Ходимлар бўлими
26-§. Кадрлар бўйича инспектор
т/р
|
Лавозим номи
|
ММСК
бўйича коди
|
Ходимлар тоифаси
|
Таълимнинг энг паст даражаси
|
1315
|
Кадрлар билан ишлаш инспектори
|
3423
|
Мутахассис
|
ЎМКҲТ
|
Лавозим вазифалари:
Касб-ҳунар мактабда фаолият кўрсатаётган барча ходимларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдларини юритиш ва улардаги маълумотларни янгилаб бориш;
ходимларни меҳнат интизомига риоя этишини назорат қилиб бориш;
ўз иш фаолияти бўйича ҳисоботлар тайёрлаш, муассасада ўтказиладиган тадбирларни ташкил этишда фаол иштирок этиш;
амалдаги қонунчиликка мувофиқ таълим муассасасида кадрларни ишга қабул қилиш, бошқа лавозимга ўтказиш ва ишдан бўшатиш бўйича буйруқларни, шунингдек улар билан тузилган меҳнат шартномаларини расмийлаштириш;
кадрлар билан таъминлаш бўйича муассаса раҳбари ҳамкорлигида олий ўқув юртлари битирувчиларини жалб этиш юзасидан ишларни амалга ошириш;
кадрлар қўнимсизлиги бўйича маълумотларни йиғиш, ўрганиш ва тегишли маълумотномалар тайёрлаш;
ходимларни ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш, лавозим ўзгаришлари бўйича буйруқларнинг лойиҳасини тайёрлаш ва раҳбариятга киритиш;
ходимлар томонидан меҳнат интизоми ва ички меҳнат тартиб қоидаларига риоя қилишни назорат қилиш;
меҳнат шартномаларини тузиш, ходимларнинг шахсий карточкаларини (Т-2 шакл) юритиш;
ходимларни пенсияга чиқиш ҳужжатларини расмийлаштириш, ходимларнинг сўровига асосан архив маълумотномасини тайёрлаб, тақдим этиш;
ходимларнинг рўйхатда турар жойи бўйича туман мудофаа ишлар бўлими билан солиштириш ишларини олиб бориш ва ҳарбий хизматга мажбур бронлаштирилган шахслар сони ҳақида маълумотлар юритиш ва уларнинг ҳисоботини ўз вақтида топшириш;
педагог ходимларнинг малака ошириш жадвалини тайёрлаш;
меҳнат таътили жадвали асосида ходимларни меҳнат таътилига чиқариш юзасидан ҳужжатларни тайёрлаш, ходимларни меҳнат таътили навбати ҳақида огоҳлантириш;
Билиши керак:
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодексини, жамоа шартномаси, ички меҳнат тартиби, меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларини, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланишни;
касб-ҳунар мактабда иш юритишга тааллуқли қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий далолатномалар, шахсий таркиб ҳаракатини ҳисобга олиш, нафақа ишларини расмийлаштиришни;
меҳнат дафтарчалари ва ходимларнинг шахсий варақаларини юритиш ва сақлаш, ишларни архивга топширишга тайёрлашни;
кадрлар ишини юритиш, ходимлар ҳаракатини ҳисобга олиш ва ҳисобот тузиш тартибини;
ходимларнинг муайян ишдаги умумий ва узлуксиз стажи, имтиёз ва қўшимча тўловлар, ходимларга нафақа расмийлаштириш тартибини;
меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ваёнғин хавфсизлиги қоидалари ва меъёрларини билиши талаб этилади.
иш юритишнинг замонавий ахборот-комуникацион технологияларидан фойдаланишнибилиши талаб этилади.
Малака талаблари:
камида ўрта махсус маълумот, иш стажи талаб этилмайди.
Достарыңызбен бөлісу: |