехнат шартномасини бекор қилаётган вақтда улар билан ҳамда меҳнат таътилига чиқадиганлар билан шунингдек штатдан (рўйхатдан) ташқари ходимлар билан ҳисоб-китоб қилиш учуи юридик шахсларга меҳнат хакини тўлашга белгилаб қўйилган муддатлардан қатьий назар пул берилади .
Пул бериш календарида юридик шахслар бўйича пул беришнинг юкорида белгиланган тартибда келишилган муддатлари кўрсатилади. Бериладиган пулларнинг аниқ микдори календарда юридик шахслар 3-иловага мувофиқ шакл бўйича такдим этадиган касса буюртманомалари асосида йилнинг ҳар чорагида ойма-ой қўйиб борилади. Бунда банклар касса буюртманомаларида кўрсатилган мехнатга хақ тўлаш ва степендиялар тўлаш муддатлари пул бериш календарида белгиланган муддатларга мос келиш-келмаслигини текширадилар.
Меҳнат хақига пул бериш календарида ойдаги барча кунлар, шу жумладан иш кунидан ташкари кунлар (дам олиш ва байрам кунлари) бўйича хам тўловлар кўрсатилади.
Календарга банк кассаларидан мехнат ҳаки ва стипендиялар учун бериладиган нақд пулларнинг барча суммаси киритилади. Календарга юридик шахсларга почта орқали ҳамда омонатларга киритиш учун ўтказиладиган мехнат хақи тўловлари киритилмайди.
Нақд пул маблағларининг берилиши мониторинги бўйича Марказий банк ва тижорат банкларинииг махсус бўлинмалари:
- кундалик нақд пул маблағлари келиб тушиши устидан доимий мониторингни, шунингдек нақд пул хисоб-китобларининг ҳолати тахлилини амалга оширади ва нақд маблағларни тўлаш ҳолати, уларни беришни кечиктириш ҳоллари мавжудлиги тўгрисида ҳар ойлик хисоботлар тўзади;
-банк мижозларининг нақд пул маблағларини чекловсиз ва ўзлуксиз бериш масалалари бўйича мурожаат ва шикоятларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан зудлик билан чоралар кўради, тижорат банкларининг бўлимлари ва филиалларида ушбу масалалар юзасидан текширишлар ўтказади.
Жисмоний шахслар томонидан банк пластик карточкаларидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилган товарлар бўйича ҳисоб-китоблар нақд пулли ҳисоб-китобларга тенглаштирилади.
Юридик шахслар шуннингдек, юридик шахсни ташкил этмаган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан корпоратив банк пластик карточкаларидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилган товарлар бўйича ҳисоб-китоблар нақд пулсиз ҳисоб-китобларга тенглаштирилади.
Тижорат банклари томонидан нақд пул маблағларининг банк кассаларига кирим-чиқим ва айланмаси бўйича 1302 шаклдаги 5 кунлик, 1312 шаклдаги ойлик ҳисоботлар, шу даврга таалуқли бўлган бир кунлик маълумотларни умумлаштириш асосида тўзилади. Нақд пул маблағларининг ҳисоботи тижорат банклари ҳамда МБ ҲББ ҲККМ томонидан Марказий банк ахборотлаштириш бош марказига электрон кўринишда бериб бориладиган маълумотлар асосида шакллантирилади. Шунинг учун ҳам Республика бўйича нақд пул маблағлари кирим-чиқими ҳамда ҳаракати бўйича ҳисоботларни тўлиқ ва ўз вақтида тўзилишини таъминлаш, бевосита ҳар бир банк томонидан тегишли электрон маълумотларни тўғри ҳамда белгиланган муддатларда тақдим этилишига боғлиқдир.
Кунлик, 5 кунлик ва ойлик ҳисоботларини тўзишда тижорат банклари ҳамда МБ ҲББ ҲККМ кассаларида ҳисобот даврида амалга оширилган нақд пул айланмаларини ташкил этувчи ҳар бир кирим ва чиқим суммалари рамзлар бўйича жамланади. Ҳисобот даври мобайнида банк кассасига мижозлардан келиб тушган нақд пуллар миқдорини аниқлаш учун 01-32 рамзлар бўйича суммаларни, банк кассасидан мижозларга чиқим қилинган нақд пуллар миқдорини аниқлаш учун 40-59 рамзлар бўйича суммаларни жамлаш талаб этилади.
Кирим ёки чиқим рамзлари бўйича суммаларни жамлашда, бир неча рамз ости гуруҳларига эга бўлган (масалан 40 (00)- рамз 40 (01), 40 (02), 40 (03) ва 40 (04) рамз ости гуруҳларига бўлинган ) рамзлар бўйича, фақат рамз ости гуруҳларига мос келувчи суммалар жамланади. Банк кассалари орқали кирим ёки чиқим операцияларини акс эттиришда, рамз ости гуруҳларига эга бўлган бош рамзлардан масалан, 40 (00) рамздан фойдаланиш тақиқланади. Рамз ости гуруҳларига эга бўлмаган рамзлар масалан 15 (00) рамз бундан мустасно.
Тижорат банки кассаларига ёки МБ ҲББ ҲККМ айланма кассасига кирим қилинган бошқа банк кассаларидан келтирилган пуллар 33 ва 36-39 рамзларда акс эттирилади. Тижорат банки кассаларига жўнатиш мақсадида банк кассаларидан ёки МБ ҲББ ҲККМ айланма кассасидан чиқим қилинган пуллар 60-61 ва 71-73 рамзларда акс эттирилиб борилади. Тижорат банки кассаларидаги нақд пуллар қолдиқлари суммаси кун бошига 35 рамзда кун охирига эса 70 рамзларда акс эттрилиши ҳамда улар мос равишда 10101, 10102, 10103, 10107, 10109, ва 10111-ҳисоб варақлардаги қолдиқлар суммасига тенг бўлиши лозим.
Банк кассаларига мижозлардан келиб тушган тушумлар ва мижозларга қилинган чиқимлар суммасини аниқлашда, 33-39 ҳамда 60-61 ва 69-73 рамзларда акс эттирилган суммалар, кирим 01-32 ёки чиқим 40-59 рамзлар бўйича жамланган умумий суммаларга қўшилмайди. Ҳисобот даврининг охирига касса қолдиқлари, яни 69-70 рамзлардаги суммалар кейинги ҳисобот даврининг бошига касса қолдиқлари бўлиб ўтади ва мос равишда 34-35 рамзларда акс эттирилиши лозим.
Нақд пул маблағлари кирим-чиқими ва айланмасига доир кунлик, 1302-шаклдаги беш кунлик ва 1312-шаклдаги ойлик ҳисоботлар тўзилаётганда кассалардаги кун бошига ва кун охирига қолаётган қолдиқлар ўртасида қуйидаги тенгликлар бўлиши шарт.
3-жадвал
Тижорат банкларида нақд пул маблағлари кирим-чиқим ва айланмаси бўйича тўзилаётган кунлик, беш кунлик ва ойлик ҳисоботларни текшириш асослари
а) Тижорат банки(бўлими)даги барча кассалар бўйича умумий ҳолда:
35(01-06)
|
+(01-320
|
+33(01-04)
|
+37(01,03,04)
|
+39(01-04)
|
-(40-59)
|
-60(01-04)
|
-61(01-04)
|
=
|
70(01-06)
|
б)1010-“Айланма кассадаги нақд пуллар” бўйича:
35(01,06)
|
+Кирим (01-29, 31-32)
|
+33(01-04)
|
+37 (01,03,04)
|
-Чиқим (40-51,52(02), 53-55,59)
|
-60(01-04)
|
-72(01,03,04)
|
=
|
70(01,06)
|
в) 10102-“Нақд пуллар захираси” бўйича:
35(02)
|
+39(01)
|
-61(01)
|
=
|
70(02)
|
г) 10103-“Пул алмаштириш шохобчаларидаги нақд пуллар” бўйича:
35(03)
|
+30
|
+39(02)
|
-57
|
-61(02)
|
=
|
70(03)
|
д) 10107-“Банкоматлардаги нақд пуллар” бўйича:
35(04)
|
+39(03)
|
-52(01)
|
-61(03)
|
=
|
70(04)
|
е)10111-“Банк биносида жойлашмаган амалиёт кассаларидаги нақд пуллар” бўйича:
35(05)
|
+39(04)
|
+Кирим(01-29, 31-32)
|
-61(04)
|
-Чиқим (40-51, 52(02), 53-55, 59)
|
=
|
70(05)
|
Ушбу жадвалда қайд этилган тенгликларнинг тижорат банклари томонидан бажарилмаслиги, ўз-ўзидан нақд пул маблағлари кирим –чиқими ва ҳаракати бўйича бухгалтерия ўтказмаларини банкда тўғри йўлга қўйилмаганлигидан ёки касса операциялари мазмунини акс эттирувчи рамзларни нотўғри танланганлигидан далолат беради. Шунингдек, ҳисоботларни шаклантириш жараёнида тенгликларни сунъий равишда бажарилишини таъминлаш мақсадида, тенгликда кўзда тутилган бирор бир кирим ёки чиқим рамзлари орқали ифодаланган суммаларини инобатга олинмаслигига, чегириб ташланишига ёки ўзгартирилишига йўл қўйилмайди. Чунки, 5 кунлик ва ойлик ҳисоботларни юритишдан кўзланган асосий мақсад, нақд пул маблағларини кирим-чиқим ва ҳаракати бўйича ҳақиқий ҳолатни ўрганишдан иборатдир. Тижорат банк кассаларига кирим қилинган нақд пуллар суммаси, тижорат банкларидаги 10101, 10102, 10103, 10105, 10107 ва 10111-ҳисобварақлар дебет айланмасига, чиқим қилинган нақд пуллар суммаси эса, мазкур ҳисобварақлар кредит айланмаси суммасига мос келиши лозим.
Тижорат банк бўлими бир кассасидан бошқа бир кассасига нақд пул маблағлари ўтказилганида, (банк биносида жойлашмаган кассалар,, банкоматлар бундан мустасно) транзит ҳисобварағи сифатида-10109-“йўлдаги пуллар” ҳисобварағидан албатта фойдаланиши шарт. Бироқ, банк бўлимига қарашли кассалар ўртасида нақд пул маблағларини қайта тақсимлашда ёки бир банк бўлими кассасидан бошқа бир банк бўлими кассасига мадад пулларини жўнатишда 10109-ҳисобварағидан фойдаланилганда, кун охирига 10109-ҳисобварақда қолдиқлар (нақд пуллар) қолиб кетишига йўл қўйилиши мумкин эмаслиги инобатга олиниши лозим. Тижорат банкларидаги 10102-нақд пуллар заҳираси ҳисобарағига нақд пуларни кирим ёки чиқим қилиш фақат шу банкнинг 10101 кассаси орқали 17301-транзит ҳисоб рақамидан албатта фойдаланилган ҳолда амалга оширилади. Худди шунингдек, бир тижорат банк бўлими кассасидан бошқа бир тижорат банк бўлимига ёки шу банкнинг иккинчи бир бўлимига МБ ХББ фармойиши асосида мадад пуллар ажратилганида ҳам албатта 10109-“йўлдаги пуллар” ҳисобварағидан фойдаланилиши лозим.
4.Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида банк кассаларига нақд пул тушумини ва инкассация ишларини ташкил қилиш.
Шуни алоҳида қайд этиб ўтиш лозимки, банк кассаларида амалга оширилган нақд пул маблағлари кирим-чиқими айланмаларга доир бухгалтерия ўтказмаларини белгиланган тартибда амалга оширилиши ва улар бўйича рамзларни тўғри танланиши бош бухгалтер томонидан ўрнатилган тартибда текширилиши шарт.
Шундай қилиб, бозор иқтисодиётига ўтиш даврида банклар томонидан касса айланмаларининг прогнозларини тўзиш ва уларнинг бажарилишини доимий назорат қилиш, мулкчилик шаклидан қатъий назар мижозларнинг талабларига асосан, уларнинг ҳисобрақамларидаги мавжуд пул маблағлари доирасида ўз вақтида ва тўлиқ нақд пул берилишини таъминлашга хизмат қилади.
Пул тушумларини турли хил йўллар билан банк кассасига топширилиши инкассация деб юритилади.
Бугунги кунда пул тушумлари қуйидаги тартибда инкассация қилинади:
-
тўғридан – тўғри банк кассасига (кундўзги ва кечки) хўжаликлар томонидан нақд пулларни топшириш;
-
инкассаторларга – кейинчалик банк муассасаларига топшириш учун;
-
ташкилотлар қошидаги бирлашган кассаларга – кейинчалик банк муассасаларига топшириш учун;
-
алоқа корхоналарига – банк муассасалари ҳисобрақамларига ўтказиш учун топширишлари мумкин;
-
ХБ муассасаларига – кейинчалик банк муассасасига ўтказиш учун.
Хўжалик субъектлари нақд пул қолдиғининг белгиланган лимитидан ортиқча бўлган қисмини ҳаммасини банк муассасаси билан келишилган тартибда ва муддатларда ўзининг банкидаги ҳисобрақамларига киритиш учун юқоридаги йўллар билан банкка топширишлари шарт.
Пул тушумларини ўз вақтида ва тўлиқ топширилиши бўйича доимий назорат ўрнатилган. Бу назорат солиқ ташкилоти томонидан олиб борилади. Банклар томонидан назоратни олиб бориш қўйидаги тартибда амалга оширилади:
Ҳар бир банк муассасаси доимий тушумга эга бўлган корхона, ташкилотлар рўйхатини тўзиб, унга асосан кунлик пул тушумларининг ўз вақтида ва тўлиқ топширилиши устидан назорат олиб боради.
Доимий пул тушумига эга бўлмаган ташкилотларга эса улар раҳбарлари билан келишилган ҳолда пул тушумларини топшириш тартиби ва муддатларини белгилаб беради.
Мамлакатда хўжалик юритувчи субъектларнинг пул тушумини инкассация қилиш ва банк бўлимлари ўртасида қимматликларни ташиш ЎзР МБ ҳўзуридаги хўжалик ҳисобидаги инкассация бирлашмасининг худудий бошқармалари ва бўлимлари томонидан ЎзРсининг амалдаги қонунларига мувофиқ томонлар тўзган шартномалар асосида амалга оширилади.
Бу шартнома уч томонлама, банк, мижоз ва инкассация хизмати ўртасида тўзилади. ЎзР МБ хўзуридаги хўжалик ҳисобидаги инкассация бирлашмаси мустақил хўжалик ҳисобидаги ташкилот бўлиб, у ўз низоми асосида иш юритади.
Инкассация хизмати ходимлари тегишли тартиб қоидалар асосида ишга қабул қилиниб, улар билан шартнома тўзилади.
Нақд пул маблағларини инкассация қилиш хизматлари хўжалик юритувчи субъектлардан воситачилик тўловларини ундирилмаган ҳолда пул тушумларини инкассация қиладилар. Кейинчалик ушбу ишлар билан боғлиқ ҳаражатлар банклар томонидан банк бўлими ва инкассация хизмати ўрталарида тўзилган икки томонлама шартнома асосида инкассация хизмати ҳар ойда тақдим этадиган тўлов ҳисоблари бўйича қопланади.
Инкассаторлар томонидан пул тушуми йиғиладиган хўжалик субъектлари рўйхати махсус китобда рўйхатга олинади ва компьютерларга киритилади.
Ҳар бир хўжалик субъекти учун ҳар ойда ташриф варақаси тўзилиб, унга субъект рўйхатга олинган рақам берилади. Пул тушумининг ҳажмига қараб, хўжалик субъектларига тегишли тартибда зарур халталар сотилади.
Хўжалик субъекти томонидан план бир (хўжалик субъектининг қисқартирилган номи ёзилган)ни 3 нусхада банкка тақдим этиши керак.
Ҳар бир хўжалик субъекти инкассаторларга пул топшираётганда халталарга илова қайдномасини 3 нусхада ёзиб берадилар.
1-нусха – инкассация халтасига
2-нусха- инкассаторга
3-нусха-мижозда қолади.
Пул солинган халтани қабул қилишдан аввал инкассатор пул топширувчига фотосуръати бўлган шахсий гувоҳномасини, пул тушумини олиш учун тегишли шаклдаги ишончномани, ташриф варақасини тақдим этиши керак. Пул топширувчи жавобгар шахс инкассаторга пул солинган халтани топширишда ташриф варақасида кўзда тутилган барча ёзувларни қайд этади.
Пул солинган халталарни қабул қилиб олишда инкассатор қўйидагиларни текширади:
-
халтанинг яроқлилиги ва бутлиги;
-
унинг тўғри пломбирланганлигини (пломба изининг аниқлиги ва наъмуна билан бирлиги);
-
қабул қилинаётган ва топширилаётган халталарнинг рақамлари ташриф варақасида, юкхатда ва квитанцияда кўрсатилган рақамларга мос келишини;
-
хўжалик юритувчи субъектнинг жавобгар шахсини юкхат ва квитанцияларга имзо қўйганлигини;
-
ташриф варақасида кўрсатилган пул тушуми суммасининг юкхат ва квитанциядаги ёзувларга мос келишини ҳамда рақам ва сўз билан ёзилган суммаларнинг ўзаро мос келишини;
-
квитанциянинг 3-нусхасига имзо қўйиб, унга сана, қабул қилиб олинаётган халтанинг рақамини ёзиб, йўналиш мухрини босади. Шундан сўнг хўжалик юритувчи субъектнинг жавобгар шахсига бўш халтани беради.
Банкларга олиб келинган пул тушумли халталарни инкассаторлар банкнинг кечки кассасига назоратчи – бухгалтерга топширадилар. Халталар тегишли дафтарларга имзо қўйилган ҳолда топширилади. Ўз навбатида кассир нақд пул солинган халталарни қабул қилиб олишда қўйидагиларни текширади:
-
пул солинган халталарнинг бутлиги (йиртиқ, ямоқ)
-
пломбир изининг аниқлиги ва тасдиқланган намуналарга мос келиши;
-
халталар рақамларининг юкхатларда кўрсатилган рақамларга мос келиши;
-
танга солинган қопларнинг сони, тушумнинг умумий суммаси юкхатларда кўрсатилганига мос келиши ва бошқалар.
Агар нуқсонли халта аниқланса, у ҳолда кассир, назоратчи бухгалтер ва инкассатор иштирокида халта очилиб, унинг ичидаги қимматликлар саналади. Камчилик аниқланса 3-нусхада далолатнома тўзилади. Унга барча қатнашган шахслар имзо қўядилар.
1-нусха-банк йиғма жилдига
2-нусха- тергов органларига
3-нусха-пул топширган хўжалик субъектига берилади.
Пул тушумларини ўз вақтида келиб тушишини таъминлаш ва банкдан ташқари муомаласини қисқартириш бўйича ВМ №280 (5.08.02 й. даги) сонли қарорига асосан инкассаторлик гуруҳи таркибига ДС хизматининг ходимини киритиш мажбурий қилиб белгиланди. Бу эса пул муомаласини мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Достарыңызбен бөлісу: |