Әжинияз атындағы Нӛкис мәмлекетлик педагогикалық институты


КИЧИК МУТАХАССИСЛАРНИНГ КАСБИЙ ТАЪЛИМГА



Pdf көрінісі
бет6/164
Дата25.03.2024
өлшемі4.15 Mb.
#496396
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   164
1-секция

КИЧИК МУТАХАССИСЛАРНИНГ КАСБИЙ ТАЪЛИМГА 
ИЖОДИЙ ЁНДАШУВЛАРИ 
 
Д.Ф,Джалолова –п.ф.н., доцент 
 Бухоро муҳандислик технология институти 
 
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан таълим тизимида 
мустақил ва ижодий фикрлай оладиган кадрлар тайѐрлашга катта эътибор 
берилмоқда. Республикамизда таълим тизимини такомиллаштиришга 
қаратилган ислоҳотларни амалга ошириш орқали ҳар томонлама етук,


10 
мустақил қарор қабул қилишга қодир, эркин фикрлайдиган, масъулиятли ва 
ташаббускор кадрларни тайѐрлашга катта эътибор берилмоқда.
Президентимиз Ш.Мирзиѐев ўзининг ―Эркин ва фаровон, демократик 
Ўзбекистон давлатини мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз‖ 
номли маърузасида, ―Ёшларимизнинг мустақил фикрлайдиган, юксак 
интелектуал ва маънавий салоҳиятга эга бўлиб, дунѐ миқѐсида ўз 
тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар бўлиб камол 
топиши, бахтли бўлиши учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва 
имкониятларини сафарбар этамиз‖ деб алоҳида таъкидлаб ўтганликлари ҳам 
бежиз эмас [1].
Ҳар бир бўлажак замонавий мутахассис мустақил равишда таълим 
олишга ва ўрганишга шундай тайѐрланишлари керакки, улар нафақат ҳозирги 
мавжуд техника ва технологияни билиши, балки янги техника ва 
технологияни анча қисқа муддатда ҳамда самарали ўзлаштира олишлари 
лозим. Шуни таъкидлаш керакки, бўлажак кичик мутахассисда 
ижодкорликни шаклланти-риш ва ривожлантириб бориш алоҳида педагогик 
вазифа ҳам ҳисобланади ҳамда бу вазифани амалга ошириш учун махсус 
методикалар ишлаб чиқишни тақозо этади. Замон талабига мос мутахассис 
тайѐрлаш учун фақат билим бериш билан чегараланмасдан, ўқувчиларга ҳар 
бир масалага ижодий ѐндашишни ўргатиш керак. Ўқувчилар ижодий 
фикрлаш қобилиятини ривожлантириш уларнинг қизиқиши, ҳаваскорлиги 
билан боғлиқ. 
Таълимга ижодий ѐндашув – шахсга йўналтирилган ўқитишни тўла 
амалга оширишга имконият яратади. Хорижий педагоглар ва психологлар 
томонидан ижодий фикрлаш назарий жиҳатдан асосланган бўлсада, бугунги 
кунда ижодий фаолиятни ривожлантириш методикаларини ишлаб чиқишда 
йўналтирилган тадқиқотлар давом этмоқда. 
Ижодий иш - муаммоли вазиятни ҳал қилишга қаратилган фаолиятдир. 
Ижодий фаоллик деганда ҳодисалар, жараѐнлар, объектлар аҳамиятини 
тушунган ҳолда, қийинчиликларни ѐки муаммони енгишга интилиш 
тушунилади. Яъни шахснинг касбий фаолияти бўйича янги ечимларни излаш 
ва топиш ҳамда натижаларидан қониқиш тушунилади. 
Ижодий фаолликни шакллантириш ва ривожлантириш – босқичма- 
босқич ҳал қилинадиган муаммодир. Шахс фаоллиги турли, яъни ўқув илмий 
ишлаб чиқариш, ижодий фаолиятлар таъсирида шаклланади ва ривожлан-
тирилади. Ижодий фаолият жараѐнида кишида аста-секин ишнинг қайси 
жойини, нимани ўзгартириш, яхшилаш, такомиллаштириш масаласини ўйлаш 
тамойили вужудга келади. Натижада мавжуд билимларни таққослаш, 
кузатиш 
ва 
ижод 
жараѐнида 
келиб 
чиқадиган 
вазифаларга 
мувофиқлаштириш, мўлжалланган ечим умумий тузилишини фикран 
тасаввур этиш зарурати туғилади. Бу эса, ўз навбатида, хаѐлнинг инсон 
миясининг фаол ишлаши билан топилган ечимларни ҳисоблашларда, 
чизмаларда, эскизларни яратишда, буюмларни безаш ва ҳоказоларда аниқ 
ифодалашни талаб қиладиган ўзига хос ақлий иш билан боғлиқдир. Ижодий 
меҳнат жараѐнида фақат қандайдир буюм ѐки янги нарса яратилиб қолинмай, 
балки шахснинг ўзи киритган оригинал хусусиятлари ҳам яққол намоѐн 
бўлади. Шунга кўра, ижодий фаолият, ижодкорлик сифатлари ва шахс 


11 
хислатларини шакллантиришнинг муҳим омили ҳисобланади. Барча соҳада 
ижод иш натижасининг фарқли белгилари, унинг янгилиги ва ижтимоий 
аҳамиятга моликлигидир. Педагогик энциклопедияда ўқувчиларнинг техник 
ижодкорлиги фойдали ва муҳим янгилик белгиларига эга бўлган техник 
объектлар яратиладиган фаолият туридир», деб таърифланади. 
Олимларнинг фикрича техник ижодкорликка индивидуал ѐндашиш 
таълимнинг энг муҳим принципларидан бирини амалга ошириш, юқори 
даражадаги қийин ижодий фаолиятга доир қобилиятни ривожлантириш им-
конини беради. Бинобарин, ана шундай ѐндашишда таълим олувчининг 
маънавий кучи намоѐн бўлади, мустақил ижодий ишда қатнашадиган барча 
таълим олувчиларнинг, шу жумладан, энг бўш таълим олувчиларнинг ҳам 
билим ҳам ҳунарни пухта эгаллаши учун ҳақиқий шароит вужудга келади. 
П.И.Пидкасистый ўқувчининг келажакда бутун меҳнат фаолияти даво-
мида касбий маҳоратини ўзи ошириб боришга, мустақил ва ижодий ѐндашган
ҳолда муаммоларни ечишга ўргатишдан иборат бўлиши керак [2]. 
Касб таълими муассасаларида таълим - тарбиявий ишларни ташкил этиш 
ва бошқаришда таълим олувчиларнинг ижодий қобилиятларини ривожлан-
тиришга, битирувчиларнинг ижтимоий ва касбий малакаларининг 
шаклланиши каби жиҳатлар инобатга олиниши керак. Агар ҳозирги таълимни 
таҳлил қиладиган бўлсак бугунги кунда таълим берувчининг вазифасида 
анъанавий қараш ҳали ҳам мавжуд. Одатда таълим берувчининг вазифаси 
таълим олувчиларга муайян фан бўйича билим ва кўникмаларини бериш деб 
тушунилади. Бундай қарашга асосан таълим олувчига билимни ―қачон‖ ва 
―қандай‖ қилиб бериш бўйича таълим берувчи қарор қабул қилади ва 
аудиторияда кечадиган барча жараѐнларнинг ягона диктатори ҳисобланади.
Кичик мутахассислар тайѐрлашда таълим олувчиларнинг қобилияти, онг 
ва кўникмаларини ўстириш, мустақил ҳамда ижодий ишлаш қобилиятларини 
ривожлантириш, илмий-амалий билимларини чуқурлаштириш муаммоси 
бундан ҳам муҳимроқ. Бу хусусиятлар келажакда таълим олувчилар 
қобилиятини ва қизиқишига онгли равишда ўз касбларига қизиқиш ҳамда 
масъулиятни ошишига ѐрдам беради.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   164




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет