Әжинияз атындағы Нӛкис мәмлекетлик педагогикалық институты



Pdf көрінісі
бет67/164
Дата25.03.2024
өлшемі4.15 Mb.
#496396
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   164
1-секция

Адабиѐтлар: 
1. Й.Жумабоев. Ўрта Осиѐ этикаси тарихи очерклари. – Т.: Ўзбекистон, 
1980. 286 бет 
2. А.Абдуғафуров. Навоий ижодида сатира. – Т.: «Фан» 1972. 260 бет 
3. Г.П.Владимиров. Янги дунѐ инсонпарварлиги. – Т.: Ғофур Ғулом
номидаги ―Адабиѐт ва санъат‖ нашриѐти 1980,350 бет 
 


128 
БАРКАМОЛ АВЛОДНИ ТАРБИЯЛАШДА АҲЛОҚИЙ 
КАДРИЯТЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ 
 
Х.Норкучкоров
ТошДАУ Термиз филиали 
 
Мустақил жамиятимизнинг равнақи жараѐнида баркамол авлоднинг 
оқилона ва соғлом аҳлоқий жиҳатдан тарбиялашда аҳлоқий қадриятлар 
моҳият мазмуни тобора ошиб бормоқда. 
Баркамол авлоднинг аҳлоқий қадриятларга бўлган эҳтиѐжини қотиб 
қолган ўзгамас деб тушуниш асло мумкин эмас. 
Инсониятнинг бутун тарихи мобайнида кишиларнинг аҳлоқий 
қадриятларга бўлган муносабати турмушдаги хулқ-атворига нисбатан қаттиқ 
назорат қилиб келинган. Демак кишилар аҳлоқий қадриятларнинг 
талабларидан келиб чиққан тарзда тарбияланган. 
Кейинги йилларда истиқлол турмуш тарзини сифат даражалари тоборо 
яхшиланиб бормоқда бу эса авлоднинг мустақиллик жамиятини 
мустаҳкамлаш ишларига фаол қатнашиш имкониятларига кенг йўл очиб 
бомоқда. Таълим соҳасидаги демократик ислоҳатларнинг амалга оширилиши 
ҳам бу имконият йўлларини кўпроқ қатъиат билан олдинги марраларга олиб 
чиқмоқда. 
Истиқлол жамиятида янги авлодни ижодий маънавий, аҳлоқий 
эҳтиѐжларини қондириш ва қадриятлар асосида тарбиялаш улар турмуш 
тарзини маъноси ва асосий мезони бўлиб қолмоқда. 
Мустақиллик жамиятини мустаҳкамлаш шароитида баркамол авлодни 
аҳлоқий қадриятларга бўлган муносабати барқарорлашмоқда. Кишилар 
турмушининг аҳлоқий маънавий, даражасини ошириш учун барча 
имкониятлар яратиб берилмоқда. Баркамол авлод ҳар томонлама 
ривожланган, маънавий етук, юкусак аҳлоқий онгга эга бўлган кишилир 
қаторидан жой олмоқда. Юксак даражада тараққиѐт этаѐтган жамиятимиз 
ижтимоий ҳаѐтида маънавий имкониятларнинг ўсиши кишилир аҳлоқий 
қадриятларининг равнақ топишига олиб келади. 
Тажриба шуни кўрсатдики, баркамол авлоднинг аҳлоқий қадриятларга 
бўлган эҳтиѐжларига хушхулқлик бахш этиш учун унинг манфаатлари, унга 
бўлган интилиши ва аҳлоқий идеалларини бойитиш ва ривожлантириш учун 
истиқлол афзалликларидан тўлақонли фойдаланиш талаб этилади. Агарда 
юксак аҳлоқий маданиятга эга бўлган аҳлоқий муносабат шаклланмаган 
бўлса, у ҳолда аҳлоқий қадриятларимизнинг таъсирчан кучи йўқолган бўлади. 
Шу нарса равшанки, кишиларнинг маънавий бойликларга жумладан 
аҳлоқий қадриятларга эҳтиѐжларини қондириш тараққиѐт жараѐнида бири 
бўлиб баркамол авлодни тарбиялашдаги кучи ва аҳамияти бебаҳодир. Шуни 
унутмаслик керакки таъминланганликнинг, маданий маънавий-аҳлоқий 
эҳтиѐжларининг 
тобора 
ўсиб 
боришини 
ҳисобга 
олиш 
бўлсада 
мустаҳкамланмаган ҳолда ўсиши баркамол авлод манфаатлари доирасини 
торайтириб 
қўяди, 
аҳлоқий 
қадриятларга 
бўлган 
астеъмолчилик 


129 
психологиясининг ривожланишига, кишиларнинг бутун қобилияти ва 
аҳлоқий онгини чўлғаб оладиган бойлик тўплашга имконият яратган бўлади. 
Мустақил жамият қуриш жараѐнида баркамол авлоднинг аҳлоқий 
қадриятларбойлигидан баҳраманд бўлишлари натижасида тезлик билан 
тарбиявий ишларнинг жадаллашиб кетиши объектив ҳақиқатни юзага 
чиқариши бежиз эмас. Бугунги кунда фуқаролик жамиятимизда нафақат 
аҳлоқий қадриятларимиз, шу билан бирга кишиларни тарбиялайдиган барча 
қадриятларнинг мисилсиз таъсир доираси кенгайи бормоқда. Бу хилдаги 
аҳлоқий ҳодисаларнинг кучайиб бориши қадриятларнинг қонуний таъсири 
кишилирнинг аҳлоқий фаолиятидаги муҳим омилга айланиб қолишига олиб 
келади.Баркамол авлодни аҳлоқий жиҳатдан тарбиялашда бунѐдкорлик 
фаолиятига боғлиқ томонларини мавжудлигин ҳам эътиборга олиш даркор 
бўлади. 
Баркамол авлодни камол топиш жараѐнида унинг аҳлоқий қадриятларга 
бўлган муносабати доирасининг кенгайиши тарбия жараѐнини тезлатади. 
Аҳлоқий қадриятларнинг ўзгара бориши такомиллашуви, тобора тарбиявий 
мазмун касб эта бориши туфайли кишиларнинг аҳлоқий қарашларида муҳим 
ўзгаришлар рўй беришга олиб келади. 
Тўла-тўкис мустақиллик жамиятимизнинг олий мақсад йўлидан 
адашмасдан тўғри бориши миллий қадриятларимизнинг умумжаҳон 
қадриятларининг таркибий қисмларидан бирига айланганлигида намоѐн 
бўлмоқда.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   164




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет