Компонент бўйича муҳимликни белгилашда ёндашувлар
Консерватив ёндашув бўйича гуруҳлар бўйича умумий муҳимлик даражаси 5 млн. сўм 5 та компонентга оддий арифметик тақсимлаш йўли билан тақсимланади. Бизнинг мисолимизга мувофиқ шўъба корхоналар ҳажм жиҳатдан тенг бўлганлиги муносабати билан уларнинг хар бирига муҳимлик даражасини 1 млн. сўм қилиб белгилаймиз. Агар биз ўрганаётган компонентлар ҳажм жиҳатдан хар хил бўлганда ҳам гуруҳ учун умумий муҳимлик даражаси 5 млн. сўмни ташкил етган бўлар еди, аммо уни компонентларга тақсимлаш ҳар бир компонентнинг салмоғига мутаносиб равишда тақсимланар еди.
Компонентлар бўйича муҳимлик даражасини 5 млн. сўм миқдорида белгиланиши (яъни гуруҳлар учун умумий муҳимлик даражасига тенг миқдорда, белгиланиши), хатоликларни аниқланмаслик рискини ошишига олиб келади.
600-сонли АХС асосан филиаллар бўйича муҳимлик даражаси белгиланган иккита қиймат оралиғида белгилаш тавсия сифатида келтирилган, унда филиаллар, шўъба корхоналар ва бўлинмалар учун муҳимлик даражаси қандай аниқланиши бўйича аниқ қўлланма(йўлланма) мавжуд емас.
Бундай ҳолатларда кўпгина компаниялар томонидан “енг яхши амалиёт”дан фойдаланилади. “Енг яхши амалиёт(Бест праcтиcе)” – моҳияти шундан иборатки, ҳар қандай фаолиятда мақсадга еришишнинг оптимал йўллари мавжуддир. “Енг яхши амалиёт” ғояси Фредрик Тейлор томнидан 1914 йилда шакллантирилиб: “хар қандай ҳолатларда фойдаланиладиган турли туман методлар ичида бир метод қолганларидан тез ва самарали ишлайди”-деб таъкидлаган.
“Енг яхши амалиёт”га мувофиқ “компонентлар бўйича максимал умумй муҳимлик” (КМУМ) (Махимум Аггрегате Cомпонент Материалитй) методидан амалиётда АҚШдаги йирик ташкилотлар кенг фойдаланиладилар. МҲХС, БҲУС (Бухгалтерия ҳисобининг умумқабул қилинган стандартлари (ГААП, АҚШ)), АУС (Аудитнинг умумқабул қилинган стандартлари (ГААС, АҚШ)), АХС, ёки АЖҲНК (Акциядорлик жамиятларининг ҳисоботлари устидан назорат Кенгаши(ПCАОБ, АҚШ)) стандартларида бу метод хақида расмий маълумотлар акс етмаган. Юқорида санаб ўтилган стандартларнинг ҳеч бирида муҳимлик даражаси чегарасини қандай аниқланиши бўйича аниқ методика келтирилмаган. Масалан, АҚШ аудит стандартлари аудиторлик текшируви мақсади учун муҳимлик даражасини аниқлашда фойдаланиладиган омиллар келтирилган.
Юқорида келтирилган методни мисол билан кўриб чиқсак.
Қуйидаги жадвалда келтирилган маълумотдан кўриниб турибдики, компонент бўйича умумий муҳимлик мултипликатори, гуруҳ бўйича умумий муҳимлик даражасига нисбатан 1 млн. сўмдан 5 млн. сўм оралиғида белгиланиши мумкин. Бошқача сўз билан айтганда, ҳар бир шўъба корхона учун оптимал муҳимлик даражасини аниқлаш алгаритми мултипликатори аниқлашдан бошланади, яъни барча компанентлар бўйича муҳимлик даражасини гуруҳлар бўйича умумий муҳимлик даражасига нисбати йўли билан аниқланади.
Компонентлар бўйича муҳимлик даражасини аниқлаш жараёнида мултипликторни “енг яхши амалиёт”да келтирилган КМУМ жадвалидан фойдаланиш тавсия етилади.
Достарыңызбен бөлісу: |