ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
ИҚТИСОДИЁТ ФАКУЛЬТЕТИ
5А231701 – “КАДРЛАР МЕНЕДЖМЕНТИ”
мутахассислиги бўйича талабаси
Бахромова Мунира Дилшод қизининг
Ташкилот назарияси ва ташкилий хулқ фанидан
Мустақил иши
Мавзу: Ташкилотдаги гуруҳлар таркиби
Тошкент - 2022
МУНДАРИЖА
1. Меҳнат жамоаси (гуруҳи) тушунчаси, кўринишлари, таркиби
2. Ишчи гуруҳлар фаолияти турлари, тузилмалари ва натижалари
3. Команда ва унинг ривожланиш босқичлари 4. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Меҳнат жамоаси (гуруҳи) тушунчаси, кўринишлари
Ишлаб чиқариш равнақининг замонавий даражаси жамоавий меҳнатга бўлган зарурият билан боғлиқ, бу, ўз навбатида меҳнат жамоасининг бўлишини тақозо этади. Ташкилот самарали фаолият юритиши учун мехнат жамоалари ишлаши қонуниятларини билиш ваулардан фойдаланиш керак.
Меҳнат жамоаси (гуруҳи) деганда ҳамкорликда мехнат қилаётган, нисбий ажратилган ишчилар бирлашмаси тушунилади. Улар ўзаро шу тарзда бир-бирларига таъсир ўтказадиларки, ҳар бир шахс бошқаларга муайян таъсир кўрсатиш билан бир вақтда ўзи ҳам бошқаларнинг таъсири остида бўлади. Мехнат жамоаларини ишлаб чиқариш, савдо-сотиқ ёки бошқа жараённи ташкил қилиш учун меҳнат тақсимоти ва кооперациясини амалга ошираётганда раҳбарият тузади. Ушбу бирлашма баъзи ташкилий бирликларга эга.
Жамоалар (гуруҳлар) фаолиятининг унумдорлиги қуйидаги омилларга боғлиқ:
гуруҳмеъёрлари;
кишиларнинг бирдамлиги;
ихтилофгамойилликдаражаси;
гуруҳ аъзоларининг мақоми ва бажарадиган вазифалари;
гуруҳ аъзоларининг маълумоти даражаси;
гурухлар кўлами ва жинс-ёш билан боғлиқ таркиби ва б.ш.қ.
Шу тариқа, гуруҳ кўлами ва ишда унинг аъзолари қатнашуви даражаси ўртасида маълум бир мувофиқлик мавжуд. Айрим тадқиқотчилар аниқ ишни бажаришда 5-7 ходимдан иборат гуруҳ кўпроқ самарали бўлиши мумкин деб хисоблайдилар. Муҳокама ва жамоа қарорини қабул қилишда кўпинча 10-12 киши қатнашиши мақсадга мувофиқдир.
Гуруҳ таркиби катта аҳамиятга эга. Ҳақиқатан ҳам, ёши, жинси, тажрибаси, тайёргарлиги ва бошқа жиҳатларига кўра фарқланувчи ишчилар таркибидан иборат гурухдар бир хил таркиблиларга нисбатан сермаҳсул бўлади. Лекин бундай гуруҳларда зиддиятлар кўпроқ бўлади.
Гуруҳ мехнати юқори самарадорлигининг мухим шартларидан бири унинг мустахкам бирдамлигидир. Бу эса гуруҳ аъзолари бирга ўтказган вақт, гуруҳ кўлами, гуруҳ таркиби, гуруҳга қабул қилиниш қийинчиликлари, гурухнинг аввал қўлга киритган ютуқ ёки муваффақиятсизликлари; ташқи шарт-шароит каби бир қатор омиллар билан белгиланади. Бунда тузилган гуруҳ меъёрлари ташкилот мақсадларига эришув ва жамоавийлик рухини юзага келтиришга ёрдам беради, ушбу ҳолатда зиддиятлиликнинг соғлом даражаси устун туради ва гурухдаги юқори мақомга эга аъзолар устунлик қилмайдилар.
Менежер учун жамоа асосий таянчдир. Шу боисдан жамоа ишларини тўғри уюштириш унинг долзарб вазифаси хисобланади. У ёки бу сабаблар туфайли ходимлар ўртасида лавозимга тегишли мажбуриятларни аниК тақсимлаш имкони бўлмаган жойда жамоавий ишнинг ўрнини ҳеч нарса босолмайди.
Замонавий шароитларда бошқарувчилик фаолияти амалиёти ишчи гурухларнинг бир неча кўринишларини ишлаб чиқци. Ишчи гурухи бу -кишиларнинг муайян бирдамлигидан иборат.Улар ўзларини бирон бир умумий мақсадга эга гуруҳ сифатида идрок этиб, унда ташкилий равишда шаклланадилар.
Баъзи мутахассислар ишчи гурухдари (жамоалари) сирасига яна иккита ниҳоятда ўзига хос гурухни киритадилар. Чунончи, раҳбар (команда) гурухи раҳбар ва ўзлари ҳам раҳбар бўлиши мумкин бўлган қўл остидагилардан иборат бўлади. Типик команда гуруҳи компания президенти ва вице-президентларидир. Дўкон директори ва бўлим бошлиқлари ҳам худди шундай гурухниташкилэтадилар.
Бошқа гуруҳ - ташкилот ичида доимий фаолият кўрсатувчи қўмита (ҳайъат, тафтиш қўмитаси, иш ҳақини қайта кўриб чиқиш қўмитаси, режалаш гурухи, фирма ва матлубот иттифоқи бошқарувлари, директорлар кенгаши ва б.ш.қ.) - маслаҳат органи бўлиб, мохиятига кўра мавжуд бошқарув тузилмасига қўшимчадир. Доимий ишлаб турар экан, у бошқарувнинг барча вазифалари бажарилишини таъминлайдиган бошқарув тузилмасига қўшилади. Ушбу органлар қарорларни тайёрлашда иштирок этадилар, лекин уларни қабул қилиш хуқуқига ҳар доим ҳам эга бўлавермайдилар. Гуруҳ бўлиб қарор қабул қилиш ва ҳаракатларни амалга ошириш уларнинг фарқли хусусиятидир. Қўмита таркибига кирган шахслар маълум хуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади (асосийлариданташқари).
Кўриб чиқилган жамоалар расмий деб номланади. Расмий жамоа (гуруҳ) бу - ёзма кўрсатма, йўриқнома, фармойиш ва корхона меъёрномалари билан аниқланувчи ижтимоий муносабатлар тизими. У ташкилот аъзоларининг мукаммал ахлоқининг раҳбарлар томонидан эътироф этилишига асосланади. Корхона (ёки бирорта муассаса) умуман фаолият юрита олиши учун расмий ташкилот ёки тузилма зарурдир. Расмий тузилма мазкур корхонанинг асосий вазифалари қандай бўлишига қараб тузилади. Бу масалаларни амалга ошириш учун ҳам одамлар гурухининг техник томондан шартланган ҳолати юзага келади, уларнинг хизмат доирасидаги мажбуриятлари белгиланади.
Расмий тузилма ташкилотнинг асосий масалаларига нисбатан одамлар бажарадиган роллар ва вазифалар тизимидир. Ушбу тузилма ривожида ташкилот тасарруфида бўлган ҳокимият, ваколатларнинг аҳамияти катта. Унингасосийунсурлари:
- мехнат тақсимоти(горизонтал ихтисослаштириш тизими);
лавозимларнинг вертикал йўналишдаги субординацияси;
коммуникациялар тизими.
Корхона фаолиятида мехнат жамоаси аъзоларининг ваколатлари муҳим аҳамиятга молик, улар Ўзбекистон Республикаси Мехнат кодекси, бошқа қонунлар, ташкилотнинг таъсис хужжатлари, жамоа шартномаси билан белгиланади. Бинобарин, Мехнат кодексининг 16-моддасига3 биноан ходим қуйидагихуқуқларгаэга:
- ўз мехнати учун қонун хужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан оз бўлмаган миқдорда ҳақ олиш;
-муддатлари чегараси белгиланган иш вақтини ўрнатиш, бир қатор касблар ва ишлар учун иш кунини қисқартириш, ҳар ҳафталик дам олиш кунлари, байрам кунлари, шунингдек ҳақ тўланадиган йиллик таътиллар беришорқали таъминланадиган дам олиш;
хавфсизлик ва гигиена талабларига жавобберадиган шароитларда меҳнат қилиш;
касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
ишбилан боғлиқ ҳолда соғлигига ёки мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш;
-касаба уюшмаларига ҳамда ходимлар ва мехнат жамоаларининг манфаатларини ифода этувчи бошқа ташкилотларга бирлашиш;
-қариганда, мехнат қобилятини йўқотганда, боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш;
- ўзининг мехнат хуқуқларини химоя қшшш, шу жумладан суд орқали
химоя қилиш ва малакали юридик ёрдам олиш;
-жамоаларга доир мехнат низоларида ўз манфаатларини қувватлаш хуқуқига эгадир.
Мехнат жамоаларини, кишиларнинг ташкилий хулқ-атворини бошқариш икки жараённинг диалектик бирлигида кечиши лозим: гурухнинг ўзини ўзи ташкиллаштириши, ўзини ўзи бошқариши ва яккабошчилик. Ана шу жараёнларни мувофиқлаштириш менежерларнинг муҳим вазифасидан иборатдир. Бироқ буни тўлиқ амалга оширишнинг деярли имкони йўқ. Чунки ҳамкорликдаги фаолият қатнашчиларининг шахсий ва гуруҳга оид умумташкилий мақсад ва манфаатлари фарқланади.
Мазкур масалалар яхлит команда усулларига ўтишда ўз ечимини топади. Бундай ҳолда Япония менежерлари ўз бўлинмаларини оила” деб атасалар, менежментнинг ғарбий андозаларида эса -якдил маслакдошлар командаси” деб фикр билдирилади.
Достарыңызбен бөлісу: |