Әжинияз атындағы Нӛкис мәмлекетлик педагогикалық институты



Pdf көрінісі
бет70/164
Дата25.03.2024
өлшемі4.15 Mb.
#496396
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   164
1-секция

Фойдаланилган адабиѐтлар 
1. Ш. Мирзиѐев. Миллий тараққиѐт йўлимизни қатъият билан давом 
эттириб, янги босқичга кўтарамиз.Т.1- том, ―Ўзбекистон,‖ 2017 йил, 592 б 
2.А.Шиммел. Исломнинг мистик мезонлари. Т,‖Шарқ‖.1999 йил, 17 б 


132 
ФРАНЦУЗ МАЪРИФАТЧИЛИГИДА ТАРБИЯ МАСАЛАСИ 
(Франсуа Рабле «Гаргантюа ва Пантагрюэль»и мисолида) 
 
Э.Жабборов 
Термиз давлат университети 
 
Уйғониш ҳаракати XV асрнинг иккинчи ярмида Европанинг бир қанча 
мамлакатларида бошланади. XVI асрнинг бошларида эса Францияда вужудга 
келади. Бунда Франсуа Рабленинг ижодий уринишлари алоҳида қийматга эга. 
Унинг «Гаргантюа ва Пантагрюэль»романидаги тарбия масаласига муаммо 
сифатида қарашимиз мумкин.
Рабле гуманистик ижодининг нодир намунаси халқ орзу истакларини 
чуқур акс эттирган ўлмас асари «Гаргантюа ва Пантагрюэль» романидир. Бу 
эпопеянинг дастлабки китоби 1533 йилда Алькофрибас Назье тахаллуси 
билан «Улкан паҳлавон Гаргантюанинг ўғли дипсодлар қироли ажойиб 
Пантагрюэлнинг 
даҳшатли 
ва 
ғоят 
қўрқинчли 
ҳаракатлари 
ва 
қаҳрамонликлари» номи остида пайдо бўлади [1. Рабле Ф. Гаргантюа и 
Пантагрюэль. М., 1991]. 
Қаттиқ ҳазил, кучли кулгу ва нозик киноялар билан пардаланган 
асарнинг чуқур маъносини англаш учун ѐзувчи уни диққат билан ўқиш 
зарурлигини уқтиради. «Китобимни очингиз ва унда баѐн қилинган воқеалар 
ҳақида яхшилаб ўйлаб кўрингиз. Шундай қилсангиз тушунасиз асарнинг 
сарлавҳасини ўқиш билан унда бемаъни нарсалар баѐн этилган экан деган 
хаѐлга келиш мумкин, лекин асло бундай эмас, сиз мутлоқ ишонаверишингиз 
мумкин, уни ўқиш натижасида ҳам жасоратли, ҳам доно бўласиз, чунки 
менинг китобимда бутунлай бошқача йўсиндаги руҳ ва қандайдир фақат 
юксак дидли кишиларга тушунарли бўладиган таълимотни кўрасизки, бу эса 
сизга бизнинг дин, худди шу каби сиѐсатимиз ва рўзғоршуносликка доир ўта 
махфий ва даҳшатли сирларни очиб беради». «Гаргантюа ва Пантагрюэль» 
беш китобдан иборат бўлиб, уни яратишга ѐзувчи 20 йилдан ошиқроқ вақт 
сарф этади: 
а) «Пантагрюэлнинг отаси улуғ Гаргантюанинг ғоят ваҳимали ҳаѐти 
ҳақида» 1534 й нашр этилган. 
б) «Олийжаноб Пантагрюэлнинг қаҳрамонона ҳаракатлари ва қимматли 
гаплари ҳақида учинчи китоб» 1546 йил Парижда энди Ф.Рабле номи билан 
босилиб чиқди. 
в) «Жасур Пантагрюэлнинг қаҳрамонона ҳаракатлари ва қимматли 
гаплари ҳақида тўртинчи китоб» 1552 йилда; 
Рабленинг сўнгги китобидан парча («Овоз чиқарувчи орол») ѐзувчи 
вафотидан 9 йил ўтгач, 1562 йилда пайдо бўлди. 1564 йилдагина; 
г) «Олийжаноб Пантагрюэлнинг қаҳрамонона ҳаракатлари ва қимматли 
фикрлари ҳақида бешинчи китоб, яъни сўнгги китоб» нашр этилди. 
Франсуа Рабле Гаргантюа ҳақидаги биринчи китобида ўша давр 
гуманистларини қизиқтирган таълим-тарбия, уруш ва тинчлик, келажак, 
бахтли жамият қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги муҳим масалалар устида 
фикр юритади. Тарбия масаласида ѐзувчи эски тузумни «қуруқ ѐд олдириш 


133 
фикрлаш қобилиятини ўстириш» деган тушунча ўша давр тарбиячиларининг 
ақлига сиғмаган нарса эканлигини, ҳамда фақатгина бир йўналишда иш олиб 
бориши, ташқи ва ички дунѐ деган тушунчалардан уларнинг холи эканлиги 
қаттиқ танқид қилади. Буларга қарши қилиб ўз асарида гуманист Понократ 
образини яратади. 
Феодал ўзбошимчаликлар, босқинчилик урушлари қирол Пикрохол 
образида ѐрқин очилган. У қирол Грангузье билан узоқ вақт тинч-тотув 
яшайди. Лекин Пикрохолда аста-секин жаҳонгирлик хусусияти уйғона 
бошлайди. Грангузье чўпонлари шаҳарга кетаѐтган Пикрохол одамларидан 
нон сотиб олмоқчи бўладилар, улар эса ноннинг нархини бир неча баравар 
ошириб айтадилар. Ва, ниҳоят, улар ўртасида жанжал келиб чиқади. 
Пикрохол шуларни баҳона қилиб Грангузье мамлакатига ҳужум қилади. 
Грангузье ўғли Гаргантюага хат ѐзади. Грангузье бу хатни ҳукмронликни 
сақлаб қолиш учун эмас, балки халқининг тинчлигини, осойишталигини ва 
ўзгаларнинг келиб уларни оѐқ ости қилмаслигини билдириб, халқини озод 
қилиш учун ўғлини ѐрдам беришга келишини уқтиради. 
Китобда икки типдаги қирол кўрсатилади, булар дунѐ ҳукмронлигига 
даъвогар шахсий манфатидан бошқани билмайдиган Лерне қироли Пикрохол 
ва тинчликни севадиган, сахий Грангузье билан унинг ўғли Гаргантюадир. 
Оддий кишилардаги меҳнатсеварликни, самимийлик, садоқат каби 
фазилатларни очиш ѐзувчининг диққат марказида туради. Биз буни Оға Жан 
образида кўришимиз мумкин. Душман боғларни, экинларни, одамларни 
янчиб келаѐтган бир пайтда монах Оға Жан аббатлик боғини қаҳрамонона 
ҳимоя қилади, 13 минг 622 та босқинчини ер тишлатади. 
XIX асрнинг охирлари ва XX асрнинг бошларида капитализм ўзининг 
сўнгги ва юқори босқичи империализм даврига ўтди. Йирик монополиялар 
пайдо бўлди. Финанс олигархияси ҳукмронлиги бошланди. Империалистик 
давлатлар (Англия, Франция, Германия ва АҚШ) ўртасидаги зиддиятлар 
ортди. Улар ер куррасининг турли томонларида мустамлакалар босиб олиш 
сиѐсатини кучайтирдилар. Капиталистик давлатлар ўртасидаги бу қарама-
қаршиликлар оқибатида, жаҳон империалистик уруши келиб чиқди. 
XIX асрнинг охири XX асрнинг бошларида яшаган реалистлар ижодида 
социал тенгсизлик, зулм, даҳшатни фош этиш бош масала бўлиб қолади. 
Маълумки, ҳар бир ѐзувчининг ўзига хос тасвирлаш усули бор. Масалан: 
Манн ижодида ҳажв-гротеск кучли бўлса, Ги де Мопассанда чуқур 
психологик тасвир, Бернард Шоу ва Анатоль Франсда эса киноя пичинг 
бўртиб туради. 
Танқидий реалистлар турли жанрларга, жумладан Мопассан, Роллан 
ижтимоий-психологик роман, Ибсен Шоу социал-психологик драма, Уэллс 
илмий фантастик роман, Лондон Франс, Уэллс социал-утопик роман, Франс, 
Роллан, Твен тарихий роман, тарихий драма, Драйзер, Лондон социал роман 
жанрларига мурожаат этадилар ва бу қарашлар ўзини оқлайди. 


134 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   164




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет