Тошкент молия институти



бет124/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   139
АУдит дарслик kurildi

Назорат учун саволлар:

  1. Ишлаб чиқариш жараёнининг деганда нима тушунилади?

  2. Корхона фаолиятида ишлаб чиқариш харажатлари аудитининг мақсади ва вазифалари нималардан иборат?

  3. Корхона фаолиятида ишлаб чиқариш харажатлари аудитининг ахборот манбалари нималардан иборат?

  4. Ишлаб чиқариш харажатлари аудити нима?

  5. Корхонада ишлаб чиқариш харажатлари аудитини ўтказишни режалаштиришда нималар акс еттирилади?.

  6. Амортизация ҳисоблаш жадвали кетма-кетлиги қандай?

  7. Текширув жараёнида олинган маълумотлар асосида ишлаб чиқариш харажатлари аудити натижаларини умумлаштириш қандай тартибда ташкил қилинади?

15-БОБ: СОТИШ ВА ТУШУМ ЖАРАЁНИ АУДИТИ

15.1. Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий натижаларини ифодаловчи кўрсаткичлар тизими


Ўзбекистонда бозор муносабатларига ўтиш корхоналар фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш, уларни юзага келган янги иқтисодий муносабатлар шароитида ривожланишини таъминлаш корхоналарнинг молиявий барқарорлигига узвий боғлиқ. Корхоналарнинг молиявий жиҳатдан барқарор бўлиши уларнинг фаолияти давомида олган фойдасининг тўғри шакллантирилиши билан алоқадордир. Чунки корхоналарда фойда шу ерда ишловчиларнинг моддий таъминланишининг, корхоналарда ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтиришнинг, ишлаб чиқаришда фан-техника ютуқларини ва янги технологияларни жорий қилиш каби ишларнинг асосий моддий манбаси ҳисобланади. Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида фойда кўрсаткичини тўғри аниқлаш жуда муҳим аҳамиятга ега. Мазкур даромад ҳисобидан махсус мақсадларга мўлжалланган фондлар, резерв фонди ташкил етади, капитал қўйилмалар молиялаштирилади ва ижтимоий тадбирлар амалга оширилади.
Турли мулкчиликка асосланган бозор иқтисодиёти шароитида корхона фаолиятининг якуни сифатида молиявий натижалар қаралади.
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандартига кўра, молиявий натижалар - хўжалик юритувчи субъектнинг фойда ёки зарар шаклида ифодаланган фаолиятининг пировард иқтисодий якунидир, ёки бошқача қилиб айтганда молиявий натижалар – бу хўжалик юритувчи субъектнинг маълум ҳисобот даврида тадбиркорлик фаолияти жараёнида ўзига қарашли маблағнинг ошиши ёки камайишидир. Бундай фаолият натижаси ҳисобот давридаги барча фойдалар ва зарарларни ҳисоблаш йўли билан аниқланади.
Молиявий натижаларни шакллантириш жараёни халқ хўжалигининг турли тармоқларидаги корхоналарда ўзига хос хусусиятларга ега. Шундай бўлишига қарамай, иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги корхоналарда фаолият молиявий натижаларини аниқлашда ягона анъанавий усулдан фойдаланилади: даромад – харажатлар = фойда (ёки зарар).
Корхоналар фаолиятининг молиявий натижасини таърифловчи синтетик кўрсаткич бўлиб баланс (ялпи) фойда ва зарари ҳисобланади.
Қонунчилигимизда “Маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) таннархига қўшиладиган, маҳсулот ишлаб чиқариш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш) харажатларининг таркиби ва молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг қабул қилиниши фойдани шакллантириш тартибини ўзгартирди.
Ушбу низомнинг аҳамияти беҳад катта бўлиб у солиққа тортиладиган фойда билан бухгалтерия счётида (баланс фойда) ҳосил бўладиган фойда фарқини аниқлаш имкониятини беради; фойдаланувчилар томонидан қарорлар қабул қилиш учун молиявий ҳисоботнинг аҳамиятини оширади.
Харажатлар таркиби тўғрисидаги Низом бир томонидан корхоналарга ҳисобот даври ичида содир бўладиган харажатлар ва даромадлар тўғрисидаги аниқ маълумотларни олиш имкониятини берса, иккинчи томондан солиқ қонунларига биноан солиқ органларига ҳисоботларни тузиб топшириш имкониятини яратади. Бунда давлат ўз ваколатли (солиқ) органлари орқали солиқ ҳисоботини тўғрилигини текшириш ҳуқуқига ега.
Агар солиқ қонунчилиги корхона фойдаси ва рентабеллигини аниқлашда тадбиркорлик – барча даромадлардан барча харажатларни чиқариб ташлаш – қонунига амал қилганда осон бўларди.
Лекин давлатнинг солиқ сиёсати фақат солиқ ҳисоблаш ва уни бюджетга ўтказиб олишнигина инобатга олмайди, балки солиқ сиёсати рағбатлантирувчи характерга ега, хўжалик юритишнинг рационал усулини рағбатлантиради ва ресурслардан қонунсиз фойдаланишни жазолайди. Солиқ сиёсати маълум ижтимоий мақсадни ҳам кўзлайди, янги ҳудудларни ўзлаштиришга ундайди.
Демак, корхона ўз хўжалик фаолиятини самарадорлигини аниқлаш ва келгуси даврга бошқарув қарорларини қабул қилиш учун ҳисобот даврида даромад ва харажатларни ҳисоблаб чиқиш имкониятини берадиган ахборотларни йиғиш ва ишлаб чиқиш тизимига ега бўлиши керак. Корхона бу ҳисобларни солиқ факторини инобатга олмасдан бажаради.
Корхоналарларда молиявий натижаларнинг муҳим кўрсаткичларидан бири бу маҳсулот (иш, хизмат) сотишдан кўрилган даромаддир.
Даромад хўжалик жараёнлари натижасида корхонага келиб тушган тушумлар евазига активлар миқдорининг кўпайиши ёки мажбуриятларнинг камайишини англатади. Енг оддий кўринишда даромад маълум даврда сотилган маҳсулот (иш, хизмат) қийматига тенгдир.
Хўжалик фаолиятида содир бўладиган харажатлар таркиби ва уларни аниқлашнинг ягона услубий асослари “Маҳсулот (иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш харажатларининг таркиби ва молиявий натижаларнинг шаклланиш тартиби тўғрисида”ги Низомда кўрсатиб берилган. Ушбу ҳужжатга мувофиқ уларни қуйидагича гуруҳлаш мумкин:

  • асосий фаолият харажатлари;

  • давр харажатлари.

Корхоналар хўжалик фаолиятида содир бўлган барча турдаги харажатлар қуйидаги шартлар бажарилганда ҳисобда тан олинади:
– харажатлар аниқ шартнома шартлари, қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларга асосан амалга оширилганда;

  • харажатлар суммаси (миқдори)ни аниқлаш мумкин бўлганда;

– хўжалик жараёнлари натижасида корхонада иқтисодий манбанинг камайганлиги аниқ бўлганда, яъни актив сарфланганда.
Корхона харажатлари молиявий натижаларга тескари пропорционал равишда таъсир кўрсатади. Улар, асосан, мулкий ва меҳнат ресурсларини сотиб олишга сарфланган маблағлар бўлиб, корхона учун мажбурий тўлов ҳисобланади.
Корхоналарда молиявий натижалар ҳисобининг яна бир объекти бу соф фойдадир. У корхона хўжалик фаолиятининг асосий манбаи ва самарадорлигининг муҳим кўрсаткичидир.
Маълумки, бозор муносабатлари шароитида барча турдаги тадбиркорлик фаолиятининг асосий мақсади фойда олиш. Бу борадаги бухгалтерия ҳисобининг функцияси корхона фаолиятининг якуний натижасини аниқлаш ва уни ҳисоботда акс еттириш орқали маълумот фойдаланувчиларга етказиш.
16-чизма. Молиявий натижаларнинг шаклланиши
Бу ерда, ССТ – сотишдан олинган соф тушум;


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет