Факультети


I БОБ. ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ШАРОИТИДА



Pdf көрінісі
бет5/23
Дата29.11.2022
өлшемі0.71 Mb.
#466021
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
I БОБ. ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ШАРОИТИДА 
САНОАТ КОРХОНАЛАРИНИНГ ТУТГАН ЎРНИ 
 
1.1Иқтисодиётни модернизация қилишнинг назарий жиҳатлари 
Иқтисодиётни модернизация қилиш назариялари барқарор анъанавий 
жамиятдан узлуксиз ўзгариб турувчи замонавий индустриал жамиятга ўтиш 
жараёнини тушунтирувчи ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ривожланиш 
концепцияларининг умумийлигини ўзида акс эттирувчи назариялар бўлиб, 
ижтимоий ривожланишнинг кетма-кет босқичларини аниқлашга йўналтирилган 
ва шу билан бир вақтда замонавий жамиятлар эволюциясининг турли 


босқичларидаги мавжуд бўлган амалий тавсифи ҳисобланади.
Иқтисодиётни модернизация қилиш назарияси ўзидан аввалги босқич 
назарияларга қараганда жаҳондаги хилма-хилликни сезиларли даражада кўпроқ 
ҳисобга олишга интилади. 
Модернизация назарияси доирасида биринчи навбатда жамиятнинг 
анъанавий ва замонавий типлари ажратилади:. Анъанавийдан замонавийга ўтиш 
жараёни модернизация деб аталади.
Модернизациянинг қуйидаги асосий назариялари мавжуд.
1. Классик, ёки ғарб модернизациясига мос келувчи
2. «Қолоқлик модернизацияси» назарияси – классик назарияни 
ривожланаётган мамлакатлар нуқтаи назаридан танқиди. Бу “ўз кучига таянч 
билан модернизация”.
3. Неоконсерватив назарияси ёки «модернизациясиз модернизация», яъни 
қаттиқ боғланган ғарб меъёрлари ва шаклларисиз модернизациядир.
Модернизациянинг классик мактаби  ХХ асрнинг ўрталарида шаклланди. У 
ғарб жамиятининг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий муваффаққиятларининг акс 
этиши бўлиб қолди. Бу назария вакилларига У. Ростоу, М. Леви, Д. Лернер ва 
бошқалар киради. Бу назария асоси бўлиб жамиятни бир чизиқли тараққий 
эттириш ҳақидаги эволюция қоидалари ҳамда анъаналар ва замонавийликни 
бирлаштириб бўлмаслик фикри хизмат қилади. Модернизациялаш мактаби 
тарафдорлари тараққиётни бозор иқтисодиётини ва либерал демократия 
шаклланиши билан боғлайдилар. 
Жаҳон тажрибаси кўрсатишича модернизациясининг бош муаммоси бу 
фақат давлат фаол иштирок этганда таъминланиши мумкин бўлган 
ўзгартиришларнинг мувофиқлаштирилишидир.
1950-60 
йилларда 
модернизация 
назарияларда 
ўзгартиришларни 
мувофиқлаштиришнинг “технократик” ҳолати яққол етакчилик қилди. Бу 
босқичда индустриал тизимнинг технологик, таълим, институционал ва 
ташкилий қисмлари ўртасидаги мувофиқлик асосий ҳисобланган. 1980 йилларда 
эса техник-ташкилий ўзгаришларни ижтимоий-маданий қадриятлар ва анъаналар 


билан мувофиқлаштириш асосий ҳолат сифатида қарала бошланди. Бунда 
индустриал тизимни модернизациялашда ўзгартиришларнинг асосий белгилари 
қуйидагилар билан изоҳланган:
— 
иқтисодий ривожланишнинг мақсад ва устиворликларини ўзгартириш 
зарурлигини, долзарб таҳдидлар ва чеклашларни тан олувчи субъектлар пайдо 
бўлади ҳамда улар ресурсларни ишлатишда сиёсий ва иқтисодий имкониятларга 
эга бўладилар; индустриал тизим ўзгаришини қўллаб-қувватлаш механизми 
ишлаши учун зарур модернизацияни таъминлаш яратилади, амалдаги хўжалик 
юритувчи субъектларнинг “ўйин қоидалари” ўзгаради;
— 
янги индустриал тизимнинг ташкилий негизи, яъни иқтисодиётни 
ўзгараётган шароитларга узоқ муддатли мувофиқлашувини таъминлашга қодир 
янги мақсадларни амалга оширишга йўналтирилган ўзаро боғлиқ ишлаб 
чиқаришлар мажмуаси шаклланади;
— 
ташкилий негиз талабларига мувофиқ таъминловчи тизим, яъни илмий-
техник муҳит, ишлаб чиқариш инфратузилмаси, кадрларни тайёрлаш тизими 
ўзгаради;
— 
инфраструктуранинг ташкилий негизи таъсирида анъанавий тармоқлар 
ўзгаради;
— 
индивидул мақсадлари модернизациянинг умумий мақсадлари билан мос 
келувчи ижтимоий гуруҳлар шаклланади ва биринчи даражада уларга эътибор 
қаратилади;
— 
индустриал тизим амал қилиши модернизациясини якунлаш вазифасини 
амалга оширувчи янги субъектлар институционаллаштириши юз беради. 
Модернизация жараёнлари доирасида одатда юз берадиган ўзгаришларни 
қуйидаги расмда кўришимиз мумкин:




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет