Әжинияз атындағы Нӛкис мәмлекетлик педагогикалық институты



Pdf көрінісі
бет72/164
Дата25.03.2024
өлшемі4.15 Mb.
#496396
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   164
1-секция

Фойдаланилган адабиѐт 
Ш.Р.Мўминов Математик модел ва усуллар Т.:,-2006. – 272 б. 
ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШДА 
МАЪНАВИЙ МЕРОСНИНГ ЎРНИ (XIX АСР МАРҒИЛОН МАДАНИЙ 
МУҲИТИ МИСОЛИДА) 
 
Н.Абдулаҳатов-тадқиқотчи 
Ўзбекистон халқаро ислом академияси
Ҳар бир халқнинг жаҳон маданияти саҳнасида бошқаларга кўз-кўз 
қилгудек бебаҳо бойликлари бўлади. Аждодлар салоҳияти, муҳташам бино ва 
иншоотлар, илмий-маънавий мерос ва бошқалар. Айниқса улар орасида 
аждодлар маънавий мероси алоҳида тенгсиз хазинадир. Зеро, мазкур хазина 
авлодларнинг келгусидаги маънавий салоҳиятига мустаҳкам замин бўлиши 
билан ҳам ҳарактерлидир.
Ҳозирги ўсиб келаѐтган ѐш авлод тарбиясида аждодларимизнинг 
ибратли ҳаѐтларини таништириб бориш нақадар муҳим эканлиги ахборотнинг 
замонамиздаги глобаллашуви жараѐнида янада кўзга ташланб бормоқда. 
Чунки ахборотни етказувчи воситаларнинг ўта юксалиб, чек-чегарасиз 
имкониятларга эга бўлиши уни қабул қилувчига ҳам ижобий ҳам салбий 
таъсир ўтказмоқда. Жумладан, ѐшлар тасаввурига миллий минталетимизга, 
ўзлигимизга мос келмайдиган, ҳатто уни инкор этувчи ―қаҳрамонлар‖ 
образини тиқиштирилаѐтгани сир эмас. Лекин буюк аждодларимизнинг 
тенгсиз ибрати, алал-оқибат, ҳар қандай ѐт туйғуни авлодлар камолотида акс
этишига йўл бермаслиги шубҳасиз. Бунинг учун эса ўз қаҳрамонларимиз, ўз 
ибратимиз бўлиши зарур. 
Бинобарин, асрлар давомида бойиб келган халқимизнинг мазкур 
хазинаси бу каби дурларга тўлиб тошганини жаҳон халқи эътироф этади.
Бунга мисол тарзида XIX асрнинг иккинчи ярми ва XX аср бошларида 
Марғилонда яшаб, илм-фаннинг турли соҳалари бўйича самарали ижод 


136 
қилган Муҳамад Юсуфхон Ҳазин, Рожий Марғилоний, Умидий, Хожа 
Марғилоний, Номий, Нозик, Насимий, Фаҳмий, Мирҳайдар Толий, Мирхалил 
Бухорий, Мулла Абдураҳмон Марғилоний, Абдуллахон махдум, Бек домла, 
Мулла Муҳиддин, Мулла Муҳаммаджон Ҳолмуҳаммад, сингари ўнлаб 
бадиий ижод вакилларининг номини келтириш мумкин. Бу ҳақда тарихчи 
Муҳаммад Азиз Марғилоний ўзининг ―Тарихи Азизий‖ номли китобида 
шундай дейди: ―Ўша даврларда Марғилонда Муҳаммад Бобо, мулла 
Бузрукхўжа, мулла Ҳошимхўжа, мулла Сулаймонхўжа, Абдулазиз 
Марғиноний, Муҳаммад Амин Қози калон, Охунжон қори Номий, Мулла 
Абдурраҳмон Фаҳмий, Мирҳайдар домла Толий, Қози домла Рожий 
Марғиноний ва бошқалар истиқомат қилиб, илм-фаннинг турли соҳалари 
бўйича самарали меҳнат қилганлар‖.
Маълумотларга кўра ўша даврларда Марғилон мадраса ва мактаблари 
сони жиҳатидан Туркистон генерал-губернаторилиги ҳудудида, Фарғона 
водийсида жойлашган йирик шаҳарлар Қўқон, Андижон, Наманган, Хўжанд 
ичида юқори салоҳиятга эга бўлган. XVIII –XIX асрларда Марғилон Ўрта 
Осиѐнинг иқтисодий ва маданий жиҳатидан энг ривожланган шаҳарларидан 
бири сифатида машҳур бўлган. Айниқса, Шарқий Туркистон билан боғлиқ 
сиѐсий, маданий, савдо-сотиқ, алоқаларининг муҳим нуқталари айнан 
Марғилон шаҳрида жойлашган эди. Чунки Марғилон бекликнинг маркази 
бўлиб, бу шаҳар Қўқон хонларининг ворисхўр шаҳзодалари, таниқли 
саркардалар томонидан бошқариб келинган.
XIX асрнинг охирги чорагига келиб Марғилон энг катта савдо 
бозорларига эга эди. Бунда шаҳарнинг Фарғона область генерал-
губернаторлиги маркази саналган. Янги Марғилоннинг йўлдош шаҳри 
сифатидаги мавқеи ҳам катта аҳамиятга эга бўлган. Савдо ривожланганлиги 
туфайли Марғилон шаҳар марказий бозорида 2246 та савдо расталари 
мавжудлиги манбаларда таъкидланади. Шундан 489 таси давлатга қарашли
686 таси вақф мулки, 1071 таси ҳусусий бўлган. Марғилон бозорлари 
осойишта ва озода, савдогарлар ва фуқоролар ўртасида низо, қаллоблик, 
алдамчилик, ўғрилик каби иллатлар деярли бўлмаган. Тушликда ўқиладиган 
намоз пайтида бозор ва дўконлардаги маҳсулотлар очиқ ҳолатда 
қолдирилиши ҳам қайд этилган. XIX асрнинг охири ва XX асрнинг 
бошларида шаҳар ўн икки дарвозага эга бўлиб, худди Қўқон ва Тошкентда 
бўлган каби Марғилон Қаландархона, Сафилтўда, Тошмозор, Машад сингари 
даҳалардан ташкил топган. Ушбу даҳаларнинг таркибида 200 дан ортиқ 
маҳаллалар мавжуд бўлган. Мазкур маъмурий ҳудудлар тўртта волост 
бошқарувчиси ва тўртта маҳаллий қозилар томонидан идора этилган. Шаҳар 
осойишталигини таъминлашни 361 нафар элликбошиларга топширилган эди.
Марғилон шаҳрида Қўқон, Бухоро мадрасаларида таълим олган етук 
уламолар масжид ва хонақоларда фаолият олиб бориб, ўз билимлари ва 
таълим усуллари асосида ѐшларга таълим ва тарбия беришган. Шаҳар ва 
қишлоқлар маданий муҳитида катта обрў-эътибор қозонишган. Улар 
томонидан фиқҳ, сийра, тарих, адабиѐтга оид турли мазмун ва шаклда кўплаб 


137 
нодир асарлар яратилган. Араб, форс ва туркийда битилган мазкур асарлар 
халқимизнинг нодир бебаҳо бойлиги сифатида қадрлидир.
Ҳозирги кунда улар қолдирган бой илмий мерос ва унга доир кўплаб 
қўлѐзмалар Республикамизнинг турли манбашунослик хазиналарида, 
жумладан, Абу Райҳон Беруний номли шарқшунослик институти 
хазиналарида 
ва 
уларга 
алоқадор 
кишиларнинг 
кутубхоналарида 
сақланмоқда.
Юқорида номлари келтириб ўтилган алломаларимизнинг нодир мероси
туфайли биз биз аждодларимизнинг миллатимиз равнақи йўлида чеккан 
ташвишлари, илм-маърифат тарқатиш йўлидаги машаққатларидан хабардор 
бўламиз. Шу билан бирга аждодларимизнинг маънавий меросининг ибратли 
жиҳатлари хусусан аждодлар йўлига содиқлик, маърифатпарварлик, 
саховатпешаклик, меҳнатсеварлик ва ўзаро муносабатларда қўлланган юксак 
ахлоқий меъѐрлар замонамиз ѐшларини ижтимоий фаолигини оширишда 
муҳим тарбиявий аҳамият касб этади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   164




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет