12
каби даъватларга амал қилишга интиладиган одам кўпинча турли
қийинчиликлар, ҳатто азобу уқубатларга дуч келишини кузатиш қийин эмас.
Доно халқимиз, бағрикенг, ҳалол-пок, виждонли, меҳр-оқибатли, эл-юртнинг
ғаму ташвиши билан яшайдиган кишиларни бошига кўтаради ва
бундай
одамлар жамият томонидан қадр-қиммат, ҳурмат-эътибор топади.
Маънавият инсоннинг қон-қони, уйғуси, бу ҳаѐтнинг баъзида аччиқ,
баъзида қувончли сабоқлари билан қатра-қсуяк-суягига йиллар давомида она
сути, оила тарбияси, аждодлар ўгити, Ватан татра бўлиб сингиб боради.
Айниқса, табиатга, одамларга яқинлик, доимо яхшиликни ўйлаб яшаш, ҳалол
меҳнат қилиш, дунѐнинг тенгсиз неъмат ва гўзалликларидан баҳраманд
бўлиш маънавиятга озиқ беради, уни янада кучайтиради.
Инсоният тарихидан бизга маълумки, маънавият - инсоннинг, халқнинг,
жамият ва давлатнинг буюк бойлиги ва куч-қудрат манбаидир. Бу ҳаѐтда
маънавиятсиз ҳеч қачон одамийлик ва меҳр-оқибат, бахт ва саодат
бўлмаслигини барчамиз биламиз. Инсон яшар экан ҳаѐти давомида ўз
маънавий оламига эга бўлади. Биринчи Президентимиз И.А.Каримов ―Юксак
маънавият енгилмас куч‖ асарларида маънавиятимизни шакллантирадиган ва
унга таъсир ўтказадиган барча омил ва мезонларни чуқур таҳлил
қилиб
берганлар. Халқлар ва миллатларнинг маънавияти уларнинг тарихи,
миллатига хос урф-одати, анъаналари, ҳаѐтий қадриятлари билан чамбарчас
боғлиқ. Халқлар миллатлар маънавиятини шаклланишида маънавий мерос,
маданий бойликлар, кўҳна тарихий ѐдгорликлар энг муҳим ўринни эгаллайди.
Халқаро жамоатчилик бизнинг қадимий ва гўзал диѐримиз нафақат
Шарқ, балки жаҳон цивилизацияси бешикларидан бири бўлганини тан
олмоқда ва эътироф этмоқда. Бу табаррук заминдан не-не буюк зотлар, олиму
уламолар, сиѐсатчи ва саркардалар етишиб чиққан, умумбашарий
цивилизация ва маданиятнинг узвий қисмига айланиб кетган дунѐвий ва
диний илмларнинг, айниқса, ислом дини билан боғлиқ билимларнинг тарихан
энг юқори босқичга кўтарилишида она юртимизда
туғилиб камолга етган
улуғ алломаларнинг хизматлари беқиѐс экани бизга улкан ғурур ва ифтихор
бағишлайди.
Бу кўҳна тупроқда милодгача бўлган даврда ва ундан кейин қурилган
мураккаб сув иншоотлари, ҳали-ҳануз ўзининг кўрку тароватини сақлаб
келаѐтган осори атиқаларимиз қадим-қадимдан ўлкамизда деҳқончилик ва
ҳунармандчилик маданияти, меъморлик ва шаҳарсозлик санъати юксак
даражада ривожланганидан далолат беради. Мамлакатимиз ҳудудида мавжуд
бўлган тўрт мингдан зиѐд моддий-маънавий обида умумжаҳон меросининг
ноѐб намунаси сифатида ЮНЕСКО рўйхатига киритилгани ҳам бу фикрни
тасдиқлайди.
Халқимиз азалдан ўз вужуди, ўз томирида мавжуд илоҳий қудратга
муносиб бўлишга интилиб, ўз ўғлонларини мардлик ва ҳалоллик, жасурлик
руҳида, эл-юрт учун жонини ҳам аямайдиган асл паҳлавонлар этиб тарбиялаб
келган. Халқ оғзаки ижодининг
ноѐб дурдонаси бўлмиш «Алпомиш» достони
миллатимизнинг авлодлардан авлодларга ўтиб келаѐтган қаҳрамонлик
13
қўшиғидир. «Алпомиш» достони бизга ватанпарварлик фазилатларидан сабоқ
беради. Одил ва ҳақгўй бўлишга, ўз юртимизни, оиламиз қўрғонини
қўриқлашга, дўсту ѐримизни, ор-номусимизни,
ота-боболаримизнинг
муқаддас мозорларини ҳар қандай тажовуздан ҳимоя қилишга ўргатади.
Халқимиз учун энг азиз ва миллий байрам — шарқона янги йил бўлмиш
Наврўз айѐми мисолида миллий маънавиятимиз азалдан қандай омил ва
мезонлар негизида шаклланиб келаѐтгани намоѐн бўлади. Наврўз байрами биз
учун ҳаѐт абадийлиги, табиатнинг устувор қудрати ва чексиз саховатининг,
кўп минг йиллик миллий қиѐфамиз, олижаноб урф-одатларимизнинг бетакрор
ифодаси бўлиб, барчамиз бу байрамни доимо орзиқиб кутамиз ва катта
хурсандчилик, шодиѐна билан ўтказамиз.
Маънавиятимизнинг юксалиши билан чамбарчас боғлиқ бўлган яна бир
мезон — муқаддас динимиздир.
Бугунги кунда ислом динига нисбатан бутун дунѐда қизиқиш ва интилиш
кучайиб, унинг хайрихоҳ ва тарафдорлари кўпайиб бораѐтгани ҳеч кимга сир
эмас. Бунинг асосий сабаби муқаддас динимизнинг ҳаққонийлиги ва поклиги,
инсонпарварлиги ва бағрикенглиги, одамзотни доимо эзгуликка чорлаши,
ҳаѐт синовларида ўзини оқлаган қадрият ва анъаналарни аждодлардан
авлодларга етказишдаги беқиѐс ўрни ва аҳамияти билан боғлиқ. Халқимиз
азалдан ислом дини ва маданияти ривожига беқиѐс ҳисса қўшиб келади. Буюк
мутафаккир ва алломаларимизнинг ислом маданиятини равнақ топтиришга
қўшган бетакрор ҳиссаси тўғрисида сўз юритганда,
энг аввало, ҳақли
равишда мусулмон оламида «муҳаддислар султони» дея улкан шуҳрат
қозонган Имом Бужорий бобомиз меросининг гултожи бўлмиш энг ишончли
ҳадислар тўплами — «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ» китоби (ислом динида Қуръони
каримдан кейинги иккинчи муқаддас манба), Абу Исо Муҳаммад ибн Исо
Термизийнинг «Сунани Термизий» асарлари, Марғинонийнинг ўлмас мероси,
хусусан, эл-лик етти китобдан иборат «Ҳидоя» — «Тўғри йўл» деб аталган
асари, Имом Мотуридий бобомизнинг ўрта асрлардаги ғоят хатарли ва
таҳликали бир вазиятда ўз ҳаѐтини хавф остига қўйиб, авлодларга ибрат
бўладиган маънавий жасорат намунасини кўрсатиб, ислом оламида
«Мусулмонларнинг эътиқодини тузатувчи» деган юксак шарафга сазовор
бўлгани, Бурҳониддин Марғинонийнинг Шарқ оламида «Бурҳониддин ва
милла», яъни «Дин ва миллатнинг ҳужжати»
деган юксак унвонга сазовор
бўлгани ҳам буни яққол исботлайди.
Бутун дунѐга маълум ва машҳур бўлган буюк аллома ва азиз-
авлиѐларимиз орасида Абдулхолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанднинг
муборак сиймоси алоҳида ажралиб туради. Ота-боболаримиз улуғ авлиѐ
Баҳоуддин Нақшбандга чин дилдан ихлос қўйиб, уни «Баҳоуддини
Балогардон» деб таърифлаб келишида теран маъно бор. Унинг «Дилинг
Оллоҳда, қўлинг меҳнатда бўлсин» деган ҳаѐтбахш ҳикмати динимизнинг
олижаноб маъно-моҳиятини ѐрқин ифодалайди.
Муҳаммад Мусо Хоразмийнинг ўнлик саноқ системасини, алгоритм ва
алгебра тушунчаларини дунѐда биринчи бўлиб илм-фан соҳасига жорий
14
этгани ва шу асосда аниқ фанлар ривожи учун ўз вақтида мустаҳкам асос
яратгани умуминсоний тараққиѐт ривожидаги катта аҳамиятга эга бўлгани,
Аҳмад Фарғонийнинг «Астрономия асослари ҳақида китоб» номли асари ўн
иккинчи асрдаѐқ лотин ва иврит тилларига таржима этилган, Ойдаги
кратерлардан иккитаси икки буюк ватандошимиз — Аҳмад Фарғоний ва
Мирзо Улуғбек номи билан аталади. Миллий тарихимизнинг яна бир ѐрқин
юлдузи Абу Райҳон Беруний фаолиятига ҳаққоний баҳо
берар экан,
америкалик фан тарихчиси Сартон XI асрни «Беруний асри» деб
таърифлайди. Машҳур аллома Ибн Синонинг «Тиб қонунлари» асари неча
асрлар давомида Европанинг энг нуфузли олий ўқув юртларида асосий
тиббиѐт дарсликларидан бири сифатида ўқитиб келингани, дунѐ миқѐсида
«Медицина», «Соғлом турмуш тарзи» деган тушунчаларнинг фундаментал
асоси бўлиб хизмат қилмоқда. Маҳмуд Замаҳшарий Ўрта асрларда Хоразм
диѐридан олис Арабистонга бориб, араб тили грамматикасини мукаммал
тарзда
ишлаб чиққан, илм-фаннинг кўплаб бошқа соҳаларида ҳам шуҳрат
қозонган. Соҳибқирон Амир Темур «Темур тузуклари»ни, беназир аллома
Мирзо Улуғбекнинг «Зижи жадиди Кўрагоний» деб номланган Улуғбек
астрономик жадвали, Алишер Навоийнинг асарлари ўзбек халқи маънавий
дунѐсининг шаклланишига ғоят кучли ва самарали таъсир кўрсатган.
Достарыңызбен бөлісу: