Узкоммунхизмат” Агентлигининг 2014 й. «26» декабрдаги



бет5/13
Дата12.07.2016
өлшемі1.52 Mb.
#193371
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13

3-§. Шамоллатиш тизими


337. Шамоллатиш тизимидан фойдаланишга масъул шахслар уни чизмалар ва асли бўйича билишлари керак. Пудратчи уй-жойдан фойдаланиш ташкилоти ходимлари ва бинолардан фойдаланишга масъул шахслар шамоллатиш тизимидан фойдаланиш қоидаларини билишлари, ҳар куни таъмирлашлар дафтаридаги ёзувларни ўқиб чиқишлари ҳамда бажарилган ишларни ёзиб боришлари лозим

338. Шамоллатиш қурилмаларининг асосий носозликлаpига қуйидагилар киради:

ҳаво тортиш панжараларининг йўқлиги ёки борларинингсинганлиги;

панжара рамкаларининг йўқлиги ёҳуд мавжудларининг ёмон маҳкамланганлиги;

олиб қўйиладиган тик шлак-гипс қутиларнинг зичлиги бузилганлиги;

каналларга ғишт парчалари ва қурилиш қоришмаси тиқилиб қолганлиги (канал тортмаётганлигидан аниқланади); каналга тиқилиб қолган нарсалар пишиқ чилвирга боғланган 2 kg ли тарози тоши билан уриб чиқарилади ёки, агар панелларда йиғма каналлар бор бўлса, эгилувчан сим билан суриб чиқарилади; тиқилиб қолган катта нарсаларни чиқариб олиш учун девор ёҳуд панелнинг нарса тиқилган жойи тешилади ва кейин тешиклар беркитилади;

чордоқлардаги короблар ва қудуқлар (шахталар) зичлигинннг бузилиши (кўздан кечириб ҳамда короб чоклари бўйлаб силжитилаётган шам алангасининг оғишидан аниқланади); короблар ва қудуқларнинг бу нуқсонлари уларнинг қисмлари ҳамда учма-уч бирикиш жойларига гипс қоришмаси суртиш ёки шикастланган плиталарни алмаштириш йўли билан бартараф этилади;

чордоқдаги короблар орқали ўтиш учун қўйилган зиначали тахта кўприкчаларнинг носозлиги;

тортиш қудуқларидаги шиберлар ёки дроссел-клапанларнинг носозлиги ёҳуд йўқлиги; соз шиберлар ва дроссел- клапанлар бемалол очилиб-ёпилиши керак;

қудуқ тепасидаги соябон ёки дефлекторнинг носозлиги ёҳуд йўқлиги (бузилган ёки йуқ соябон ўрнига дефлектор ўрнатилиши лозим);

қудуқлар пардоз қатламининг носозлиги; улар ташқаридан намат, тўр, юпқа тахтачалар қоқиб, сувалади, ичкаридан эса суюқ гипс қоришмасида ҳўлланган намат ва унинг устидан тунука билан қопланади.

339. Шамоллатиш тизимини созлаш ҳаво алмашинуви катта бўлган хоналардаги жалюза панжараларини беркитиш йўли билан амалга оширилиши лозим, чунки ҳаво алмашинуви катта бўлиши натижасида бу хоналарнинг ўзи совиб кетади ва бошқа хоналарда) ҳаво алмашинуви камаяди. Тизим алоҳида каналлар бўйича, яъни энг аввал ҳавонинг тезлиги ушбу тизим учун энг катта бўлган пастки қаватнинг қудуққа энг яқин жойлашган каналлари ва энг охирида ҳаво энг секин тезликда ҳаракатланадиган юқори қаватнинг қудуқдан энг узоқда жойлашган каналлари созланиши керак. Тортиш панжараси кесимидаги ҳаво тезлиги парракли анемометрнинг кўрсатишларига ёки ана шу панжарага яқинлаштирилган шам алангасининг оғир даражасига қараб (ноаниқроқ) аниқланади. Уй хоналарининг шамоллатилиш даражасини созлашдан олдин ҳавонинг юқори даражада ҳаракатланишига олиб келувчи ҳамма сабаблар (дераза тирқишлар кўплиги, ойналари йўқлиги ва ҳоказо) бартараф қилиниши зарур.

340. Совуқ қаттиқ бўлганда уй хоналари ҳаддан ташқари совиб кетмаслиги учун шамоллатиш тизимини узиб қўйиш, жойлашуви ўзгарадиган шамоллатиш панжараларини беркитиш керак; ҳаво тортиш қудуқларидаги шиберлар ёки дроссел-клапанларни беркитиш тавсия этилмайди, акс ҳолда юқори қаватлар каналларидаги тортқилар ичкарига қулаши мумкин. Илиқ кунлар бошлангач, шамоллатиш тизимлари яна ишга туширилиши даркор.

341. Уйни таъмирлаш вақтида бартараф қилиниши керак бўлган шамоллатиш тизиминннг нуқсонлари рўйхати уни баҳорда кўздан кечириш асосида тузилади. Рўйхатни тузишда амалга оширмасдан тизимни таъмирлаш мумкин бўлмаган ёрдамчи ишларнннг ҳамма турлари ва ҳажми (дурадгорлик, суваш ва ғишт-тош териш ишлари) ҳисобга олинмоғи лозим. Одамлар заҳарланиши, ёнғин ва бошқа ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган жиддий носозликлар аниқланган заҳоти бартараф этилиши шарт.

342. Тортиш панжараларини қоғоз ва бошқа нарсалар билан беркитиш, шунингдек уларга кир қуритиш арқонларини боғлаш ман этилади.

343. Газ плиталари ўрнатилган кичик ҳажмли ошхонадаги ҳаво муҳитини яхшилаш учун хонадон мудкдорлари тортиш панжарасини олиб ташлаб, ўрнига электр токида ишлайдиган хонабоп вентиляторни ўрнатишлари мумкин


4-§. Сув ўтказгич ва оқова тармоғи тизими


344. Ичимлик суви таъминоти ва оқава сув корхоналари билан истеъмолчилар ўртасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-қарорининг 2-иловасига мувофиқ тасдиқланган “Истеъмолчиларга ичимлик суви таъминоти ва оқава сув хизматлари кўрсатиш қоидалари билан тартибга солинади.

345 Уй-жойнинг сув ўтказгич ва оқова тармоғи тизими квартиралардаги санитария техникаси асбобларига тоза совуқ сув узлуксиз берилиб туриши ҳамда ифлосланган сувнинг шаҳар оқова тармоғига оқизилишини таъминламоғи даркор.

346. Сув ўтказгичдан фойдаланиш шароитлари яхши бўлишини таъминлаш учун сув ўлчагич (водомер) ортидан ўрнатилган тармоқлар ва санитария техникаси асбоблари мунтазам кўздан кечирилади. Бунда қувурлар ва санитария техникаси асбоблари девор ҳамда пардеворларга пухта маҳкамланганлиги, сув олиш асбоблари пухта ўрнатилганлиги, улардан сув сизиб чиқмаслиги текширилади.

347. Ички сув ўказгич тармоқлари, арматуралари ва сув ўлчаш узелини қишга тайёрлашда сув сизиши бартараф этилади; қувурлар ва ускуналарнинг ишончсиз жойлари алмаштирилади ёки таъмирланади; ёзда фойдаланиш учун вақтинча ўрнатилган сув қувурлари узиб қўйилади; эшиклар ҳамда иситиш асбоблари тузатилади; сув босими баклари ва ҳовлидаги тармоқнинг музлаб қоладиган қисмлари иссиқ тутадиган нарса билан ўралади; қудуқларга иккинчи тахта қопқоқлар ўрнатилади ва улар шлак ёки қипиқ билан бостирилади. Уйдаги сув ўтказгич музлашининг олдини олиш мақсадида қувурлар, арматура ва санитария асбоблари ўрнатилган хоналар иситилади, агар уйдаги сув ўтказгичнинг айрим қисмлари совуқ хоналардан ўтган бўлса, бу қисмлар иссиқ тутадиган нарса билан ўралади.

348. Босимнннг пастлиги, тармоқдан сув сизиши, қувурларнинг ёрилганлиги, жўмракларнинг носозлиги сув ўтказгичнинг асосий нуқсонларидир

349. Бинонинг юқори қаватларида сув босими етарли эмаслигига сув кўп истеъмол қилиниши ва насос қурилмаларининг носозлиги (агар улар мазкур бинога ўрнатилган бўлса) оқибатида бош магистралда босимнинг камайиши сабаб бўлиши мумкин.

350. Сув олиш жўмраклари ва беркитиш мосламалари, қувурлар уланган жойларининг носозлиги ҳамда қувурлар эскирганлиги туфайли тармоқдан сув сизади.

351. Қишда хонанинг иситкичи носоз бўлганда қувурлардаги сув музлаб қолиши натижасида улар ёрилади. Вентил ва сув олиш жўмракларининг носозлиги кўп ҳолларда улар резбасининг узилиши ёки тиқмасининг эскириши оқибатида вужудга келади

352. Тармоқлар ва санитария техникаси асбоблари доимий равишда кўздан кечириб турилади. Бунда қуйидаги талабларга амал қилинади: чиқиш жойларидаги панжаралари олиб қўйилган ёки синган санитария техникаси асбобларидан фойдаланишга рухсат этилмайди; қувурлар ҳамда санитария техникаси асбоблари деворлар, пардеворлар ва полга пухта маҳкамланган бўлиши керак; тозалаш ҳамда текшириш тешикларининг қопқоқлари резина қистирмалар орқали болтлар ёрдамида ўрнатилиши, сифонларнинг тозалаш тешикларидаги тиқинлар эса яхшилаб бураб киргизилиши лозим; санитария техникаси асбобларининг қувурларга уланиш жойлари зич бўлмоғи даркор; қувурларнинг кенг оғизларидаги (раструб) шикастланган бирикиш жойлари махсус мосламалар билан пухта зичланиши ёки цемент қоришмаси билан беркитилиши зарур

353. Оқова тармоғининг асосий нуқсонлари қуйидагилардан иборат: оқова тармоғи қабул қилгичлари (раковина, унитаз, писсуар ва ҳоказо) нинг шикастланиши; ҳожатхоналардаги ювиш бакчасидан сув сизиши; сифонлар, тик қувурлар ҳамда шоҳобчаларнинг тиқилиб қолиши; ревизиялардан сув сизиши.

354. Оқова тармоқларининг қабул қилгичлари улардан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш натижасида шикастланади. Ювиш бакчаларининг носозлигига золотник клапани зич тегиб турмаслиги ёки шарсимон клапан тирсагининг созланиши бузилганлиги, шунингдек ювиш қувури бакчага зич бириктирилмаганлиги сабаб бўлади. Баъзи ҳолларда қалпоқ остидаги ва беркитиш жўмрагидаги резина ҳалқа узилиши натижасида ювиш бакчаси ишламай қолиши мумкин.

355. Сифонлар, тик қувурлар ва шоҳобчалар тиқилиб қолиши оқова қабул қилгичларидан ёмон фойдаланиш, шунингдек тармоғда эримайдиган қаттиқ чиқиндилар ташланиши туфайли юз беради

356. Бинонинг паст ёки ўрта қаватидаги хонада жойлашган асбоб тиқилиб қолганда тиқилиб қолган нарса олиб ташланмагунча юқори қаватлардаги асбоблардан фойдаланиш тўхтатилиши керак. Ҳовлидаги оқова тармоғи шикастланганда ёки тиқилиб қолганда сув ўтказгич узиб қўйилиши лозим. Бунда таъмирлаш ишларини бажариш учун санитария техннкаси асбобларидан фойдаланиш мумкин эмас. Хона ҳарорати 5º C градусдан пасайганда уй ичидаги оқова системаси узиб қўйилмоғи зарур. Олдини олиш мақсадида санитария техникаси асбоблари мунтазам тозалаб турилиши даркор

5-§. Томлардан сувнинг ичкаридан четлатилиши

357. Томлардан сувни ичкаридан четлатиш тизими ёмғир ва эригаи қор суви узлуксиз четлатиб турилишини таъминламоғи лозим. Бу тизимни кўздан кечиришда қуйидагиларга алоҳида эътибор берилиши керак:

нам ўтказмайдиган тўшаманннг сув қабул қилиш воронкасига туташтирилиш зичлиги ва сифати;

сув қабул қилиш воронкаларининг қопламаларга маҳкамланиш букирлиги;

қабул қилиш воронкалари панжараларининг ифлосланмаганлиги;

компенсаторлар (тик қувурнинг юқори қисмидаги иссиқдан узайиш кучларини камайтирувчи қурилмалар салниклари) нинг туғри ишлаши;

қувурлар учма-уч бирикиш жойларининг аҳволи ва зичлиги;

тик қувурлар ва тармоқлантирилган қувурларнинг пухта ҳамда тўғpи маҳкамланганлиги (ораёпмаларни қувурлар кесиб ўтган жойларга металл гилза ўрнатилган бўлиши лозим);

фалокат юз берганда сув чиқариб юбориладиган найчанинг ички сув четлатиш тик қувурига тўғри бириктирилганлиги ҳамда чордоқ зинасида ва ташқи девор орқали чиқариш жойида тик қувур совуқ ўтмайдиган қилинганлиги;

сув қабул қилиш воронкалари ва очиқ чиқариш қувурларида муз қатқалоғи йўқлиги;

сув четлатиш новлари ва йўлакларининг аҳволи

358. Ички сув четлатиш тизимларининг сув қабул қилиш воронкаларини кир ва чангдан тозалаш учун аввал қалпоғи олинади ва қабул панжараси ювиб тозалангандан сўнг жойига ўрнатилади

359. Совуқ тушмасдан олдин ва қop эриб бўлгандан сўнг ички сув четлатиш тизимлари тик қувурларининг юқориги қисмлари томда туриб, узун таёққа маҳкамланган симчўтка ёрдамида, пастки қисмлари эса ревизиялар орқали тозаланиши керак

360. Компенсаторлар яхши ишлаши учун уларнинг салник тиқмалари ҳар йили алмаштирилиши зарур

361. Ички сув четлаткичнинг чиқиш жойи очиқ бўлган уйларда қишда эриган қop суви оқова тармоғига оқизилиши таъминланиши зарур. Қувурлар цоколнинг девор панелига туташган жойлар совуқ ўтказмайдиган қилиниши, чиқиш қувурларининг бош қисмлари рўпарасида бетон новлар қурилиши керак. Ички сув четлатиш тизимларининг аҳволи назорат қилинишини уй-жойни бошқарувчи ташкилоти таъминламоғи лозим

362. Гидравлик эшик (затвор) баҳор ва кузда тозаланиши ҳамда ювилиши зарур

363. Сув қабул қилиш воронкаларига бирон-бир жихозни маҳкамлаш тақиқланади

364. Нам ўтказмайдиган тўшаманинг сув қабул қилиш воронкаларига туташиш жойлари қуруқ ва илиқ пайтда таъмирланиши керак.

365. Чордоқсиз томларда сув қабул қилиш воронкаси жойидаги совуқ ўтказмайдиган қатлам намиқганда бу қатламни очиш, қуритиш ёки янгиси билан алмаштириш, сув ўтказмайдиган тўшамани тиклаш даркор

366. Янги қурилган уй-жойнинг ёки унинг томи мукамал таъмирлангандан кейин ички сув таъминоти тизимини фойдаланишга қобул қилишда тармоқ оқава сув билан тўлдириб синаб кўрилиши зарур. Синов муддати 10 мин, бунда сувни беҳуда оқишига йўл қўйилмайди. Синов натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади.






Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет