Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги


Авестодаги реал, дунёвий қадриятлар. Авесто" ва қадимий деҳқончилик анъаналари хусусида айрим мулоҳазалар



бет2/2
Дата19.07.2016
өлшемі395.39 Kb.
#209496
1   2

2. Авестодаги реал, дунёвий қадриятлар. Авесто" ва қадимий деҳқончилик анъаналари хусусида айрим мулоҳазалар.
Бу китобда жуда кўп ғоя, фикр, тавсия, ўгитлар бор бўлгани учун биз фақат реал, ҳақиқий ҳаётга дунёвий муносабатларга тегишли ҳозир ҳам талабалар учун ўз аҳамиятини йўқотмаган масалалар устида тўхтаймиз.

Авестонинг асосий ғоялари оламдаги барча тартиблар, эзгулик (яхшилик) ва ёмонликдаги, зиё ва зулмат, ҳаёт ва ўлим ўртасидаги курашга боғлиқ; дунёдаги барча эзгуликларни Аҳурамазда, ёмонликларни Аҳриман ифодалайди; бу курашда одам олий кучлар иҳтиёридаги ўйинчоқ эмас, у танлаш эркинлигига эга, у ўз ғайрати билан бу дунёда адолат топишига таъсир эта оладиган кишидир. Демак, ҳозир ҳам кимки, ўзини илоҳий куч қўлидаги қўғирчоқ ҳисобламаса, ўзига бирор касбни танлаб олса, ғайратли бўлса, адолатсизликка дуч келса унга қарши кураша оладиган инсон бўлиб етишишлари шарт.

Авестода у замонларда кенг тарқалган кўчманчилик қораланиб, деҳқончилик эзгулик сифатида рағбатлантирилган. Бундан хулоса чиқариб, ҳозир ҳам ҳар бир одам ҳеч бўлмаса бир туп мевали дарахт, гул, сабзавот эксин, ўзига меваси насиб этмаса фарзандларига, бечораларга насиб этади, савоб бўлади. Эл раҳматлар айтади.

Авестода тўрт элемент сув, олов, тупроқ, ҳаво ғоят улуғланган; буларни асраш, авайлашга даъват этилган. Унинг тарбиявий аҳамияти ҳозир ҳам катта. Бунга амал қилиб, ҳар бир онгли, ақлли ватанпарвар, халқпарвар, ёшу-қари томчи сувни ҳам исроф қилмаслиги, энергия, ҳаёт манбаи оловини, демак газни, кўмирни, нефтни, ўтинни асраши; тупроқни ифлос қилмаслиги, эррозияга яъни нураш, шўрланишга йўл қўймаслиги; ҳавони эса покиза сақлаши, экологик халокатга учратмаслиги ҳам қарз, ҳам фарз.



"АВЕСТО" ВА ҚАДИМИЙ ДЕҲҚОНЧИЛИК АНЪАНАЛАРИ ХУСУСИДА АЙРИМ МУЛОҲАЗАЛАР.

Тарихдан маълумки, инсоният цивилизациясининг қадимги марказлари пайдо булиши ва ривожланишида деҳқончилик маданияти муҳим омил бўлган. Дунё цивилизациясининг қадимий марказларидан бири бўлган Шарқда деҳқончилик маданиятининг шаклланиши ва ривожланиши суғорма деҳқончиликка асосланганлиги билан ажралиб туради. Бу борада айтиш жоизки Ўрта Осиё заминидаги энг қадимги деҳқончилик маданияти Жойтун маданияти бўлиб мелодгача бўлган 6-4 минг йилликларда шаклланганлигидан далолат беради.

Деҳқончилик тарихини ўрганиш тарихнинг турли боскичларида ҳалқларнинг ижтимоий-иктисодий тизимини ва ишлаб чикариш кучлари ривожланишини хужалик-маданий типлар тарихи муаммоларини илмий таҳлил қилишда роят муҳимдир. Қадимга деҳқончилик маданияти, анъанавий деҳқончилик хужалиги ва у билан боғлиқ маросимлар ҳамда аграр культлар тарихчи, археолог ва этнолог олимлар учун доимо долзарб ва қизиқарли муаммолардан бири бўлиб келган ва бу борада мутахассисларнинг олиб борган илмий тадқиқотлари натижасида маълум амалий натижаларга ҳам эришилган.

Айниқса бу борада Ўзбекистон худудидаги дехқончилик ва деҳқончилик маданияти тарихи, суғорма дехқончиликнинг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари ҳамда у билан борлиқ бўлган урбанистик жараёнлар доимо долзарб муаммолардан хисобланган. Инчунун Ватанимиз худудидаги энг қадимги дшқончилик маданияти тарихи, дехқончилик маросимлари ва уларнинг генезисини тадқиқ қилишда ўтмиш аждодларимиз турмуш тарзини ўрганихда, тарихий жараёнларни реконструкция килишда ҳамда ҳалқимизнинг қадимги давлатчилик анъаналари ва минтакадаги қадимги урбанистик жараёнларни илмий-асосли тарзда ўрганихда муҳим аҳамиятга эга.

Бу борада жахон фанида бой тажриба тупланган бўлиб немис фольклоршуноси В. Маннхардт томонидан илк бора деҳқончилик билан турли афсоналар ва образларда усимликлар оламининг жонланииш сирлари намоён булиши муаммоси илгари сурилган. В. Маннхардтнинг таъкидлашича, маросимлар ва культлар асосида инсон табиатдаги барча бошка мавжудотлар каби усимликларда яшайди деган қараш мужассамлашган. Олимнинг фикрича, рухнинг усимликка эврилиши туғрисидаги мифология қуйи мифология юкори илохдар туғрисидаги мифологияга асос бўлган ва айнан қуйи мифология ўзига хос яшовчан бўлган ҳамда унинг излари деҳқончилик маросимларида яхши сақланиб қолган.

Машхур инглиз тадкикотчиси Ж. Фрэзер Маннхардт материалларига суянган холда қадимий аграр диний дунёқарашга оид манзарани қайта тиклаган ва унинг ривожланиш боскичларини курсатган ҳамда антик культлар маданиятнинг турли ривожланиш боскичларида оралик буғин тарзида аҳамиятта эга деб таъкидлаган. Қолаверса этнолог олим тарихий-таққослаш усули асосида илк мифологик қарашлар ва ритуаллар билан Европа ҳалқларининг деҳқончилик маросимларининг ўзаро боғлиқлигини курсатиб беришга харакат килган .

Дарҳақиқат деҳқончилик анъаналари қадимий илдизларга боғланиши билан бирга ўзига хос маросимларга ҳам эга бўлган. Ҳар бир деҳқончилик мавсумида айнан бир вакт такрорланувчи иш жараёни турли анъана ва урф-одатларни шаклланишига сабаб бўлган.

Биз қуйида минтакамиздаги деҳкончилик маданиятининг илк кўринишлари ва расм-русумларини ёзма манбалар, жумладан, зардуштийларнинг мукаддас китоби "Авесто" мауумотлари асосида тахлил килишга ҳамда уларнинг ўзбек ҳалқи анъанавий деҳқончилик маросимлари билан уйрунлигини курсатишга харакат киламиз4.

Маълумки, "Авесто"да илк деҳкончилик ва чорвачилик маданияти билан боғлиқ ижтимоий тартиб қоидаларга оид қарашлар ва турли-туман маросимларга ҳам кенг урин берилган. Жумладан, мазкур манбада деҳқончилик билан чорвачиликни яратган зот Ахура Мазда наздида энг маъкул иш тарзида мадх килинади. Айникса, деҳқончиликка оид мехнатни хурмат килиш, севиш ва кадрлаш таъкидланган. Шундан келиб чикиб зардуштийлик ахлокий қарашлари бевосита деҳқончилик деҳқонлар ва чорвадорлар ахлокий дунёқарашини акс эттиради.

Деҳқончиликнинг яхши томонлари Зардуштнинг иккинчи фарзанди Арвататнара образида мужассамлашган. Унга хос хусусиятларга конунга ва ижтимоий тартибга итоат килишлик ҳамда сабр-бардошлилик кирган. Шунингдеқ маздапарастлар тасаввурига кура оламдаги биринчи деҳқон Арвататнара хисобланади. "Вендидод"нинг 2-фаргард, 42-бандида қайд этилишича, Йимахшайати (Жамшид) бунёд этган вар ахли орасида Зардушт ва Арвататнара энг буюк ва энг донодир. "Бундахишн"да келади: "Арвататнара деҳқонларнинг улуғи эди, энди Жамшид бунёд килган варнинг буюгига айланди5. Шу уринда айтиб утиш жоизки, зардуштийлик анъанасига кура Арвататнара абадий зотлар сирасига кирган.

"Авесто"нинг жуда куп уринларида хосилдорликни оширишдаги асосий омиллардан бири ернинг захини қочириш, шурини ювиш деб маслахат берилади. Зардуштийларда яхлит бир агромаданият яратиш учун махсус ирригация тизими ва ер майдонларини жамоа аъзолари ўртасида тартибли таксимланишига амал килинган. Шу уринда айтиб угиш керакки жиноят учун одамларга бериладиган жазо турлари ичида сув иншоотлари куришда мажбуран ишлатиш чораси ҳам бўлган (бу оғир жисмоний мехнат хисобланган). Бу даврда ер жамоа мулки бўлган булса-да чорва хусусий мулк бўлганлигини "Авесто"дан куришимиз мумкин.

"Авесто"да деҳқонларни вастриофишуянт дейилган. Бу сўзнинг этимологиясига назар ташласак зардуштийлар аждодларининг анъанавий кучманчи машғулоти — чорвачилик билан боғлик жуда қизиқ бир манзаранинг гувохи буламиз. Авестошунос олим А. О. Маковельскийнинг ёзишича, "вастриофишуянт" ибораси ясалишига кура мураккаб сўз бўлиб унинг биринчи таркибий кисми йирик шохли корамол чупони, иккинчи қисми эса майда шохли чорва чупони маъноларини билдирган. Ушбу икки сўзнинг кушилишидан кейинчалик деҳқон сўзи пайдо бўлган"6.

"Вендидод" ва "Висперад"нинг алохида қисмларида ерга ишлов бериш, экин экиш, ернинг мелиоратив холатини яхшилашга оид қатор йул-йурикдар баён қилинган. Жумладан, "Вандидод"нинг учинчи фаргарди, 4-бандида Зардуштнинг Ахура Маздага қарата "замини ҳаммадан кура бахтиёррок бўлган дунёдаги учинчи жой қайр?" — деган саволига жавоб тариқасида Ахура Мазда: "Эй Сипийтмон Зардушт! Бундай жой бир Ашаван ҳаммадан кура купрок буғдой, ёғ ва мевали дарахтлар эккан, одамлар курук ерларга сув чикарган, сувли ерларни шудгор килган заминдир"7 деб жавоб берган. Шунингдек "Вендидод"да таъкидланишича, ўзок вакт экилмаган ва омоч тегмаган замин бахтсиздир. У омочни орзу килади. Бундай замин балоғат палласига кирган соҳибжамол қиздир. Бу оила куриш, киз фарзанд куришни хохлагани сингари, хайдалмаган ер ҳам кушчини кутади"8.

Ҳалқимиз дунёқараши ва деҳқончиликка оид анъанавий хужалик машғулотида хозиргача ушбу қарашлар билан боғлиқ айрим кўринишлар сақланиб қолган бўлиб буни бевосита этнографик маълумотлар ҳам тасдиклайди. Жумладан, ўзбекларда ерни хайдаш, уни экишга тайёрлаш, сув келтириш, замин бағрида етиштирилган хосилни йигиб олиш савоб, деҳқончилик энг шарафли машғулот ҳисобланади. Айникса, деҳқончилик мавсумини бошланиши ўзига хос тантана тарзда нишонланган бўлиб, XX асрнинг биринчи чорагигача республикамизнинг катор минтакаларида бахорги шудгор олдидан "ис чикариш" маросими утказилган. Хар бир оилада аёллар буғирсоқ чўзма ("ис") пиширишган. Қозонда мой яхши кизитилиб, сунгра унга ҳамир ташланган. Гуёки, мархумлар шу мой кизишини эшитиб, рухдари шод булишиб, кариндош-уруғларга омад тилашади. Ерни хайдашдан олдин хукизларнинг шохлари ва буйнтуриғини ёғ билан мойлаганлар15.

Хукизларни ёмон кўздан асрасин, деб туморлар тақилган. Кексаларнинг таъкидлашларича, мазкур одат заминида унинг шохлари мойланиб, бакувват бўлган хукиз йил буйи хормай-толмай ишласин, - деган магик ният мужассамлашган. Дастлабки эгат олиш ёки уруғ сепишни оила ёки қишлоқдаги хурматли кексалар бошлаб беришган.

"Авесто"да ёзилишича, "кимда-ким буғдой экса, у Ашахни (Ҳақиқат) экади. У Мазда динини яна ва яна кукартиради. У Мазда динини юзлаб ҳамду сано, назру ниёз ва ўн минглаб курбонликлар кувватлантиргандек кудратли килади. Қачонки эгатларда уруғ етилса, девлар уринларидан кўчадилар. Қачонки буғдой гуркираб кукарса девлар даҳшатлардан титрай бошлайдилар. Қачонки буғдой ун булса, девлар нола чекадилар. Қачонки буғдой хирмонга уюлса, девлар нобуд буладилар. Қай бир хонадонда буғдой бош чикарса у хонадонга девлар якинлаша олмайдилар. Қай бир хонадонда буғдой омбори булса гуё қиздирилган темир девлар буйнини чирмаб ташлайди"9. Кўринадики, "Авесто" пайдо бўлган даврда ғалла экиш, дон етиштириш, умуман, деҳқончилик маданияти етарли даражада ривожланган экан.

Биз ўзбек ҳалқининг анъанавий турмуш тарзи билан боғлиқ қарашлар ва маросимларни кўзатар эканмиз, ер, дон ва нонга бўлган ўзига хос хурмат-эхтиромни турли-туман удумлар ва маросимларда ҳозиргача сакланиб келаётганлигини куришимиз мумкин. Фарғона водийси ўзбеклари орасидаги ҳалқона қарашга кура буғдой, олма, ковун, анжир ва райхон дастлаб жаннатда ўсган. Шу боис ушбу усимликлар ва мевалар доимо эъзозланган. Айникса ҳалқ орасида ерга буғдой сепиш энг хайрли амаллардан бири саналган ва буғдой экилган майдонларни оёқ ости килиш гуноҳ хисобланган. Колаверса буғдойдан тайёрланадиган таомлар ҳам алохида кадрланган. Жумладан, бахорда иликўзилди пайтида аёллар томонидан намланган буғдойни куклатиб сумалак тайёрлаш ва қолаверса бир марта сумалак тайёрланган уйда етти йил мобайнида хар йили бир марта сумалак пишириш удумлари хозиргача давом этиб келмокда. Шу уринда ҳалқимизнинг нонга бўлган хурмат эътиборини алохида таъкидлаб утишимиз лозим. Асосий хужалик машғулотларидан бири деҳқончилик бўлган ўзбек ҳалқида нон азалдан асосий ва тансик истеъмол маҳсулотларидан булиши билан бирга нон билан боғлиқ катор маросимлар ва урф-одатлар шаклланган. Жумладан, нон ҳеч қачон оёк остига ташланмаган. Нонни босиш оғир гунох хисобланган. Бундан ташкари келинни куёвникига кўзатишда бошига нон қуйиш одати бўлган. Фарғона водийси ўзбеклари қадимий одатга кура ғалла сомонини хеч қачон ўчоқ ва тандирга ёқишмаган. Чунки донни-нонни ёкиш оғир гуноҳ дейилади 10. Ахборотчиларимизнинг таъкидлашларича, нон бор жойга турли инс-жинслар ва ёвўз кучлар якинлашмас экан. Шу боис ёмон кўздан, ёвуз кучлардан асровчи восита сифатида, янги туғилган чакалокни ёки хатна килинган боланинг ёстиги остига бошка катор магик хусусиятга эга буюмлар билан бирга нон қуйилган. Хоразмда нон булакларини тумор килиб тақилган ва нон учун ҳамир тайёрлаб қуйилган ерга (масалан, тандир олдига) жин, парилар якинлашмайди дейилади.

XX аср бошларида ўзбекларда баъзан экинлар ривожи паст бўлиб, хосил кам булса ва бу ходиса икки-уч бора қайтарилса, бундай ерларга одамлар салбий назар билан қарашган. Гиёх унмайдиган ёки кам хосилли пайкалларни «ит теккан ер» (инс-жинс теккан маьносида), "худо қарғаган ер" деб номлашган. Хоразмда улган одамнинг жасади теккан ерни нопок ер дейилган. Агар экин экиладиган ерда одам жасади ёки унинг суяклари топилса, бу жой харом хисобланган. Бундай ерни беш марта сугоргандан кейингина экин экишган. Айрим жойларда эса бундай срларнииг атрофини жуяк олиб ураб қуйишган ва икки-уч йил давомида суғормаганлар, экин экмаганлар. Биз бу удумга айнан ухшаш кўринишни "Авесто" китобида учратамиз. Зардуштийларнинг "мурданинг нопоклиги" концепциясига кура зардуштийлик пайдо бўлган дастлабки пайтларда тупрокнинг холатини бўзмаслик максадида ва мурдани "маросимий макрух" хисоблангани боис ўлик ерга кумилган. Мурда одамлар назаридан йироққа-баланд тепаликларга элтиб махсус супаларга қуйилган. "Веидидод"нинг 7-фаргарди, 7-булимида Зардуштниниг Ахура Маздага карата "офтоб остида ётган одам жасади ерга тушиб кетса, ер неча вактдан сунг ўзининг покизалик холатига қайтади? — деган саволига жавоб тарикасида "офтоб остида ётган одам жасади ерга тушиб кетган лахзадан бир йил утгач, замин ўзининг поклик холига қайтади" — деб жавоб берган. Бошка уринда Ахура Мазда Зардуштга карата "одам жисми тупрокка топширилган лахзадан эллик йил утганидан сунг замин ўзининг поклик холига қайтади" — деб таъкидлаган11. Демак биз бундан ҳалқимизнинг деҳқончилик билан боғлиқ катор урф-одатлари кеча ёки бугун уйлаб топилмаган, балки ўзининг купминг йиллик тарихига эга эканлигига яна бир бор амин буламиз. Фаргона водийси ўзбекларида ерга дастлабки ишлов бериш, яьни йил бошидаги дастлабки деҳқончилик юмушлари Наврўз тантаналари билан бир вактда бошланган. Наврўз айёми деҳқонлар учун айникса аҳамиятли бўлган. Чунки юкорида айтганимиздеқ бу кунларда экин экиш, дала, бор юмушлари бошланган. Деҳконлар, боғбонлар ва чорвадорлар аёзли кунлардан омон-эсон чикиб, бахорнинг иссик кунларини интиклик билан кутиб, катта деҳқончилик ишларига жиддий тайёргарлик кўрганлар, омоч-буйинтурикларни, молаларни созлаб, тахт килишган, отлар совутилган, аравалар тўзатилиб ишга ярокли холга келтириб қуйилган. Асосий ишчи кучи бўлган хукизларни яхши парваришлаб, уларни ер хайдашга олиб чикишган.


II.Боб Фридрих Нитшенинг зардушт таволоси асаридаги гоялари.

II.Боб.1. Фридрих Вилгелм Нитшенинг хаёти ва ижоди

(1844-1900)

Немис файласуфи Фридрих Нитше Пруссиянинг Рёккен музофотидаги протестант рухонийси оиласида дунёга келди. Нитшелар сулоласининг учинчи авлоди поляк дворянларига мансуб булган.

Нитше такводорлик мухитида усган. Гимназиядаги дустлари уни "ибодатхонадаги 12 ёшли Исо"га ухшатиб "Митти пастор" деб аташган. Нитше Инжил сураларини ва черков кушикрини шу даражада таьсирчан ижро этганки, тингловчилар беихтиёр кузларига ёш олишган.

Нитше Бонн ва Лейпциг шахарларида таълим олган. Мутахассислигига кура филолог боуган Нитше тенгкур талабалар орасида узининг кучли кобилияти билан ажралиб турган. У 22 ёшида Марказий адабий газетада хизмат килган. 25 ёшида Базел университетининг профессори боуган.

Нитше 1869-1879 йиллар оралигида Базелда яшаган хамда файласуф Рихард Вагнер билан танишган. Нитшенинг узи бу хакда шундай деб ёзади: "Биз бир неча йил Вагнер билан хамма катта-кичик нарсаларни тенг бахам курдик уртамиздаги ишончнинг чеки йук эди".

Нитше бош огриги ва кандайдир номауум касаллик хуружидан умр боуйи азоб чеккан.

Нитше Артур Шопенгауернинг ёввойилар тудаси тугрисидаги масалини укигач, жамиятнинг ички мохияти нимадан иборатлигини англаб олди. Шундан кейин у Шопенгауернинг ашаддий мухлисига айланди. Чунки Шопенгауернинг куплаб фикрлари Нитшега жуда якин эди.

1876 йилнинг кузида Нитше саломатлиги ёмонлашгани туфайли университетдаги маьрузаларини тухтатиб, бир йиллик таьтилга чикади ва Саррентога кучиб утади. Ана шу йерда унинг дунёкарашида кескин бурилиш руй беради.

"Уша даврда мен нафакат Вагнер билан алокани узиш тугрисида бир карорга келдим, балки умуман янглишганимни англаб йетдим…" деб ёзади Нитше.

1880 йилда Нитше Йевгений Дюринг каламига мансуб "Фалсафа курси" асарини укиб чикади. Бу асар унинг дунёкарашига катта таьсир курсатади. Нитшега, айникса, файласуфнинг коинотдаги барча жараёнларнинг даврий хусусиятга эга эканлиги, уларнинг доимо такрорланиб туриши тугрисидаги фикрлари маькул келади. Шу асосда узининг бу борадаги шахсий фикрларини ривожлантиради ва "Мангу кайтарилиш" хакидаги карашлар тизимини ишлаб чикади: "Хамма нарса мангу кайтарилишга махкум. Биз качонлардир яна айни вазиятда учрашамиз. Мен яна хасталикда яшайман, сиз эса яна менинг нуткимдан хайратга тушасиз… Менинг оуиш-оумаслигим барибир эмасми, чунки хеч нарса мени бу хаётдан узоклаштирмайди хам, якинлаштирмайди хам. Чунки хар бир лахза яна кайтарилади, хар бир дакика мангудир".

Нитшенинг куйидаги асарлари мауум:

"Тарихнинг хаёт учун фойдаси ва зарари тугрисида" (1874), "Шопенгауер мураббий сифатида" (1874), "Рихард Вагнер Байрейтда" (1875-1876), "Еркин тафаккур сохиблари учун коуланма" (1876-1878), "Тонг яллиги" (1881), "Зардушт таваллоси: "Хар бир киши ва хамма учун китоб" (1881-1885), "Кувнок билим" (1882), "Ёвуз донишмандлик: хикматлар ва доно сузлар" (1882-1885), "Ахлокнинг мохияти" (1887), "Хокимиятга интилиш" (Мазкур асар 1906 йилда чоп этилган). Нитше 1889 йилнинг бошида аклдан озади ва орадан бир йил утгач, вафот этади.

Нитше фалсафага хозир хам коуланиб келаётган куйидаги илмий тушунчаларни киритди: "Хокимиятга интилиш", "Барча кадриятларни кайта бахолаш", "Одамларнинг янги насли", "Малларанг догулилар", "Олий инсон".

Нитше хаётни бошкаларга караганда теранрок хис этган. У уз аник-равшанлиги билан сирли, тушунарсиз даражада тушунарли боуган ягона файласуф эди.


Кимдир биздан узр сурамокчи боуса, бу ишни ута мохирона бажармоги керак. Акс холда, биз узимизни айбдордек нокулай хис этамиз.

* * *


Хар кандай хакикат - эгри. Чунки вактнинг узи хам бир доирадир.

* * *


Мен китобларимни доим бутун жисми жоним ва хаётим ила ёздим. Соф рухий муаммолар нелигини эса билмайман.

* * *


Инсон хам худди дарахтга ухшайди. Дарахтлар юксаклик, ёругуик сари канчалик куп интилсалар, илдизлари йер каьрига, коронгуликка - тубанлик томон шунчалар чукуррок кириб бораверади.

* * *


Мангуликка дахлдор боуиш учун баьзан хаётни курбон килишга тугри келади.

* * *


Ахлокийлик мажбуриятни келтириб чикаради. Кейинчалик у одатга айланади, ундан сунгрок эса у ихтиёрий итоаткорликка ва нихоят, табиий майлга айланади.

* * *


Инсон узга киши олдида айбларига икрор боугач, уларни дархол унутади. Аммо узга киши унинг айбларини ёдида саклаб колади.

* * *


Мукаммал аёл одамзотнинг комил эркакдан кура олийрок туридир. Аммо уларнинг сони комил эркакларга нисбатан камрок.

* * *


Шундай коида мавжудки, биз унинг воситасида инсоннинг хаётини тортиб олишимиз мумкин. Бирок инсондан унинг оуимини тортиб олишга имкон берувчи коида мавжуд эмас.

* * *


Шухратпараст одам учун узгаларнинг фикри эмас, балки узининг бошкалар фикри тугрисидаги мулохазаси мухимрокдир.

* * *


Олижаноблик хушфеулик ва хаддан ортик ишонувчанлик омихтасидир.

* * *


Хамдардлик дард чекишдан кура азоблирокдир.

* * *


Исён - кул учун шон-шавкат.

* * *


Сен уни уз тарафингга огдирмокчимисан? У холда унинг хузурида узингни довдираётгандек тут.

* * *


2.Абу Райҳон Берунийнинг «Ўтмиш халқлардан қол­ган ёдгорликлар» асарида Зардуштилик дини.

Ўрта Осиё халқларининг фалсафий фикрларига доир қимматли маълумотларни олишда зардуштийлик динининг муқаддас китоби ҳисобланган «Авесто» қадимий тарихий адабий манбалардан бири бўлиб хизмат қилади. «Авесто»да акс этган асосий фалсафий ғоялар, диний эътиқоднинг етакчи тушунчалари тарихий шахс Зардуштнинг номи билан борлик. Унинг исмига нисбатан дин ҳам шундай ном билан яъни зардуштийлик деб аталади.

Манбаларда ёзилишича, Зардушт тахминан милоддан аввалги 570 йилларда туғилган ва етмиш етти ёшида ибодат қилаётган чоғида душман қоҳинларидан би­ри томонидан орқасидан ханжар санчиб улдирилган.

Зардуштга қадар аждодларимиз ҳар хил диний тасаввурларга эътиқод қилиб яшаганлар. Диний эътиқодларнинг турли-туманлиги ибтидоий муносабатлар урнини синфий жамият, қадимги қулдорчилик жамияти ола бошлаган пайтда барча қабилаларнинг ягона мафкура асосида уюшишларига аллақачоноқ туғоноқ бўлиб қолган эди. Ўлканинг турли қабилаларини бирлаштириш, уларни илк буюк давлатчилик ғояси атрофида уюштириш зарурияти туғилиб қолган эди. Ана шундай заруриятни тушуниб етган илғор кишилардан бири сифа­тида Зардушт тарих саҳнасида пайдо бўлди. Зардушт кўп худолик тасаввурлари, табиат ҳодисаларига сиғинишга қарши чиқиб, якка худолик ғоясини тарғиб қилди. Уни одамлар пайғамбар сифатида қабул қилишган. Зардуштийлик жуда қадимий динлардан бўлиб, иб­тидоий тўзумдан қулдорликка утила бошлаган пайтларда Ўрта Осиёда пайдо бўлган ва алоҳида диний дунёқараш сифатида шаклланган.

Зардушт дини ўзи ҳаёт чорида баъзи ўлкаларга ёйилган бўлса, унинг вафотидан кейин янада кенгроқ тарқалди. Ўрта Осиёда, жумладан, Хоразм ва Суғдиёнада шаклланган Зардуштийлик кейинчалик Озарбайжонда асосий диний эътиқодлардан бири сифатида кенг тарқалган, Эрон салтанатининг расмий динига айланган. Ўтмиш динларининг энг кучлиларидан ҳисобланган зардуштийликка Искандар Зулқарнайн ва араблар босқинчилиги даврида катта путур етказилган.

Зардуштийлик динининг қонун қоидалари «Авесто»да баён этилган. «Авесто» китоби милоддан бир неча асрлар илгари юзага келган. Манбаларнинг кўрсатишича, «Авесто» ўн икки минг ошланган мол терисига олтин ҳарфлар билан битилган экан.

Абу Райҳон Берунийнинг «Ўтмиш халқлардан қол­ган ёдгорликлар» асарида бу хақда шундай дейилган: «Доро ибн Доpo хазинасида ўн икки минг қорамол те­рисига тилло билан битилган бир нусхаси бор эди, Ис­кандар оташхоналарни вайрон қилиб, уларда хизмат этувчиларни ўлдирган вақтда уни куйдириб юборди. Шунинг учун Абистонинг бешдан учи йуқолиб кетди. Абисто ўттиз наск (қисм) эди. Мажусийлар қўлида ун икки насқ чамаси қолди.»

Ўзига хос қомусий билимлар мажмуаси бўлган «Авесто» бир қанча китобларга булинган бўлиб, xap қайси ички китоб яна бир неча бобларга булинган. Масалан, учинчи китоб «Ясна» деб аталган бўлиб, у 72 бобдан иборат. Бунинг 28 бобидан 53 бобигача бўлган қисмларида зардуштийлик дини асосчиси Зардуштнинг ўзига нисбат берилган. Унинг 17-боби готлар гимн (қисми) лар деб аталган. «Авесто»нинг 22 бобдан иборат бўлган «Вендидат» деган қисми Ахурамазда билан Зар­душтнинг савол жавоби шаклида ёзилган.

«Авесто»да ўтмиш аждодларимизнинг диний тасасвурлари, коинот ва сирдаги дунёнинг яратилиши билан боғлик афсона ва ривоятлар, Ўрта Осиё, Эрон ва Озарбойжоннинг тарихи, ижтимоий сиёсий, иқтисодий ҳаёти, географияси, табиати, набоботи, илм фани ўз аксини топган. Унда кадимги Турон ўлкаси ва Эроннинг ўзига хос иқлими, суви, хайвонот дунёси, ер тузилиши, сахролари, тоғлари хакида қимматли маълумотлар берил­ган.

Эзгулик худоси Ахурамазда Спитамид Зардуштга бундай дейди: «Эй, Спитамид Зардушт, мен, Ахурамаз­да, бу нохуш, гамгин жойни фарогатли ўлкага айлантирдим. Энг аввало ғоят эзгу жой қилиб, юртлар ичра энг яхши тоғ қилиб, Дантиа Дарёси ёкасидаги гўзал Эронвежни яратдим... Мен, Ахурамазда яратган юртларнинг иккинчиси Вава — сугдлар яшайдиган юрт. Бу ерда яйловлар булик, утлоҳур серут, моллари семиз... Учинчи ўлка— Моуру (Марғиёна) кудратли юрт, ҳақ йўлига содиқ юрт. Ғаразгуйлик хасад, манманлик фит на фасод «Авесто» да қаттиқ қораланса, ваъдага вафо қилиш, ахдга садоқат, самимият, ҳолислик ўзаро иззат-икром каби ахлоқий қоидалар улуғланади.

«Авесто» дунёни инсон учун синов майдони деб тушутиради. Зар­душтийлик дини ва унинг асосий китоби «Авесто» да берилган сўзнинг устидан чиқиш, унга содиқ қолиш, савдо сотиқ шартномаларига қатъий амал қилиш, қарзни вақтида тулаш, алдамчилик ва хиёнатдан ҳоли юксак даражада эъзозланади. Таъкидланишича, иймонли одам уғрилик ва талончиликдан бегоналар мол мулкига кўз олайтиришдан, ўз ўзига, виждонига хиёнат қилишдан четда юради, ҳам танини, ҳам қалби руҳни пок тутади.

«Авесто»да одамларни иймонли бўлишга, пок тоза юришга, танани озода тутишга, ҳар қандай ёмон ният ва сўзлардан тийилишга, ҳам қандай ёмон амаллардан воз кечишга, ножуя ишлардан юз угиришга даъват этадиган ахлоқий қоидалар, диний ўгитлар, фалсафий ғоялар ниҳоятда кўп.

«Авесто»да кўрсатилишича, дунёда ҳар доим яхшилик билан ёмонлик эзгулик билан ёвузлик ўртасида кураш боради, кураш охир—оқибатда яхшиликнинг ғaлабаси билан якунланади. Ахурамазда доимо одамлар­ни эзгуликка чорлайди.

Китобда, агар Ахурамазда юборган қонунлар ва угит насихатларга амал қилсалар, имонли бўлсалар, эзгулик ёмонлик устидан, ёвузлик тимсоли бўлган Ахримандан ғолиб келадилар, дейилади.

«Авесто»да жамики эзгуликлар ниҳоятда улуғланса, ёмонлик эса кескин қораланади. Унда «мадх этаман эзгу фикрат, эзгу калом, эзгу амал ила эзгу фикрат, эзгу калом, эзгу амални. Жами эзгу фикрат, эзгу ка­лом, эзгу амалга бағишланаман, жумла ёвуз фикрат, ёвуз калом ва ёвуз амаллардан юз бураман» дейилган.

Ҳаёт ва улим, ёруғлик ва қоронғулик эзгулик ва ёвузлик адолатли қонунлар билан адолатсиз қонунлар ўртасидаги кураш «Авесто»да бутун табиат ва жамиятга хос деб қаралади. Бу хақда шундай дейилган: «Мен азалдан мавжуд бўлган икки руҳий субстанция ҳақида гапирмоқчиман. Бизнинг фикримиз, таълимотимиз, эътиқодимиз, нутқимиз, (қилмишимиз, мохиятимиз бир-бирига мутлақо қарама-қарши туради).

Китобда эзгулик билан ёвузлик ўртасида абадий курашда оралиқ йўл йуқ, бинобарин, ҳар бир одам бу жараённинг у ёки бу томонида иштирок этишга мажбур эканлиги айтилган. Бир-бирига қарама-қарши бўлган ва ўзаро курашаётган кучларнинг қайси бири томонида туриш, унда таъ­кидланишича, одамларнинг иймон эътиқодига боғлиқдир. Иймон-эътиқодли одам албатта эзгулик тарафида туради, эзгуликни ёвузликдан фарқлайди, ёвузлик тим­соли бўлган девлар, иблисларга қарши курашади.

«Авесто»да қайд этилган энг мухим фалсафий фикрлардан бири инсонларни меҳнат қилишга, ўз қуллари билан моддий бойликлар яратиб туқ, фаровон хаёт кечиришга даъват этилганлигидадир. Зардуштийликда инсон чорванинг кўпайишига, яйловларнинг гуллаб яшнашига ёрдам берган тақдирда, тинмай меҳнат қилгандагина худонинг иноятига ноил бўлади, дейилади. Зардушт худо Ахурамаздадан ер юзидаги энг яхши жой қаерда, деб сўраганда у, инсон қаердаки ўзига ўй тиклаб, оловга ва оиласига, хотини ва фарзандларига, подаларига ўрин ажратиб берса, ем хашаги кўп бўлиб, чорваси ва итлари тўқ яшаса, уйида ноз неъматлар мухайё бўлиб, хотини ва фарзандлари фаровон яшаса, уйида эътиқоди собит, олови алангали, бошқа нарсалари ҳам мул-кўл бўлса, уша манзил, уша гуша улуғдир, мухтарамдир, деб жавоб беради.

«Авесто» меҳнат қилиб, бойлик яратиб, жойларни обод қилиб, қуриқ ва бўз ерларни хайдаб, суғориб ўзлаштирган, сут, гушт ер, дон-дун етиштириб жамият таракқиётига йўл очиб берган, фаровонликни таъминлаган деҳқонлар, чорвадорлар, овчиларни улуғлайди. Унда, масалан, ерга мexp қуйиб меҳнат қилиш зарурлиги хақида айтилган. Кимда ким ҳам унг қули билан, ҳам чап қули билан, сул қули ва унг қули билан ерга ишлов берса, ерга фойда келтиради. Ер ҳам ундан ўзининг ҳар хил ноз неъматларини, зироатларини, мул-кул хосилини аямайди, дейилади китобда.

Кимки ерга вақтида ҳам унг қули, ҳам чап қули билан ишлов бермаган, меҳнат қилмаган бўлса, ундай кимсаларга Замин: «О сен, одам, менга топинмайдиган, меҳнат қилмайдиган одам! Сен хақиқатан ҳам тиланчилар қаторида, ёт эшикларга таъзим қилиб, абадул абад бош эгиб туражаксан ҳақикатан ҳам сенинг ёнингда ҳар хил зироатларни олиб ўтадилар, бу ноз-неъматларнинг барчаси меҳнат қилаётган: туқ ва фаровон яшаётган хонадонга насиб тўкилади. Абадул абад шундай булажак!», - деб жавоб беради.

Зардуштийлик дини ва унинг «Авесто» китобида дунёнинг моддий асоси деб ҳисобланган ер, тупроқ, хаво муқаддаслаштирилади. Ер ва хаво шундай эъзозланганки, хавони булгаш, ифлослантириш, хайвонлар улиғи у ёқда турсин, одамлар жасадини ҳам ерга кўмиш. сувга оқизиш, оловга ёқиш гунохи азим ҳисобланган. Мархумлар ерни, сувни, хавони заҳарлаб қуймасликлари учун уларнинг жасадларини махсус сопол идишларга кумиш расм бўлган.

Зардуштийлик таълимотига кўра, ариқлар ва дарёлар сувидан фақат ичиш учун фойдаланиш мумкин, унда чумилиш, уни нажос билан ҳаром қилиш, унга тупуриш, хайвонларни оралатиш ман қилинган.

Шундай килиб, «Авесто» уша даврдаги кишиларга инсон бутун умри давомидаги сувни, тупроқни, умуман, дунёдаги жамики яхши нарсаларни пок сақлашга бурчлидир, деб таълим беради. Ана шу ғоядан инсонни ўсиб улғайган замин — Ватанни севса, атроф-мухитни тоза сақлашни ўзининг ватанпарварлик бурчи деб билса, шундагина у хақиқий баркамол инсон ҳисобланади, деган фалсафий хулоса келиб чиқади.

Зардуштийлик динига амал қилган Марказий Осиёдаги қабилалар сувга ва оловга сажда қилганлар, қуёшни илолҳий мавжудод даражасига кутарганлар. Хоразмда, Самарқандда олиб борилган қазишлар натижасида Марказий Осиё халқларининг куёш худоси ҳисобланган Митрага, ер, сув унумдорлик худоси Анахитага сиғинганликларини исботлайдиган буюмлар топилган. «Авесто»да деҳқончилик билан шуғулланиш уч минг марта ибодат қилиш ва юзлаб жониворларни қурбонликка сўйишдан афзал ҳисобланган. Унда айтилишича, экин экиш — ердаги ёвузликларга барҳам бериш демакдир. Ғалла ердан униб чиққанда,— дейилади «Авесто»да — девлар ларзага келади, ғалла уриб олинаётганда девлар иола — фарёд қилади, ғалла янчиб ун қилинаётганда, улар қоча бошлайди, ҳамир қилинаётганда эса девлар махв бўлади. Ғалланинг мул-кул бўлиши гуё девларнинг лабига қиздирилган темир босгандай уларни тумтарақай қилади.

Бундан кўринадики, Зардуштийлик дини одамларни меҳнатдан, реал ҳаётдан ажратмаган ва бу нарса у даврларда яратилган ёзма адабиёт намуналарига ҳам ва, айниқса, халқ оғзаки ижоди намуналарининг фалса­фий, ғоявий бадиий мундарижасига ҳам ижобий таъсир этган.

Шундай қилиб, «Авесто» дунёда энг қадимги дин бўлган Зардуштийликнинг муқаддас китоби бўлиш билан бирга, аждодларимизнинг узоқ ўтмиш тарихи ва тафаккур тараққиётининг қомусий йиғиндиси, уларнинг тили, ёзуви, маданияти, хақидаги адабий бадиий ва фалса­фий ҳамдир.

Зардуштийлик Марказий Осиёда араблар истилосига қадар ҳам, ундан кейинги даврларда ҳам яккаю-ягона дин бўлмаганлигини айтиб ўтишга тўғри келади. Минтақамиз аҳолиси Эфталитлар давлати, сўнгра Турк хоқонлиги хукм сурган даврлар, ундан кейинги пайтларда ҳам зардуштийлик билан бирга будда, насроний (христианлик), моний ва кам (шомон) каби бир неча динларга сиғинишган.

Ўтроқ ва кўчманчи аҳоли ўртасида бу динларга эътиқод қилувчи қавмлар ва жамоалар бўлган. Масалан, VI аср охири — VII аср бошларида айрим турк хоқонлари будда динини қабул қилиб бутхоналар қурилишига хомийлик қилганлар. VIII асрда Балҳ шаҳрида юзта, Термизда ўнтача, Қабодиёнда учта будда ибодатхонаси бўлган. Будда дини Тохаристонда, Суғд, Фарғона, Шарқий Туркистонда ҳам кучли бўлган. Самарканд вилоятининг Ургут тумани бутун Марказий Осиёда насроний дини тарғиботининг марказларидан ҳисобланган. Ўрта Осиё халқлари ҳаётида зар­душтийлик нағронийлик ва будда динлари асосида юзага келган моний дини ҳам чуқур илдиз отган, Моний таълимотича, оламнинг ибтидоси бир-бирига қарама қарши икки куч — эзгулик ва ёвузликдан иборат бўлиб, улар ўртасида абадий кураш боради. Бу курашда яхшилик тантана қилади, ёвузлик мағлубиятга учрайди.

Исломгача Марказий Осиёда буддизмнинг, моний қарашларининг хатто насронийлик динининг маълум даражада тарқалганига қарамай, диний эътиқод бобида зардуштийлик дини асосий ўрин тутган. Жаҳон динлари кейинги 2—2,5 минг йил ичида қанчалик такомиллашган, уларнинг маросимлари, урф-одатлари нечоғлик ҳилма хиллашган, бойиган бўлмасин, барибир улар зардуштийлик динининг ворислари ҳисобланади.

VI-VIII асрларда яратилган, қадимий туркий тилда ёзилган ўзига хос хатда битилган. Урхун-Енисей ёдгорликларида туркий ҳалқларнинг фалсафий ижтимоий сиёсий қарашларн, элу-юртига мухаббати, қаҳрамонликлари, ҳорижий босқинчиларга даҳшатли қaҳpy-нафрати ўз ифодасини топган.

Қадимий туркий ҳалқларнинг тарихи, маданияти, тили, ижтимоий фалсафий фикрлари билан танишишда Урхун Енисей ёдгорлигидан Тунюкук Култигин, Билга хоқон битикларининг аҳамияти айниқса каттадир. Буни иккинчи турк хоқонлигига асос солган Элтартиш хоқонининг маслахатчиси ва саркардаси Тунёкукка бағишланган 712—716 йилларда ёзилган битиктош мисолида кўриш мумкин. Битикда туркийларнинг бир қанча душ­ман қабилаларига қарши кураши, Тунюкукнинг халқ олдидаги хизматлари, донолиги, тадбиркорлиги, жасурлиги ҳикоя қилинади.

ХУЛОСА

Хулоса килиб айтганда, Фридрих Нетшихнинг Зардушт таваллоси асарида биз куришимиз мумкунки зардуштиликнинг муккадас дин сифатида еканлигини ундаги гояларги назар ташлайдиган булсак жамиятдаги барча ишларни езгуликдан хабар беришга мисол килишимиз мумкун енг аввало биз зардуштилик динида табиатни мукаддас саналганлиги барча ноз нематларни мукаддас билиб табиятга мехир куйганини биз зардушдийлик динида куришимиз мумкун зардущтилик динида инсонлар умрининг туб маъноси деб езгу амал, езгу суз, езгу фикир, гоялари илгари сурилган.

Ўзбек ҳалқининг деҳқончилик анъаналари қадимий тарихга эга бўлиб бундан 3000 йил мукаддам Ўрта Осиё заминида деҳқончилик гуллаб-яшнаган ва аждодларнинг асосий машғулотларидан бири бўлган. "Авесто"да таърифланган ва тарғиб этилган энг улуғ касб дехқончиликка оид урф-одат ва маросимлар ўзининг хаётийлиги ва ҳалқчиллиги билан алохида дикқатга сазовордир. Уларда ижтимоий табақавий чекланиш аломатлари йўқ бўлиб табиий эҳтиёжлар заминида пайдо бўлган ва умумхалқ манфаатларига

хизмат қилган. Бу урф-одат ва маросимлар табиат билан ўзвий боглиқ мехнат жараёни ҳамда турмушнинг муҳим воқеаларига бағишлаб нишонланган ва халқнинг орзу-умидларини ифода этган.

Авестонинг ҳозирги давр кишилари учун аҳамияти шундаки, унда одамлар доим покиза юришга, баданни тоза тутишга ёмон кирдикорлар қилмасликка; ҳар қандай ёвуз ният ва ҳақоратли асаббузар сўзларни айтмасликка, аёлларни, жумладан қизларни севишга ҳамма соҳада мўътадил (оптимал) бўлишга даъват этувчи қоида даъват, ўгитлар баён этилган.

Авестонинг Гат қисмида одамлар ҳалол меҳнат қилишга ўз қўли ҳунари билан моддий неъматни яратишга, тайёрга айёр, ўроқда йўқ, машоқда йўқ хирмонда ҳозир, боқиманда, текинхўр бўлмасликка, буларга йўл қўймай, биноанан яшашга даъват этилган. Бу даъватларни ҳозир ҳам фойдаси катта.

Хулоса шуки, Авестода диний кўрсатмалар ҳақидаги ғоялар билан бирга реал, дунёвий ҳозир ҳам фойдали, насиҳат, тавсия, чеклаш, таъқиқлаш, рағбатлантиришга доир ўгит ва даъватлар кўп бўлган.

Хулоса шуки, зардуштийликнинг ўзидан кейинги барча динларга салбий таъсиридан кўра ижобий таъсири устун бўлган. Деярли барча динларга хос хусусият бўлган инсонларни етукликка, маънавияти бой, ахлоқ-одобли бўлиб тарбиялашга интилиш зардуштийлик динининг ҳам асосини ташкил қилади. Бу устунлик мусулмонлар ҳаёти ва фаолиятида айниқса эътиборга лойиқдир.



ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:

  1. Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т., Шарқ, 1998.

2. Каримов И.А. Асарлар тўплами. 1-15 жилдлар. – Тошкент: Ўзбекистон, 1996-2007 йй.

3. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: «Маънавият», 2008.

4. Бўриев О. Темурийлар даври ёзма манбаларида Марказий Осиё. – Т.: Ўзбекистон, 1993.

5.Сулаймонова Ф. Шарқ ва Ғарб.—Тошкент. Фан, 1997.

6.Авесто. Ўзбекча таржима (Асқар Маҳкам тарж.) Т.:2001.

7. "Авесто"дан (тарж. М. Исоқов) Ўзбек тили ва адабиёти журнали, 1999. №2-4

8.Абу Райҳон Беруний. Ал-осорул-боқия ан-ал қарунул-ҳолия.Т.: 1969

7.Ҳ. Ҳомидов. "Авесто" файзлари. – Т.: 2001

8.Н.Раҳмонов. "Авесто"нинг пайдо бўлиши. "Ўзбекистон овози" 2001, 26.

9. Н. Раҳмонов. "Авесто": Замин, ватан демакдир. - "Ўзбекистон овози" 2001, 25 сентябр.



10.WWW.ziyonet.uz


1 Каримов И. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т., “Шарқ”, 1998. 10-бет

2 Каримов .И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. 7-жилд Т.Ўзбекистон 1999 йил, 45-бет

3 Каримов И. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т., “Шарқ”, 1998. 10-бет

4 Баьзи муаллифлар томонидан “Авесто”да дехқончилик аньаналарини ёритишга оид айрим ишлар эьлон қилинган. Қаранг: Аболниёзов Б. “Авесто” ва қишлоқ хўжалиги. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги газетаси. 2000 й. 6-сон. 18-19 бетлар; Йўлдошева Қ. Буғдойли уйдан девлар қочгай... Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. 2002 й. 4-сон. 61-бет.

5 Авесто. Тарихий-адабий ёдгорлик. Асқар Махкам таржимаси. Тошкент, 2001 й. 338-бет.

6 Ўзбекистонда ижтимоий фанлар журнали. 2005 й. 1-2 сонлар. 114 бет

7 Авесто. Асқар Махкамов таржимаси. 113 бет.

8 Ўша жойда. 114-бет.

9 Юқоридаги асар.115-бет.

10 Ўзбекистонда ижтимоий фанлар журнали. 2005 й. 1-2 сонлар. 115 бет

11 Авесто. Асқар Махкамов таржимаси. 135-бет.





Достарыңызбен бөлісу:
1   2




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет