Әжинияз атындағы Нӛкис мәмлекетлик педагогикалық институты


Foydalanilgan adabiyotlar



Pdf көрінісі
бет87/164
Дата25.03.2024
өлшемі4.15 Mb.
#496396
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   164
1-секция

Foydalanilgan adabiyotlar 
1. Sh Mirziyoyev Buyuk kelejagimizni mard va olijanob xalqimiz bilan birga 
quramiz. Toshkent ―O‘zbekiston‖ 2017. 488b. 
2. Герберт Шилдт. С# 4.0: полное руководство. М.: ООО ―И.Д. Вильяме‖, 
2011, 1056 с. 
3. Robin Nixon. Learning РНР, MySQL&JavaScript width jQuery, CSS & 
HTML5, 4th Edition. O'Reilly Media. United States of America. 2015. 747 p. 
 
МАЛАКАЛИ МУТАХАССИС ТАЙЁРЛАШ - ДАВР ТАЛАБИ 
 
Б.Ғ.Рамазанов – БМТИ “Табиий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси 
И.Х.Давлатов – БМТИ академик лицейи кимѐ фани ўқитувчиси 
 
Бугунги барча соҳалардаги глобаллашув шароитида фан ва таълим 
соҳасида ҳам ҳал қилиниши зарур бўлган қатор муаммолар мавжуддир. 
Жумладан олий таълим тизимида бугунги кундаги муаммолар ва уларнинг 
қандай ечим топиши кўпчилик учун табиийки жуда қизиқ. Ҳаммамизга 
маълумки, яқин вақтларгача олий таълим тизимидаги ўқитувчи ва талабалар 
қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиниши ҳисобига ўқув жараѐнидаги 
келиб чиқадиган узилиш ва камчиликлар ўзининг салбий оқибатларини узоқ 
йиллар давомида кўрсатиб келди. Бу ҳолатларга ―давр талаби‖ сифатида 
қараб келдик. Лекин сўнгги йилларда ушбу ҳолатларга нисбатан муносабат 
ўзгарди ва бош масала талабаларнинг чуқур билим олиши, ўз соҳаси бўйича 
етук мутахахассис бўлиб етишишига барча диққат эътибор қаратилмоқда. 
Президентимиз 
томонидан 
2017—2021 
йилларда 
Ўзбекистонни 
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар 
стратегиясини тасдиқлагани ҳам бунга ѐрқин далилдир. 2018 йилдан бошлаб 
ОТМ ларга қабул тест-синовларининг бутунлай бошқача форматда, яъни 
олий таълимнинг аралашувисиз, шаффоф тарзда ўтказилиши 2018-2019 ўқув 
йиллари учун ўқишга қабул қилинган талабалар билим даражасига сезиларли 
ўз таъсирини кўрсатди.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, амалга оширилган чора-
тадбирлар натижасида ОТМ даги анчагина жиддий муаммолар ўз ечимини 
Dastur 
Apache 
Web-server 
MySQL 


167 
топди. Эндиги масала олий таълим ички тизимидаги баъзи бир 
камчиликларнинг ҳал қилинишидир. Менимча бугунги кундаги ҳал 
қилиниши қийин бўлиб келаѐтган масала – бу ўқув жараѐнидаги ўқитувчи ва 
талаба ўртасидаги таъмагирлик муносабатлари бўлиб ҳисобланади. Токи мана 
шу каби иллатларга чек қўйилмас экан, олий таълим тизимида талабалар 
билимининг сифат кўрсаткичи ҳақида сўз юритиб бўлмаслиги ҳаммага аѐн 
масала ҳисобланади. Хўш, бу масалани ечимини қаердан излаш керак, қандай 
қилсак, талаба фақат ўқиш, билим олиш, ўз устида ишлаш каби фаолият 
билан банд бўлади? Биринчи навбатда талаба ўзининг ўқиб турган йўналиши 
бўйича яхши тасаввур ва маълумотга эга бўлиши, олий таълимдан кейинги 
фаолияти қаерда ва қандай бўлиши ҳақида билиши керак. Шу билан бирга ўз 
йўналиши бўйича чуқур билим ва малакага эга мутахассис сифатида керакли 
эканлигини англаб етиши керак. Зеро, бугунги кун талаби ҳам ўз касби, 
соҳасини етук эгаллаган билимли битирувчиларнинг халқ хўжалигининг 
турли соҳаларига кириб келишидир.
Талабанинг ўқув-билув фаолиятида мустақил таълимнинг ўрни 
беқиѐсдир. Чунки мустақил равишда билим олишнинг ўзига хос жиҳатлари 
шундаки, бунинг натижасида ўқувчи танқидийлик, янгиликни сезиш, 
ахборотга бўлган эҳтиѐж, энг асосийси ижодкорлик ва мустақил фикрлаш 
қобилиятининг шаклланишига олиб келади.
Бундан 
ташқари 
кўпчилик 
ишлаб 
чиқариш 
ва 
соҳаларда 
хусусийлаштириш, мулкчилик шаклининг ўзгариши барча соҳаларда фаолият 
юритувчи битирувчи ѐшларнинг олдига катта масъулият юклашини уларнинг 
англаб етиши жуда муҳим ҳисобланади. Шу орқали талабанинг ўқиш ва 
билим олишга бўлган муносабатини ўзгартириш, бу орқали эса ўқитувчининг 
ҳам ўзи устида ишлаши ва изланишини йўлга қўйиш мумкин. Таълим 
тизимининг барча босқичларида ҳал қилувчи ролга эга бўлган 
ўқитувчиларнинг қай даражада ўз касбининг устаси эканлиги, ўқув йили 
давомида ўз устида ишлаши ва тажриба орттириб бориши муҳим аҳамият 
касб этувчи омил бўлиб ҳисобланади. Шундай экан, бугунги кун олий таълим 
тизимида фаолият юритаѐтган педагог ходимлар ўзига, билим ва малакасига 
талабчан, илмий жиҳатдан изланувчан ва қўлида таҳсил олаѐтган ѐшларга 
бугунги глобаллашув шароитидаги туб ўзгаришлар моҳиятини педагогик 
маҳорат билан етказа оладиган даражадаги ўз касбининг эгаси бўлиши керак.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   164




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет