Тиббий статистика ва замонавий компьютер технологиялари Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлаш



бет1/51
Дата20.05.2022
өлшемі151.28 Kb.
#458083
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51
500 савол статистика-2 — копия


Тиббий статистика ва замонавий компьютер технологиялари
1.Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлаш
бу тиббий-ижтимоий омиллар, шароитлар ва турмуш тарзининг аҳоли турли тоифалари саломатлигига таъсирини ўрганадиган ва аҳоли саломатлигини яхшилаш учун салбий тиббий-ижтимоий шароит ва омилларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқадиган фандир.
2.Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлаш фанининг вазифалари
. Аҳолининг турли гуруҳлари саломатлигига тиббий-ижтимоий омиллар, шарт-шароитлар ва турмуш тарзининг таъсирини ўрганиш.
2. Жамоат саломатлиги ва тиббий ёрдам сифати мезонларини баҳолаш, уларни оптималлаштириш.
3. Салбий тиббий-ижтимоий шароит ва омилларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича илмий асосланган тавсиялар, аҳоли саломатлигини яхшилаш бўйича соғломлаштириш тадбирларини ишлаб чиқиш.
4. Тиббий ёрдам ва санитария-эпидемик фаровонлигини, соғлиқни сақлашни бошқариш, маркетинг ва аҳолига тиббий хизматни иқтисодий ва ташкилий шакллари асосларини ишлаб чиқиш
Алоҳида мутахассислар ва муассасалар фаолиятини режалаштириш ва прогнозлаш, меъёрий хужжатлар ва кадрларни қўллаб-қувватлаш бўйича соғлиқни сақлаш муассасалари учун тавсиялар ишлаб чиқиш.
3.Саломатликка таъриф беринг.
бу организм билан атроф-муҳит ўртасидаги энг қулай муносабатларни таъминловчи ва ҳаёт фаолиятининг барча турларини (меҳнат, маиший, оилани режалаштириш, хулқ-атвор ва тиббий-ижтимоий фаолликни) фаоллаштиришга кўмаклашувчи ҳолат
4.Аҳоли саломатлигига таъсир этувчи омилларни санаб ўтинг.
Турмуш тарзи — таъсири 50%.
Ижтимоий-биологик ёки ирсий-генетик омиллар таъсири 20%
Экологик ва табиий-иқлим омиллари — таъсири 20%
Тиббий ёрдам сифати омиллари — таъсири 10%
5. Турмуш тарзини таъсирини айтиб ўтинг. 50%.
Турмуш тарзининг тузилиши:
а) Ҳаёт даражаси — давлатнинг иқтисодий ривожланишининг умумий даражаси ва бу шахснинг даромад миқдори билан белгиланадиган иқтисодий хусусиятлари.
б) Ҳаёт сифати — шахснинг жисмоний, ҳиссий, ва ижтимоий ҳаёт соҳаларини субъектив баҳолаши.


Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет