Режа:
1. СБК.Тарифи. Масаланинг долзарблиги. Этиологияси. Патогенези.
2. СБК таснифи.
3. СБЕ клиникаси. Замонавий текшириш усуллари
Таянч иборалар: СБК- сурункали буйрак касаллиги, СБЕ – сурункали буйрак
етишмовчилиги, АБ - артериал босим, АГ – артериал гипертензия, ҚАЕ - қон
айланиш етишмовчилиги, КФ - коптокчалар фильтацияси, ЮТС- юрак-томир
синдроми, ЭКГ – электрокардиограмма, ЭхоКГ - эхокардиография
Гемодиализ- ярим ўтказувчан мембрана орқали азот алмашинуви ҳосилалари
қондан диффузия йўли орқали тозаланади, Перитонеал диализ- бунда қорин
бўшлиғига юборилган эритма орқали қон ва организмдаги суюқликлардан турли
хил моддалар диализга учрайди.
3.1 СБК тарифи. Сурункали буйрак касаллиги (СБК) – бу хамма
прогресияланувчи буйрак касалликларида ривожланувчи симптомокомплекс
булиб, асосида нефронларнинг боскичма-боскич халок булиши етади, бу эса
буйракнинг экскретор функциясининг ва инкретор функциясининг, модда
алмашинувининг, орган ва системаларнинг функциясининг, нордон- ишкорий
мувозанатнинг бузилишига олиб келади.
ЭТИОЛОГИЯ
- Буйрак паренхимаси шикастланиши:
Сурункали гломерулонефрит, сурункали пиелонефрит, буйрак поликистози,
буйрак туберкулези, буйрак амилоидози.
- Сурункали юрак-кон томир касалликлари:
Артериал гипертензия, буйрак томирлари касалликлари (фибромускуляр,
атеросклеротик, интрамурал буйрак артериялари стенози).
- Системали касалликлар:
Системали кизил тошма, ревматоид артрит, склеродермия, тугунчали
периартериит, дерматомиозит, геморрагик васкулит, миелом касаллик.
- Эндокрин касалликлар:
Кандли диабет, гиперпаратиреоз
- Сийдик йулларининг механик еки динамик обтурацияси:
Буйрак тош касаллиги, туберкелез уретрити, сийдик чикариш найчаларининг усма
билан сиқилиши, простата аденомаси, уретра стриктураси ва б.
Достарыңызбен бөлісу: |