Әжинияз атындағы Нӛкис мәмлекетлик педагогикалық институты



Pdf көрінісі
бет65/164
Дата25.03.2024
өлшемі4.15 Mb.
#496396
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   164
1-секция

Адабиѐтлар рўйхати: 
1.Алишер Навоий. Фарҳод ва Ширин. Асарлар. 7-том. 1964. 40 бет 
2.Алишер Навоий. Маҳбуб – ул – қулуб. Асарлар. 13-том.1966. 222 - бет 
3.Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаѐт – пировард 
мақсадимиз. Т.8.Т., ―Ўзбекистон‖, 2000, 472-бет 
4.Назаров Қ.Ўзбек фалсафаси.-Т.,Ўзбекистон файласуфлари миллий 
жамияти нашриѐти, 2013.30 бет 
МУОМАЛАНИНГ ЭСТЕТИК АҲАМИЯТИ 
 
Я.Э.Алимов - доцент 
Тош ДАУ Термиз филиали 
Кишилар бир бирлари билан муомала ва ҳамкорлик қилмай, ўзаро 
аҳлоқий эстетик таъсир этмай туриб, масқадга мувофиқ ҳаѐт кечириши, 
меҳнат ва турмуш малакаларини алмашиши мумкин эмас.Муомала-инсонлар 
муносабатларининг энг олий шакли. Эстетик муносабат эса муомала 
маданиятининг ажралмас таркибий қисмидир. Муомала маданиятини 
фақатгина аҳлоқий жиҳатдан таҳлил қилиш билан чегараланиб қолмаслик 
керак. Муомала ўз ичига аҳлоқий сиѐсий, ҳуқуқий, диний иқтисодий эстетик 
жиҳатларни қамраб олади. 
Кишилар муомала асосида ўзларинин фан, санъат, олам, фалсафа, 
ижтимоий турмуш тарзи ҳақидаги тасаввурларини таркиб топтиради. 


125 
Ҳақиқий инсоний муомала кишиларга ўзининг юксак эстетик 
фазилатларини аниқлашга ва очишга ѐрдам берадиган қобилиятдир. 
Муомаланинг эстетик моҳияти кишиларни ўзаро муносабати жараѐнида 
аҳлоқий-эстетик фазилатларини ўзида намоѐн қилишдан иборат. Бу жараѐн 
суҳбатлашаѐтган кишилар муомаласида эстетик билимларга эга бўлиш 
даражасига ҳам боғлиқдир. 
Эстетик жиҳатдан тарбияланган ѐшлар ўз вақтини қадрлайди ва уни 
тўғри келган кишилар билан мулоқатда бўлади. 
Саволларга жавоб беришда гўзаллик шакллари: ритм, оҳанг, урғуларнинг 
мазмунидан келиб чиқиш таққоза қилинади. Агарда суҳбат жараѐнида 
суҳбатдошнинг бирортаси сўз оҳангига эътиборни қаратмай, юқори тонда 
муомала қилса, гўзаллик қоидалари бузилган бўлиб, хунуклик ўз 
ҳукмронлигини оширади. Шу сабабли энг яхши гўзал сўз ҳам, агарда 
илтифотсиз, масхаралаб хунук шаклда талаффуз этилса, ҳақоратли бўлиб 
туйилиши мумкин. 
Кишилар ўқилган китоб, телевидение кўрсатувлари санъат асарлари 
ҳақида, томоша қилинган фильм, қизиқарли эстетик аҳамиятга эга бўлган 
маърузалар семинар машғулотлари, баҳсга чорловчи телекўрсатувлар, оламда 
бўлиб турган янги воқеалар, илмий изланишлар ҳақида мазмунли фикр 
алмашадилар.Юқорида қайд этилган воситалар асосида гапира билаш ўз 
фикрини тўғри, аниқ реал, равшан эстетик ифодалаш истиқлолга бўлган 
эътиқодни ҳимоя қилиш қобилиятларини тараққий эттиради. Муомала нутқ 
маданияти муҳим аҳамиятга эга. 
Инсон муомала маданиятини ижтимоий ҳодиса бўлиб, жамият, фан, 
санъат адабий тил билан боғлиқ ҳолда тараққий этади. Кишиларнинг эстетик 
савияси ошган сари, уларнинг муомаласи ҳам аҳлоқий-эстетик қоидаларга 
мувофиқ тарзда такомиллашиб боради. Мустақилликга эришганимиздан 
кейин нутқ маданияти халқ тилига яқинлаштирилган миллий адабий тил 
меъѐрларига асосланмоқда. Бунда ўзбек тилининг давлат тили мақомига эга 
бўлиши муҳим омил бўлди. 
Кўплар бор, дунѐда гап сўзи жанон 
Воле феъл-атвори ѐмондан-ѐмон 
Ичидан туғилса фақат дард-алам 
Тилидан не фойда, сеҳрланса ҳам 
Абдураҳмон Жомий ушбу сатрларида нутқ маданияти сўзловчининг 
феъл-атвори маданиятига ҳам алоқадорлигини таъкидлаб ўтганлар. 
Умуминсоний қадриятларимиздан бири салом бериш ва алик олиш одоби 
қадимдан мавжуд бўлиб, инсоний муносабатларнинг муҳим таркибий 
қисмларидан ҳисобланади. Салом бериш ва алик олиш кишиларнинг муомала 
қилишнинг биринчи бошлқнғич муносабат шаклидир. 
Салом беришда кишилир бир-бирларидан яхши ниятлар: сиҳат-
саломатлик, ўзаро ҳурмат, дўстона муносабат яхши кайфият, бугунги кнуда 
бўладиган 
меҳнат 
фаолиятларига 
омад 
тилайдилар.Ушбу 
асосида 
кишиларнинг бир-бирига бўлган муомала маданиятининг, яъни ички 


126 
ҳурматнинг ташқи аломати асосида намоѐн бўлади. Саломлашишда кишилар 
ўзларининг инсоний бурчларини адо этадилар. 
Абдурахмон Жомий бу хақда қуйидаги фикрларни баѐн этган эди. 
Гар салом берса биров сенга қараб, 
Нега олмайсан алик олмоққа лаб?! 
Бу нечук кибру ҳаво-ю ғўдайиш; 
Пасткашлик, пасткашликдир бу иш 
Сен ўзингдан ўзгани қилмай писанд, 
Тўлғазибсан бадхўрликдан димоқ. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   164




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет