“ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР” ФАНИНИНГ
МУТАХАССИСЛИККА КИРИШ. ФЕКАЛ-ОРАЛ ЙЎЛ БИЛАН ЮҚАДИГАН ВИРУСЛИ ГЕПАТИТЛАР (А, Е) МАВЗУСИ БЎЙИЧА
Вазиятли масалалар:
1-масала.
Бемор 20 ёшда, касалликнинг 5-куни шифокорга мурожаат қилиб келди. Беморни касалликнинг 1-кунидан тана ҳароратининг кўтарилиши, ҳолсизлик, дармонсизлик, томоқда қирилиш, йўтал безовта қилади. Бемор мустақил равишда аспирин, анальгин қабул қилган. Касалликнинг 4-куни эпигастрал соҳада оғирлик, кўнгил айниш, кескин иштаҳа пасайиши, тўқ рангда сийдик ажралиши пайдо бўлган. Объектив: бемор ланж, териси оқарган, склера ва оғиз бўшлиғи шиллиқ пардаси бироз сарғайган. Пальпацияда жигар қовурға равоғидан 1 см пастда. Пульс 1 дақиқада 64 марта, АҚБ – 100/60 мм сим.уст. Бемор ётоқхонада яшайди, хонада 4 киши яшайди.
-
Беморга тахминий ташхис қўйинг?
-
УАШ тактикаси?
№
|
Жавоблар
|
1.
|
ВГА, ўткир сариқлик шакли, ўрта оғир кечиши.
|
2.
|
Беморни юқумли касалликлар шифохонасига йўлланма билан юбориш.
|
2-масала.
Бемор К., 64 ёшда, клиникага касалликнинг 16-куни қуйидаги шикоятлар билан келди: ҳолсизлик, уйқу бузилиши, иштаҳа пасайиши, кўнгил айниш. Касаллик дармонсизлик, кучайиб борувчи ҳолсизлик, иштаҳа йўқолиши, кўнгил айниши, ўнг қовурға остида тўмтоқ оғриқлар билан секин-аста ривожланган. Касалликнинг 12-куни бемор сийдик рангининг тўқлиги, склера сарғайиши ва терида қичишиш пайдо бўлганини пайқаган.
Объектив: бемор адинамик, ланж, тери қоплами ва склерада сариқлик, тери ва инъекция соҳаларида қон қуйилишлар, бўйни ва кўкрагида уртикар элементлар бор. Пульс 1 дақиқада 58 марта, қониқарли тўлиқликда. Юрак тонлари бўғиқлашган. АҚБ 95/65 мм сим.уст. Тили нам, караш билан қопланган. Қорни бироз шишган. Жигари +1,0+2,0+2,5 см, эластик, таъсирчан. Талоқ +0,5 см, оғриқсиз. Сийдиги тўқлашган, ахлати рангсиз. Умумий билирубин – 125 мкмоль/л, боғланган билирубин – 80 мкмоль/л, боғланмаган билирубин – 40 мкмоль/л, АлАт – 4,2 ммоль/мл/ч, АсАт – 1,2 ммоль/мл/ч; тимол синамаси – 14 бирлик, сулема синамаси – 1,5 мл, протромбин индекси – 60%. Анамнезидан маълум бўлдики, 4 ой олдин жарроҳлик амалиёти ўтказилган ва қон қуйилган.
-
Беморга тахминий ташхис қўйинг?
-
УАШ тактикаси.
-
Клиник ташхис қўйиш учун қандай қўшимча текшириш усуллари ўтказиш лозим?
№
|
Жавоблар
|
1.
|
Вирусли гепатит В.
|
2.
|
Беморни юқумли касалликлар шифохонасига йўлланма билан юбориш.
|
3.
|
Қонда HBsAg ва HBV маркерларини аниқлаш.
|
3-масала.
Бемор И., 15 ёшда, касаллик ўткир бошланган, 3 кун давомида тана ҳарорати 39,5°С даражада бўлган. Томоғида оғриқ, ўнг қовурға остида оғирлик, йирик бўғимларида оғриқ.
Кўрикда: бемор ланж, тери қоплами оқарган, склераси иктерик, бўйин, орқа бўйин лимфа тугунлари бодом ўлчамида катталашган, енгил оғриқли. Тили қуруқ, кир рангли караш билан қопланган, томоғи шишган, бодомча безлари катталашган ва оқимтир-сарғиш рангли парда билан қопланган, шпател билан осон кўчади. Жигари +2,0 см катталашган, талоғи +4,0 см катталашган. Умумий қон таҳлилида лейкоцитлар – 15,0*109/л, лейкоформула чапга силжиган, моноцитоз – 22%, атипик мононуклеарлар – 12 %, ЭЧТ – 30 мм/с.
-
Беморга тахминий ташхис қўйинг?
-
УАШ тактикаси.
№
|
Жавоблар
|
1.
|
Инфекцион мононуклеоз.
|
2.
|
Беморни юқумли касалликлар шифохонасига йўлланма билан юбориш.
|
4-масала.
Бемор К., 16 ёшда, лицей ўқувчиси. Касаллик 7 кун олдин қувватсизлик, лоҳаслик, бош оғриғи, тана ҳароратининг кўтарилиши (38°С) билан бошланган. Участка врачи ЎРВИ ташҳисини қўйиб, уйда даво буюрган. Касалликнинг 3-куни иситмаси тушган, сийдик ранги ўзгарган. Кейинчалик атрофдагилар беморнинг кўзи ва терисида сариқлик кўрганлар.
Объектив: тери қопламлари ва кўз склералари иктерик (++). Юрак тонлари бўғиқлашган, пульс минутига 64 та, АҚБ 100/60 мм.сим.уст., тили оқиш-кулранг караш билан қопланган. Қорни юмшоқ, ўнг қовурға остида оғриқли. Жигар қовурға равоғидан 3 см. пастда, қаттиқлашган, сезгир. Талоқ катталашмаган. Пешоб – «пиво» рангида. Нажаси ахолик.
Тахминий ташҳис қўйинг?
Қандай лаборатор текширувлар сизга ташҳис қўйишга ёрдам беради?
Қайси касалликлар билан таққослаш керак?
№
|
Жавоблар
|
1.
|
ВГА, сариқлик шакли, авж олиш даври.
|
2.
|
Вирусли гепатит А маркерларини аниқлаш (РНК-HAV, анти-HAV IgM); қонда билирубин фракцияларини, жигар-ҳужайра ферментларини (АлАТ, АсАТ) аниқлаш; умумий қон, сийдик, ахлат таҳлили.
|
3.
|
Жигар усти ва жигар ости сариқликлари, безгак, сариқ иситма.
|
5-масала
Бемор М., 39 ёшда. Касалликнинг 12-куни мурожаат қилди.
Шикоятлари: кескин қувватсизлик, кўнгил айниши, қайта кусиш, тери ва склерасининг сариқлигига. Касалликнинг биринчи 10 кунида ҳолсизлик, иштаҳанинг пасайиши, кўнгил айниши, қусиш кузатилган. Тана ҳарорати субфебрил даражада бўлган.
Объектив: тери қопламлари ва склераси иктерик (++++). Ўпкада везикуляр нафас. Юрак тонлари бироз бўғиқ. Тили караш билан қопланган. Жигар қовурға остидан +4 см. чиққан, қаттиқлашган. Талоқ катталашган.
Анамнезида: 2 ой олдин яра касаллиги туфайли, қон йўқотганлиги сабабли унга қон қуйилган.
-
Сизнинг тахминий ташҳисингиз?
-
Қандай лаборатор текширувлар сизга ташҳис қўйишга ёрдам беради?
-
Қайси касалликлар билан қиёсий таққослаш керак?
№
|
Жавоблар
|
1.
|
ВГВ, сариқлик шакли, авж олиш даври.
|
2.
|
Умумий қон, сийдик, ахлат таҳлили.
Қонда билирубин фракцияларини, жигар-ҳужайра ферментларини (АлАТ, АсАТ ВГВ), маркерларини аниқлаш: (HBsAg ва анти-HBs IgM, HBeAg ва анти-HBe IgM, Анти-HBcor IgM, ДНК-полимераза, ДНК-HBV); ВГС маркерларини аниқлаш: (РНК-HCV, HCVга антитаначалар).
|
3.
|
Жигар усти ва жигар ости сариқликлари, безгак, сариқ иситма, инфекцион мононуклеоз билан.
|
Масала № 6. Бемор Р., 27 ёшда, касалликнинг 15-куни касалхонага қуйидаги шикоятлар билан мурожаат қилди: кучли ҳолсизлик, доимий кўнгил айниш, қусиш – кунига 3-4 матра, бош айланиши, “кўз олдида нишонлар”, сийдик рангининг тўқ рангдалиги. Анамнезада – 3 ой олдин туғган, эмизикли. Касаллик аста-секин ҳолсизликнинг кучайиши, иштаҳа пасайиши билан бошланган. Касалхонага мурожаат қилишдан 3 кун олдин сийдик рангининг тўқ рангга кирганини сезган, кўнгил айниш, қусиш пайдо бўлган.
Объектив кўрганда: жуда ҳолсиз, саволларга хохламай жавоб беради, тана ҳарорати меъёрда. Тери қоплами иктерик +++. Инъекция соҳаларида кўкаришлар. Тили қуруқ, қалин оқ караш билан қопланган. Ўпкаларида везикуляр нафас эшитилади. Юрак тонлари бўғиқлашган. Пульс минутига 100 зарба, ритмик. Қорни пальпацияда юмшоқ, ўнг қовурға остида сезгирлик кучайган. Жигар қовурға равоғи остидан 0,5-1,0-1,0 см пастда. Талоқ пайпасланмайди. Сийдиги тўқ рангда. Ичи 2 кундан бери келмаган.
Лаборатор текширув натижалари. Умумий қон таҳлили: гемоглобин – 110 г/л; эритроцитлар – 4,0х1012/л; ранг кўрсаткичи – 0,9; лейкоцитлар – 4,5х109/л, т/я – 2%, с/я – 57%, эоз. – 2%, лимф. – 33%, мон. – 6%; СОЭ – 8 мм/с. Қоннинг биохимик таҳлили: умумий билирубин – 490 мкмоль/л, боғланган билирубин – 200 мкмоль/л, боғланмаган билирубин – 240 мкмоль/л, АЛТ – 3,7 ммоль/л, АСТ – 1,9 ммоль/л, тимол синамаси – 10 ед., протромбин индекси – 66%.
-
Беморга дастлабки ташхис қўйинг?
-
Беморда касалликнинг қайси клиник даври?
-
Беморда касалликнинг қайси клиник даври ва унинг қандай варианти кузатилган?
-
Касалликнинг оғирлик даражасини белгиловчи лаборатор кўрсаткични кўрсатинг?
-
Беморда билирубин алмашинуви бузилишига хос лаборатор маркер борми?
-
Беморда цитолитик синдромга хос лаборатор маркер борми?
-
Беморда мезенхимал-яллиғланиш синдромига хос лаборатор маркер борми?
№
|
ЖАВОБ
|
1.
|
Ўткир вирусли гепатит В.
|
2.
|
Касалликнинг авж олиш (сариқлик) даври.
|
3.
|
Продромал (сариқлик олди) даври, астеновегетатив вариант.
|
4.
|
Протромбин индексининг камайганлиги.
|
5.
|
Бор – билирубин ва унинг фракциялари миқдорининг ошганлиги.
|
6.
|
Бор – қонда АЛТ, АСТ активлигининг ошганлиги.
|
7.
|
Бор – тимол синамасининг ошганлиги ва сулема синамасининг камайганлиги.
|
Масала № 7. Бемор Д., 13 ёшда, мактаб ўқувчиси. Касаллик 7 кун олдин умумий ҳолсизлик, бош оғриши, тана ҳароратининг 38С гача кўтарилиши билан бошланган. Участка врачи ЎРВИ ташхисини қўйган ва бемор уйда даволанган. Касалликнинг 3-куни тана ҳарорати пасайган, сийдик ранги ўзгарган, яқинлари тери ва склера сарғайганини сезишган.
Объектив кўрганда: тери қоплами ва склераси иктерик (++). Юрак тонлари бўғиқлашган, пульс минутига 64 зарба. АҚБ 100/60 мм. сим. уст. тенг. Тили оқиш-кулранг караш билан қопланган. Қорни пальпацияда юмшоқ, ўнг қовурға остида оғриқли. Жигар қовурға равоғи остидан 3 см пастда, зичлашган, сезгирлик кучайган. Талоқ катталашмаган. Сийдиги “пиво” рангида. Нажас ранги – ахолик.
-
Беморга дастлабки ташхис қўйинг?
-
Қайси лаборатор маълумотлар ташхис қўйишингизда ёрдам беради?
-
УАШ тактикаси?
№
|
ЖАВОБ
|
1.
|
ВГА, сариқлик шакли, авж олиш даври.
|
2.
|
Қон, ахлат, сийдик умумий таҳлили. Билирубин фракциялари, жигар-ҳужайра ферментлари (АЛТ, АСТ). Вирусли гепатит А маркерлари (РНК-HAV, анти-HAV IgM).
|
3.
|
Беморга йўлланма бериш. Беморни ихтисослашган юқумли касалликлар касалхонасига ётқизиш учун эпидемик ташувчини чақириш. ДСЭНМ га шошилинч ҳабарнома бериш.
|
Масала № 8. Бемор Ю., 33 ёшда. Касалхонага касалликнинг 13-куни мурожаат қилди. Шикоятлари: кучли ҳолсизлик, кўнгил айниш, такрорий қусиш, тери ва склеранинг сарғайганлиги. Касалликнинг биринчи 9 кунлигида ҳолсизлик, иштаҳа пасайиши, кўнгил айниши, қусиш безовта қилган. Тана ҳарорати субфебрил даражада бўлган.
Объектив кўрганда: тери қоплами ва склераси иктерик (++++). Ўпкаларида – везикуляр нафас. Юрак тонлари бўғиқлашган. Тили караш билан қопланган. Жигар қовурға равоғи остидан 4 см пастда, зичлашган. Талоқ катталашган.
Анамнезида: 2 ой олдин яра касаллиги туфайли қон қуйиш муолажасини олган.
-
Беморга дастлабки ташхис қўйинг?
-
Қайси лаборатор маълумотлар ташхис қўйишингизда ёрдам беради?
-
УАШ тактикаси?
№
|
Ответ
|
1.
|
ВГВ, сариқлик шакли, авж олиш даври.
|
2.
|
Қон, ахлат, сийдик умумий таҳлили.
Билирубин фракциялари, жигар-ҳужайра ферментлари (АЛТ, АСТ).
Вирусли гепатит В маркерлари: HBsAg ва анти-HBs IgM, HBeAg ва анти-HBe IgM, Анти-HBcor IgM, ДНК-полимераза, ДНК-HBV.
Вирусли гепатит С маркерлари: РНК-HCV, анти-HCV.
|
3.
|
Беморга йўлланма бериш.
Беморни ихтисослашган юқумли касалликлар касалхонасига ётқизиш учун эпидемик ташувчини чақириш. ДСЭНМ га шошилинч ҳабарнома бериш.
|
Достарыңызбен бөлісу: |