Туристик индустрия — туристик фаолиятнинг
туристларга хизмат
кўрсатишни таъминловчи турли субектлари (меҳмонхоналар, туристик
комплекслар, кемпинглар, мотеллар, пансионатлар,
умумий овқатланиш,
транспорт корхоналари, маданият, спорт муассасалари ва бошқалар) мажмуи
ҳисобланади
1
. Шу боис ушу соҳа барча иқтисодиѐт тармоқларини
бирлаштирувчи соҳа ҳисобланиб, у туристик маҳсулот
яратиш орқали
инсонларни дам олиш, саѐҳат қилиш, санаторияларда даволаниш каби
талабларини қондиради.
1
Lundberg D., Krishnamurthy M. Tourism Economics. New York: John Wiley Sons Ine. 2003 – 210 p.
Туризмни бошқариш ташкилотлари
Ёрдамчи ташкилотлар ва корхоналар
Туристлар
Туристик хизматни етказиб
берувчилар
Жойлаштириш;
Овқатланиш;
Транспорт;
Ҳордиқ ва
дам олиш;
Туристик эсдалик маҳсулотлари;
Туризмни ташкиллаштирувчилар
Туроператорлар
улгуржи хизматлар
Турагентлар
чакана хизматлар
- бирламчи ахборот оқими
-
ахборот оқими
1.1-рвсм. Туризм соҳасининг ахборотли модели
Туристик индустрия ҳар хил тоифали ишлаб чиқариш корхоналарини
қамраб олади, уларнинг асосийларини ва улар орасида мавжуд ахборот
алмашуви 1.1-расмда келтирилган.
Туризм ташкилотчилари – булар туристик маҳсулотлар ва хизматларни
ишлаб
чиқарувчи, бозорга чиқарувчи ва сотувчи туристик корхоналардир
(туроператорлар ва турагентлар).
Достарыңызбен бөлісу: