Мамлакатимизда ҳам иқтисодиётни модернизация қилиш жараёнлари олиб
борилиши ва модернизация жараёнларининг нечоғлиқ тўғри эканлиги ҳатто
жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида ҳам республикада барқарор
ўсиш суръатларининг сақланиб қолинишини таъминлади.
Келгуси давр учун пухта ва ҳар томонлама
асосланган чора-тадбирлар,
муҳим вазифа ва йўналишлар, турли даражалардаги иқтисодий тараққиёт
дастурларнинг ишлаб чиқилиши ва аниқ белгилаб олиниши иқтисодиётнинг
изчил ва барқарор ривожланишини таъминлашда муваффақият гарови
ҳисобланади.
Айни пайтда, босиб ўтилган йўл – олдинги даврдаги эришилган
ютуқ ва натижаларни танқидий баҳолаш орқали
тегишли хулосалар чиқариш,
улар асосида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини янада
такомиллаштириб бориш ҳам муҳим принципиал аҳамият касб этади.
Достарыңызбен бөлісу: