Факультети


- юқори унумли техника ва илғор технологияни қўллаш ва ундан  фойдаланиш имкониятларининг кўплиги;  -



Pdf көрінісі
бет9/23
Дата29.11.2022
өлшемі0.71 Mb.
#466021
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   23
юқори унумли техника ва илғор технологияни қўллаш ва ундан 
фойдаланиш имкониятларининг кўплиги; 
ишлаб чиқариш фондларидан самарали фойдаланиш; 
ходимлар меҳнат унумдорлигининг юқорилиги; 
саноатга ишлаб чикариш самарадорлигини оширадиган энг янги фан-
7
“Фирма номлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни // Халқ сўзи. – 2006. - 19 сентябр
.


техника 
ютукларини 
ўзлаштиришга 
таъсир 
кўрсатадиган 
кувватли 
конструкторлик, технологик ва илмий-тадқиқот лабороториялари, бюроларини 
ташкил этиш имкониятлари; 
шартли-доимий харажатларнинг камлиги; 
маҳсулот бирлигига тўғри келадиган асосий ва ёрдамчи хизмат кўрсатиш 
харажатларининг пастлиги. 
Бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида кичик корхоналарнинг ўрни ва роли 
жуда катта аҳамиятта эга. Шу сабабли мустақиллик йилларида кичик бизнеснинг 
ривожланишига алоҳида эътибор берилди.
Кичик саноат корхоналарининг афзалликларига қуйидагилар киради: 

мослашувчанлик ва инновацияларнинг юқори даражаси, ўзгарувчан бозор 
талабига тез мослашувчанлик қобилияти

ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга бўлган юқори интилиш 
даражасини таъминлайди; 

иқтисодиётнинг барқарор ривожланишининг зарурий шарти бўлган 
фуқароларнинг тадбиркорлик нуқтаи назаридан ўзини ўзи рўёбга чиқаришига 
имкон беради; 

жамиятда ижтимоий-иқтисодий ҳолатнинг барқарорлашувигв имкон 
беради. 


3- расм. Саноат корхонасининг фаолияти жараёнлари
8
 
Йирик ва кичик саноат корхоналари оқилона ривожлантирилгандагина 
ижтимоий ишлаб чиқаришнинг юқори самарадорлигига эришиш мумкин. Бу 
вазифани ҳал этиш ишлаб чиқаришни концентрациялаштиришга бевосита 
боғликдир. Бунинг учун саноат корхоналарининг оптимал йириклигини аниқлаш 
керак. 
Оптимал йирикликдаги саноат корхоналари деб, техника тараққиётининг 
ҳозирги даврида маҳсулот ишлаб чикарилиши ва унинг истеьмолчиларга 
етказилишининг минимал даражадаги ижтимоий меҳнат харажатлари эвазига 
таъминлайдиган саноат корхоналарига айтилади. Оптимал йирикликдаги саноат 
корхоналари ўзаро боғланган йирик ва кичик ишлаб чиқаришларни ўз ичига 
8
Чизма маълумотлар асосида мустақил тузилган. 
Саноат 
корхонасининг 
фаолияти 
Ишлаб 
чиқариш 
жараёни 
Қайта ишлаб 
чиқариш 
жараёни 
Муомала 
жараёни 
Янги маҳсулотни 
ишлаб 
чиқаришга 
тайёрлаш 
Ишлаб 
чиқаришни 
ташкил этиш 
Ишчи кучини 
ёллаш 
Кадрлар тайёрлаш 
ва уларнинг 
малакасини
ошириш 
Ишлаб чиқариш 
воситаларини 
янгилаш 
Ишлаб 
чиқаришни 
кенгайтириш 
Ишлаб 
чиқаришнинг 
моддий-техника 
тамъминотини 
ташкил этиш 
Маҳсулотларни 
сотиш 
Фойдаланилган 
ишлаб чиқариш 
воситаларининг 
даромад шаклида 
қайтиши 


олиб, агар уларнинг ҳар бири оқилона ихтисослашган бўлса, йирик саноат 
корхоналарининг барча афзалликларини ўзида сақлаб қолади. Демак, келажакда 
Ўзбекистонда маданийлашган, тўлақонли, бозор иқтисодини яратиш, 
иқтисодиётнинг барча соҳаларида хусусий мулк микёсларини кенгайтириш 
жараёни йирик ва кичик саноат корхоналарни оқилона уйғунлаштиришни тақозо 
этади. 
Саноат корхоналари фаолиятига меҳнат тақсимоти жараёнлари сезиларли 
таъсир кўрсатади. Саноатни концентрациялаштириш ва комбинациялаштириш 
ижтимоий меҳнатни йирик саноат корхоналарда мужассамлаштиришни 
ифодаласа, ихтисослаштириш, маҳаллийлаштириш ҳамда кооперативлаштириш 
эса, саноат тармоқлари корхоналари ўртасидаги меҳнат тақсимоти ва уларнинг 
ҳамкорлигини 
ифодалайди. 
Меҳнат тақсимотининг ривожланиш даражаси ва уни умумлаштириш жамият 
ишлаб чиқариш кучлари ҳамда муносабатларининг такомиллашишида ўз аксини 
топади. 
Ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг бу шакллари мустақиллик туфайли ва 
миллий иктисодиётни эркинлаштириш, модернизациялаш ва инновацион 
фаолиятни кучайтириш муносабати билан ўз моҳияти ва мазмунини, мақсад ва 
вазифаларини 
анчагина 
ўзгартирди. 
Айниқса, 
ишлаб 
чиқаришни 
концентрациялаштириш, кичик саноат корхоналарнинг пайдо бўлиши 
муносабати билан улар ўртасида уйғунлашув юзага келди. 
Комбинациялаштириш - турли тармоқларга мансуб бўлган маҳсулот ишлаб 
чиқаришни 
ёки 
жараёнларни 
бир 
саноат 
корхонаси 
миқёсида 
мужассамлаштиришдир. 
Ишлаб чикаришни ихтисослаштириш саноат корхоналарининг ишини энг 
рационал, окилона ташкил этиш ҳисобланиб, бинолардан, жиҳоз ва асбоб-
укуналардан, материаллардан бекаму-кўст фойдаланишда, фан ва техниканинг 
энг охирги ютуқларини жорий этишда, такомиллашган махсус машина ва 
ускуналарни қўллашда, меҳнат унумдорлигини оширишда, маҳсулот ишлаб 
чиқариш ва уни сотиш харажатларини тежашда катта самара келтиради. 


Маҳаллийлаштириш эса – бу йирик ва кичик саноат корхоналарида асосий 
махсулотларни ишлаб чиқариш учун бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни 
мужассамлаштиришдир.
Кооперативлаштириш — маьлум турдаги маҳсулотни хамкорликда 
тайёрлаш бўйича саноат корхоналарининг биргаликда фаолият кўрсатишидир. 
Кооперативлаштириш 
мураккаб 
маҳсулотларни 
ишлаб 
чикаришни 
ўзлаштиришни тезлаштириш, ишлаб чикариш қувватларидан фойдаланишни 
яхшилаш билан боғлиқ бўлган муҳим вазифаларни ҳал этишга имконият 
яратади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   23




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет