polemos ёхуд уруш содир бўлади. Нега йигирманчи аср охирига келиб этник
низоларда бошқа тамаддунларга мансуб ҳалқларга қараганда мусулмонлар кўпроқ
иштирок этди, деган савол туғилади. Ҳар доим ҳам шундай бўлганми? Ўтмишда
насронийлар кўп сонли диндошлари ва бошқа кишиларни ўлдирган. Бутун тарих
давомида ҳар бир тамаддуннинг зўравонликка бўлган мойиллигини баҳолаш кенг
қамровли тадқиқот олиб боришни талаб этади. Бунинг ўрнига ҳозирда мусулмон
гуруҳларнинг Ислом доирасида ва унинг ташқарисида зўравонлик ҳаракатларини
олиб бораётганининг сабабларини аниқлаш мумкин. Улар орасидан эса ўтмишдаги
этник зиддиятларга мойилликни изоҳлаб берувчи асосий сабабларни фарқлаб олиш,
агар улар бор бўлса, қайси бири фақат йигирманчи аср охиридаги низоларни изоҳлай
олишини ажратиб олиш керак бўлади. Шунда олтита эҳтимолий сабаб яққол кўзга
ташланади. Учтаси фақат мусулмонлар ва мусулмон бўлмаганлар ўртасидаги
низоларни изоҳлайди ва қолган учтаси юқоридаги икки томон ўртасидаги ҳамда
исломдаги ички низоларни изоҳлайди.
Жадвал 10.4
Мусулмон можароларининг авж олиши сабаблари
Мусулмон
бўлмаганлар
ўртасидаги низолар
Мусулмонлар ва мусулмон
бўлмаганлар
ўртасидаги
низолар
Тарихий ва ҳозирги можаролар Ҳудудий
қўшничилик;
“Ҳазм қилиб бўлмаслик”
Милитаризм
Ҳозирги можаролар
Ўзларини уруш қурбони деб
билиш
Демографик ўсиш;
Етакчи
мусулмон
давлатларнинг йўқлиги
Учта сабаб фақат ҳозирда рўй бераётган мусулмонлар ва мусулмон
бўлмаганлар ўртасидаги зўравонликни тушунтириб берса, қолганлари бу ва
мусулмонларнинг босқинчиликка мойиллигининг ўтмиш илдизларини тушинтириб
беради. Агар тарихий мойиллик мавжуд бўлмаса, тахмин қилинган сабаблар
мусулмонларнинг ҳозирдаги этник зўравонликларга мойиллигини ҳам асослаб бера
олмайди. Бу замонавий урушлар аввалги асрларда мавжуд бўлмаган ва фақатгина
йигирманчи асрга хос бўлган омиллар билан изоҳланиши мумкинлигини англатади
(жадвал 10.4).
Биринчидан, Ислом азалдан ҳарбий фазилатларни улуғловчи дин эканлиги
ҳақида далиллар келтирилади. Ислом “урушқоқ баъдавий кўчманчи қабилалар”
яшайдиган жойда нозил бўлган. Пайғамбар Муҳаммад ҳам кучли жангчи ва
қобилиятли ҳарбий қўмондонлиги билан танилган.
35
(Ҳеч ким буни Исо ёки Будда
тўғрисида айтмаган бўларди.) Ислом таълимотлари кофирларга қарши урушишни
буюриши даъво қилинади ва Ислом кенг ёйилишининг дастлабки даврида таълимотга
зид равишда мусулмонлар ўзаро жанг олиб бордилар. Фитна ёки ички низоларнинг
жиҳодга нисбати аввалгисининг фойдасига кескин ўзгарди. Қуръон ва бошқа
мусулмон эътиқодлари зўравонликларга қарши бир қанча таъқиқларни ўз ичига олади
ва зўравонлик тушунчаси мусулмон таълимоти ва амалиётида мавжуд эмас.
Иккинчидан, Арабистонда пайдо бўлишидан бошлаб, Исломнинг шимолий Африка
ва Ўрта Шарқнинг кўп қисми, кейинчалик Ўрта Осиё, Ҳиндистон ярим ороли ва
Болқон бўйлаб тарқалиши мусулмонларнинг улар томонидан фатҳ қилинган ҳамда
Ислом қабул қилган турли ҳалқлар билан тўғридан-тўғри алоқага киришишига олиб
келди ва бу жараён оқибатлари тарихий мерос сифатида сақланиб қолган.
Усмонлилар Болқонни фатҳ қилиш чоғида Жанубдаги Славянлар кўпинча Исломни
қабул қилардилар, қишлоқдаги деҳқонлар эса бош тортардилар, шундан кейин
боснияликлар мусулмон ва провослав серблар орасида тафовут келиб чиқди.
Аксинча, Россия империясининг Қора денгиз, Кавказ ва Марказий Осиёгача
кенгайиши турли мусулмон халқлари билан асрлар оша давом этадиган зиддиятга
олиб келди. Ўрта Шарқда яҳудийлар ватанини яратишга қаратилган Ғарбнинг
ҳомийлиги давомли араблар ва исроилликлар ўртасидаги адоватга замин яратди.
Мусулмонлар ва ғайридинларнинг дунё бўйлаб тарқалиши уларнинг Евроосиё бўйлаб
ҳудудий қўшничиликда яшашига олиб келди. Бундан фарқли ўлароқ, Ғарбнинг
денгиз орқали кенгайиши ғарбликларнинг бошқа халқлар билан ҳудудий яқинлигига
олиб келмади: улар Европадан туриб бошқариларди ёки Жанубий Африкадан
ташқари, ғарблик кўчманчилар томонидан деярли йўқ қилиб юбориларди.
Мусулмон ва мусулмон бўлмаганлар ўртасидаги можароларининг учинчи
эҳтимолий сабаби, улар ўртасида бир давлат арбоби ўз мамлакатига нисбатан айтган
“ҳазм қилиб бўлмайдиган” муносабат мавжуд бўлади. Шунга қарамай, “ҳазм қилиб
бўлмаслик” икки тарафламадир: Мусулмон мамлакатлари мусулмон бўлмаган
озчилик гуруҳлар билан қийинчиликларга дуч келгани сингари, айни ҳолат мусулмон
бўлмаган халқларнинг мусулмон этник гуруҳлар билан муносабатларида ҳам
кузатилиши мумкин. Ислом насронийликдан ҳам кўпроқ мутлақ ишонч асосига
қурилган дин ҳисобланади. У дин ҳамда сиёсатни бирлаштиради ва дар ал-ислам ва
дар ал-ғарб мансуб кишилар ўртасидан ўткир чизиқ тортади. Натижада,
конфуцийчилар, буддистлар, индуслар, ғарблик насронийлар ва провослав
насронийлари учун ўзаро мослашиш ва биргаликда яшаш мусулмонлар билан
яшашдан осонроқ кечади. Мисол учун, этник хитойликлар Жанубий Осиё
мамлакатларида иқтисодий жиҳатдан устунлик қилувчи озчиликни ташкил этади.
Улар Таиланд буддист ва Филиппиндаги католик жамиятларига муваффақиятли
мослашдилар; ушбу давлатларда хитойликларга қарши сезиларли даражадаги
зўравонликлар деярли кузатилмаган. Бундан фарқли равишда, Индонезия ва
Малайзиядаги мусулмон жамиятида хитойликларга қарши исёнлари ва/ёки
зўравонликлар кузатилган, хитойликларнинг мазкур жамиятлардаги ўрни xавотирли
аҳволда қолмоқда.
Милитаризм, “ҳазм қилиб бўлмаслик” ва мусулмон бўлмаган гуруҳларга
ҳудудий яқинлик Исломнинг ўзига ҳос хусусиятлари бўлиб, узоқ тарихдан давом этиб
келаётган мусулмонларнинг зиддиятларга мойиллигни изоҳлаши мумкин.
Йигирманчи аср охирларида қолган учта вақтга нисбатан чекланган омиллар ушбу
жараёнга ҳисса қўшиши мумкин. Мусулмонлар томонидан илгари сурилган
изоҳлардан бири шундан иборатки, ўн тўққизинчи ва йигирманчи асрлардаги Ғарб
империализми мусулмон жамиятларини ўзига қарам қилиш сиёсати билан бир
қаторда мусулмонларнинг ҳарбий ва иқтисодий жиҳатдан заиф эканлиги тўғрисидаги
тасаввурларни юзага келтирди ва бу мусулмон бўлмаган гуруҳларнинг
мусулмонларга нишон сифатида қарашларига туртки бўлди. Уларнинг фикрига кўра,
мусулмонлар
тарихда
Ғарб
жамиятларида
шаклланган
антисемитизмга
тенглаштирилувчи антимусулмон қарашларнинг қурбонига айланган. Акбар
Аҳмаднинг таъкидлашича, фаластинлик, босниялик, кашмирлик, ва чеченистонлик
мусулмонлар “қизил танли, мазлум, қадр-қимматидан маҳрум, резервацияларга
қамалиб, ўз аждодлари ерларидан айрилган кишилар” билан тенгдир.
36
Бироқ
мусулмонларнинг қурбонлик билан боғлиқ даъвоси Судан, Миср, Эрон ва
Индонезиядаги мусулмон кўпчилик ва мусулмон бўлмаган озчилик гуруҳлар
ўртасидаги можароларни асослаб беролмайди.
Ислом ва унинг ташқарисидаги можароларга туртки бўлувчи янада муҳим
омил Исломда бир ёки бир нечта етакчи қудратли давлатларнинг йўқлигидир. Ислом
ҳимоячилари кўпинча Ғарб сиёсатчилари Ислом оламини ҳаракатга келтирадиган ва
Ғарбга қарши фаолиятларини мувофиқлаштирадиган етакчи куч мавжудлигига
ишонишини таъкидлашади. Танқидчиларнинг бу фикри хато. Ислом ҳукмрон
марказга эга эмаслиги боис дунё нотинчлигига сабаб бўлади. Саудия Арабистони,
Эрон, Покистон, Туркия ва эҳтимол Индонезия каби давлатлар мусулмон оламида
етакчи мавқега эришиш учун ўзаро курашмоқдалар. Аммо уларнинг ҳеч бири
мусулмонлар ўртасидаги низоларга аралашишга қодир эмас ва уларнинг ҳеч бири
мусулмон ва мусулмон бўлмаган гуруҳлар ўртасидаги низоларда бутун мусулмон
халқлари номидан қарор қабул қила олмайдилар. Ва ниҳоят, энг муҳими, мусулмон
мамлакатларидаги демографик ўсиш ва ўн беш ёшдан ўттиз ёшгача бўлган ишсиз
эркаклар сонининг ортиши мусулмонлар ўртасидаги ва мусулмон бўлмаганлар
нисбатан беқарорлик ва зўравонлик ҳаракатларига сабаб бўлмоқда. Бошқа ҳар қандай
сабаблардан қатъи назар, 1980 ва 1990 йиллардаги мусулмонларнинг босқинчилик
ҳаракатларини тушунтириш учун мазкур омилнинг ўзи кифоя. Йигирма биринчи
асрнинг 30 йилларига қадар кўп сонли ёшлардан иборат аҳолининг қариб бориши ва
мусулмон мамлакатларининг иқтисодий ривожланиши, агар бу содир бўлса,
мусулмонларнинг зўравонликка мойиллиги сезиларли даражада камайиши ва шу
тариқа бўлиниш чизиғидаги урушларнинг камроқ такрорланиши ва авж олмаслигига
туртки бўлиши мумкин.
|