Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет49/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   177
1- (1)

Кометалар (юнон. kometes узун сочли) – Қуёш системасидаги орбитаси ўта чўзилган эллипис шаклида бўлган ва Қуёшга яқинлашганида «боши» ва «думи» ярқираб кўринадиган осмон жисми. Комета бошининг марказий қисми комета ядроси дейилади ва унинг диаметри 0,5 – 20 км ни ташкил этади, массаси 1011 – 1019 кг бўлиб, мазкур ядро музлаган газлар ва чанг заррачаларининг қоришмасидан иборат массив муздан ташкил топгандир. Кометанинг думи Қуёш нурлари таъсирида ядродан учиб чиқувчи газ ва чанг заррачалари молекулалари (ионлари)дан ташкил топгандир.
Квазарлар (ингл. quasistellar radiosource – квазиюлдузли радио манба) – бурчак ўлчамлари жуда кичик космик объектлар. Галактикамиздан анча узоқда жойлашган кучли радионурланиш манбаи бўлиб, оптик диапазонда хира юлдузсимон кўринишга эга. Илк бор квазарлар 1960 йил радионурланиш манбаи сифатида топилган ва кейинчалик уларни 16т–18т кўринма катталикдаги оптик хира юлдуз эканлиги маълум бўлган. Тез орада квазарларнинг спектрал чизиқлари қизил чизиқларга кескин равишда силжиганлиги аниқланди. Масалан, 3С273 энг ёруғ квазар ҳисобланиб, унинг қизилга силжиши 0,158 га тенг, яъни биздан унгача бўлган масофа 630 мегапарсек (Галактикамиз ўлчами 30 килопарсек). Бугунга қадар 2000 га яқин квазарлар топилган. Квазарлар биздан катта космологик масофада жойлашиб, Коинот кенгайиши жараёнида қатнашадиган асосий объектлар ҳисобланади. Кейинги вақтда топилган квазарнинг қизилга силжиши 5,0 дан катта бўлиб, у биздан деярли нур тезлиги билан узоқлашиб бормоқда. Квазар электромагнит нурланиш спектри бўйича секундига 1045 – 1047 эрг энергия тарқатади. Афсуски, бундай кучли нурланиш механизми маълум эмас. Кўпчилик назариётчи физиклар фикрича: 1) бу – протогалактика газининг марказдаги ўта массив қора ўрага аккрецияси (сингиб кетиши) туфайли ажралаётган энергиядир; 2) Квазарлар Коинотнинг узоқ қисмида туғилаётган бўлажак «чақалоқ» галактикаларнинг ядролари ҳисобланади. Бу 2-фикр Ўзбекистон МУ Астрономия кафедрасида протогалактикаларнинг ночизиқли моделларини тузиш ва уларнинг гравитацион беқарорликларини топиш борасида аналитик ҳамда сонли ҳисоб-китоб усулларида кўрсатиб берилган. Энг узоқ квазарни Майданак баланд тоғ обсерваторияси Ўзбекистон ФА Астрономия институти ЎзМУ билан ҳамкорликда гравитацион линзаларни заряд йиғувчи матрицалар усули билан олиб борилаётган дастури ёрдамида кузатишмоқда.
(Салоҳиддин Нуриддинов).
Қора ўра» – гравитация (тортишиш) кучи таъсирида жисмнинг ўз маркази томон жуда катта тезликда сиқилиб бориши (гравитацион коллапс жараёни) натижасида вужудга келадиган коинотдаги объект. Кучли ташқи гравитацион майдонга эга. А. Эйнштейн назарияси бўйича «Қора ўра”нинг яқин атрофидаги жисмлар доимо ёпиқ бўлмаган эгри чизиқли орбита бўйлаб, И. Ньютон механикасига мувофиқ, узоқдаги жисмлар эса конус кесимларининг бири бўйлаб ҳаракат қилади. «Қора ўра», асосан, катта массали юлдузлар эволюциясининг энг охирги босқичида вужудга келади ва унинг мавжудлиги бевосита кузатилмайди, у кўринмайди. Бироқ «Қора ўра»лар зич қўшалоқ юлдузларнинг кўринмас компонентлари ҳам бўлиши мумкин. У ҳолда иккинчи юлдуздан «Қора ўра» га релятивистик (ёруғлик тезлигига яқин) тезликда тинимсиз ўтаётган газ оқими ўзидан рентген нурларини тарқатади. Қўшалоқ юлдуз ҳисобланган Оқ қуш Х-1 объекти шундай «Қора ўра»лардан биридир. «Қора ўра”нинг гравитацион модели немис олими К.Швацшильд номи билан боғланган гравитация тенгламалари асосида тузилади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет