III. Жамиятда зўравонликка нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш
10.
|
«Биз зўравонликка қаршимиз» ғоясини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида нотинч ва муаммоли оилаларни ўз вақтида аниқлаш, улардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, низоли ҳолатларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.
|
Чора-тадбирлар режаси
|
2021 йил август
|
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ёшлар ишлари агентлиги
|
11.
|
Оилавий зўравонликнинг олдини олиш, аёлларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, шунингдек, визуал видео-анимацион клиплар, қисқа метражли фильмлар ва кўрсатувлар тайёрлаш орқали зўравонлик қурбонлари учун амалий ёрдам олиш бўйича ахборот-тушунтириш ишларини амалга ошириш.
|
Амалий чора-тадбирлар
|
Доимий
|
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Бош прокуратура, МТРК, ЭОАВМА, АОКА
|
12.
|
Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш.
|
Амалий чора-тадбирлар
|
Доимий
|
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази, оммавий ахборот воситалари, манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
13.
|
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни касбга ўқитиш, бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида уларни ҳунармандчиликка ўргатиш бўйича ўқув-курсларини ташкил қилиш.
|
Амалий чора-тадбирлар
|
2021 йил давомида
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
14.
|
Низоли вазиятларни, оилавий-маиший зўрлик ишлатишни ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворни, уларнинг келиб чиқишига олиб келадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш бўйича сўровлар ўтказиб бориш.
|
Ижтимоий сўровлар
|
Доимий
|
«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази, оммавий ахборот воситалари
|
15.
|
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари, «AZIZ-AYOL.UZ» ягона интерактив миллий платформаси фаолияти ҳамда «ишонч телефони»ни оммалаштириш мақсадида улар тўғрисида маълумотларни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ёритиб бориш.
|
Амалий чора-тадбирлар
|
Доимий
|
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази, оммавий ахборот воситалари
|
16.
|
Хотин-қизларнинг тазйиқ ва зўравонликдан жабрланиш ҳолатларининг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида жойларда тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш.
|
Амалий чора-тадбирлар
|
Режа асосида
|
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
17.
|
25 ноябрь — Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни муносабати билан ҳудудларда «Биз зўравонликка қаршимиз» мавзуси бўйича ижтимоий видеороликлар тайёрлаш ва оммавий ахборот воситалари орқали аҳоли эътиборига етказиш.
|
Амалий чора-тадбирлар
|
2021 йил ноябрь
|
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази, оммавий ахборот воситалари, манфаатдор вазирлик ва идоралар
|