4. ДЕҲҚОНЛАР ВА ШАҲАРЛИКЛАР ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТИ.
Озод деҳқонларининг қўлликка солиниши, уларни эксплуатация қилишнинг кучайиши ва уларни ҳарбий ишлардан четлаштирилиши халқ оммаси жисмоний тарбиясига салбий таъсир кўрсатди. Деҳқонларда ишдан бўш вақт анча қиқариб қолди ва жисмоний машқлар билан шуғулланиш учун зарур бўлган моддий имкониятлар камайиб кетди. Бунинг натижасида ўйинлар, рақслар ва турли машқларни ўз ичига олган мусобақа турлари билан нишонланадиган кўпгина эски халқ байрамлари унутилади.
Бироқ деҳқонлар ўзларининг оғир ва ҳуқуқсиз аҳволларига қарамасдан, ўз мухитида илгариги даврлардаги анъанавий жисмоний машқларни сақлаб қолишга ҳаракат қилдилар. XIV-XV асрларидаги гравюраларда деҳқонларнинг отда чопиши, рақслар, уларнинг югуришга, курашга ва лангар чўпга тармашиб чиқишга доир мусобақалари акс эттирилган. Герман князликларида ерга ташлаб қўйилган шамшир атрофида рақсга тушиш ғоят оммалашган эди. Европанинг шимолий туманларида, жумладан, Скандинавияда чангида юриш ва коньки учиш анча кенг қўлланилар эди. Францияда туп билан уйналадиган ўйинлар машҳур эди. «Суль» ўйинида кўпинча қишлоқларнинг аҳолиси иштироқ этган. Ўйновчилар икки гуруҳга бўлинишарди. Ўйиннинг вазифаси тўпни эгаллаб олиб, уни ўз қишлоғига олиб кетишдан ва олдиндан белгилаб қўйилган нишонга ташлашдан иборат. Ўйновчилар сони кўпинча бир неча юз кишига етган.
Худди шунга ўхшаш ўйинлар Англияда турли номлар («футбол», «херлинг», «кемпинг» ва бошқалар) билан машҳур эди. «Лапка» типидаги ўйинлар (немис ўйини «шлагбалль» инглиз ўйинлари «крикет», «раудрес»), шар ўйинлари, кегли ўйинлари ҳам анча оммалашган эди.
Савдо ва саноатнинг бирмунча тараққий этиши ўрта аср шаҳарларининг ўсишига олиб келди. Цех уюшмаларига бирлашган ҳунармандлар шаҳарларнинг марказий фигураси ва моддий маданиятнинг чинакам яратувчилар бўлди. Шаҳарларни талаб келган ва уларнинг савдосига тўсиқ бўлган феодалларга қарши курашда ўзларининг кўлида бўлган барча воситалардан, жумладан жисмоний тарбиядан ҳам фойдаландилар. Жисмоний тарбиянинг асисини халқ жисмоний машқлари ва ўйинлари ташкил қилган. Цех ишлаб чиқариш уюшмалари рицарларнинг ҳужуми вақтида пиёда аскарлар отрядида айланиб, шаҳар лашкарини ташкил этар ва феодал отлик аскарларига қарши муваффақиятли ҳаракат қиларди. Кейинроқ шаҳарларда махсус ёй отувчилар ҳамда қиличбозлар ва найзабозларнинг бирлашмалари вужудга келиб, улар қардошлик бирлашмалари деб ном олди.
Қиличбозлар қардошликларида найзабозлик, қиличбозлик ва ой болта иргитишга ўргатилар ва машқ қилинар эди. Бу ерда қурол билан зарба бериш ва зарбани қайтариш усуллари, қуролсиз отлик аскарнинг қуролли отлиқ аскарга қарши кураш усуллари: тутиш, бугиш ва бошқа элементлларни ўз ичига олагн эркин кураш усуллари ўргатилган. қиличбозлар қардошликлари иштироқ этишни хохлаган барча шаҳарликлар ўртасида очиқ мусобақалари ўтказилган. Масалан, Франкфурт шахрида ҳар йили куз ойи ярмаркасида «шамшир сохиби» унвони учун мусобақалар ўтказилган. Мусобақалар кўпинча халқ байрамларига тўғри келган. қиличбозлар қардошликларининг ўз устави, герблари ва алоҳида номлари, масалан «Шер тогидаги муқаддас Марқ жамияти», «Эркин қиличбозлар» ва бошқа номлари бўлган.
Ёй отувчиларнинг уюшмаларида шаҳарликларга камалак ва камондан, кейинчалик эса, XIV – XV асрлардан бошлаб, ўқ отадиган қуролдан отишга ўргатилган. Ўқ отиш мусобақалари турли масофадан ҳар хил нишонга отилган. Лангар чуп учига боғланган қўш кўпинча нишон вазифасини бажарган. Ёй ёки камон отиш вақтида масофа 125-150 қадамга етган. Ўқ отадиган қурол пайдо бўлган вақтда отиш масофаси анча кам ўзгарди, чунки дастлабки милтиқлар ҳали такомиллашмаган эди. Халқ байрамлари дастурига қиличбозлик ва ўқ отиш мусобақаларида ташқари, одатда, Югуриш, сакраш, кураш, пойга ва эшкак эшиш бўйича пойга қилишга доир мусобақалар ҳам киритилган.
Шаҳарликлар ҳаётида тўп билан ўйналадиган турли халқ ўйинлари кенг тарқалган. Инглиз шаҳарлари кўчаларида футбол, Францияда «кросс» «пом» сингари ўйинлар жуда оммалашган эди. Футбол, тенниснинг пайдо бўлиши шу даврга тўғри келади.
Ўрта аср шаҳарларида акробатлар ва айниқса дорбозларнинг чиқишлари оммавий тус олган. Дорбозлар баланд тортилган арқонлар устидан юрибгина қолмай, шу билан бирга, унда турли машқларни ҳам бажарганлар. Уларнинг аксарият машқлари, масалан, осилган ҳолатдан тиралиб гавдани кўтариш ва турли туман айланма ҳаракатлар, кейинчалик горизонтал лангар чўпга турникнинг тимсолига ўтказилган. Акробатика машқларидан шаҳарликлар ичида ғоят оммалашган тури пирамида тузиш эди. Акробатлар турли мураккаб сакрашларни ҳам бажаришган. Кейинроқ шаҳарларда ошиқ ўйини, карта ўйини ва шунга ўхшаш ўйинлар кенг тарқалган.
Ўрта аср университетларининг ўқув дастурларида жисмоний тарбиянинг йўқлиги талабалар орасида жисмоний машқларнинг тарқалишига ҳалақит беради. Кўпгина талабалар ёй отиш ва қиличбозлик уюшмаларига кирар эдилар. Талабалар ўртасида кўпинча кураш ва муштлашиш мусобақалари уюштирилган. Талабларнинг клубларида қиличбозлик, ёғоч отда чавандозлик ва акробатика машқлари бўйича мусобақалар ўтказилган.
МАВЗУ: ФЕОДАЛИЗМНИНГ ИНҚИРОЗИ ВА УЙҒОНИШ ДАВРИДА ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ. (ХV – XVIII АСРЛАР).
Р Е Ж А :
1. Феодализмнинг емирилиши ва уйғониш даври.
2. Гуманистлар жисмоний тарбия ҳақида (Виттерино да Фильтре, Иероним Меркуриалис, Франсуа Рабле, Мишел Монтен ва бош.)
3. Илк социал утопистлар жисмоний тарбия тўғрисида.
4. Оврупа мустамлакасигача бўлган даврда Америка халқлари жисмоний тарбияси (ацеткалар, майялар, инклар).
ФЕОДАЛИЗМ ЕМИРИЛИШИ ВА УЙҒОНИШ ДАВРИ.
Уйғониш XIV ва XVI асрлар маданият тарихи даври. У маҳалда табиатшунослик фалсафа, адабиёт, санъат, илғор педагогик фикрлар ва жисмоний маданиятни белгиловчи ва уларнинг жадал тараққиётига жамоатчилик таъсир кўрсатди, феодализмга қарши бўлган хурфикирли дунёқарашлар мавжуд эди. Унинг асосини иқтисодий тараққиёт ташкил қилди, хусусан ҳунармандчилик, савдо, транспорт, жуғрофий кашфиётлар ривожи билан ҳамкорликда олиб борилди. Шимолий Италия ва Овропанинг энг тараққий қилган мамлакатларида капитализм куртақлари пайдо бўлди. Айрим жойларда буржуа ижтимоий тузумига ўтишга уринишлар кузатилди. Бу ходисалар билан боғланган уйғонишнинг янги дунёқараши юзага келиб, буржуа синфининг қизиқишлари ва эхтиёжлари учун хизмат қилди, уларнинг қарашларини ифодалаган. Унинг идеали «гомо универсам» (ҳар томонлама тараққий қилган инсон) бўлган, асосланган меҳнат таксимотида моддий шароит замонавий сўз маъносида инсон шахснинг пайдо бўлишига таъсир кўрсатган, унинг қобилиятларининг кенг миқёсда ривожланишига ва одамлар ўртасидаги алоқаларга. Жисмоний маданиятнинг янги қонунлари, ўрта асрларнинг хажвий аскетизмини рад этиб, антик идеалларга таянади. Бироқ, ўтмишга мурожаат қилиш фақат инкорни инкор қилиш, янги замин ва янги йўлнинг бошланиши эди.
Бу ижтимоий-иқтисодий фаолиятларнинг таъсири остида уйғониш даври жисмоний маданияти шақлланди, унда иккита мустаҳкам алоқада бўлган ғоявий оқим қатнашди: гуманизм (инсонпарварлик) ва Реформация (XVI асрда Ғарбий Овропада католик черкови ва папа ҳокимиятига қарши олиб борилган диний шақлдаги ижтимоий сиёсий ҳаракат).
Гуманизм ўрта асрлар илохиёт маданияти билан биргаликда маданиятга, педагогика, ахлоқий бойликлар ва меъёрлар тизимига таянади, унинг марказида инсон туради. Унга дворянлар ва буржуа ёшларини классик санъатга мусиқа, адабиётга ўргатиш киради: табиий илмий билимларни ўзлаштириш: ҳарбий ишни билиш: табиат гўзалликларидан завқланиш белгиланган. Ов ўйинлар, рақслар, мусобақаларнинг белгиланган кўникмаларини сўз билан айтганда, бундай ёндашув ва бунақанги эхтиёжни шақллантириш, ўсиб келаётган ёш авлод учун «инсонга хеч нарса ёт этмас».
Илохиётни перархияга кўр-кўрона ва сузсиз буйсинишга асосланган диний эътиқодга карама-қарши куйди, индивидуал тасаввур ва бирор иш қилишга ундайдиган мотивларга асосланган, унга тегишли ҳаёт образи ва тарбия тизимини яратиб берди. Реформация ҳаётда гуманистларнинг аристократларча қарашларига қарши турган бўлсада, лекин унинг талаби ўтмишдаги соф динни тиклаб, феодализм идеологиясининг бош институти папаликни инкор этиш эди.
Гуманизм ва Реформациянинг тарихий-маданий ҳамкорлиги ҳаракатланувчи кучларнинг бирлигидан содир бўлди, даврнинг ижтимоий курашлари орқасида турган. Ушбу умумий томонлардан келиб чиқиб бир-бирларини жисмоний маданият соҳасида мустаҳкамладилар. Аниқ айтганда, Реформация-жисмоний маданият режасида-кенгайишига, аммалий жиҳатдан, гуманизмнинг аристократик ижтимоий доирасига, уни демократиришга ва миллий тавсифда тус олишига таъсир кўрсатди.
Ўрта асрлар охирларига келиб, буржуазия шунчалик мустаҳкамландики, энди у феодал абсолю тизмига қарши чиқишга ва ғарбий Овропанинг иқтисодий жиҳатдан тараққий этган мамлакатларида ўз сиёсий ҳукмронлигини ўрнатишга қодир эди. XIV асрнинг иккинчи ярмида корол ҳокимияти шаҳарликларга таяниб, феодал дворянларнинг қудратини синдирди ва чинакамига миллатларга асослангган йирик монархиялар барпо этди: бу монархияларда ҳозирги Овропа миллатлари ва буржуа жамияти тараққий этиб борди.
2. ГУМАНИСТЛАР ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ ҲАҚИДА.
Ишлаб чиқариш эхтиёжларнинг жадал тараққий этиши оёқчарх, сув парраги, домна печи ва хоказоларнинг ихтиро этилишига сабаб бўлди. Буларнинг ўзи эса математик тадқиқот методларининг такомиллашувига сабаб бўлди ва астрономия, механика, оптика ҳамда кимё сингари фанлар кундалик ҳаётда ўз ўрнини топа бошлади. Фан ва техника ишлаб чиқаришни кенгайтиришга ёрдам берди, техника эса олимлар қўлига жуда кўп сонли янги фактларни бериб, улар фанни бойитди ва уни илгари силжитди.
Леонардо да Винче (1452-1519) қушларнинг учишини кузатиб бориб, учувчи аппаратнинг тузилиши тўғрисида ўз мулоҳазаларини баён этди. Порохнинг кашф этилиши ўқ отадиган қуролнинг вужудга келишига сабаб бўлди.
Одамни ўрганишга таалуқли бўлган табииётшунослик соҳасида катта кашфиётлар қилинди. Леонардо да Винчи одам гавдасининг мутаносиблиги ва унинг ҳаракати механикасини ўрганди. Медицина ҳам жадал суръатлар билан тараққий этиб борди. Ҳвейцарияда туғилган Парачельс (1493-1541 йиллар) ўз шогирдларини биринчи марта бемор ётган жойда ўқитди ва хирургия билан терапиянинг чамбарчас боғликлигини таъқидлади. Испан врачи Сервет қон алмашиниши хақида баъзи бир мулоҳазаларини баён этди, инглиз Гарвей (1578-1657 йиллар) эса «Юрак ва қон ҳаракати хақида» номли китоб ёзди. Табиатшуносликнинг тараққий этиши янги фалсафанинг вужудга келишига сабаб бўлди: бу фалсафа баъзи диний қоидаларни рад этди ва тажрибани хақиқатнинг ягона мезони деб эълон қилди. Инглиз Ф.Бэкон (1561-1626 йиллар) фақат кузатиш ва тажриба (индукция, анализ, таккослаш. Тажриба чинакам илмий метод хисобланади деб исботлади. Декарт дедукциянинг муҳимлигини исботлади. Гассенади эса молекулар назариясига асос солди.
Гуманистлар ўрта аср диний қарашларига қарама-қарши улароқ, инсон шахсини улуғладилар, инсонга, унинг кучи ва кобилиятига ишонч билан қарадилар. Сўнги ўрта аср давридаги гуманизм икки асосий манбадан: қадимги ҳалқлар маданияти ва ҳалқ ижодидан озиқланди. Ўша пайтдаги ҳукмдорлар энди ўзларини нариги дунё ҳаётига эмас, балки ердаги ҳаётдан лаззатланиш учун тайёрлашга ҳаракат қила бошладилар.
Инсонпарварлар ўрта асрдаги қуруқ педагокикага қарама-қарши кишининг фақат ақлинигина эмас, балки танасини ҳам тарбиялашга қаратилган тарбияни илгари сурдилар. Улар ўз ҳукмронлигини ўрнатиш, узоқ муддатли саёхатлар қилиш, янги ерлар кашф этишга қодир бўлган уддабурон, жисмоний жиҳатдан етук кишиларни тарбиялашни истар эдилар.
2.1. ВИТТОРИНО ДА ФЕЛЬТРЕ МАКТАБИ. (1378-1446 ЙИЛЛАР).
Италияда педагогика соҳасида кўзга кўринган дастлабки гуманист Витторино да Фельтре эди. У мантуан ҳукмдори ва унинг саройидаги кишиларнинг болаларини тарбиялаб, саройда янги хилдаги мактаб яратди. Унинг мактабида ўқувчиларнинг билимга қизиқиши, ақлий ва жисмоний хаваси ҳар томонлама рағбатлантирилган. Эринчоқ, беадаб ва манман ўқувчилар беаёв жазоланган. қуруқ ёдлаш ўрнини кўрсатмали таълим методлари эгаллади.
Витторино ўқувчиларнинг соғлиги ва жисмоний камолоти тўғрисида айниқса кўп ғамхурлик қилган. Ўқувчилар соф хавода ҳаракатли ўйинлар ўйнашга, сувда сузишга ва жисмоний машқларни бажаришга ўргатилган, бу эса ўқувчиларнинг жисмоний кучини, эпчиллигини ва чиройли қилиқларини тараққий эттирган. Унинг мактаби ўқув режасида ўйинлар, қиличбозлик. Ҳарбий машқлар, отда юриш ва сувда сузишга катта ўрин берилган Витторино ўқувчиларнинг ахлоқий сифатларини тарбиялаш тўғрисида ҳам ғамхурлик қилган, уларда ўз қадрини билиш туйғусини, гигиенанинг элементлар қоидаларига риоя қилиш одатларини шақллантирган. Витторино да Фельтре мактаби аристократлар болаларини тарбиялаш борасида илгари ташланган қадам эди.
2.2. ИЕРОНИМ МЕРКУАЛИСНИНГ ҚЎРИҚЛОВЧИ ТАБОБАТИ (1530-1606 ЙИЛЛАР).
Италиялик машҳур инсонпарвар табиб Иероним меркуриалис гимнастикага доир олтита китоб ёзган. Дастлабки уч китоби жисмоний машқлар тарихини ёритишга сўнгги уч китоби эса жисмоний машқларни табобат жиҳатдан тахлил қилишга бағишланган. Меркуалис табобатни даволаш табобати ва сақловчи табобат деб иккига ажратди. Сақловчи табобатни у бузуқчиликка ва овқатланиш ҳамда винони ортиқча истъемол қилишга қарши курашга мўлжаллади: бундай холлар оксуякларнинг вакилларига хос эди.
У гимнастика ва бошқа жисмоний машқларни сақловчи табобат воситалари жумлаига ктритиб, учга бўлган: а) хақиқий (даволаш), б) ҳарбий (ҳаётий, зарурий), в) сохта ( атлетик).
Меркуалис айрим машқларнинг аҳамиятини баҳолаб, кўпроқ жисмоний куч талаб қиладиган машқларни салбий тавсифлади ва соғломлаштириш-гигиена жиҳатдан фойда бериши мумкин бўлган машқларнигина бажаришни тавсия қилди. У муштлашишни инкор қилмади, лекин яккама-якка муштлашиш эмас, балки кишининг сояси билан муштлашишни тақлиф қилди, чунки кишининг сояси билан муштлашиши «қаттиқ куч ишлатишни» талаб қилмайди. Меркуриалис сувда сузишни эмас, балки чўмилишни мақтайди ва балиқ овини тақлиф қилади. У жисмоний тарбиянинг мусобака методини фойдали деб хисобламали ва спортни инвор қилди. Меркуали «бир вақтлар катта эътиборга сазовор бўлган гимнастика санъатини тиклаш учун ҳаракат килиши» хақиқатга тўғри келмайди. Унинг хизмати шундан иборатки, у даволаш-профилактика машқларини тиклади ва уларни табобатнинг муҳим воситалари сифатида ҳимоя қилди.
2.3 ФРАНСУА РАБЛЕ (1494-1553 ЙИЛЛАР).
Француз гуманист ёзувчиси Франсуа Рабле ўз ғояларини қадимги ёзувчиларнинг асарларидан кўра, кўпроқ ҳалқ ижодидан олар эди. У схоластлар устидан аччиқ кулиб: «Уғил боланинг ўз мураббийлари рахбарлигида илохий китобларни ўрганганидан кўра, умуман, ўқимагани маъқул, чунки уларнинг фани-бемаънилик, уларнинг билимдонлиги эса батамом уйдирмадир»,-деган эди. Рабле ўқувчиларни эркин фикрлашга ва эркин ҳаракат қилишга олиб келадиган тарбияни илгари сурди. Тарбия орқали инсон шахсининг ахлоқий, ақлий ва жисмоний томонларини таркиб топтиришни истарди. У бутун тарбия ва таълимни ўқувчилар учун ёқимли шақлда ифоладашни тавсия қилди.
Франсуа тарбияланувчилар учун режим, уларнинг маиший ҳаёти учун гигиена зарурлигини, жисмоний машқларни ақлий машғулотлар ва овқатланиш режими билан қўшиб олиб бориш керақлигини талаб қилди. У баданни ювиб туришни массаж қилишни, терлагандан сўнг кийимни алмаштиришни: машқларни ва жисмоний куч меъёрини аста-секин мураққаблаштириб боришни тавсия қилади. У фақат қадимги машқларни эмас, балки ўша вақтларда дворянлар, шаҳарликлар ва деҳқонлар ўртасида одат бўлган машқларни ҳам илгари сурди. Тарбияланувчилар югуришлари, сакрашлари ва ирғитишлари: камалакдан, камонда, эски оғир милтиқ ва замбаракдан отишлари: кўкрак билан чалқанчасига ён билан сузишлари ва сувга шоғишлари: найза, қилич, шамшир, рапира, ойболта, ханжарбозлик билан шуғулланишлари: от спорти, арқонга, дарахтларга ва қояларга тирмашиб чиқиш билан шуғулланишлари: елканли ва эшкақли қайиқни бошқаришлари ов, туризм ва саёхат билан шуғулланишлари, кураш, шоҳмот ва турникда, ёғоч отда гимнастика машқларини бажаришлари, гантеллар ёрдамида машқ қилишлари: тўп, ошиқ ўйнашлари ва рақс тушишлари лозим эди. Рабленинг фикрича, унинг хаёли билан яратилган «Телем манзили» тарбия муассасасининг идеалидир. Муассасанинг низоми: «нимани хохласанг шунинг қил» деган тамоийлдан иборат. Бу ишлаб чиқариш корхонаси эмас, балки бойлар учун мўлжалланган ўзига хос ўқув-тарбия муассасасидир. Унда стадион, отчопар, сузиш учун ховуз, уч поғонали ҳаммомлар, театр, сайр қилиш боғи, тўп учун манежлар, лочин хизмати ва икки хона бор эди.
-
-
МИШЕЛ МОНТЕН (1533-1592 ЙИЛЛАР).
Сўнги ўрта аср даврининг охирги йилларда қадимги кишилар обрўйгагина эмас, балки инсонни табиий ҳуқуқларига ҳам мурожаат қиладиган гуманистлар. Ана шундай йўналишдаги гуманистларнинг вакинларидан француз Мишер Монтен эди. Монтен кишининг тарбиялаш ва ўқитишда тарбияланувчиларнинг табиий хавасларига таянар ва уларнинг қобилиятларини хисаобга оларди. У одамнинг маънавий ва жисмоний томонларини бутуннинг теппа-тенг қисмлари деб хисоблар ва шунинг учун фақат ақилни эмас балки танани ҳам тарбиялаш масаласини ўртага қўяр эди. «Жонни, танани эмас, балки одамни тарбиялашдилар,-деган эди у: - улардан икки нарса қилмаслик керак, бинобарин, Платон айтганидек, бирини иккинчисиз тарбияламаслик керак, лекин уларни, бир тоқа шотисига қўшилган бир жуфт от сингари, бир хилда олиб бориш керак».
Монтен нозик-ниҳол тарбия усулларига қарши чиқди. «Унга хеч қандай эркалик қилишга ҳамда кийим ва уйқунинг , ейиш-ичишнинг фарқига боришга йўл қўйманг,- деган эди у,- уни чиройли ва шилқим бўлишга эмас, балки умуман бақувват ва кучли йигит бўлишга ўргатинг». У черков мактабларида ўрнатилган зўрлаш, жазо бериш ва формал интизомга қарши эди. Монтен жисмоний машқлардан югуриш, сакраш, курашиш, қиличбозлик, отда юриш, рақс тушиш. сайр ва саёхатларни тавсия қилади.
2.5. ЯН АМОС КОМЕНСКИЙ (1592-1670 ЙИЛЛАР).
Чехославакиялик машҳур донишманд, инсонпарвар педагог Ян Амос Коменский башарият тарихидан демократик педагогиканинг асосчиси сифатида ўрин олди. У «Чех қариндошлари» жамоаси оиласида туғилди ва ўсди, кейин эса турли мамлакатларда педагог бўлиб ишлади. Коменский, табиат ҳар бир кишига маънавий камолот имкониятларни берган, деб таъқиқлади, шунинг учун ҳам у умумий таълимнинг зарурлиги тўғрисидаги масалани ўртага қўйди. У ишонч билан: «фақат бойлар ёки аслзодаларнинг болалари учунгина эмас, балки умуман ҳамма учун: аслзодалар ва аслзода бўлмаганлар, бойлар ва камбағаллар, ўғил болалар ва қиз болалар учун барча шаҳарлар, катта қишлоқлар ва жойларда мактаблар барпо қилиш керак»,- деб ёзди. Тарбия масалаларида у демократик сифатида ўз даврининг чинакам гумманисти сифатида майлонга чиқди. Коменский мактабларни тубдан ислох қилиш масаласини ўртага қўйиб, уларни «инсонийлик устахоналарига» айлантириш лозимлигини таъқидлади. У формаси қуруқ таълим меътодларини танқидгина қилиб қолмасдан, балки янги педагогика асосларини ишлаб чиқди.
У таълимда кўргазмалилик масаласига катта эътибор берди: машғулотларнинг синф-дарс шақлини тақлиф қилди. Унинг дидактик принциплари ҳозир ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ.
Коменский айнан жисмоний тарбия дарслари хақида тўхталган бўлмасада, бошқа гуманистлар сингари, жисмоний тарбия масаллаари билан кўп шуғулланди, чунончи «инсон гавдаси ҳам умуман кучли ҳаракат қилиб, фаолият кўрсатиб, ўйин ёки машқ қилиб туриши керак», - дейди. У инсон соғлигининг мустаҳкамланиши ва жисмоний кучининг ўсиши унинг маънавий камолоти учун бевомита шарт-шароит яратади, деб хисоблади.
Унинг таъқидлашича, «уч нарсага-меъёрида овқатланиш, жисмоний машқ ва дам олишга амал қилинса, киши соғлом бўлади ва узоқ яшайди, деб таъқидлаб, филхол ўйинлар ва жисмоний машқлар болаларни ахлоқий тарбиялашда муҳим воситалардан бири эканлигини ўқдирди. Коменский ўз тизимини қадимги одамларнинг обрўйи ва тажрибаси асосида эмас, балки болаларни ўқитиш ишида табиатга мувофиқлик ва ҳалқ тажрибаси асосида ишлаб чиқди. У танлаб олинган алоҳида кишилар хақида эмас, балки ҳалқ оммаси хақида ўйлади ва ҳалқ оммаси учун кўп ишлар қилди.
Коменский «Буюк дидактика». «Тиллар ва ҳамма фанларнинг очиқ эшиги», «Физика», «Фалакиёт», «Оналар мактаби», «Лотин тили муқаддимаси». «Тилларнинг энг янги методи», «Ўйин-мактаб», «Хислар идрок қилинадиган нарсаларнинг суратлари», «Тинчлик фариштаси» каби асарларида ўзининг муҳим педагогик ғояларини ифодалаган.
Коменский хеч қачон махсус жисмоний тарбия дарслари хақида гапирмаган, лекин айнан унинг тавсиясида болалар жимоний тайёргарлигининг шундай шақллари учрайди, чунончи, унинг ўргатиш (ўқув) дастурига режа асосида киритилган ва назарий фанлар дарслари билан боғланган шақллар. Унинг ўқув режасида Овропада янги даврда жисмоний тарбия биринчи марта таълимнинг органик қисми бўлиб қолди.
Ўқувчиларни банд қилиш имкониятларини излаб, Коменский жисмоний маданият тизимини шақллантиришга катта эътибор қаратди. Болалар ҳаракатли ўйинлари ўртасида у шундайларини ажратди. Хусусан фойдали хисобланган, ўша вақтдаги ҳарбий тайёргарлик билан мос келадиган югуриш, сакраш, кураш, сузиш ва найзани хақага тушириш. Коменский дарслиги асосида келтирилган дидактик тавсифдаги расмлар, образли ёзувлар, педагогик маслаҳатларга биноан хулоса қилиш мумкин, у кўргазмалик принципини жисмоний тарбия соҳасида ҳам кетма-кетлик билан қўллаган. Унинг ёзишича «аввало жисмоний машқларни кўрсатиш, улар ҳаёт учун хавфсиз бўлганларни осонгина бажаришлари мумкин бўлсин».
Ўқув муассасаларида Коменскининг кўрсатмаларига асосланган шундай гумманистик бойликлар тизими тадбиқ қилиндики, жисмоний маданият этикаси, хусусан XIX асрнинг иккинчи ярмида ўзгартирилган кўринишдаги мусобақаларни ўтказиш меъёрларини ишлаб чиқишга, кейинроқ эса юқори кўрсаткичларга эришишдаги йўналишга таъсир кўрсатди.
Мактаб ўқувчилари жисмоний тарбия тараққиётига Коменскийнинг қўшган хиссаси бутун бир даврни ташкил қилади. Унинг меҳнат ва дам олишни алмаш тартибига риоя қилиш хақидаги талаблари асосида шақлланган, жисмоний маданият тўғрисида тўплаган бой материаллари жисмоний маданият ва тарбиянинг бошқа турларини мувофиқлаштиришга интилиши йўлидаги сайи –ҳаракатлари, мактабда замонавий жисмоний тарбия асосларини яратишга кўмақлашди.
3. ИЛК СОЦИАЛ УТОПИСТЛАР ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТЎҒРИСИДА.
Сўнги ўрта аср даврида Ғарбий Овропада туғилиб келаётган капиталистик тузумнинг мақсадга мувофиқлигини рад этувчи кишилар ҳам пайдо бўлди. Бундай кишилар илк социал утопистлар Томас Мор ва Томмазо Кампанелла эди.
3.1. ТОМАС МОР (1478-1535 ЙИЛЛАР) ИНГЛИЗ.
Унинг «Олтин китоб», «Утопия» асарлари мавжуд. «Утопия» да қатъий кун режими ўрнатилган эди: ишлаш – соат, тушки овқат ва одам-2 соат, ишлаш-3 соат, кечки овқат ва кўнгил очадиган ўйинлар-3 соат, ухлаш-8 соат. Барча болалар муққаддас хизматчилар рахбарлигида ақлий таълим, меҳнат таълими, ахлоқий ва жисмоний тарбия курсларини ўтар эди. Утопистлар кўнгил очадиган соатларда сувда сузиш, ҳар хил вйинлар, отда юриш ва югуриш билан шуғулланарди. Байрам кунларининг иккинчи яримини тўлалигича жисмоний машқлар қилиш ва ҳарбий ишга бақишлар эдилар. Уларнинг ҳарбий иш билан шуғулланишларига сабаб шу эдики, улар боскинчиларнинг ҳужумини қайтаришга ва қўшни ҳалқларни уларга ҳукм сурган зулм ва қулчиликдан озод қилишга тайёрланар эдилар.
Мор утопистларнинг ҳарбий тайёргарлигини тасвирлаб, шундай деб ёзган эди: «Уларнинг зарбаларни қайтариш учун мўлжалланган қуроллари жуда мустаҳкам ва ҳар қандай ҳаракат учун яхшилаб мослашгандир.
Қурол аслаҳа билан сузишга одатлантириш ҳарбий фан билан боғлиқ бўлган машқлар қаторига киради. Ёй ўқлари узоққа отадиган қурол вазифасини бажариб, улар пиёда аскарлар томонидан эмас, балки отлиқ аскарлар томонидан ҳар зўр куч ва эпчиллик билан отилар эди. Муштлашишда улар қиличларнигина эмас балки болталарни ҳам ишга солиб, ҳам чопадилар, ҳам санчадилар: болталарнинг дами ва оғирлиги билан душманни ўлимга махкум этадилар». Утопистларнинг кўнгил очадиган ўйинларгина эмас, балки бутун ҳарбий ишлари ҳам шаҳарликларни жисмоний жиҳатдан тарбиялаш тўғрисидаги ғамхўрлик хукуматнинг энг муҳим вазифаларидан бири сифатида илгари сурилган, соғлиқ ва жисмоний камолотни ошириш тўғрисидаги ғамхурлик эса ҳар бир утопистнинг давлат бурчи қилиб қўйилган эди.
-
ТОММАЗО КАМПАНЕЛЛА (1568-1639 ЙИЛЛАР).
Италиялик. Унинг «қуёш шахри» номли асари бор. Барча утопистлар, деб ёзади у, «одам олиш пайтида янада кўпроқ билимга эга бўлмасалар, бунда дам олишни хисобга ҳам олмас эдилар». Улар шу мақсадда далага чиқиб, оғир милтиқлардан ўқ отиш, ёввойи ҳайвонларни ов қилиш ёки ўсимлик ва ерни ўргатиш билан шуғулланар эдилар.
Утопистлар жисмоний тарбияни болаларни тарбиялашнинг асоси, катта ёшдаги кишиларнинг жисмоний машқлар билан шуғулланишини эса уларнинг меҳнат қобилиятини сақлаш ва такомиллаштириш ҳамда соғлиқни сақлашнинг энг муҳим воситаси деб хисобланар эдилар.
12 ёшга кирган ўғил болалар ҳам курашиш, югуриш, тош улоқтириш ва хоказоларга ўрганганларидан кейин душман билан жанг қилиш, от ва филни бошқара билиш, қилич, найза, ёй ўқи ва палахмонни ишлата билиш, ҳужум қила олиш ва чекиниш, ҳарбий сафни сақлаб қолиш ва ўз сафдошларига душман ҳужумини огохлантириш учун ёрдам бериш ва уларни енгишга ўргатила бошланади.
Илк социал утопистлар ўша даврнинг чинакам гуманистлари эдилар. Улар ижод қилган асарларда барча учун тенг ва мажбурий бўлган тарбия ва таълимни амалга оширадиган тузум илгари сурилган эди. Уларнинг фикрича, бу тарбия меҳнатга ўргатишдан ақлий маълумотдан, жисмоний ва ахлоқий тарбиядан иборат бўлиши керак эди. Сўнги ўрта аср даврида ягона бирор ҳалқнинг ягона жисмоний тарбияси ва жисмоний тарбия тўғрисида ягона бир таълимоти бўлмаган.
Достарыңызбен бөлісу: |