Тошкент молия институти


-жадвал ТЕҲ-КОМПУТЕР ПЛУС корхонасида харажатларнинг иқтисодий елементлари бўйича таркиби ва структураси тахлили



бет123/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   139
АУдит дарслик kurildi

25-жадвал
ТЕҲ-КОМПУТЕР ПЛУС корхонасида харажатларнинг иқтисодий елементлари бўйича таркиби ва структураси тахлили

Харажатлар гурухлари

Ўтган йил

Ҳисобот йили

Ўзгариши

Сумма, м.с.

Салмоғи (%)

Сумма, м.с.

Салмоғи (%)

Сумма, м.с.

Салмоғи (%)

1. Моддий харажатлар

436322

82

577385

83

+141063

+1

2. Меҳнат ҳақи харажатлари

47700

9

57240

8,2

+9540

-0,8

3. Ижтимоий суғурта ажратмалари

10110

1,9

12035

1,7

+1925



-0,2

4. Амортизация ажратмалари

3725

0,7

3916

0,6

+191

-0,1

5. Бошқа ишлаб чиқариш харажатлари

34243

6,4

45068

6,5

+10825

+0,1

Жами ишлаб чиқариш харажатлари

532100

100

695644

100

+163544




Шу билан бирга моддий харажатларда ҳам кескин ошиш кузатилган, бунга сабаб қилиб маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ёки материал харажатларда нархлар ошиши кузатилган бўлиши мумкин. Умумий таъсир жами харажатларнинг 163544 м.с. га ошишига олиб келган.


26-жадвал
ТЕҲ-КОМПУТЕР ПЛУС корхонасида бир сўмлик маҳсулот учун қилинган харажатлар тахлили

Кўрсаткичлар

Ўтган йили

Ҳисобот йили

Ўзгариши

Бизнес режада

Ҳақиқатда

Бизнес режага нисбатан

Ҳақиқатга нисбатан

1. Маҳсултларнинг ишлаб чиқариш таннархи, минг сўмда

532100

623453

695644

72191

163544



2. Маҳсулотнинг солиштирма улгуржи баҳоси, минг сўмда

653251

779315

800269

20981

147018



3. Бир сўмлик маҳсулот учун қилинган харажатлар, тийин ҳисобида

81,45

80,00

86,93

6,93

5,48



Юқоридаги масаладан кўриниб турибдики, «ЗИЁНУР АУДИТ» аудиторлик ташкилоти аудитори ҳақиқатда бир сўмлик маҳсулотга тўғри келадиган харажатлар ошганлигини аниқлади ва аудитор бунинг сабабини аниқлаб ўз ҳисоботида акс еттирган. Маҳсулотни мўлжаллангандан юқорироқ нархда сотиш имконияти бўлган, лекин маҳсулот таннархидаги ката ўзгариш қимматроқ сотишдан кўрилиши мумкин бўлган фойдани йўқ қилиб таннархни ошириб юборган ва бунинг натижасида 1 сўмлик маҳсулотга тўғри келадиган харажатлар бизнес режага нисбатан +6,93 тийинга, ўтган йилга нисбатан еса +5,48 тийинга ошган. Бу еса албатта, корхона фойдасини камайтириб юборган.


Аналитик ҳисоб регистрлари маълумотларини Бош дафтар билан таққослаш мижоз томонидан вақти-вақти билан ўтказиладиган назорат тадбири бўлиб ҳисобланади. Қоидага кура, аудиторлар қилинган таққослашларни, аниқланган ғайриоддий харажат суммаларини таҳлил қилади, жами харажатлар суммаларини қайта жамлаб чиқади.
Шу орқали маҳсулот таннархини ифодаловчи кўрсаткичлардан енг муҳими ҳисобланган, бир сўмлик маҳсулот учун қилинган харажатни аниқлаш ва унда аниқланган камчиликларни ўз ҳисоботидан акс еттиради. Бу кўрсаткич орқали қилинган харажатларнинг самарадорлигини аниқлаш мумкин. Маҳсулот таннархи аудити натижаларини умумлаштиришда бир сўмлик маҳсулот учун қилинган харажатлар динамикаси, бизнес режага нисбатан ўзгариши аниқланади.
Аудитнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чикиб, умумлаштирилган ва бахоланган текширув натижаларини камида иккита хужжат билан расмийлаштириш максадга мувофикдир:
1. Аудит ҳақидаги шартномада кўзда тутилган давр ичидаги корхонанинг ишлаб чиқарилаган маҳсулотлар таннархини аудиторлик текширувидан ўтказиш тўғрисида хисобот;
2. Молиявий ҳисоботда тўғри акс етиши бўйича аудиторлик ҳисоботига текшириш натижаси бўйича маълумот киритиш.
Маҳсулот таннархининг аудиторлик ҳисоботи шу текширувни ўтказган аудитор(лар) томонидан бошқа аудиторлик текширувлари каби бетма-бет имзоланиши лозим. Аудиторлик ҳисоботи аудиторлик текширувининг буюртмачисига, буюртмачининг барча зарур реквизитлари кўрсатилган ҳолда жўнатилади.
Аудиторлик ҳисоботининг кириш қисмида аудиторлик ташкилотининг реквизитлари, шу жумладан аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензиянинг рақами ва санаси, аудиторлар ва аудиторлик текширувида қатнашган бошқа шахслар ҳақида маълумотлар, ҳамда аудиторлик текширувини ўтказиш учун асос ва хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг умумий тавсифи кўрсатилади.
Аудиторлик ҳисоботининг таҳлилий қисми қуйидагиларни ўз ичига олади:
- хўжалик юритувчи субъектда ички назоратнинг аҳволини текшириш натижалари (батафсил баёни);
- харажатларни бўлимлар ўртасида тўғри тақсимланишини амалга ошириш чоғида қонунчиликка риоя қилинишини текшириш натижалари;
- хом ашё ва тайёр маҳсулотларнинг сакланишини текшириш натижалари.
Маҳсулот таннархининг тўғри ҳисобланганлиги бўйича тузилган аудиторлик хисоботининг якуний қисмида аниқланган хато-камчиликлар ва қоидабузарликларни бартараф қилиш бўйича аудиторлик ташкилотининг тавсиялари, ҳамда маҳсулот таннархини камайтириш бўйича маслаҳатлар ва таклифлари акс еттирилади.
Аудиторлик текширувининг натижалари асосида тузилган ҳисоботда корхона молия-хўжалик фаолияти ва унинг натижаларининг умумий аҳволи, шунингдек, таҳлил ишларининг даражаси ҳамда корхонадаги ҳисоб-таҳлил ходимларининг тавсифи акс еттирилади. Аудитор келтирилган камчиликлар бўйича уларни бартараф қилишга қаратилган ўз таклифларини ҳам кўрсатиб ўтиши лозим. Лекин текширилаётгин корхона ходимларига «яхшилик» қилиш мақсадида аудитор шахсан ўзи дастлабки ҳужжатлар, ҳисоб регистрлари ва бухгалтерия ҳисоботларидаги хатоларни тўғрилаши мутлако мумкин емас.
Аудитор аниқланган хато ёки камчиликлар тўғрисида корхона раҳбариятига билдиради ва уларни тузатиш бўйича аниқ тавсиялар беради.
Аудиторлик ташкилоти томонидан ишлаб чиқиладиган аудиторлик хулосасини тайёрлаш ишларида аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари (АФМС) қоидаларининг талабларини инобатга олиш зарур. Шу билан бирга Аудитнинг Халқаро стандатига мувофиқ аудит ўтказилганда аудиторлик хулосасини тайёрлашда асосан № 700 - «Молиявий ҳисоботлар тўғрисида фикр ҳосил қилиш ва ҳисобот (хулоса) бериш» номли АХСдан фойдаланилади.
Аудит натижалари корхонадаги маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларнинг тўғри тақсимланиши натижаларини холисона акс еттириши лозим. Шу билан бирга аудиторлик хулосасининг кириш қисмида текширувдан ўтказилган асосий ҳужжатлар рўйхати ва санаси кўрсатилган ҳолда акс еттирилиши лозим.
Ижобий аудиторлик хулосасида бухгалтерлик баланси ва молиявий ҳисобот кўрсаткичларининг ишончлилиги аудитор томонидан тасдиқланади. Қоидага кўра ижобий аудиторлик хулосаси аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи унинг молиявий ҳолати ва содир етилган молия-хужалик муомалаларининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқлигини ишонарли акс еттиради деган фикрга келинган вақтда тузилиши лозим.
Аудиторга барча зарур маълумотлар ўз вақтида тақдим етилмаган ёки бузиб кўрсатилган ҳолда тақдим етилганлигини у билмаган бўлса, бунга аудитор жавобгар ҳисобланмайди. Бу ҳолларда барча жавобгарлик зарур маълумотларни аудиторга тақдим етиши лозим бўлган, текширилаётган корхона маъмурияти ва унинг маъсул ходимларига юклатилади. Шу боисдан, корхона раҳбари ва молия-ҳисоб хизмати ходимлари олдиндан, аудиторлик хулосасини охирги таҳрирда тузгунга қадар танишиб чиқишлари, агарда уларда айрим ҳолатларга нисбатан норозилик, мулоҳаза ёки қандайдир таклифлари бўлса, ушбу билдирилган фикрлар диққат билан ешитилиб, корхона ходимлари иштирокида муҳокама қилиниши ва асосланган ҳолда чиқариб ташланиши ёки еътиборга олиниб, хулосанинг охирги таҳририда инобатга олиниши лозим. Шунингдек, агар текширувда ҳеч қандай криминалга оид ҳолат аниқланмаган бўлсада, хулосаларни очиқдан-очиқ ёки ниқобланган ишоралар билан шакллантириш мумкин емас. Аудиторлик хулосасида ҳеч қандай тахминлар, гумонлар, миш-мишлар ва бошқа тасдиқланмаган манбалардан олинган маълумотларни келтириш мумкин емас. Шунингдек, хулосада жудаям еҳтиросларга берилган сўзлар, келтирилган фактлар бўйича шарҳлар, бўлмаслиги керак.
Аудиторлик текшируви якунланганидан сўнг барча материаллар (ишчи ва аналитик жадваллар, ҳисоб-китоблар, аудиторлик текшируви ва хулосалар ҳамда експертиза далолатномаларининг бирламчи нушалари, ҳисоб ходимлари, моддий жавобгар шахслар ва бошқаларнинг тушунтириш хатлари) ҳар бир текширилган корхона учун махсус очилган папкаларда сақланиши лозим.
Навбатдаги текширувдан олдин ушбу материаллар текширув енг бошидан аниқ мақсадга йўналтирилган ва самарали бўлиши, бунинг устига уни мазкур корхонани текширишда олдин иштирок етмаган, янги ходимлар ўтказса, уларга яқиндан ёрдам бериши мумкин.
Булардан ташқари, ойдинлаштирилиши лозим бўлган айрим саволлар ёки текширилаётган корхона томонидан даъволар пайдо бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда ҳақиқатни қарор топтириш учун аудиторлик ҳисоботи ва хулосасидаги ишчи материалларга мурожаат қилинади.




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет