I-БОБ. МОЛИЯ БОЗОРИ АСОСЛАРИ
Режа:
1. Молия бозорининг мазмуни, иқтисодиётдаги аҳамияти ва ўрни
2. Молия бозорининг тузилмаси, таркибий қисмлари ва қатнашчилари
3. Молия бозори таснифи ва турлари тавсифи
шакллантирувчи омиллар
4. Молия бозорида амалга ошириладиган битишув ва операциялар мазмуни ва турлари
5. Молия бозорининг иқтисодий модели
Иқтисодиётнинг кенг мазмуни – шахсларнинг мақсадли нафсий ҳоҳиш-истаклари ривожи таъсири остида иқтисодий-хуқуқий механизм асосида режали шакллананувчи ва амалга оширилувчи ҳўжалик юритиш жараёни бўлиб, унда Аллоҳ томонидан аввалдан вақт ва миқдор ўлчамлари билан меъёрланиб шахслар иҳтиёрига берилган моддий ва номоддий бойликлар бозор қонунлари асосида объектив тақсимланади ва қайта тақсимланади.
Бозор эса иқтисодиётда шахсларнинг мақсадли нафсий ҳоҳиш-истаклари ила манфаатлари сари етакловчи (чорловчи) имкониятлари доирасида тартиблаштирилган рефлексив ҳаракатлари эвазига турли (ижобий ёки салбий) самара даражасида объектив содир бўлувчи бозор товарлари бўйича иқтисодий-хуқуқий муносабатлари муҳити бўлиб, унда тарафларнинг манфаатлари талаб ва таклиф асосида шаклланадиган объектив нарҳларда қондирилади.
Иқтисодиётнинг ривожланиши тарихига назар ташланса, молия бозорини авваламбор инсоният жамиятида пулнинг пайдо бўлиши ва у билан боғлиқ бозор муносабатларини амалга оширила бошлашидан шаклланишини кўриш мумкин. Асрлар давомида молия бозори, унинг мазмуни ва унга оид тушунчалар шаклланиб ва узлуксиз ривожланиб келмоқда. Бунга сабаб, инсон цивилизациясининг молия соҳасидаги тажрибасини бойиши, унда шахсларнинг (юридик ва жисмоний) молиявий муносабатлари ва қизиқишлари кенгайиб, мақсадлари ва фаолият турлари ортиб, манфаатлари тобора ўсиб, уларнинг хақ-хуқуқлари борган сари мустаҳкамланиб ва таъминланиб боришидадир.
Ҳозирда молия бозори юқори даражада ташкиллашган ва узлуксиз ривожланаётган, борган сари жаҳон миқёсида глобаллашиб бораётган алоҳида бир бутун ва ўз муҳитига эга муносабатлар ва институтлар (қатнашчилар) мажмуаси сифатида намоён бўлувчи мураккаб тизим эканлиги аниқ бўлмоқда. Бунда молия бозорлари на фақат миллий иқтисодиёт, балки глобал иқтисодиёт ривожини белгиламоқда. Унинг мазмун-моҳияти қуйидаги концептуал тушунча ва қонуниятлар асосида белгиланади.
Молия бозорини, умуман олганда, қуйидагича таърифлаш мумкин: молия бозори – бу монетизациялашган реал инвестицион базисга эквивалент молиявий инструментлар билан боғлиқ ташкиллашган иқтисодий-хуқуқий механизм билан таъминланган муносабатларни мақсадли амалга оширувчи, иқтисодиёт субъектлари учун зарурий бозор шароитларини яратиб берувчи мажмуа сифатида намоён бўлувчи тизим. Ушбу тизим механизми иқтисодиётнинг барча субъектлари томонидан уларни ҳар бирининг алоҳида манфаатли мақсадлари доирасида ҳаракатга келтирилади.
Бошқа соҳалардан фарқли молия бозори эса ушбу имкониятни берувчи, унинг учун зарурий шарт-шароитларни яратувчи муҳит, алоҳида иқтисодий-хуқуқий механизм билан таъминланган, институтлари (қатнашчилари) ва уларнинг молиявий инструментлар билан боғлиқ муносабатлари мажмуаси сифатида намоён бўлувчи тизимдир.
Айнан шу ва юқорида айтилганлар билан молия бозори бошқа турдаги бозорлардан кескин фарқ қилади.
Молия бозори ўз ичига қуйидаги сегментларни (ҳусусий бозорларни) олади:
- пул-кредит (банк ва бошқа кредит ташкилотлари капиталлари) бозори;
- қимматли қоғозлар (фонд, капиталлар) бозори;
- валюта ва унга тенглаштирилган авуарлар (қимматбаҳо металлар, камёб элементлар, санъат асарлари ва ҳ.к.) бозори;
- суғурта ва пенсия фондлари бозори, лотерея ўйинлари инструментлари.
Молия бозори иқтисодиётда қўйидагилар мавжуд бўлгандагина самарали фаолият кўрсатиши мумкин:
- эффектив (самарали) мулкчилик тизими1;
- инвестиция учун мўлжалланган етарли жамғармалар (молиявий ресурслар, маблағлар) ва иқтисодий-хуқуқий механизм билан таъминланган молиявий инструментлар.
- талаб ва таклифни объектив мутаносиблиги;
- молия бозори инфратузилмасини самарали фаолияти;
- бозор қонунлари, тамойиллари ва қонунчилигини хукм суриши;
- молиявий барқарорлик, рақобатбардошлилик ва ҳавфсизлик, рискларни башоратлилиги.
Молия бозорида молиявий ресурслар жарғармачилардан истеъмолчиларга томон ва аксинча йўналишда ҳаракат қилади. Бунда жамғармалар инвестицияларга трансформацияланади (айланади).
Молия бозорида ресурслар ҳаракати қуйидаги омилларга боғлиқ:
- бозорнинг даромадлилик даражаси;
- бозорни солиққа тортиш шарт-шароитлари;
- капитални йўқотиш ёки назарда тутилган фойдани ололмаслик риски;
- бозорни самарали институционал ва функционал ташкиллашгани;
- бозорни самарали мувофиқлаштирилганлиги ва назорат қилиниши;
- молиявий инструментларнинг реал базис билан таъминланганлиги ва шу асосда иқтисодиёт ва молия бозорини эквивалентлиги;
- жамиятнинг менталитети ва танлаб олган ривожланиш модели;
- макро- ва микроиқтисодий барқарорлик;
- ташқи кучлар ва ҳодисаларнинг бозорга таъсири ва бошқалар.
Ушбу омиллар (ташқи ва ички фундаментал омиллар) молия бозоридаги воқеликлар (жараёнлар, ҳодисалар) ривожини шакллантиради.
Молия бозорининг юқори даражада ташкиллашганлиги унинг алоҳида фаолият механизми билан белгиланади. Бу механизм иқтисодиётнинг қонун ва категорияларини тўлиқ амал қилиши негизида (6-чи иловага қаралсин) ва давлатнинг регулятив (административ ва индикатив тарзда) сиёсати асосида молия бозорининг барча қатнашчиларини бевосита иштироки натижалари билан белгиланади, давлат ва иқтисодиёт субъектлари томонидан биргаликда ҳаракатга келтирилади.
Молия бозорининг ҳоссалари қуйидагилардан келиб чиқади:
- молиявий инструментлар ва улар бўйича иқтисодий-хуқуқий муносабатларни таъминловчи ташкиллашган мураккаб инфратузилмага (институционал ва функционал тузилмага) ва фаолият механизмига эга динамик тизим;
- очиқлик, тенг имконият, эркин рақобат, объектив бозор баҳоси, рисклилик, омиллар ва воқеликларни (жараёнларни) ўлчамлилиги (таҳлил қилиниши, баҳоланиши ва прогнозланиши мумкинлиги);
- молиявий инструментларнинг монетизациялашган реал базис ва сифат билан таъминланганлиги, стандартлашганлиги ва унификациялан-ганлиги;
- бозор ва унинг қатнашчиларини транспарентлилиги (информацион шаффофлиги);
- молиявий инструментларнинг оптимал ҳажми ва баҳоларини объекив талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда шаклланиши;
- молиявий инструментларнинг эркин муомаласи индустрияси учун бозор инфратузилмаси билан таъминланганлиги;
- бозор қатнашчиларининг бизнес қуввати потенциали (сифат параметрлари даражаси миқдори бўйича);
- бозорни тартиблаштирилганлиги (мувофиқлаштирилиши ва назорат қилишиши даражаси бўйича).
Молия бозорининг муҳим ҳоссаларига қуйидагилар киради: бозор географияси кенглиги ва чегаралари, бозорнинг ташкилий модели параметр-лари, бозорни рақобатбардошлилиги ва ҳавфсизлиги даражаси, бозорнинг рисклилик даражаси, бозорнинг жалбдорлилиги, бозорнинг эгилувчан мосла-шувчанлиги дарадаси, бозорни иқтисодиётга эквивалентлилик даражаси, бозорнинг функцияларини бажариши даражаси, бозорни омилларга таъсир-чанлиги даражаси. Санаб ўтилган ҳоссалар молия бозори муҳитининг қувват потенциалини белгилайди ва ривожини шакллантиради. Яъни, молия бозори муҳитининг қувват потенциали даражаси – бош (интеграл) ҳосса сифатида – молия бозорининг санаб ўтилган ҳоссалари даражаси миқдори билан белгиланади ва баҳоланади.
Молия бозорининг иқтисодиётдаги аҳамияти ва ўрни
Молия бозорининг бозор муносабатлари тизимидаги аҳамияти уни томонидан қуйидаги қулай шароитларни таъминланиши билан боғлиқ асосий вазифалари асосида белгиланади:
- иқтисодиётнинг реал секторига инвестицион молия ресурсларни самарали жалб қилиниши;
- капитални самарасиз тармоқдан самаралисига қайта тақсимланиши;
- давлат бюджетига ҳизмат кўрсатиши, унинг камоматини (дефицитини) қоплаш учун пул маблағларини самарали жалб қилиниши;
- иқтисодиётнинг ҳолатини аниқ бозор индикаторлари ёрдамида баҳоланиши;
- инфляция суръатлари (темплари) ва валюта курслари ўзгаришига оператив таъсир кўрсатилиши;
- давлатнинг кредит-пул ва бюджет-солиқ сиёсатини объектив ва мутаносибликда олиб борилиши;
- мулкка эгалик хуқуқини ишлаб чиқариш воситаларига қайта тақсимланиши;
- жаҳон глобаллашуви жараёнларига миллий иқтисодиётни интеграллашуви.
Молия бозорини мамлакатнинг умумий бозори муҳитидаги ўрнини 1.1.1-чи расмда кўрсатилганидек ифодалаш мумкин. Унада мос равишда ташқи айланма билан кўрсалилган юза I - умумий бозор муҳитини (фазо-сини), II-чи ва III-чи – юзалар қисқа ва ўрта-узоқ муддатли биржадан таш-қари молия инструментлари бозорлари муҳитини, IV-чи ва V-чи юзалар қисқа ва ўрта-узоқ муддатли биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозор-лари муҳитини, VI-чи юза (ядровий фазо) фонд биржаси муҳитини ифодалайди.
Расм 1.1.1. Молия бозорини мамлакатнинг умумий бозори муҳитидаги
ўрнини ифодаловчи модел.
Таъкидлаш жоизки, VI-юза энг юқори даражада ташкиллаштирилган ва объектив нарҳ-наво бозор муҳити ҳисобланади, I-чи юза эса унинг аксидир. Бунда I-чи ва II-чи юзалар оралиғидаги ҳалқа ҳубфия бозорни англатади. Сезиш мумкинки, ўта ривожланган ҳусусий мулкчилик тизими шароитида2 молия бозорининг юқори даражада ривожлантириш, атрибут ва унсурларини юқори қувват потенциалига эриштириш эвазига ҳубфия бозор ҳажми қисқариши мумкин (буга индустриал ривожланган мамлакатларнинг, масалан, АҚШ, Германия, Япония, молия бозорлари мисол бўла олади).
Ушбу модел (1.1.1-чи расм) молия бозорининг умумий бозор муҳитида жойлашган ўрнини яққол ифодалаган ҳолда, уни иқтисодиётда марказий ўринга эгалигини англатади. Чунки молия бозори орқали иқтисодиётнинг барча субъектлари ўзаро боғланган бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзининг манфаати мақсадида молиявий инструментлар ёрдамида иқтисодий-хуқуқий муносабатларни амалга оширади.
Молия бозорининг иқтисодиётдаги функцияси асосида унинг ўрни ва ролини макроиқтисодий позициядан кўриш муҳим аҳмиятга эга.
Маълумки, мамлакатда тайёр маҳсулотларнинг (ҳизматларнинг) умумий таклифи (Y) ҳаражатлар компонентлари орқали топилиши мумкин, яъни Y=C+I+X-M+TR. Ушбу ифодадаги параметрларни қуйидагича белгилаб оламиз: C+I=А (абсорбция), Y-C=S (миллий жамғармалар), X-M+TR=CAB (мамлакатнинг жорий тўлов балансининг ҳисоби.
Натижада, қуйидаги ифодаларни олиш мумкин: Y-A=S-I ва S-I=CAB.
Бу тенгликлар мамлакатда даромадлар ва ҳаражатлар ўртасидаги ички макроиқтисодий дисбалансни ташқи дисбаланс билан боғлиқлигини билдиради. Икала дисбаланс ҳам жамғармалар ва инвестициялар ўртасидаги дисбалансга олиб келади, демак, улар иқтисодий ўсишнинг асосий омилларидан ҳисобланади3. Бунда эса молия бозорининг қисқа ва узоқ муддатли иқтисодий ўсишни таъминлашдаги роли беқиёсдир. Чунки айнан молия бозори ёрдамида жамғармалар шаклланади (аккумуляцияланади) ва улар самарали инвестицияларга транформацияланади (айланади).
Қисқа давр ичида иқтисодий ўсиш молия бозори орқали мавжуд молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш ҳисобига эришилади. Аммо узоқ муддатли даврда иқтисодий ўсиш ишлаб чиқариш қувватларини инвестициялар ҳажмини кенгайтириш йўли билан модернизациялашуви ва оширилишини талаб этади. Макроиқтисодий барқарорлик шароитида инвестицияларга бўлган талаб эса молия институтлари ёрдамида ички ва ташқи жамғармалар ҳисобига қопланади.
Бундан аён бўладики, молия бозори молиявий ресурсларни (жамғармаларни) иқтисодиётда самарали (эффектив) тақсимлаш ва қайта тақсимлаш функциясини амалга оширади ва иқтисодиёт ҳолати “барометри” ролини бажаради.
Иқтисодиётда молиявий оқимлар инфляция ва фоиз ставкасига боғлиқ ҳолда молия бозори орқали тақсимланади ва қайта тақсимланади. Бунда инфляция ва фоиз ставкаси молия бозорининг мувозанат ҳолатига таъсир кўрсатади.
Юқорида айтилганларга асосан, макроиқтисодий мувозанатни мос равишда қуйидаги тенгламалар билан ифодалаш мумкин:
S = I (ушбу балансга риоя қилинганда умумий талаб ва таклиф ўртасида тенгликка эришилади, яъни S=Y–A–X=I, бунда A=C+G – абсорбция; Y-A – ички жамғармалар; X – манфий ишорали ташқи жамғармалар), MV = PT.
Ушбу тенгламалар билан ифоданадиган макроиқтисодий мувозанат молия бозори ҳолатида ўз аксини топади, яъни бозор иқтисодиётнинг ҳолатини эквивалент тарзда акс этади. Бошқача қилиб айтганда, молия бозори иқтисодиётнинг “эгиз-аналоги” сифатида намоён бўлади. Шунинг учун молия бозори иқтисодиётнинг “барометридир”.
Айтилганлар асосида молия бозоридага мувозанатни гипотетик тарзда қуйидаги мувозанат тенгламаси билан ифодалаш мумкин: SV = PT. Бунда: Т – молия инструментлари бўйича тузилган шартномалар ҳажми (бу эса инвестициялар ҳажмига тенг), яъни T = I; S – молиявий инструментлар учун таклиф қилинган жамғармалар ҳажми; V – инвестиция қилинган жамғармаларни фойда (зарар) билан қайтиши тезлиги (вақт оралиғи, ликвидлилиги); P – молиявий инструментлар бўйича тузилган шартнома-ларнинг (битишувларнинг) бозор нарҳи.
Демак, T = I эканлигини ҳисобга олган ҳолда молия бозорининг мувозанат тенгламасини қуйидагича ифодалаш мумкин:
SV = PI (1)
Илмий нуқтаи назардан (1) тенгламани пулнинг миқдорий назариясига ўхшаш молия инструментларининг (қимматли қоғозларнинг ёки инвестиция-ларнинг) миқдорий назарияси деб фараз қилиш мумкин.
Маълумки, S = I тенглик бюджет-солиқ сиёсати асосида, MV = PT тенглик эса кредит-пул (монетар) сиёсати асосида амалга оширилади. Бунда S→I→M→S кўринишидаги даврий боғлиқлик ушбу сиёсатларнинг эквивалентлилигини билдиради. Бу эса (1) тенгламани мақсадга мувофиқ эканлигини англатади. Чунки иккала сиёсат ҳам барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш мақсадида реал иқтисодиёт учун ишлаганлиги (йўналтирилган-лиги) учун, уларнинг уйғунлашуви ва оптимал балансига эришиш (1) тенгламадан кўриниб турибдики, молия бозори орқали амалга оширилиши табиийдир. Ушбу ҳолатни 1.1.2-чи расмда кўриш мумкин.
Расм 1.1.2. Молиявий оқимларни молия бозори орқали ҳаракати модели.
Бунда (1.1.2-чи расм) МБ – Молия бозори; Б – Марказий банк; Х – Ҳукумат; УХ – уй ҳўжаликлари; Ф – фирмалар; Ц1 - Ц4 – Б, Х, УХ ва Фирмаларнинг молия бозори (МБ) билан боғланадиган локал цикллари. Ушбу цикллар орқали мос равишда молиявий оқимлар ҳаракати молия бозори қатнашчилари томонидан амалга оширилади. Бунда Ҳукумат ва Уй ҳўжаликлари, Ҳукумат ва Фирмалар ўртасидаги боғланиш “даромад-солиқ” айланмаси ташқи цикллари бўйича ташкиллашган.
1.1.2-чи расмдаги моделда ҳар бир цикл маълум мақсад асосида ҳаракат қилади ва бир-бири билан бевосита ва (ёки) билвосита боғлиқ бўлиб, уларнинг тезлиги ва ҳажми бозор конъюнктурасига боғлиқ.
Демак, моделдан кўриниб турибдики, молия бозори иқтисодиётда марказий ўринга эга, иқтисодиётнинг барча субъектлари унинг конъюнктурасига боғлиқ ҳолда ўзаро боғлиқлик ва таъсирда фаолият юритадилар. Молия бозори ўзининг қисқа ва ўрта (узоқ) муддатли инструментлари (жумладан қимматли қоғозлар) ёрдамида иқтисодиёт субъектларини инвестиция билан таъминлайди, ресурсларни уларнинг ўртасида самарали тақсимлайди ва қайта тақсимлайди.
Таъкидлаш жоизки, қимматли қоғозлар молиявий ресурслар ҳаракати-нинг бир қисмини қамрайди. Қимматли қоғозлардан ташқари молия бозорида ссуда ва кредитлар, субсидия ва субвенциялар, суғурта воситалари ва валюталар муомалада бўлади. Уларнинг ҳар бири ўзига мос циклда ва молия бозори сегментларида самарали ҳаракат қилади. Бунда қимматли қоғозлар ва уларнинг реал базиси миқдорларини кўпинча бир-бирларига мос келмаслиги ҳамда уларни бозорда бир-бирига қарама-қарши йўналишда ҳаракат қилиши мумкинлиги қимматли қоғозлар бозорининг ҳусусияти ҳисобланади.
Бундай ҳаракат бозор конъюнктураси ҳолатига (кўрсаткичларига) боғлиқликда 1.1.3-чи расмдаги моделда кўрсатилганидек амалга оширилади. Бунда (1.1.3-чи расм): ҚМАБ – қисқа муддатли монетизациялашган молия-вий активлар (қимматли қоғозлардан ташқари) бозори; УМАБ – ўрта ва узоқ муддатли монетизациялашган молиявий активлар бозори; ҚМҚБ – ҚМАБга мос қисқа муддатли қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари бозори; УМҚБ – УМАБга мос ўрта ва узоқ муддатли қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари бозори; ББ – қимматли қоғозларнинг биржа бозори; Ъ – қимматли қоғозлар бозорининг комплекс кўрсаткичи (ушбу кўрсаткич мос равишда биржавий ва биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорлари индекслари ъ1, ъ2, ъ3 орқали ифодаланади, яъни Ъ=f(ъ1,ъ2,ъ3)); R – ҚМАБ ва УМАБ доирасида шаклланадиган фоиз ставкалари r1, r2 орқали ифодала-надиган комплекс кўрсаткич, яъни R = f(r1, r2); S – молиявий инструмент-ларга инвестиция тарзида молия бозори орқали йўналтирилган жамғармалар.
R
Расм 1.1.3. Молия бозорида конънктурага боғлиқ тарзда инвестицияларни самарали тақсимланиши ва қайта тақсимланишининг тузилмавий-бозор модели.
Молия бозорида жамғармалар оқимининг (S) ҳаракати йўналиши фоиз ставка (R) ва индекс (Ъ) кўрсаткичларига боғлиқ ҳолда шаклланади, яъни S = f(R, Ъ). Яъни қайси бир кўрсаткич жамғармага эга бўлган инвестор учун манфаатли бўлса, инвестор ўз маблағларини ўша кўрсаткич билан белгиланган молия бозори сегменти орқали иқтисодиётнинг самарали соҳасига қараб йўналтиради. Бунда иқтисодиёт субъектлари ўртасида инвестициялар учун рақобатли кучли кураш кетади.
Таъкидлаш жоизки, ушбу рақобатли курашда инфляция даражаси катта роль ўйнайди. Агар, инфляция даражаси юқори бўлса (гиперинфляцияда) инвесторлар ўз ресурсларини ҚМАБ ва ҚМҚБ томон йўналтиради, акс ҳолда эса (инфляциянинг паст даражасида, пулнинг қадрлилигида) инвестициялар УМАБ ва УМҚБ томон ҳаракат қилади.
Ушбу қонуниятни 1.1.4-чи расмда кўрсатилган модел ёрдамида яққол ифодалаш мумкин. Бунда: I – ялпи инвестициялар; S – жамғармалар; M – пул массаси; Т – тузилган шартномаларнинг умумий ҳажми, унда қуйидагиларни қабул қилиш мумкин: T=Y (Y – умумий таклиф, яъни ЯИМ (Y), Y=C+G+I+X – макроиқтисодий даражада умумий талаб ва умумий таклиф балансини ифодалайдиган асосий тенглик, C – истеъмол; G – давлатнинг жорий ҳаражатлари; X – соф экспорт; тенгликнинг биринчи қисми умумий талабни ифодалайди – ЯИМни пираварди сарфлайдиган унсурлар йиғиндиси); V – пулнинг айланиш тезлиги; P – бозор нарҳи; РЭ=ПС – реал капитални ишлаб чиқариш соҳаси (ПС) орқали яратувчи реал иқтисодиёт сектори (РЭ); КД – кредит-пул сиёсатида қатнашувчи институтлар; БН – бюджет-солиқ сиёсатида иштирок этувчи институтлар; ПУК – қисқа муддатли капиталлар бозоридаги даромадлар даражаси кўрсаткичи; ПУД – ўрта ва узоқ муддатли капиталлар бозорларидаги даромадлар даражаси кўрсаткичи; ПУДИ – ўрта ва узоқ муддатли инвестициялар даражаси кўрсаткичи; ПУКМ – қисқа муддатли пул даражаси кўрсаткичи; IS-LM – иқтисодий фаолликнинг тўлқинсимон ўзгаришини таҳлил қилишга ёрдам берувчи инвестицион жамғармалар ва ликвид пул модели; ишлаб чиқариш функцияси ва истеъмол функциясидан иборат Солоу модели (иқтисодий ўсишни таҳлил қилишга ёрдам беради); РЦБПС – ишлаб чиқариш соҳасига (ПС) ҳизмат кўрсатувчи ўрта ва узоқ муддатли қимматли қоғозлар бозори; РВЦБ – валюта базисли қисқа муддатли қимматли қоғозлар бозори.
IS-LM модели
Солоу модели C=Y(1-S)
УМАБ ва
УМҚБ
I
РЭ=ПС
ҚМАБ ва
ҚМҚБ
БН
КД
MV=PT
S=I
ПУДИ
ПУК
ПУД
ПУКМ
S
I
T
M
Расм 1.1.4. Бюджет-солиқ ва кредит-пул сиёсатлари асосида иқтисодиётнинг реал секторига молия бозори орқали ивестицион ресурслар оқимининг модели.
Келтирилган моделда (1.1.4-чи расм) кўриниб турибдики, S = I тенглик (мувозанат) бюджет-солиқ (фискал) сиёсати орқали, MV = PT тенглик эса кредит-пул (монетар) сиёсати асосида амалга оширилади.
Моделдаги S → I → M → T → S цикли асосида уларнинг ўзаро эквива-лентлилиги намоён бўлади, натижада (1) тенгламанинг мақсадга мувофиқ эканлиги аниқ бўлади. Чунки иккала сиёсат ҳам реал иқтисодиёт секторига (РЭ=ПС) ҳизмат қилади, демак уларнинг уйғунликдаги оптимал баланси молия бозори орқали таъминланади. Бунда молия бозорининг асосий мақсади – иқтисодиётда капиталнинг эркин оқими ҳамда самарали тақсимланиши ва қайта тақсимланиши учун етарли ва зарур шароитлар яратишдир.
Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги шароитлар яратилиши лозим:
- бозор иқтисодиёти қонунларининг тўлиқ амал қилиши механизмини таъминлаш;
- самарали ҳусусий мулкчилик тизимини мавжудлиги;
- монетизациялашган реал инвестицион базисга эквивалент молиявий инструментлар (жумладан қимматли қоғозлар) сифатининг юқори кўрсаткичларини (ликвидлилик, жалбдорлилиги ва ҳ.к.) таъминланганлилиги. Бу кўрсаткичлар рақобатни ривожлантириш ва нарҳлар бўйича катта бўлмаган курс тафовути ҳисобига эришилади;
- молиявий инструментларнинг эркин савдосини таъминловчи ривожланган савдо тизимларини мавжудлиги;
- инвесторларнинг ҳақ-хуқуқлари ҳимоясини юқори даражада таъминловчи бозорнинг самарали тартиблаштирувчи (мувофиқлаштирувчи ва назорат қилувчи) тизимини мавжудлиги;
- молия бозори қатнашчилари томонидан таъминланадиган бозорнинг информацион шаффофлиги (транпарентлиги).
Молия бозори бир қатор функцияларни бажаради. Уларни тўрт гуруҳга ажратиш мумкин: макроиқтисодий, умумбозор, маҳсус (иҳтисослашган) ва глобал (мета, яъни халқаро даражада молиявий глобаллаштириш) функцияларга.
Макроиқтисодий функцияси жамғармаларни инвестицияларга смарали трансформациясини таъминлаб беришдан иборат.
Умумбозор функцияси, одатда, ҳар бир миллий бозорга мансуб. Маҳсус функцияси эса уни бошқа турдаги бозорлардан фарқлайди.
Умумбозор функцияларга қуйидагилар киради:
- тижорат функцияси, яъни бозорда даромад олишни таъминловчи функция;
- нарҳ-наво функцияси, яъни бозор нарҳларини шаклланиши ва таъсири жараёнини, уларни бозор конъюнктурасига боғлиқ тарзда узлуксиз ҳаракатини (ўзгаришини) таъминлайди;
- информацион функцияси, яъни бозор ўз қатнашчиларига савдо объектлари ва савдо иштирокчилари тўғрисидаги ахборотни шакллантиради ва ҳавола қилади;
- тартиблаштириш (мувофиқлаштириш ва назорат қилиш) функцияси, яъни бозор ўзидаги савдо ва унда иштирок этиш, қатнашчилар ўртасидаги низоларни ҳал қилиш тартибларини жорий қилади, устувор йўналишларни аниқлайди, назорат органларини белгилайди ва ҳ.к.
Молия бозорининг маҳсус функцияларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
- молиявий ресурсларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш функцияси. Уни ўз навбатида тўрт кичик функцияга ажратиш мумкин: 1) молиявий ресурсларни тармоқлар ва бозор фаолияти соҳалари (сфералари) ўртасида тақсимлаш ва қайта тақсимлаш; 2) жамғармаларни, айниқса аҳоли жамғармаларини, ноишлаб чиқариш шаклидан ишлаб чиқариш шаклига ўтказиш (трансформациялаш); 3) ноинфляцион асосда давлат бюджетини молиялаштириш, яъни қўшимча пулни муомалага чиқармасдан; 4) пул массасини бошқариш;
- нарҳ ва молиявий рискларни олдини олиш функциясини, ёки ҳосилавий қимматли қоғозларни (фьючерслар, опционлар, своп, форвард ва ҳ.к.) пайдо бўлиши эвазига хеджирлаш.
Молиявий глобаллаштириш функцияси қуйидагиларда намоён бўлади:
- молиявий ресурсларни умумжаҳон миқёсида глобаллашган иқтисодиёт доирасида самарали тақсимланиши ва қайта тақсимланиши;
- миллий молия бозорларини ўзаро интеграциялашуви (уйғунлашуви);
- молия бозорларини интернационаллашуви;
- жаҳон глобаллашуви жараёнлари (барча йўналишларда) ривожини катализатори ва ҳ.к.
Молия бозорининг асосий функцияларидан бири – молиявий инструментларнинг объектив бозор курсини (нарҳини) шакллантиришдир. Бундай курс қанчалик тез шаклланса, бозорда капитал шунчалик самара билан жойлаштирилади.
Молия бозори вазифаларини асосий ва қўшимчаларга ажратиш мумкин. Асосий вазифалари унинг бозор муносабатлари тизимидаги аҳамияти ва қулай шароитларни таъминлаши билан ифодаланади (улар юқорида санаб ўтилган).
Молия бозорининг қўшимча вазифаларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
- эмитентнинг молия оқимларини оптималлаштириш;
- бозор қатнашчиларининг ижобий имиджини шакллантириш;
- эмитентнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоялаш;
- бизнесни ривожлантириш ва қўшимча иш жойларини яратиш;
- жаҳон молия тизимига интеграциялаштириш;
- сиёсий ҳуруж, молиявий ва иқтисодий қийинчилик, молиявий репрессия ва валютавий интервенция воситаси сифатида таъсир кўрсатиш;
- инвесторларнинг хуқуқларини ҳимоялаш ва мақсад-манфаатларини таъминлаш.
Халқаро мавқега эга бўлган замонавий молия бозори ўзининг асосий роли доирасида (яъни иқтисодиётнинг ҳолати “барометри”) жаҳон глобаллашуви шароитида иқтисодиётда бир-бири билан боғлиқ қуйидаги ролларни ўйнайди:
1. “Иқтисодиётнинг муаммолари даражасини метрик ўлчагичи”, яъни иқтисодиётда омиллар таъсири остида пайдо бўлувчи муаммоларни маҳсус индикаторлар ёрдамида миқдорини ўлчашга ва шу асосда масъул давлат органи ҳамда иқтисодиёт субъктлари томонидан сиёсат юритишда тегишли қарорлар қабул қилишга кўмаклашади;
2. “Молиявий ресурсларни бозор конънктураси асосида иқтисодиёт субъектлари ўртасида тартиблашган тарзда самарали тақсимланиши ва қайта тақсимланишининг коммутатори”. Бунда бозор конъюнктураси фискал ва монетар сиёсатлар ёрдамида тартиблаштирилади;
3. “Иқтисодиётда рақобат муҳитини ривожлантириш катализатори” сифатида илмий-техникавий прогресс ва инновацияларни рағбатлантиради;
4. “Бозор қатнашчилари таркибини интернационализатори” сифатида иқтисодий глобаллашувни ривожлантиради;
5. “Молиявий инструментлар ва улар билан боғлиқ операцияларни стандартизатори” сифатида молиявий глобаллашув жараёнини ривожлантиради;
6. “Иқтисодиёт субъектларининг инвестицион фаоллигини стимулятори” сифатида иқтисодиётни ривожлантириш ва иқтисодий ўсишни таъминлаш. Инвестицион фаоллик молия бозорида инвесторларнинг ҳақ-хуқуқларини ҳимояланганлик даражаси ва рисклар шароитида молияни самарали бошқарилишга боғлиқ;
7. “Бозор иқтисодиёти шароитидаги стихияли жараёнларни регулятори”. Бундай жараёнлар маълум индикаторлар (кўрсаткичлар) ёрдамида баҳоланиб, уларнинг критик (чегаравий) қийматларини билган ҳолда маълум регулятив воситалар ёрдамида тартиблаштирилади;
8. “Бозор нарҳлари стабилизатори” сифатида бозор савдоси тенденцияларини (динамикасини) барқарорлаштиради, талаб ва таклифни мувозанатлаштиради;
9. “Иқтисодиётни тартиблашган фаолиятини таъминловчи алгоритмик процессор” сифатида барча молиявий муносабатларни бозор қатнашчилари томонидан мақсадли стратегик тарзда амалга оширилишига кўмаклашади;
10. “Активлар секьюризатори” сифатида самарасиз реал активларни қимматли қоғозларга трансформациялаб, уларга янги ҳаёт бағишлайди ва фаол инвестицион жараёнга қайта киритади;
11. “Иқтисодиёт субъектлари информатори” сифатида уларнинг рискларини пасайтиришга (ёки бошқаришга) кўмаклашади;
12. “Инновацион молиявий воситалар (маҳсулотлар ва операциялар) синтезатори” сифатида рақобатбардошлилик ва молиявий ҳавфсизликни таъминлайди;
13. “Молиявий воситаларнинг маҳсус индустрияси” сифатида бозор қатнашчилари учун молиявий инструментлар билан боғлиқ фаолият бўйича ишлаб чиқариш жараёнини ташкиллаштиради;
14. “Иқтисодиётнинг инвестицион муҳити сифати ва муаммолари даражасини анализатори” (1-чи ва 11-чи роллар билан ҳамоҳанг тарзда);
15. “Бозор қатнашчиларига ўз муаммоларини англашга, баҳолашга ва ҳал қилишга кўмаклашадиган механизм”;
16. “Эквивалент кўзгу” сифатида барча бозор қатнашчиларининг фаолият натижалари сифатини бевосита ва билвосита акс эттиради ҳамда келажакдаги стратегияларини мақсадли қуришга кўмаклашади;
17. “Спекулятив операциялар тотализатори” сифатида бозор қатнашчиларини кутилажак, аммо рискли, манфаалар томон чорлайди. Бунда эмитентлар қимматли қоғозлари сифатини спекулятив инвесторларнинг орзули мақсад-манфаатларини керакли (спекулятив) даражада таъминлашга мажбурлар, акс ҳолда инвесторлардан маҳрум бўладилар. Сабаби, эмитентлар иқтисодий ривожланиш учун янги ва қўшимча инвестицион ресурларга муҳтож, инвесторлар эса – молия инструментлари бўйича кам (ёки кўп) рискли бозор даромадига интиладилар, чунки, айнан спекулятив инвесторлар иқтисодиётда инвестицион муҳитни белгилайдилар. Шундай қилиб, молия бозори спекулятив инвесторларнинг азартга кириши муҳитини қиздиради, молиявий инструментларни муомалага чиқарувчиларни эса доимий тарзда молиявий барқарорликка мажбур қилади, инвестицияларга бўлган рақобатли курашини қиздиради, натижада бозор рақобатини муҳитини таъминлайди;
18. “Молия бозори қатнашчиларини бир бутун инфратузилмавий тизимга бирлаштирувчи” сифатида ҳар бир қатнашчини ўз ўрнини, мақсад ва вазифаларини, функцияларини, бир-бири билан боғлиқликдаги тартибли фаолиятини таъминлайди; Молия бозорининг бир бутун тизимлилиги деганда уни бир-бири билан узвий боғланган унсурлардан (қатнашчилардан) иборат мураккаб катта тизим (структуравий-функционал модел) сифатида ташкиллашгани тушунилади (1.2 параграфга қаралсин). Ҳар бир унсур бозорда ўзига ҳос мақсадга ва тегишли фаолият турига эга;
19. “Молиявий маҳсулотлар (инструментлар), ресурслар ва ҳизматлар гипермаркети” сифатида барча бозор қатнашчиларини уларнинг товарларини объектив нарҳларда алмашинуви борасида учраштиради ва манфаатларини қондириш учун керакли шароитларни яратади;
20. “Бозор муҳити” сифатида бозорда очиқ (эркин) иқтисодиёт қонунларининг амал қилинишини, иқтисодиётни монетизациялашувини, капитал айланмаси ва трансформациясини, активлар секьюритизацияси тамойилларини таъминлайди. Бунда ҳар бир мамлакат бозори муҳити ўзининг қувват потенциали миқдори доирасида айтилган ролини бажаради;
21. “Молиявий глобаллаштирувчи” сифатида юқорида келтирилган роллар асосида миллий иқтисодиётлар бирлашувини таъминлайди, бозор қатнашчиларининг халқаро даражада фаолият чегаралини ва таъсирини кенгайтиради, давлатнинг регулятив ролини камайтиради (халқаро регулятив ташкилотлар эвазига), ресурслар оқимини географик кегайтириб тезлаштиради ва самарадорлигини оширади;
22. “Молиявий инструментларнинг объектив курсларда конвертори” сифатида валюталарни ва қимматли қоғозларни эркин бозор баҳоларида ва ҳажмларида рақобатли алмашинувини таъминлайди.
23. Инвесторларнинг маблағлари учун кучли рақобатли кураш шароитида “Инвестицион лойиҳалар селекциясини ва структуравий (тузилмавий) ислоҳатларни амалга оширувчи механизм” роли (1.1.4 расмдаги моделга қаралсин). Ушбу ролни самарали бажарилиши юқорида келтирилган ролларга ҳамоҳанг бўлиб давлатнинг монетар (асосан фоиз ставкасини ўзгартилиши) ва фискал сиёсатлари билан боғлиқ иқтисодий ўсиш моделида катта аҳамиятга эга.
Молия бозори, жумладан қимматли қоғозлар бозори, фаолият кўрсатишининг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:
- барча потенциал инвесторлар ўз маблағларини фойдали тарзда жойлаштиришлари учун уларга тенг шарт-шароитлар яратиб бериш;
- бозорда тузиладиган битимларнинг ихтиёрийлиги;
- эркин рақобат йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш;
- нархларни реал таркиб топадиган талаб ва таклиф асосида белгилаш;
- бозор тўғрисидаги қонун ҳужжатларига унинг барча қатнашчилари томонидан риоя этиши;
- биржа ва биржадан ташқари операциялар, котировкалар, эмитентлар-нинг молиявий ҳолати тўғрисидаги ахборот ошкор этилишининг шартлиги;
- ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошираётган барча инвесторлар ва эмитентлар учун бозордан фойдаланиш мумкинлиги;
- молиявий инструментлар (қимматли қоғозлар) ва уларнинг эмитентларига доир ахборотнинг тўла ошкор этилишини, ошкораликни ва бу ахборотдан барча қатнашчилар фойдалана олишини таъминлаш;
- инвесторлар ва эмитентларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш;
- бозорда товламачилик ва бошқа ноқонуний фаолиятни тақиқлаш ҳамда таъқиб қилиш.
Молия ва қимматли қоғозлар бозори фаолият кўрсатишининг асосий тамойилларига риоя этилиши давлатнинг тартибга солишга оид чора-тадбирлари билан бирга фонд биржалари ва бозор қатнашчиларининг бирлашмалари (уюшмалари) ишлаб чиққан қоидаларини уйғунлаштириш асосида таъминланади.
Саволлар
1. Иқтисодиёт ва бозорнинг мазмуни нимадан иборат?
2. Молия бозорининг мазмуни нимадан иборат?
3. Молия бозорининг қандай сегментларини биласиз?
4. Молия бозорида ресурслар ҳаракати қайси омилларга боғлиқ?
5. Эффектив молия бозори нима учун керак?
6. Молия бозорини қандай атрибутлари бор?
7. Молия бозори қуввати потенциали нима?
8. Молия бозорининг бозор муносабатлари тизимидаги аҳамияти қайси вазифалар билан белгиланади?
9. 1.1.1 расмдаги моделнинг мазмуни нимадан иборат?
10. 1.1.2 расмдари моделнинг мазмуни нимадан иборат?
11. 1.1.3 расмдари моделнинг мазмуни нимадан иборат?
12. 1.1.4 расмдари моделнинг мазмуни нимадан иборат?
13. Молия бозори функциялари нимадан иборат?
14. Молия бозори вазифалари нимадан иборат?
15. Молия бозорининг қандай ролларини биласиз?
16. Молия бозорининг қандай тамойилларини биласиз?
Топшириқлар
1. Молия бозорини 1-чи, 2-чи ва 3-чи иловалардаги маълумотлар асосида иқтисодиёт ривожини белгилашини тавсифланг.
2. Молия бозори, иқтисодий ўсиш ва инвестицияларнинг ўзаро боғлиқлигини 1-чи, 2-чи ва 3-чи иловалардаги маълумотлар асосида ўрганинг.
3. Терминлар луғатини тузинг.
2. Молия бозорининг тузилмаси, таркибий қисмлари ва қатнашчилари
Молия бозорининг мазмун-моҳияти ва ҳусусиятларидан келиб чиқиб, уни 1.2.1-чи расмда кўрсатилган модел ёрдамида ифодалаш мумкин. Ушбу модел олтита бир-бири билан узвий боғланган қуйидаги унсурлардан иборат: эмитент (Э), инвестор (И), профессионал (малакавий) қатнашчи (ПҚ), савдо тизимлари (СТ), молия бозорини тартиблаштирувчи регуляторлар, яъни давлат регулятори (ДР), нодавлат регуляторлар (НР). Бунда регуляторлар биргаликда молия бозорини мувозанатий тартиблаштириш асосида унинг барқарорлиги ва ҳавфсизлигини таъминлайди. Нодавлат регулятори сифатида одатда ўзини ўзи мувофиқлаштирувчи нотижорат институтлар тушунилади.
Расм.1.2.1. Молия бозорининг структуравий-функционал модели.
Ушбу моделда молия бозори қатнашчиларининг (унсурларининг) бир-биридан фарқли мақсадлари, вазифалари ва фаолият ҳусусиятлари асосида қуйидагиларни ифодалаш мумкин.
1. Унсурларни шартли равишда тўрт гуруҳга: савдо қатнашчилари, савдони ташкиллаширувчилар, регуляторлар ва информацион (рейтинг) агентликларга ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳга эмитентлар (молиявий инструментларни таклиф қилувчилар, сотувчилар), инвесторлар (молиявий инструментларга ресурсларини йўналтирувчилар, ҳаридорлар), профессионал қатнашчилар (инвестиция институтлари бўлмиш брокерлар, дилерлар, трейдерлар, андеррайтерлар; банклар; суғурта компаниялари; фондлар; холдинглар; молия-саноат гуруҳлари ва ҳ.к.) киради. Иккинчи гуруҳга савдони ташкиллаштирувчи институтлар (биржалар, электрон савдо тизимлари, чакана савдо марказлари, фонд дўконлари, валюта алмаштириш шаҳобчалари, маҳсус аукционлар, тармоқланган маркетингли савдо тизими ва ҳ.к.) киради. Учинчи гуруҳга ДР ва НР киради (ҳозирда халқаро регулятив функцияга эга институтларни ҳам назарда тутиш лозим). Тўртинчи гуруҳга молия бозорини таҳлил қилиб, унинг қатнашчилари, молиявий инструментларнинг ва умуман бозорнинг сифат кўрсаткичларини ошкор этиб, реклама қилиб, белгилаб борувчи аҳборот ташкилотлари киради. Ушбу гуруҳ институтларини молия бозорининг профессионал қатнашчилари қаторига қўшиш мумкин, лекин улар фаолиятларини юритиш учун молия бозори регуляторидан руҳсат олмайдилар, фақат аккредитацияланадилар.
2. Унсурлар молия бозорида бир-бири билан савдо тизимисиз тўғридан-тўғри ва профессионал қатнашчилар ёрдамида ўзаро муносабатларда бўлиши мумкин. Яъни Э ва И, И ва ПҚ, Э ва ПҚ жуфтликлар бўйича муносабатда бўладилар.
3. Унсурлар молия бозорида фақат савдо тизими орқали ўзаро муносабатларда бўладилар. Яъни, Э, СТ, И; Э, СТ, ПҚ; И, СТ, ПҚ; ПҚ, СТ, ПҚ; учликлари бўйича муносабатларда бўлишлари мумкин. Бунда биринчи ва иккинчи учликлар бирламчи бозор муносабатларини, оҳирги икки жуфтлик эса иккиламчи (спекулятив) бозор муносабатларини англатади.
4. Унсурлар бешлиги (яъни НР, Э, И, ПҚ, СТ) ўзини ўзи мувофиқлаштириш механизми тизимини англатади.
5. Унсурлар олтилиги (яъни ДР, Э, И, ПҚ, СТ, НР) давлат ўзини ўзи мувофиқлаштириш механизми тизимини англатади.
Саволлар
1. Молия бозори қандай тузилишга эга?
2. 1.2.1 рамдаги моделда молия бозори унсурларини (қатнашчиларини) қандай ифодалаш мумкин?
3. Молия бозори инфратузилмаси ва унинг таркибий қисмлари (функционал ва институционал) 1.2.1 расмдаги модел асосида қандай ифодаланади?
Топшириқлар
1. Молия бозори тузилмавий моделини тушунтиринг.
2. Функционал ва институционал тузилмаларини тушунтиринг.
3. Терминлар бўйича луғат тузинг.
3. Молия бозори таснифи ва турлари тавсифи
Замонавий молия бозори кўп қирралилиги билан иқтисодиётда алоҳида ўринга эга. Қирраларини идрок этиш учун уни таснифлаш катта аҳамиятга эга. Чунки таснифлаш у ҳақдаги тушунчаларни ўзаро боғлиқлигини, унинг ҳоссалари ва ҳусусиятларини, уни ташкилий асосларини, ундаги жараёнлар ва қонуниятларни иқтисодиёт билан боғлиқлигини чуқурроқ очиб беришга ва тушунишга ҳизмат қилади.
Ушбу бобнинг 1.1 ва 1.2 параграфларида айтилганлардан келиб чиққан ҳолда молия бозорини қуйидаги белгилар асосида таснифлаш ва тавсифлаш мумкин.
1. Таркиби бўйича (1.1.3-расмга қаралсин):
- ҚМАБ – қисқа муддатли (1 йилгача) монетизациялашган молиявий активлар (қимматли қоғозлардан ташқари) бозори;
- УМАБ – ўрта (1-5 йилгача) ва узоқ (5 йилдан ортиқ, одатда 30 йилгача) муддатли монетизациялашган молиявий активлар бозори;
- ҚМҚБ – ҚМАБга мос қисқа муддатли қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари бозори;
- УМҚБ – УМАБга мос ўрта ва узоқ муддатли қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари бозори;
- ББ – қимматли қоғозларнинг биржа бозори.
Таъкидлаш жоизки, молия бозорининг ҚМАБ ва УМАБ қисмларида молия институтларига оид пул, валюта, кредит воситалари ва суғурта инструментлар муомалада бўлади.
2. Сегментлари бўйича:
- пул-кредит (банк ва бошқа кредит, лизинг ташкилотлари капиталлари) бозори;
- қимматли қоғозлар (фонд, капиталлар) бозори;
- валюта ва унга тенглаштирилган авуарлар (қимматбаҳо металлар, камёб элементлар, санъат асарлари ва ҳ.к.) бозори;
- суғурта ва пенсия фондлари бозори, лотерея ўйинлари инструментлари.
3. Муддатлилиги бўйича:
- қисқа муддатли операциялар бозори (1 йилгача);
- ўрта муддатли операциялар (1 йилдан 5 йилгача);
- узоқ муддатли операциялар (5 йилдан ортиқ, одатда то 30 йилгача).
4. Молиявий инструментларнинг эмитентлари бўйича:
- давлатнинг (Марказий банк, молия вазирлиги, ғазна кабилар) молиявий инструментлари бозори;
- маҳаллий хокимият органларининг (муниципалитет, мэрия, хокимият) молиявий инструментлари;
- корпоратив молиявий инструментлар (компаниялар, фирмаларники);
- молия институтларининг (банклар, суғурта ва кредит ташкилотлари, инвестиция институтлари, фондлар) молиявий инструментлари;
- лотерея ўйинлари инструментлари (булар молиявий инструментлар бўлиб, қимматли қоғозлар ҳисобланмайди).
5. Тартиблаштириш (мувофиқлаштириш ва назорат қилиш) усули бўйича:
- тартиблашган бозор;
- тартиблашмаган (ёки “кўча”) бозор.
Таъкидлаш жоизки, уларнинг ҳар бирида ҳам барча операциялар қонуний тарзда регламентлаштирилган ва меъёрлаштирилган бўлади.
6. Қатнашчиларнинг манфаатларини таъминланганлиги характер бўйича:
- эмитентларнинг манфаатларига йўналтирилган бозор;
- инвесторлар манфаатларига йўналтирилган бозор;
- профессионал институтлар манфаатларига йўналтирилган бозор.
7. Молиявий инструментларни етказиш характери бўйича:
- спот (кассавий) бозори, унда ҳаридор ва сотувчи ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоб 1-3 кун ичида тўғридан тўғри (яъни “тўлов асосида етказиш” тамойили асосида) амалга оширилади;
- муддатли бозор, унда ҳисоб-китоб операцияси шартномада (одатда, деривативларнинг параметрлари бўйича) белгиланган муддатда бажарилади.
8. Масштаби бўйича:
- миллий бозор (мамлакат ичида фаолият кўрсативчи);
- регионал (ҳудудий, территориал) бозор (масалан, евробозор, ЕврАзЭС бозори);
- молиявий глобаллашган жаҳон (халқаро) бозори.
9. Товар ҳусусияти бўйича:
- пул ва пул асосли инструментлар (валютлар, СДР4, ссдуда, кредит, банк карточкалари, лотереялар ва ҳ.к.) бозори;
- суғурта инструментлари (полислар) бозори;
- базавий қимматли қоғозлар (акция ва облигациялар, сертификатлар ва ҳ.к.), яъни улуш ва қарз муносабатларига асосланган қоғозлар, бозори;
- қимматли қоғозларнинг ҳосилалари (деривативлар: опцион, фьючерс, своп, форвард, депозитар тилҳатлар, депозитар акциялар) бозори.
10. Инфратузилма бўйича:
- функционал тузилмаси, бозорни (сегментлари, турларини) ўз функцияларини бажариши;
- институционал (операцион) тузилмаси, бозор қатнашчиларининг фаолият турларини амалга ошириши.
11. Молия бозоринин энг катта сегменти бўлган қимматли қоғозлар бозорини юқоридаги белгиларга қўшимча тарзда қуйидагича таснифлаш мумкин.
11.1. Тури бўйича:
- бирламчи бозор, унда, одатда, бир йил ичида эмиссия қилинган қоғозлар эмитент томонидан тўғридан тўғри ёки воситачи ёрдамида биринчи инвесторлар ўртасида белгиланган тартибда ва шартларда жойлаштирилади;
- иккиламчи (спекулятив) бозор, унда қоғозлар чекланмаган муддат ичида инвесторлар ўртасида чекланмаган маротаба бозор конъюнктурасига боғлиқ ҳолда қайта-қайта олди-сотиси амалга оширилади.
11.2. Қатнашиш хуқуқини чекланганлиги бўйича:
- олдиндан белгиланган қатнашчилар ва (ёки) қимматли қоғозларга руҳсат берилган бозор;
- очиқ бозор, унда қатнашчилар иштирокига ва қимматли қоғозлар турларига ҳеч қандай чеклашлар қўйилмайди.
11.3. Ҳизмат кўрсатиш ҳусусияти бўйича:
- ҚМАБга ҳизмат кўрсатувчи қимматли қоғозлар бозори;
- УМАБга ҳизмат кўрсатувчи қимматли қоғозлар бозори.
11.4. Давомийлиги бўйича:
- маълум бир даврларда чақириладиган бозорлар (call markets);
- узлуксиз фаолият кўрсатувчи бозорлар (continuous markets).
11.5. Категорияси бўйича:
- учинчи бозор (third market), унда биржа листингига кирилилган қимматли қоғозлар белгиланмаган вақтда биржада ёки биржадан ташқари савдода олди-сотти қилинади;
- тўртинчи бозор (fourth market), унда институционал инвесторлар қимматли қоғозларни биржасиз ва воситачиларсиз ўзаро тўғридан тўғри савдосини амалга оширадилар. АҚШда бундай бозор компьютерлаштирилган, масалан, POSIT и Crossing Network савдо тизимлари ёрдамида.
11.6. Савдо мақсадлари бўйича:
- «Буқалар» бозори, унда воситачилар қимматли қоғозлар курсини биржада руҳсат этилган доирада оширилиши ҳисобига спекулятив ўйинни амалга оширадилар;
- «Айиқлар» бозори, унда воситачилар қимматли қоғозлар курсини биржада руҳсат этилган доирада пасайтириш ҳисобига спекулятив ўйинни амалга оширадилар;
- «Қуёнлар» бозори («Кўча бозори» ҳам деб юритилади), унда юқори рискли биржа листингига киритилмаган қимматли қоғозлар билан боғлиқ биржадан ташқари операциялар бажарилади.
11.7. Қимматли қоғозлар бозори қимматли қоғозларнинг ҳар бир тури бўйича ҳам алоҳида таснифланиши мумкин.
Таъкидлаш жоизки, ушбу тасниф шартлидир, ниҳоясига етмаган, чунки молия бозорининг узлуксиз ривожланиши муносабати билан бу тасниф тўлдирилади ва такомиллаштирилади.
Саволлар
1. Молия бозорини таснифлаш нима учун зарур?
2. Молия бозорини қайси белгилар бўйича таснифлаш мумкин?
Топшириқлар
1. Таснифлаш белгиларини кенгроқ талқин қилинг.
2. Терминлар луғатини тузинг.
4. Молия бозорида амалга ошириладиган битишув ва операциялар мазмуни ва турлари
Молия бозорида барча ҳатти-ҳаракатлар меъёрланган битишув (шартнома) ва улар негизидаги операциялар билан белгиланади5.
Молиявий битишув – одатда икки тарафнинг молиявий инструмент бўйича мулкий хуқуқни ўтиши ёки молиявий ҳизмат кўрсатиш тўғрисидаги иҳтиёрий келишуви бўлиб, ўзида тарафларнинг келишилган предмет (матлаб) бўйича хуқуқлари, мажбуриятлари, жавобгарликлари, ўзаро ҳисоб-китоб шартлари, бажариш муддатлари ва бошқа қўшимча шартларни ифодалйдиган юридик хужжат.
Молиявий битишув предмети доирасида қуйидаги операцияларни амалга ошириш учун асос бўлиши мумкин: сотиш ва сотиб олиш, мулкка эгалик ҳуқуқини бериш, ҳизмат кўрсатиш ва ҳ.к.
Шартнома бўйича молиявий инструмент билан боғлиқ операция ёки ҳизмат – бу тарафларнинг келишуви асосида белгиланган тартибда бажарадиган ҳатти-ҳаракатлари кетма-кетлиги мажмуаси.
Битишувни қуйидаги жиҳатлар (аспектлар) нуқтаи назаридан кўриш мумкин: ташкилий-техник, иқтисодий, хуқуқий ва ижтимоий-этик.
Шартномада қуйидагилар бўлиши лозим:
- шартноманинг номи, номери, санаси, тузилиш жойи;
- шартнома тарафларининг номи, уни тузишга масъул шахслар ва асос;
- шартнома предмети ва объекти;
- иқтисодий параметрлар (объект сони, ҳажми, нарҳи ва бошқа кўрсаткичлари);
- шартномани бажариш муддати, ўзаро ҳисоб-китоб шарти, муддати ва шакли;
- тарафларнинг хуқуқ ва мажбуриятлари, шартномани бажармаслик ёки белгиланганидек бажарилмаслиги учун жавобгарлик;
- алоҳида ва қўшимча шартлар;
- тарафларнинг юридик адреслари, реквизитлари ва муҳрлари билан тасдиқланган имзолари.
Шартнома юридик тасдиқ ёки ҳулосага эга бўлиши шарт. Маълум ҳолатларда нотариал тасдиқланиши мумкин.
Ўзаро шартномалар тўғридан-тўғри ёки воситачи орқали тузилиши мумкин.
Шартномаларда қуйидаги операциялар назарда тутилиши мумкин: биржавий, нобиржавий, улгуржи, чакана, йирик, майда, ички, ташқи, кассавий, муддатли, тўлиқ, бўлинган, мартта кўпайтирилган, оддий, мураккаб, тезкор, муддати чўзилган, узоқ муддатли, боғлиқ, бир маротабалик, қарама-қарши, тўғридан-тўғри, тескари, ёрдамчи ва ҳ.к6.
Шартномалар фаолият (ҳизмат) турлари, мақсадлари, молиявий инструментлар бўйича фарқланиши мумкин.
Ҳар бир операция қонунчиликда белгиланган тартибда, муддатда, ҳажмда ва нарҳда бажариладиган мақсадли ҳатти-ҳаракатларнинг маълум кетма-кетлиги (меъёрланган алгоритми) тўпламидан иборат бўлади.
Операцияни бажариш алгоритми – бу мақсадга эришиш борасидаги тартибли ҳатти-ҳаракатларнинг кетма-кетлиги.
Шартномани бажариш алгоритми – бу шартноманинг мақсадига эришиш бўйича тарафларнинг бажарадиган операцияларининг меъёрланган тартиби.
Саволлар
1. Битишув ва операция тушунчаларининг мазмуни нима?
2. Шартноманинг қайси жиҳатларини биласиз?
3. Шартнома қандай қисмлардан иборат?
Топшириқлар
1. Шартнома лойиҳасини тузинг.
2. Битишувнинг юридик конструкциясини ифодаланг.
3. Битишувнинг иқтисодий мазмунини тушунтириг.
4. Терминлар луғатини тузинг.
5. Молия бозорининг иқтисодий модели
Ушбу бобнинг 1.1 параграфида айтилганлардан келиб чиқиб, молия бозорининг иқтисодий моделини ифодалаш мумкин. Ушбу модел математик шаклда экзоген (кирувчи) ва эндоген (чиқувчи) ўзгарувчилар (параметрлар) боғлиқлигини, яъни экзоген параметрларнинг (А) эндоген параметрларга (В) таъсирини, ифодалайди7.
Молия бозори конъюнктураси молия инструментлари бўйича талаб ва таклифдан шаклланади.
Молия инструментига (МИ) талаб Qd унинг бозор нарҳи (курси) Pa ва жамғармалар ҳажмига S ҳамда инфляцияни ҳисобга олувчи даромад ставкасига r боғлиқ, яъни
Qd =D(Pa, S, r) (1)
Таклиф эса Qs молия инструментининг бозор нарҳи Pa ва даромад ставкасига r ҳамда талаб қилинадиган инвестиция ҳажмига I боғлиқ, яъни
Qs =S(Pa, I, r) (2)
Бунда Pa икки омил билан белгиланади: талаб ва таклиф нисбати; МИ бўйича капитализацияланган даромад ҳажми. Ўз навбатида, даромад ставкаси r қуйидагиларга боғлиқ: даромаднинг реал ставкаси R ва инфляция даражаси; даромад ҳисобланадиган муддатлар сони n.
Бозор нарҳи (курси) Pa талаб ва таклиф мувозанати сари ўзгаради, яъни:
Qs = Qd (3)
Достарыңызбен бөлісу: |