Тошкент тиббиёт академияси патологик анатомия кафедраси



Дата29.06.2016
өлшемі47.5 Kb.
#164635
ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ

ПАТОЛОГИК АНАТОМИЯ КАФЕДРАСИ


«ТАСДИҚЛАЙМАН»

Ўқув ишлари бўйича проректор

проф.___________О.Р. Тешаев

«_____»______________2010 й.

Маъруза матни


Мавзу: ҚОН ТОМИРЛАР КАСАЛЛИКЛАРИ

Институт Марказий Услубий Хайъати

томонидан кўриб чиқилди №_______

«_____»______________2010 й.

Тошкент – 2010

ҚОН ТОМИРЛАР КАСАЛЛИКЛАРИ

Юрак томир системаси аслида транспорт система бўлиб орган ва тўқималарга О2 ни, моддаларни етказиб беради. У қуйидаги қисмлардан иборат: юрак, аорта, аортадан ажралган йўғон артериялар, органлар ичидаги артериялар, артериолалар, прекапиляр артериола, капилярлар, посткапиляр венула, венулалар, веналар, пастки ва юқориги ковак веналардан иборат. Аортанинг диаметри 11 см, эластиклиги нормада томирни кесганда 2,5 см.

Булардан 5 та томир яъни артериолалар, прекапиляр артериолалар, капилярлар, посткапиляр венулалар ҳамда венулалар микроциркулятор ўзан томирлари ҳисобланади. Айнан шу томирларда моддалар алмашинуви амалга ошади. Жами қон ҳажмининг 70% микроциркулятор ўзанларда ҳамда веналарда айланади. Артериялар ичидаги қон миқдори кам бўлганлиги билан тезлиги ва босими баланд. Нормада аортада 150/90 мм сим уст, артерияларда 120/70 мм сим уст (жумладан билак артериясида) органлар ичидаги артерияларда максимал ва минимал босим қўшилиб кетиб битта босимни пайдо қилади. Масалан: буйрак коптокчалари афферент артериоласида 70 мм га тенг. Бош мия томирларида 40-50 мм сим уст, юрак тож артерияларида 55 мм сим уст, энг узоқ жойлашган артериолада 20 мм сим уст га тенг.

Артериялар деворининг тузилиши. Ички юзасидан бир қаватли яссиланган бириктирувчи тўқима ҳужайралари, яъни эндотелий билан қопланган. Унинг остида ретикуляр ҳамда эластик толалардан иборат базал мембрана жойлашган. Ундан кейин бириктирувчи тўқима ҳужайраларидан 4 хил оқсилли толалардан аргирофил, эластик, ретикуляр, коллаген толалардан ҳамда мукополисахаридли оралиқ тўқимадан иборат интима жойлашган, ундан кейин силлиқ мушак ҳужайраларидан иборат мускул қавати. Йўғон артерияларда 3 хил йўналишдаги, майда артерияларда 2 та йўналишдаги қатлам, мушак эластик типдаги артерияларда эса улар орасида эластик қатлами бўлади. Бош мия тўқимасидаги артерия ва артериолаларда мушак қатлами бўлмайди, унинг ўрнида эластик қатлам жойлашган. Артериолаларнинг охирида прекапиляр томирлар бошланишида силлиқ мушак ҳужайраларидан ҳамда Гломус ҳужайралардан иборат сфинктер жойлашган. Артерия деворининг ташқи томонидан мукополисахаридларга бой бўлган бириктирувчи тўқимали адвентиция қатлами ўраб олган.

Артериялар касалликлари. Артериялар деворида агар дистрофик ўзгаришлар ҳамда гиперпластик (склеротик) жараёнлар устун турса бу касалликларни бир сўз билан артериосклероз касаллиги дейилади. Артериосклероз қуйидаги кўринишларда учрайди:



  1. Атеросклероз – атеро бу артериялар интимасида ёғ ва оқсиллардан бўтқа пайдо бўлиши ва унинг атрофида бириктирувчи тўқима ўсиб склерозланиши.

  2. Гипертония касаллигидаги артериолосклероз –

  3. Диабетик ангиопатия – (бу макроангиопатия, микроангиопатия)

  4. Токсик артериосклероз –

  5. Инфекцион артериосклероз – бу кўпинча захм касаллигининг учламчи даврида мезаортит кўринишида намоён бўлади.

  6. Аутоиммун артериосклероз –

  7. Аллергик артериосклероз –

Демак артериосклероз бу ҳар хил сабаблар оқибатида артериялар деворида бириктирувчи тўқима ўсиб склерозланиши оқибатида торайиши билан намоён бўладиган касалликлар гуруҳи ҳисобланади.

Атеросклероз касаллиги эса артериосклерознинг энг кўп учрайдиган тури бўлиб унда бутун организмда жумладан артериялар интимасида моддалар алмашинуви бузилади. Қон таркибидан холестерин ҳамда β липопротеидлар интимага шимилади ва охир оқибатда липидлар атрофида склероз ривожланади. Атеросклероз касаллигини авж олдирувчи хавфли омиллар:



  1. Гиперлипидемия ҳолати

  2. Гипертония, гипертензия ҳолати (бу буйракка, эндокрин, юракка боғлиқ ҳамда нейроген гипертензиялар фарқ қилинади)

  3. Эндокрин касалликлар

  4. Нейроген стресслар (руҳий зўриқишлар)

  5. Томир деворининг яллиғланишли ҳамда иммунопатологик касалликлари

  6. Кам ҳаракатланиш

  7. Алькогол истеъмол қилиш (организмга 1 кунда 100 гр дан кўп тушадиган этанол касалликка олиб келади. Спирт парчаланганда индол (уришади), ацетон (йиғлайди), кетон (ухлайди) ажралади)

  8. Чекиш

Атеросклерозда ривожланадиган патоморфологик ўзгаришлар: Макроскопик 4 даврга бўлиб ўрганилади.

  1. Артериялар девори интимасида ёғли томчилар, ёғли тугунчалар, ёғли пилакчалар пайдо бўлиш даври. Бунда агар артерия интимаси нормада силлиқ, сомон рангли, фил суяги рангли бўлса биринчи даврида сариқ рангли интима юзасидан бўртиб чиққан ва чиқмаган ҳолдаги тугунчалар пайдо бўлганлиги аниқланади.

  2. Артериялар интимасида фиброз тугунчалар пайдо бўлиш даври бунда ёғ томчилари атрофида бириктирувчи тўқима ўсиб склерозланганлиги сабабли ташқи кўриниши бўйича оқиш рангли қаттиқ тугунчалар намоён бўлади, улар кўпинча аортадан ажраладиган артериялар чиқиш тешиги атрофида ҳамда аортанинг қорин қисмида пайдо бўлади.

  3. Атеросклероз тугунчаларининг яраланиши ҳамда асоратлар пайдо бўлиш даври. Бу ўзгаришлар ҳам аортанинг қорин қисмида кўпроқ ривожланиб тугунчалар юзасидаги эндотелий қатлами ёрилиб яраланади, яралар юзасини тромб қоплайди.

  4. Атерокальциноз даври, бунда артериялар девори кальциноз яъни оҳакланиш ҳисобига қаттиқлашади, тошга айланади. Уни кесиш қийин, қайчи билан кесилганда ғирчиллаб кесилади.

Микроскопик ўзгаришларнинг даврлари 6 та:

  1. Липидланишгача бўлган давр – бунда артериялар интимасида моддалар алмашинуви бузилиб толали тузилмалари мукоид ҳамда фибриноид бўкишга учрайди. Оралиқ модда шишади, метахромазияланади.

  2. Липоидоз даври – бунда мукоид, фибриноид бўкишга учраган интимага холестерин, β липопротеидлар шимилади. Интимадаги бириктирувчи тўқима ҳужайралари уларни фагоцитозлайди, силлиқ мушак ҳужайралари эса эндоцитозлайди ва уларнинг цитоплазмаси липидлар билан тўлиб Ксантом ҳужайраларига айланади, охир оқибатда ёрилиб нобуд бўлади.

  3. Атероматоз ҳамда липосклероз даври – бунда интимада липидлар оқсилли, толали тузилмалар парчалари билан аралашиб бўтқа пайдо қилади ва бўтқа атрофида бириктирувчи тўқима ўсиб кўпаяди.

  4. Фиброматоз даври – бунда бўтқа атрофидаги кўпайган бириктирувчи тўқима толалари устун турадиган фиброз тўқимага айланади.

  5. Атерокальциноз даври – бунда бўтқа таркибидан сув қочиб қуруқлашади унда Са тузлари тўпланиб оҳакланади, петрификацияланади.

  6. Яраланиш даври – бунда атероматоз атерокальциноз тугунчалари юзасидаги эндотелий қатлами шикастланиб ёрилиб яраланади ва яра юзасида тромбоз ривожланади.

Атеросклероз касаллиги деярли барча артерияларда ривожланиши мумкин. Биринчи ўринда аортанинг шикастланиши туради. Иккинчи ўринда юрак тож артериялари, учинчи ўринда сон артериялари, тўртинчи ўринда бош мия артериялари, бешинчи ўринда буйрак артериялари, олтинчи ошқозон ости бези артерияси, еттинчи мезентерал артериялар, саккизинчи талоқ ва жигар артериялари ва тўққизинчи ўпка артерияси туради.

Атеросклероз касаллигининг клиник морфологик формалари:



  1. Аорта ҳамда буйрак артериялари атеросклерози –

  2. Юрак тож артериялари атеросклерози ёки ЮИК ёки атеросклеротик коронарокардиосклероз (стенокардия)

  3. Сон артериялари атеросклерози ёки оёқлар ишемик касаллиги (эски номи: облитерацияланадиган эндоартерит).

  4. Бош мия артериялари атеросклерози – цереброваскуляр касаллик

  5. Мезентерал артериялар атеросклерози – бу ичак ишемик касаллиги дейилади.


Достарыңызбен бөлісу:




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет