Жадвал 10.1
Шри Ланка: сингаллар ва тамиллар орасида ёшлар сонининг кескин ортиши
1990 йиллар бошларида Россия Федерациясида туғилиш даражаси 1.5, Ўрта
Осиёнинг мусулмон собиқ Совет республикаларида эса бу кўрсаткич 4.4 ни ташкил
этди. 1980 йиллар охирларида мусулмон халқлар аҳолисининг умумий ўсиш
даражаси (туғилиш даражасидан ўлим даражасиниг айирмаси) Россияникидан беш-
олти мартага кўп эди. 1980 йилларда Чеченлар аҳолиси сони 26 фоизга ўсди ва
Чеченистон Россиянинг аҳоли энг зич жойлашган ҳудудларидан бирига айланди,
юқори туғилиш даражаси муҳожирлар ва жангчилар сонининг кўпайишига олиб
келди.
29
Худди шу тарзда, мусулмонларнинг юқори туғилиш даражаси ва
Покистондан Кашмирга миграция жараёни Ҳиндистон ҳукуматига қарши
ҳаракатларнинг янгиланишига олиб келди.
Собиқ Югославияда цивилизациялараро урушларга олиб келган мураккаб
жараёнларга кўплаб омиллар сабаб бўлди. Аммо Косоводаги демографик ўзгариш
ушбу низоларни келтириб чиқарган энг муҳим сабаб бўлди. Косово Сербия
республикасининг мухтор вилояти бўлиб, ажралиб чиқиш ҳуқуқидан ташқари олтита
Югославия республикалари каби кучга эга эди. 1961 йилда аҳолисининг 67 фоизини
мусулмон албанлар ва 24 фоизини провослав серблар ташкил қилган. Албанларнинг
туғилиш даражаси Европа давлатлари орасида энг юқори кўрсаткични эгаллади ва
Косово Югославиянинг аҳоли энг зич жойлашган ҳудудига айланди. 1980 йилгача
Албанларнинг қарийб 50 фоизи йигирма ёшдан кичик эди. Аҳоли сонидаги бундай
кескин фарқ туфайли серблар Белград ва бошқа иқтисодий жиҳатдан истиқболли
давлатларга кўчиб кетишди. Натижада, 1991 йилга келиб Косовонинг 90 фоизи
мусулмонлар ва 10 фоизи серблардан иборат бўлди.
30
Шунга қарамасдан серблар
Косовога ўзларининг “муқаддас ўлкалари” ёхуд “Қуддус” сифатида қараганлар. Зеро,
бошқа муҳим воқеалар қаторида, бу ерда 1389 йил 28 июнда Усмонли Туркларга бой
берилган буюк жанг бўлиб ўтади, натижада улар деярли беш аср давомида
Усмонлилар ҳукмронлигидан азият чекишади.
1980 йиллар охирларига келиб, демографик мувозанатнинг бузилиши туфайли
албанлар Косовони Югославия республикаси мақомига кўтаришни талаб қила
бошлашди. Серблар ва Югославия ҳукумати агар Косово ажралиб чиқиш ҳуқуқига
эга бўлгудек бўлса, Албанияга қўшилишидан қўрқиб, бунга қаршилик кўрсатди. 1981
йилнинг март ойида республика мақомини олиш даъвосини ёқлаб чиққан
албанларнинг норозилик намойишлари ва ғалаёнлари авж олди. Сербларнинг
сўзларига кўра, сербларга нисбатан камситиш, таъқиб ва зўравонлик тобора кучайиб
борди. “70 йиллар охирларидан бошлаб Косовода”, Хорват намойишчисининг
гувоҳлик беришича, “...мулкка зарар етказиш, ишдан ҳайдаш, зўрлаш, уруш-жанжал
ва қотилликларни ўз ичига олган кўплаб зўравонлик ҳаракатлари юз берди.”
Натижада, “серблар бу каби таҳдидлар геноцидга айланиб бораётганини ва бунга
ортиқ тоқат қила олмасликларини маълум қилдилар”. Косово сербларининг
норозилиги Сербия бўйлаб акс-садо берди ва 1986-йилда 200 нафар етакчи серб
зиёлилари, шу жумладан, Praxis либерал мухолифат журнали муҳаррирлари, сиёсий
арбоблар, диний уламолар ва ҳарбийлар ҳукуматдан Косоводаги серблар геноцидига
чек қўйишни талаб қилган декларацияни қабул қилдилар. Қайси томондан олиб
қарамайлик, геноцид айблови жуда бўрттириб юборилган эди, аммо албанларга
хайрихоҳ бўлган хорижлик кузатувчининг сўзларига кўра, “1980 йиллар давомида
албан миллатчилари сербларга нисбатан бир қатор зўравонлик ҳаракатлари ва
серблар мол-мулкларининг йўқ қилинишида айбдор бўлганлар”.
31
Буларнинг барчаси серблар орасида миллатчилик кайфиятини қўзғатди ва
Слободан Милошевич мазкур фурсатдан фойдаланиб қолди. 1987 йил Косовода у
катта нутқ сўзлади ва сербларни ўз ерлари ва тарихига нисбатан ҳуқуқлари учун
курашишга даъват қилди. “Бир зумда кўп сонли серблар – коммунистлар, коммунист
бўлмаганлар ва ҳатто анти-коммунистлар – нафақат Косоводаги серблардан иборат
озчиликни ҳимоя қилиш, балки албанларни бостириш ва уларни иккинчи даражали
фуқароларга айлантириш мақсадида унинг атрофида тўплана бошлади. Тез орада
Милошевич миллат етакчиси сифатида танилди.”
32
Икки йилдан сўнг, 1989 йил 28
июнида Милошевич мусулмонларга қарши давомий уруш рамзи бўлган машҳур
жангнинг 600 йиллигини нишонлаш учун 1-2 миллион атрофидаги серблар билан
Косовога қайтди.
Албанлар сони ва кучининг ортиши сабабли жунбушга келган серблар
орасидаги қўрқув ва миллатчилик кайфияти Босниядаги демографик ўзгаришлар
туфайли баттар кучайди. 1961 йилда Босния-Герцеговина аҳолисининг 43 фоизи
серблар ва 26 фоизи эса мусулмонлардан ташкил топган эди. 1991 йилгача бу
кўрсаткич деярли аксини кўрсатди – серблар сони 33 фоизга тушди, мусулмонлар
улуши эса 44 фоизга етди. Мана шу ўттиз йил давомида хорватлар аҳолиси сони 22
фоиздан 17 фоизга тушиб кетди. Бир этник гуруҳнинг кенгайиши бошқа бир этник
гуруҳнинг сиқиб чиқарилишига олиб келди. “Биз нима учун болаларни ўлдиряпмиз?”,
деб сўрайди 1992 йилда жангчилардан бири ва ўзи жавоб беради: “Бир кун келиб улар
улғайишади ва ўшанда катталарни ўлдиришимизга тўғри келади.” Босния хорватлари
яшаш жойлари мусулмонлар томонидан “демографик ишғол этилиши”га йўл
қўймаслик мақсадида бироз шафқатсиз йўл тутдилар.
33
Демографик мувозанатнинг ўзгариши ва ёшлар сонининг 20 фоиз ёки ундан
катта миқдорда ортиши йигирманчи аср охиридаги кўпгина тамаддунлараро
зиддиятларга сабаб бўлган. Шунга қарамасдан, бу омиллар ҳамма нарсани ҳам
тушунтириб бермайди. Масалан, серблар ва хорватлар ўртасидаги жангни
демография билан боғлаб бўлмайди, чунки бу икки халқ хорват Усташи (инқилобий
ҳаракат) Иккинчи Жаҳон Урушида сербларга қарши оммавий қирғин уюштиргунига
қадар нисбатан тинч яшаб келган. Бу ва бошқа жойларда ҳам сиёсий низоларга сабаб
бўлган. Биринчи Жаҳон Уруши охирида Австрия-Венгрия, Усмонлилар ва Россия
империяларининг қулаши улар ўрнига вужудга келган давлатлар ва унда яшовчи
ҳалқлар ўртасида этник ва цивилизациялараро зиддиятларни авж олдирди. Иккинчи
Жаҳон Урушидан сўнг Британия, Франция ва Голландия империяларининг қулаши
ҳам ўхшаш оқибатларни келтириб чиқарди. Совуқ Уруш якунлангач, Совет Иттифоқи
ва Югославиянинг парчаланиши ҳам худди шундай оқибатларга олиб келди. Одамлар
энди ўзларини коммунистлар, Совет фуқаролари ёки югославлар деб атай олмасдилар
ва келиб чиқишларини изоҳлашнинг янги йўлини қидира бошладилар. Бу йўлни эски
таянчлари – этник бирлик ва диндан топдилар. Ҳеч қандай Xудо йўқ деган ғояни
илгари сурувчи давлатларнинг репрессив, аммо осойишта тартиби ўрнини турли
Xудоларга эътиқод қилувчи халқларнинг зўравонликлари эгаллади.
Бу жараён янги пайдо бўлган сиёсий субъектларнинг демократик тартибларни
қабул қилиш зарурати билан янада мураккаблашди. Совет Иттифоқи ва Югославия
ажралиб чиқа бошлагач, ҳукуматдаги элиталар умумхалқ сайловларини ташкил
қилмади. Агар шундай қилганларида эди, сиёсий етакчилар марказий ҳокимият учун
рақобатлашишларига тўғри келарди ва кўп миллатли ҳамда кўп тамаддунли давлат
дастурини ишлаб чиққан ҳолда электоратга кириб, парламентда тегишли
кўпчиликдан иборат коалицияларни бирлаштиришга ҳаракат қилишлари мумкин эди.
Бунинг ўрнига Совет Иттифоқида ҳам, Югославияда ҳам сайловлар дастлаб
республика миқёсида ўтказилди, бу сиёсий раҳбарларда этник миллатчиликни
қўзғаган ва ўз республикаларининг мустақиллигини тарғиб қилган ҳолда марказга
қарши сайлов кoмпанияларини ташкиллаштиришга кучли рағбат уйғотди. Ҳатто,
Боснияда ҳам аҳоли 1990 йилги сайловларда этник чегараланиши бўйича овоз берди.
Кўп миллатли Ислоҳот Партияси ва собиқ коммунистик партиянинг ҳар бири 10
фоиздан камроқ овоз тўплади. Мусулмон Демократик Ҳаракат Партияси (34 фоиз),
Сербия Демократик Партияси (30 фоиз) ва Хорватия Демократик Иттифоқи (18 фоиз)
учун берилган овозлар миқдори собиқ Югославия аҳолиси сонидаги мусулмонлар,
серблар ва хорватларнинг улушига озми-кўпми мувофиқ келди. Деярли барча собиқ
Совет ва Югослав республикаларидаги бир нечта номзодлар иштирок этган илк
сайловларда халқларнинг миллий ўзлигига эътибор қаратган ва бошқа этник
гуруҳларга қарши ўз миллатларини кучли ҳимоя қилишга ваъда берган сиёсий
раҳбарлар ғалаба қозонди. Сайловдаги рақобат миллатчилик кайфиятини кучайтирди,
натижада бўлиниш чизиғидаги зиддиятлар таранглашди ва бўлиниш чизиғидаги
урушларга айланди. Богдан Денич сўзлари билан айтганда, “etnos demos га айланса",
Достарыңызбен бөлісу: |