16
Шундай зарур шартлар қаторига ахроматик ва хроматик ранглар ҳақидаги
билимлар ҳам кириши табиийдир.
Кўзимиз кўра оладиган табиатдаги ҳамма
рангларни шартли равишда
иккига: ахроматик ва хроматик рангларга бўлиш мумкин. Оқдан тўқ қорагача
бўлган ранглар ахроматик рангларга (оқ, кул ранг, қорамтир, қора, тўқ қора),
қолганлари эса хроматик (қизил, сариқ, кўк ва ҳоказо) рангларга киради.
[С.Булатов. Рангшунослик:7]
Хроматик ранглар ўз навбатида, шартли равишда яна иккига, иссиқ ва
совуқ рангларга бўлинади. Иссиқ
рангларга олов, қуѐш, қизиган нарсаларнинг
рангини эслатувчи қизил, сариқ, зарғалдоқ ранглар киради. Муз, ҳаво,
сувларнинг рангини эслатувчи кўк, мовий, бинафша ранглар совуқ рангларга
киради. Яшил ва бинафша ранглар гоҳ иссиқ, гоҳ совуқ рангларга кириши
мумкин. Чунки яшил ранг сариқ ва кўк рангларнинг аралашмасидандир.
Бинафша ранг эса қизил ва кўк рангларнинг аралашмасидан ҳосил бўлади.
Кўриниб турибдики, Бу ранглар иссиқ ва совуқ рангларнинг аралашмасидан
ҳосил бўлган. Аралаштиришда иссиқ ранг миқдори совуқ ранг миқдорига
нисбатан кўпроқ бўлса, ҳосил бўлган
ранг иссиқ ранг қаторига, совуқ ранг
миқдори кўпроқ бўлса, совуқ ранглар қаторига ўтиши мумкин. Худди шундай
бинафша рангда қизил ранг кўпроқ бўлса иссиқ, кўк ранг кўпроқ бўлса, совуқ
ранглар қаторига киради. Демак ўқув машғулотида рангтасвирни ишлашда
қўйилмадаги нарса ва буюмларнинг ѐруғ-соя нисбатлари,
шунингдек, ранг
нисбатларини ҳам очиб аниқ кўрсатиш муҳим аҳамиятга эга.
Рангларнинг табиийлигини тасвирда тўғри бажариш анча қийин иш
ҳисобланади. Бунга жиддий меҳнат, нозик дид ва зўр мушоҳада орқали
эришиш мумкин. Айниқса натюрморт орқали нарсаларнинг оч-тўқлик
даражаларини фарқлашга, ундаги тус бирлигини тушунишга ўрганиш учун
натюрмортни битта рангда тасвирлаш катта аҳамиятга эга. Бу усулда расм
ишлаш кейинчалик қийин натюрмортларнинг
рангли тасвирини бажаришга
ўтишни анча осонлаштиради. Гризайл усулида расм ишлаш турли ранглар
воситасида иш усулига ўтиш учун тайѐргарлик босқичи бўлиб, унда
мўйқаламни ишлатиш йўллари ва (акварель, гуашь) бўѐқларининг
хусусиятларини ўрганиш учун имконият яратади. Бу техникани ўргангандан
сўнг, барча ранг хиллари билан ҳам ижодий ишлаш анча осон бўлади.
Натюрмортлар кўпинча хоналарга қўйиб ишланади. Аммо баъзан уни
табиат қўйнида ташкил қилиб тасвирлашга ҳам тўғри келади. Шундай пайтда
натюрмортни ишлашдан аввал унинг ранг хусусиятларини таҳлил қилиб,
тушуниб олиш муҳимдир. Чунки хона ичига қўйилган натюрмортга деразадан
тушаѐтган нур нарсаларнинг ѐруғ қисмида совуқ рангларни беради.
Буюмлардан тушаѐтган
соялар эса аксинча, илиқ, иссиқ бўлиб кўринади.
Очиқ ҳаводаги, ташқаридаги чизилаѐтган нарсалар бунинг аксидир, уларнинг
сояси совуқ, ѐруғ қисми эса илиқ бўлиб кўриниши мумкин. Ана шундай
ҳолатларни диққат билан кузатиб, сўнг эътибор билан тасвирлаш иш
сифатининг яхши бўлишига ўз таъсирини кўрсатади.
17
Маълумки рангларни кўриш ва идрок
этиш қобилияти аста-секин
машқлар орқали шаклланади. Бунда бўѐқлар номларини аниқ билиб олиш ва
уларни ўз ўрнида жўяли қўллаш муҳимдир.
Табиатдаги нарсаларнинг аниқ рангини белгилаб кўрсатадиган тайѐр
бўѐқлар мавжуд эмас. Аммо етук рассом рангларнинг узаро таъсири ва
кўриниш ҳолатларини идрок этиб уларнинг хусусиятларини ҳисобга олган
ҳолда ҳар қандай нарсани ҳам акс эттира олади. Тасвирда шундай жозиба ва
ҳаѐтий ҳақиқатга эришиш учун табиат рассомга ранглар нисбатини билиш,
ранглар орасида қандайдир битта рангнинг турли хил товланишини ҳисобга
олиб ишлата олишга ѐрдам берган. Масалан, олов ранг қизилни кучлироқ ―ял-
ял‖ ѐнадиган қилиб тасвирлаш учун шу ранг атрофидаги нарсаларнинг
соясини кўкимтир ҳаво ранг, яшил, зангори тусларда берилади. Тасвир билан
чизилаѐтган нарса, ҳолат ўртасида тўла ўхшашлик бўлиши
учун уларнинг
ранг нисбатларида ҳам ўхшашлик бўлиши шарт. Бунга эришиш учун
рангшунослик фанининг асосларини чуқур ўрганиш ва амалий иш жараѐнда
бу масалаларга қайта-қайта мурожаат қилиш керак. Ҳар хил бўѐқлар билан
(акварель, гуашь, мойбўѐқ) натюрмортларни тасвирлаш учун юқорида қайд
этилган тажрибаларни ўтказиб кўриш, бўѐқларнинг
технологияси
хусусиятларини яхши билиш, уларни ишлатиш усулларини ўзлаштириш учун
кўплаб машқлар бажариш тавсия этилади.
Достарыңызбен бөлісу: