Факультети



Pdf көрінісі
бет8/23
Дата29.11.2022
өлшемі0.71 Mb.
#466021
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23
 
1.2. 
Иқтисодиётни 
модернизация 
қилиш 
шароитида 
саноат 
корхоналарининг тутган ўрни
Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида саноат соҳасидаги сиёсат 
муҳим ўрин эгаллайди. Саноат соҳасидаги сиёсат – бу миллий иқтисодиёт 
тузилишини 
такомиллаштириш, 
алоҳида 
тармоқлар 
ва 
корхоналар 
рақобатбардошлигини, шунингдек жаҳон бозорларида умуман иқтисодиётни 
қўллаб-қувватлаш, бозор механизмининг салбий оқибатларини ўзгартириш 
мақсадида жамият ресурсларини тақсимлашга давлат томонидан таъсир 
кўрсатиш чора-тадбирлари мажмуасидир.
Саноат соҳасидаги сиёсат миллий саноатни қўллаб-қувватлаш ва ўсишини 
таъминлашга 
йўналтирилган 
миллий 
иқтисодий 
тизимнинг 
турли 
даражаларидага иқтисодий, сиёсий ва ташкилий чора-тадбирлар мажмуасини 
ўзида ифодалайди
6
.
Саноат соҳасидаги сиёсат эскирган ишлаб чиқариш тузилмаларини 
бартараф этиш ва янгиларини яратиш, фан-техника ва бошқарув тараққиётини 
жадалллаштириш, жаҳон иқтисодиётининг глобализациялашуви объектив 
6
Нестерова А.Д. Государственное регулирование экономики. - Калининград, 1997. С. 43.
 


талабларига мослашувни оширишга ёрдам беради.
Агар бозор қисқа муддатли даврда ресурсларни жойлаштиришда самарали 
бўлса, ўрта ва узоқ муддатли даврларда иқтисодий муаммоларни ҳал этишда 
самарали эканлиги оқланмаган. Айнан шундай ҳолларда саноат соҳасидаги 
сиёсат бозорни тўлдирувчи сифатида қатнашиши мумкин. 
1-жадвал 
Саноат соҳасидаги сиёсат шакллари 
Ҳимоялану
вчи
Мавжуд саноат тузилмасини сақлаш, бандликни 
қўллаб-қувватлаш, миллий ишлаб чиқарувчиларни чет 
эл фирмалари рақобатидан ҳимоялашга мўлжалланган
Мослашувч
и
Саноат тузилишини талаб тузилитшдаги юз берган 
силжишлар ва жаҳон бозоридаги рақобатнинг ўзгарган 
шартларига мослашишига йўналтирилган 
Ташаббуско
рлик
Давлат 
мамлакат 
саноатининг 
тузилиши 
ва 
ривожланишидаги 
муайян 
ва 
келгусидаги 
устуворликларига 
асосланган 
ҳолда 
саноат 
ривожланишига фаол таъсир кўрсатади.
 
Давлатнинг саноат соҳасидаги сиёсатини асосий йўналишлари бўлиб 
қуйидагилар ҳисобланади: 

бозор механизмлари самарадорлигини ошириш бўйича давлат чора-
тадбирлари;

давлатнинг ишлаб чиқаришни тармоқ тузилишига таъсири;

давлатнинг инвестиция жараёнларини рағбатлантириш бўйича воситалари;

саноат ишлаб чиқаришининг рақобатбардошлигини таъминлаш.
Саноат соҳасидаги сиёсатни давлатнинг саноат ривожланишига таъсир 
этувчи воситаси ва қуроли сифатида қуйидагича синфларга ажратиш мумкин: 
Саноат соҳасидаги сиёсатнинг мақсади мамлакат динамик ривожланишини, 
миллий ишлаб чиқарувчилар фаровонлиги ва рақобатбардошлиги ўсишини 


таъминлаш ҳисобланади. Бу мақсадга товар ва хизматларни самарали ишлаб 
чиқариш ҳамда ташқи бозорларда муайян барқарор вазиятни эгаллаш билан 
боғлиқ вазифаларни бажариш йўли билан эришилади. 
Саноат соҳасидаги сиёсатни кўплаб субъектлари мавжуд бўлиб, уларнинг 
манфаатлари, мақсадлари ва ҳаракат доиралари турличадир. Бундай субъектлар 
жумласига йирик уюшмалар, банклар ва бошқа молия муассасалари, давлат 
бошқаруви тузилмалари, ҳудудий ҳокимиятлар, кластерлар киради.
Кластер методологияси асосида инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқариш 
рақбатбардош корхоналар тизимини шакллантиришга имкон беради ва уларни 
ривожланишига замин яратади.
Кластернинг афзалликлари қуйидагилардан иборат: 
1. Кластер иштирокчиларининг фаолияти - унинг бошқарув органи 
томонидан мувофиқлаштирилади, бу эса консенсус асосида ҳаракат қилиш ва 
харажатларни самарадорлигини таъминлайди. 
2. Бизнес таваккалчиликда иштирок этувчилар ўртасида муҳокама қилинади 
ва уни иштирокчилар ўртасида бошқариш енгиллашади. 
3. Янги маҳсулотни бозори ва бозорга кириш стратегияси биргаликда қулай 
ва самарали бўлади. 
4. Кластер иштирокчилари маълум даражада биргаликда, пропорционал наф 
кўради. Даромадни тақсимланиши ҳам тартибга солиниши мумкин. 
5. Кластерни самарали фаолияти билан иштирокчиларнинг ички ва ташқи 
бозордаги 
рақобатбардошлиги 
ошади 
ва 
мамлакат 
иқтисодиётининг 
ривожланишига замин яратилади. 
6. Кластер иштирокчиларининг манфатларини ҳимоя қилиш енгиллашади. 
Улар ўзларининг иқтисодий манфатларини судда ҳимоя қилишлари мумкин, 
норматив-хуқуқий хужжатларга маълум ўзгартиришлар киритишлари мумкин. 
Бизга маълумки саноат корхоналари ижтимоий-иқтисодий категория, 
объектив реалликнинг инъикоси ва юксак умумлашмаси ҳисобланган саноат 
соҳасида фаолият юритадилар. Бундай корхоналарнинг бир тармоққа бирлашуви 
саноатни ижтимоий ишлаб чиқаришнинг алоҳида соҳаси бўлиб юзага келишига 


сабаб бўлди.
Саноат корхоналари моддий неъматларни ишлаб чиқаришнинг асосий ва 
етакчи бўғинидир. Саноат корхоналарининг вужудга келиши ва ривожланиши 
ишчилар сонининг ошиши ҳамда уларнинг жамиятдаги мавқеи кўтарилишига 
олиб келади.
Саноат корхоналари— мамлакат мудофаа қобилиятининг моддий асоси, эл-
юртда тинчлик ва барқарорликни сақлашнинг муҳим омили, кўшни мамлакатлар 
мустақиллигини, 
ҳамкорлиги 
ва 
бирдамлигини 
таъминловчи 
муҳим 
субъектлардир.
Саноат корхоналари, айниқса, оғир саноат корхоналари— бутун ижтимоий 
ишлаб чиқаришни идустрлаштириш муаммоларини ҳал этишда муҳим роль 
ўйнайди. Шу сабабли жамиятнинг моддий-техника асосини қайтадан куриш 
ишини 
саноат 
корхоналарини 
ривожлантиришдан 
бошлаш 
мақсадга 
мувофиқдир. Саноат корхоналари ҳар бир мамлакатнинг, шу жумладан 
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий қудрати, халқ фаровонлигини янада 
оширишнинг пойдевори ҳисобланади. 
Меҳнатни ижтимоий ташкил этишнинг энг олий тури — концентрациянинг 
юқори даражаси билан кичик бизнес ва тадбиркорликни уйғунлаштириш асосида 
ижтимоий 
ишлаб 
чиқаришни 
уюштиришнинг 
илғор 
усуллари—
ихтисослаштириш, кооперативлаштириш ва маҳаллийлаштириш ҳам саноат 
соҳасида ва саноат корхоналари фаолиятида ҳукмронлик қилади ҳамда яхши 
самаралар беради. 
Ижтимоий-иқтисодий тараққиётни жадаллаштиришни таъминловчи буюк 
ҳаракатлантирувчи куч — рақобат ҳам саноат корхоналари ўртасида ривож 
топади. Илгор техника ва технологиялардан фойдаланиш, материалларнинг янги 
турларини яратиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришдаги 
маҳсулотларнинг ракобатбардошлигини юқори даражага кўтариш, ишлаб 
чиқаришнинг бошқа бир қатор техник-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш 
асосида унинг самарадорлигини кўтариш учун ҳаракат ва бошка меҳнат 
анъаналари ҳам аввало, саноат корхоналарида вужудга келади. 


Мустақилликнинг афзалликлари ва давлатнинг иқтисодий сиёсати саноат 
соҳаси ва бу соҳадаги корхоналарнинг етакчи ўрнини янада оширмокда. 
Ислоҳотларнинг асосий йўналишлари ва уларнинг ечимини топиш даставвал 
саноат соҳасида амалга оширилмокда ва яхши самара бермокда. 
Иқтисодиётнинг изчил ва барқарор ривожланишини таъминлашда келгуси 
давр учун пухта ва ҳар томонлама асосланган чора-тадбирлар, муҳим вазифа ва 
йўналишлар, турли даражалардаги иқтисодий тараққиёт дастурларнинг ишлаб 
чиқилиши ва аниқ белгилаб олиниши муваффақият гарови ҳисобланади. Айни 
пайтда, босиб ўтилган йўл – олдинги даврдаги эришилган ютуқ ва натижаларни 
танқидий баҳолаш орқали тегишли хулосалар чиқариш, улар асосида ижтимоий-
иқтисодий ривожланиш дастурларини янада такомиллаштириб бориш ҳам муҳим 
принципиал аҳамият касб этади.
Ушбу қоида айниқса ҳозирги шароитда янада долзарб бўлиб бормоқда.
Шу ўринда мазкур масалаларни оқилона амалга оширишда миллий 
иқтисодиётнинг таянчи ҳисобланган саноат корхоналари муҳим ўрин тутади. 
Саноат корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнларини тўғри ташкил этилиши
ушбу корхонанинг муваффақиятини белгилаб беради, шу сабабдан ҳам мазкур 
масалани ўрганишни саноат корхоналари тўғрисидаги маълумотлардан 
бошласак. 
Саноат корхонаси бу - юридик шахс мақомига эга, мустақил равишда 
хўжалик фаолияти юритувчи субъектдир. 
Саноат корхоналарнинг фаолияти миллий иқтисодиёт ва унинг 
тармоқларига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. Корхоналар қанчалик яхши, 
самарали ва рентабелли ишласа, бутун иқтисодиётнинг, жумладан, уларнинг 
ўзларининг ҳам кўрсаткичлари юқори бўлади. Ўзбекистон саноатида кўплаб 
кичик ва йирик ишлаб чиқариш корхоналари фаолият кўрсатаётган бўлиб, улар 
иқтисодиётнинг деярли барча тармоқларини қамраб олган. Улар ўз фаолиятида 
ишлаб чиқаришнинг барча омилларидан - ер, табиий ва меҳнат ресурслари, 
техника ва технологиялар, инвестициялар, ҳозирги замон фани томонидан ишлаб 
чиқаришнинг асоси ёки мамлакатнинг миллий бойлиги деб аталувчи замонавий 


ахборот тизимидан фойдаланади.
Саноат корхоналари ҳам бошқа ҳар қандай корхона каби ишлаб-чиқариш ва 
техника муносабатларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажми ва турлари, 
уларни тайёрлаш технологиясига миқдор ва сифат жиҳатидан мос келувчи 
машиналар тизими деб тавсифлаш мумкин. Ижтимоий муносабатларда эса 
саноат корхонаси турли категориядаги ходимлар ўртасида уларнинг ҳуқуқ ва 
мажбуриятлари асосида юзага келувчи муносабатлардир. Саноат корхонаси 
ташкилий-ҳуқуқий муносабатларда ҳуқуқий шахс сифатида фаолият юритса, 
молиявий-иқтисодий муносабатларда тармоқнинг мустақил бўғини бўлиб, ўз-
ўзини молия билан таъминлаш, ўз-ўзини бошқариш, яъни бозор муносабатлари 
тамойилларида фаолият юритади. 
Саноат корхонаси ҳам корхоналарга хос бўлган хусусиятларга эга: 
биринчидан, ҳар қандай корхона каби ўзига тегишли ва хўжалик 
бошқарувидаги хусусий мулкка эга бўлиб, ушбу мулк унинг фаолияти моддий-
техникавий имкониятларини, иқтисодий мустақиллиги ва ишончлилигини 
таъминлайди; 
иккинчидан, ҳар қандай корхона каби кредиторлар, жумладан, давлат билан 
ўзаро муносабатлардаги мажбуриятлар юзасидан ўз мулки билан жавоб бериш 
хусусиятига эга бўлади; 
учинчидан, ҳар қандай корхона каби хўжалик айланмасида ўз номидан 
ҳаракат қилиши мумкин, яъни қонунга асосан хўжалик фаолияти юритувчи 
ҳамкорлар, маҳсулот (иш, хизмат) истеъмолчилари, хом ашё ва асбоб-ускуна 
етказиб берувчилар ҳамда бошқа ҳуқуқий ва жисмоний шахслар билан шартнома 
тузиш ҳуқуқига эга; 
тўртинчидан, саноат корхонаси қонунчиликка асосан судда даъвогар ва 
жавобгар сифатида қатнашиш ҳуқуқига эга; 
бешинчидан, саноат корхонаси мустақил баланс ёки сметага эга бўлиб, 
ишлаб чиқариш ва маҳсулот савдоси харажатларини ҳисобга олиб боради ҳамда 
давлат органлари томонидан белгиланган тартибда ўз вақтида ҳисоботларни 
тақдим этади; 


олтинчидан, саноат корхонаси ўз фирма номига эга бўлиб, унда саноат 
корхонасининг ташкилий-ҳуқуқий шакли ўз аксини топади.
Фирма номлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига кўра, фирма номи юридик 
шахс бўлган тижорат ташкилотининг индивидуал номи бўлиб, унга доир мутлақ 
ҳуқуқ юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган вақтда юзага келади
7

Ҳар бир саноат корхонасининг фаолияти ишлаб чиқариш, қайта ишлаб 
чиқариш ва муомала жараёнларидан иборат бўлади. Саноат корхонасининг 
ишлаб чиқариш соҳасидаги фаолияти - янги маҳсулотни ишлаб чиқаришга 
тайёрлаш ва ишлаб чиқаришни ташкиллаштиришда намоён бўлади. Қайта ишлаб 
чиқариш соҳасидаги фаолияти - ишчи кучини ёллаш, кадрлар тайёрлаш ва 
уларнинг малакасини ошириш, ишлаб чиқариш воситаларини янгилаш ва 
кенгайтириш жараёнларида акс этади. Муомала соҳасидаги фаолияти эса ишлаб 
чиқаришнинг моддий-техника таъминотини ташкиллаштириш, маҳсулотларни 
сотиш ва фойдаланилган ишлаб чиқариш воситаларининг даромад шаклида 
қайтиб келишида кўзга кўринади. 
Саноат корхоналари ишлаб чиқаришининг ҳажмига биноан йирик ва кичик 
корхоналарга бўлинади. Улар бир-биридан ишлаб чикариладиган маҳсулотнинг 
хажми, асосий фондларнинг киймати, ходимларнинг сони билан фарқланади. 
Йирик 
ва 
кичик 
корхоналарни 
қуриш 
зарурияти 
Ўзбекистон 
Республикасининг моддий-техника базасини яратишда вақт омилининг аҳамияти 
ниҳоятда юқорилиги билан аниқланади. 
Ҳар бир саноат корхонаси ўз афзалликлари ва камчиликлари бўйича бир 
биридан фарқланади. 
Йирик саноат корхоналарининг афзалликларига қуйидагилар киради: 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет