Әжинияз атындағы Нӛкис мәмлекетлик педагогикалық институты


КИСЛОРОДНИНГ ОЧИЛИШ ТАРИХИ



Pdf көрінісі
бет88/164
Дата25.03.2024
өлшемі4.15 Mb.
#496396
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   164
1-секция

 
КИСЛОРОДНИНГ ОЧИЛИШ ТАРИХИ 
 
З.К.Қодирова – БухДУ кимѐ кафедраси катта ўқитувчиси 
М.Ю.Шомуродова – Бухоро шаҳар 33-мактаб ўқитувчиси
 
Республикамизда бўлаѐтган ижобий ўзгаришлар таълим соҳасида ҳам 
маълум янгиликлар, тубдан ўзгаришлар бўлишини тақазо этади. Ҳақиқатдан 
ҳам, чуқур билимли, кенг дунѐқарашли комил шахсни тарбиялаш масаласи 
педогоглардан янгича ишлаш принципларини амалга оширишни талаб 
қилади ва катта маъсулият юклайди. Ўқитувчи талабаларга билим беришда 
фақатгина дарслик билан чекланиб қолмасдан уларга қизиқарли 
маълумотларни сўзлаб, бу маълумотлар қайси китобдан олинганини айтиб, 
китоб ўқишга чорласа ўқитувчи ва талабалар орасида ижодий ҳамкорлик 


168 
шаклланади. Талаба мустақил билим олишга интилади ва у ўз фаолиятини 
олий шакли сифатида рўѐбга чиқара бошлайди. Буни кислороднинг очилиш 
тарихи мисолида кўрсатмоқчимиз. 
Кислороднинг кўринмас, таъмсиз, ҳиддан маҳрумлиги, одатдаги 
шароитда газсимон эканлиги унинг очилишига узоқ вақт тўсқинлик қилиб 
турди.
Кўпгина олдин яшаб ўтган олимлар, ҳозир биз билган, фақатгина 
кислородга таълуқли хоссаларга эга бўлган модда борлиги ҳақида олдиндан 
ҳис қилганлар. Сув ости кемасининг ихтирочиси К. Дреббел ҳам ХVII аср 
бошларидаѐқ кислородни ажратиб олган, бу газнинг нафас олишдаги ролини 
тушунтириб берган ва ўзининг сув ости кемасида ишлатган. Лекин 
Дреббелнинг ишлари кимѐнинг ривожланишига таъсир кўрсатмади. Унинг 
ихтироси ҳарбий характер касб этган эди. Шунинг учун у билан боғлиқ 
бўлган бу каби ихтироларнинг ҳаммасини ўша вақтда сир сақлаганлар.

Кислородни ХVIII асрнинг иккинчи ярмида бир вақтнинг ўзида иккита 
буюк кимѐгар – швед Карл Вилгелм Шееле ва инглиз Жозеф Пристлилар 
очганлар. ХVIII асрнинг охирида инглиз Жозеф Пристли қуѐш нурларини 
катталаштирувчи линза воситасида йиғиб, турли моддаларни қиздириш билан 
шуғулланди. У ана шундай усулда симоб (II) – оксидни қиздирганида кўп газ 
ажралиб чиқди. Аввалига Жозеф Пристли бу газни ҳаво деб ўйлади. Лекин у 
йиғилган газли идишга ѐнаѐтган шамни туширганда қизиқ бир ҳодисани 
кўрди. ―Бу газда шам ажойиб ѐрқин аланга бериб ѐнди, бу нарса мени 
тасвирлаб бўлмайдиган даражада ҳайратда қолдирди‖ – деб ѐзган эди Жозеф 
Пристли. 
2HgО → 2Hg + О
2
Симоб (II)- Симоб кислород 
оксиди 
Жозеф Пристли иккита сичқон олиб, бирини оддий ҳаволи идишга, 
иккинчисини эса ўзи ҳосил қилган газли идишга қўйди. Биринчи идишдаги 
сичқон ҳаво етишмаслигидан тезда бўғилиб ўлди, иккинчи сичқон эса шу 
пайтда ўзини яхши ҳис қилиб, идиш ичида юраверди. Жозеф Пристлининг 
ўзи ҳам ҳосил қилган газини ҳидлаб кўрди ва бу газ билан нафас олиш осон 
ҳамда маъқул эканлигини билди. Жозеф Пристли кашф этган бу газ кислород 
эди. Карл Шееленинг ишлари эса фақат 1777 йилда эълон қилинди. Бироқ 
―оловли‖ ѐки ―дефлогистонланган‖ ҳавони очган Пристли ва Шееле 
флогистон назариясининг тарафдорлигича қолдилар. Шу сабабли ҳам 
кислороднинг кашфиѐтчиси Лавуазе ҳисобланади. Чунки юқоридаги икки 
олим кислороднинг нималигини билмаган ҳолда фақат таърифлаб беришган 
холос. 1777 йилда А.Лавузе нафас олиш ва ѐниш жараѐнларини моддаларнинг 
оксидловчи – кислород билан таъсирлашиши деб тушунтириб берди, 
натижада флогистон назариясига ҳожат қолмади. Элементга оксигениум 
(кислота яратувчи) номини Лавуазе берган. Кейинчалик ҳамма кислоталар 
ҳам кислород сақламаслиги (масалан, хлорид кислота) аниқланган бўлсада, 
бироқ элементнинг номи ўзгартирилмади.


169 
Талабаларни мустақил ишлаши учун шароит яратиш, предметга 
қизиқтириш, турмушда бўладиган ҳодисаларни чуқур англатишни мактабда 
олинган билимлар ѐрдамида амалга ошириш-замонавий ўқитувчининг 
вазифаси. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   164




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет