ЎЗБЕКИСТОН «КАМОЛОТ» ЁШЛАР ИЖТИМОИЙ ҲАРАКАТИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ҚЎШМА ҚАРОРИ
«Аждодлар мероси – келажак пойдевори» кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида
Ўқувчи-ёшларни маънавий баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг Ватанимиз ва ўзбек давлатчилиги тарихини чуқур ўрганишларига кўмаклашиш, ўқув жараёнида олган билимларини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:
1. «Аждодлар мероси – келажак пойдевори» Республика кўрик-танловини ўтказиш тўғрисидаги Низом 1-иловага, уни ўтказиш бўйича Республика ташкилий қўмитасининг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Барча умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида «Аждодлар мероси – келажак пойдевори» Республика кўрик-танлови тасдиқланган Низом асосида ҳар йили ўтказилиши белгилаб қўйилсин.
3. Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгашига:
3.1. Кўрик-танловнинг барча босқичларини тайёрлаш ва юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ ташкилий ишларни амалга ошириш;
3.2. Кўрик-танловнинг Республика босқичи ҳакамлар ҳайъатини шакллантириш ва уларнинг хизмат сафари билан боғлиқ сарф-харажатларни молиялаштириш;
3.3. Кўрик-танловнинг Республика якуний босқичи ғолибларига диплом ва эсдалик совғаларини тайёрлаш вазифалари юклатилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига:
4.1. Кўрик-танловнинг барча босқичларини тайёрлаш ва юқори савияда ўтказилишига малакали мутахассисларни жалб қилиш;
4.2. Умумтаълим мактаблари ўқувчиларини кўрик-танловнинг ҳудудий ва Республика босқичигача тайёрланиши ва унда иштирок этишларига шарт-шароитлар яратиш;
4.3. Кўрик-танлов учун Ватанимиз тарихига оид саволлар тўпламини тайёрлаш;
4.4. Кўрик-танловнинг Республика босқичи ғолибларини тақдирлаш учун китоблар тўпламини харид қилиш вазифалари юклатилсин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар бўлими Кенгашлари кўрик-танловнинг жойларда юқори савияда ўтказилишига масъуллиги белгилаб қўйилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Ахборот хизмати ҳамда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгашининг Матбуот хизмати ҳамкорликда кўрик-танловнинг барча босқичларини оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб боришни таъминласин.
7. Ушбу қўшма қарор қабул қилиниши муносабати билан «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгашининг 2002 йил 1 ноябрдаги 01-04/161а-сонли, Халқ таълими вазирлигининг 2002 йил 7 ноябрдаги 94-сонли қўшма қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Ушбу қўшма қарор ижросининг назорати Халқ таълими вазири ўринбосари А.Холбеков ва «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ф.Мухамеджановаларга юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси
Халқ таълими вазири
Тошкент ш., 2011 йил
«___» март ____сон
|
|
А.Р.Марахимов
|
Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаш раиси
Тошкент ш., 2011 йил
«___» март ____сон
|
|
Б.М.Ганиев
|
1-илова
«Аждодлар мероси – келажак пойдевори» Республика кўрик-танлови Низоми
I. Умумий қоидалар.
«Аждодлар мероси – келажак пойдевори» Республика кўрик – танлови (Кўрик-танлов) «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилади.
Кўрик-танлов умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг Ватанимиз тарихи билан боғлиқ олган билимлари доирасида ташкил этилади.
II. Кўрик-танловининг мақсади.
Кўрик-танловнинг асосий мақсади ўқувчи-ёшларни маънавий баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг Ватанимиз ва ўзбек давлатчилиги тарихини чуқур ўрганишларига кўмаклашиш, ўқув жараёнида олган билимларини мустаҳкамлашдан иборат.
III. Кўрик-танловнинг ўтказиш тартиби ва шартлари.
Кўрик-танловда умумтаълим мактабларининг 5-9-синф ўқувчилари ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг (5-9-синф ёшидаги) тўгарак аъзолари қатнашиши мумкин.
Кўрик-танловда иштирокчи жамоанинг таркиби 5 нафар ўқувчидан иборат бўлиши лозим.
Кўрик-танловнинг барча босқичларини Низом талаблари асосида тайёрлаш ва уни ўтказиш ҳамда умумий раҳбарлик қилиш 5-9 нафар малакали мутахассислардан таркиб топган ташкилий қўмита томонидан амалга оширилади.
Ташкилий қўмита кўрик-танловни ўтказиш муддати, жойи ва тартибини белгилайди, ҳакамлар ҳайъати таркибини шакллантиради, уларнинг фаолияти учун шароит яратади, кўрик-танловни адолат тамойиллари асосида ўтказишни таъминлайди. Шунингдек, ташкилий қўмитага юзага келган мунозарали вазиятларни ҳал қилиш юзасидан экспертлар гуруҳини ташкил этиш ваколати берилади.
Кўрик-танлов қуйидаги босқичларда ўтказилади:
1-босқич. Ҳудудий туман ва шаҳар биринчилиги йилнинг февраль ойида умумтаълим мактабларида бўлиб ўтади.
2-босқич. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар биринчилиги йилнинг март ойида ўтказилади.
3-босқич. Кўрик-танловнинг Республика босқичи йилнинг апрель ойи иккинчи ўн кунлигида бўлиб ўтади.
Кўрик-танловнинг ҳар бир босқичида иштирокчи жамоаларнинг ижодий альбоми ва баённомаси тайёрланади.
Кўрик-танлов қуйидаги шартлар бўйича ўтказилади:
Таништирув шартида – 10 дақиқа ичида иштирокчи жамоа ўзининг мактаби, тумани (шаҳари) ва вилояти ҳақида тайёрлаган ижодий чиқишини намойиш этади. Бунда, иштирокчи жамоанинг махсус кийими, тимсоли, кўкрак нишони, ижодий альбоми ҳамда баённомаси бўлиши керак.
Ўлка тарихига саёҳат шартида – иштирокчи жамоанинг барча аъзолари иштирок этади. Уларга шартнинг бошланиши билан ташкилотчилар томонидан Ватанимиз тарихи билан боғлиқ билимлар асосида тузилган 5 та савол муҳрланган конвертда тарқатилади.
Уй вазифаси шартида – 10 дақиқа ичида иштирокчи жамоа ўзи яшаб турган ҳудуди аҳолининг урф-одатлари, машғулотлари, этнографияси, топонимикаси ҳақида тайёрлаган ижодий чиқишини намойиш этади.
Мазкур шартда кундалик турмушимизда учраб турадиган турли салбий ҳолатларни намойиш этиш ва тарғиб қилиш ҳакамлар ҳайъати томонидан инобатга олинмайди.
IV. Баҳолаш мезонлари
1. Биринчи шарт 5 баллик тизимда баҳоланади. Иштирокчи жамоа аъзолари томонидан белгиланган вақт ичида шартнинг ижроси тўлиқ бажарилмаса балл кўрсатгичи камайтирилади.
2. Иккинчи шарт 10 баллик тизимда баҳоланади. Саволга жавоб тайёрлаш учун 2 дақиқа, саволга жавоб бериш учун 3 дақиқа вақт берилади. Ҳар бир тўғри жавоб учун 2 балл, тўлиқ бўлмаган жавоб учун 1 балл, жавобсиз қолган савол ёки нотўғри жавоб 0 балл билан баҳоланади. Белгиланган вақтдан кечиккан тўғри жавоб инобатга олинмайди.
Шунингдек, ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчи жамоа аъзоларининг жипсликдаги фаол ҳаракати инобатга олинади.
3. Учинчи шарт 10 баллик тизимда баҳоланади. Иштирокчи жамоа аъзолари томонидан ушбу шарт мавзусини мазмунли ёритилиши, жамоа бўлиб ҳаракат қилиниши ва кўргазмали воситалардан мақсадли фойдаланишлари инобатга олинади.
V. Fолибларни тақдирлаш.
Кўрик-танловда 1-, 2-, 3-ўринларни қўлга киритган ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан таъсис қилинган қимматбаҳо совғалар, дипломлар ва махсус кубоклар билан тақдирланади.
2-илова
«Аждодлар мероси – келажак пойдевори» Республика кўрик-танловини тайёрлаш ва уни ўтказиш бўйича Ташкилий қўмитанинг
ТАРКИБИ
№
|
Исми шарифи
|
Иш жойи ва лавозими
| -
|
Ф.Мухамеджанова
|
«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаш раисининг биринчи ўринбосари, раис
| -
|
А.Холбеков
|
Халқ таълими вазири ўринбосари, ҳамраис
| -
|
М.Тошпўлатова
|
«Камолот» ЁИҲ Марказий Кенгаши етакчи мутахассиси, котиб
|
Аъзолар
| -
|
А.Бобонов
|
«Камолот» ЁИҲ Марказий Кенгаши бўлим мудири
| -
|
Р.Эргашев
|
Халқ таълими вазирлиги Маънавий-ахлоқий тарбий бошқармаси бош назоратчиси
| -
|
Ў.Мавлонов
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академияси Ўзбек давлатчилик тарихи ва диншунослик кафедраси мудири
| -
|
Н.Полвонов
|
Ўзбекистон Миллий университети Тарих кафедраси ўқитувчиси, доцент
|
Достарыңызбен бөлісу: |