Фазилатли Шайх Муҳуммад ибн Солиҳ ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳнинг



бет4/11
Дата18.07.2016
өлшемі2.55 Mb.
#206610
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

22. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Хайбар(даги жанг) куни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Талҳага буюрдилар-да, у нидо қилди: Аллоҳ ва Унинг Росули сизларни уй эшакларининг гўштидан қайтармоқда, чунки у ифлосдир. Муттафақун алайҳ.

23. Амр ибн Хорижа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у айтди: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Минода туялари устида бизга хутба қилаётганларида туянинг сўлаги менинг елкамга оқиб турган эди”. Буни Аҳмад ва Термизий келтириб, Термизий саҳиҳ деган.

Хайбар Мадинанинг шимоли-ғарбидан таҳминан 100 мил, яъни 150 км узоқлигида жойлашган маълум жой бўлиб, (олдин) Бану Назир яҳудийларининг қўрғони ва экинзорлари эди. (Бану Назир яҳудийларини) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинадан кўчириб юборган эдилар. (Ҳайбарни эса) ул зот куч билан фатҳ қилиб мужоҳидлар орасида тақсимладилар. Яҳудийларни эса унинг ерларида ишлатдилар. Улар айтишдики: Эй Муҳаммад, биз хурмо ҳамда экин аҳлимиз. Бизларни ҳосилнинг ярми сизларга, қолган ярми эса бизларга тегиши шарти билан экинзорларимиз ва хурмозорларимизда қолдиришингни хоҳлаймиз. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни маъқуллаб: Шу (шарт)ни сизларга маъқул кўрдик, биз хоҳлаган ёки Аллоҳ Таоло хоҳлаган (пайтгача) дедилар. Улар (Хайбарда) қолиб унга экин экиб етиштиришди ва мусулмонлар улар билан хурмо ва экинларни бўлишишди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар аҳлини уларни у ердан чиқармасликлари шарти билан ишлатдилар. Улар Аллоҳ Таоло хоҳлаганича (у ерда) қолишди, сўнгра эса амирул-мўминин Умар розияллоҳу анҳу ўз даврларида уларни аҳдни бузишгани учун Хайбардан Шом тарафга чиқариб юбордилар. Хайбар ғазоти маълум ғазот бўлиб, кўпроқ маълумот олмоқчи бўлган киши тарих китобларига мурожаат қилсин. Муҳими шуки, ҳозирги даврда миниладиган уй эшаклари олдин ҳалол бўлиб, инсонлар уларни худди туяларни егани каби ейишар, уларга минишар ва сутини ичишар эди. Кейин Аллоҳ Таоло Ўз ҳикмати билан уни ҳаром қилди, чунки Аллоҳ Таоло ирода қилган ҳукмини чиқаради: нимани хоҳласа ҳаром қилади, нимани хоҳласа ҳалол қилади. Хайбарда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Талҳага инсонлар орасида нидо қилишга буюрдилар - бу кишининг, Аллоҳ ундан рози бўлсин, овозлари кучли эди: Аллоҳ ва Унинг элчиси сизларни уй эшакларининг гўштидан қайтармоқда. Кейин (бу ҳукмни) унинг “рижс”, яъни нажаслиги билан боғладилар. Бу эса кўп фойдаларга далолат қилади. Уларнинг ичида ҳукм Аллоҳ Азза ва Жаллага тегишли бўлиб, хоҳлаган нарсани ҳалол қилиб, хоҳлаган нарсани ҳаром қилишидир. Унинг ҳукмини рад қилувчи йўқдир. Агар У хоҳлаганида бандаларига барча нарсаларни ҳалол қиларди. Ва хоҳлаганида барча нарсаларни ҳаром қилган бўларди. Лекин Азза ва Жалланинг ҳалол ва ҳаром қилиши Унинг ҳикмати ва раҳматига тобеъдир. Шунинг учун ҳалол ҳаромдан анча кўпроқдир. Сизларга келтириладиган далил шуки, денгиз ҳайвонининг барчаси – тириги ҳам, ўлиги ҳам ҳалолдир. Уламоларнинг айтишича денгиз (ернинг) 75% ни ташкил қилади, қуруқлик эса 25% ни. Бунинг устига қуруқлик ҳайвонларининг кўпи ҳалолдир, ҳароми эса оздир. Бу Аллоҳнинг раҳмати Унинг ғазабидан ўзиб кетганига далил бўладиган нарсалардандир. Аллоҳ Таоло ҳар қандай нарсани фақат ҳикмати сабабли ҳалол ёки ҳаром қилади. Ушбу ҳадиснинг фойдаларидан яна бири шуки, шариатни энг кучли воситалар билан етказиш лозимдир. Бунинг далили Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам (овози кучли бўлган) Абу Талҳага нидо қилишга буюрганларидир. Шунга биноан овоз кучайтиргич (карнай, микрофон)ни хутба, маърузалар ва ваъзларда ишлатиш асли суннатда келган ишлардан ҳисобланади. Инсонларга энг кучли воситалар билан етказиш шариатда белгилангандир. Бу ҳадиснинг фойдаларидан яна бири шуки, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳукмлари Аллоҳнинг ҳукми ҳисобланади. Шунинг учун бир вақтнинг ўзида Аллоҳнинг ҳукмини Унинг Росули ҳукми билан бирга зикр қилиш жоиздир. У: Аллоҳ ва Унинг Росули сизларни қайтармоқда деди, лекин: “Аллоҳ, кейин эса Унинг Росули” демади, чунки Росулнинг ҳукми, Аллоҳ Азза ва Жалланинг ҳукмидир. Аллоҳ Таоло айтди: «Ким Росулга итоат қилса, дарҳақиқат у Аллоҳга итоат қилибди». Яна Аллоҳ Таоло: «Ким Аллоҳ ва Унинг Росулига осийлик қилса, дарҳақиқат очиқ-ойдин залолат билан адашибди» деб айтди, лекин: «Кейин Унинг Росули» демади. Аллоҳ Таоло яна шундай деди: «Улар сизларга Аллоҳ билан қасам ичишади сизларни рози қилиш учун. Аллоҳ ва Унинг Росули эса улар томонидан рози қилинишга ҳақлироқдир». Шунингдек Аллоҳ Таоло:

       



«Улар Аллоҳ ва Унинг Росули уларга берган нарса билан рози бўлганларида яхшироқ бўларди» деди (Тавба: 59). Бу маънода оятлар кўп келган. Улар шунга далолат қиладики, Аллоҳни Унинг Росули билан ”ва” боғловчиси билан шаръий масалаларда бирга зикр қилишнинг ҳеч қиси йўқ. Аммо кавний (борлиқдаги содир бўладиган) ишларда Аллоҳга Унинг Росулини “ва” боғловчиси билан шерик қилиш мумкин эмас. Шунинг учун бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келиб: Аллоҳ ва сен хоҳлаган нарса деб хитоб қилганида, ул зот уни инкор қилиб: Мени Аллоҳга тенг қиляпсанми? деб айтдилар. У: “Аллоҳ хоҳлаган, кейин сен хоҳлаган нарса” деб шу билан кавний ва шаръий ишларнинг орасини ажратиши керак. Бу ҳадиснинг фойдаларидан яна шуки, қайтариқнинг асли ҳаром қилишдир, чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Талҳага “ман қил” деган маънода (ёки “ман қилиш” учун) нидо қилишга буюрдилар. Шунинг учун саҳобалар бундан қайтишди, ҳатто қозонлар эшак гўшти билан тўлиб турганида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уни тўкиб юбориб йўқ қилишга буюрдилар. Ҳатто бошида қозонларни синдиришга буюргандилар, улар: Эй Аллоҳнинг Росули, ёки (балки) уларни ювайликми? дейишди. Ул зот: Ёки (балки) ювинглар деб жавоб бердилар. Ушбу ҳадиснинг фойдаларидан яна илмни етказишда бировни вакил қилиш жоизлигидир. Яъни, бир шахсга: «Анави одамларга бориб уларга: “Фалончи сизларга бу нарса Аллоҳ ҳалол ёки ҳаром қилган нарсанинг ҳароми ёки ҳалоли деяпти”, дейишинг жоиздир. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Талҳани одамлар орасида: Аллоҳ ва Унинг Росули сизларни эшакларнинг гўштидан қайтармоқда деб нидо қилиши учун вакил қилдилар. Фойдалардан бири яна шуки, “гўштлар” сўзига барча қисмлар киради: гўшт, ёғ ва бошқа. Шунга биноан айтамизки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туя гўштининг истеъмолидан кейин таҳорат олишга буюрганлари барча бўлакларни ўз ичига олади: гўштнинг ёғи, жигари, ошқозон-ичаги ва бошқасини. Аммо уламолардан баъзилари бу қизил гўштга хос дейишлари тўғри эмасдир. Бу ҳадиснинг фойдаларидан яна Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чиройли таълимларидир. Яъни, ул зот ҳукмни зикр қилганларида унинг ҳикматини ҳам айтдилар. “Улар сизларни эшаклар гўштидан қайтармоқда” деганларида “у ифлосдир” деган сўзлар билан ҳукмни тушунтирдилар. Бу нафслар таскин топиб одамлар комил суратда эргашишлари учундир. Чунки инсон ҳикматни билса, кўпроқ эргашади. Шунинг учун ҳукмни зикр қилсалар, ҳикматини айтишлари ул зотнинг ҳидоят (йўллари)дандир. Айниқса, нафслар кўпроқ таскин топишларига ҳожат бўлган ишларда (бу керак бўлади). Бу ҳадиснинг фойдаларидан яна шуки, ҳар бир нажаснинг ҳаромлигидир. Бунинг акси: “Ҳар бир ҳаром нарса нажасдир” дейишимиз тўғрими? Жавоб шуки, йўқ, ҳамма ҳаром нарса нажас эмас. Чунки заҳар ҳам ҳаром, лекин нажас эмас. (Тамаки) тутуни ҳаром, лекин нажас эмас. Демак, биз айтамизки: “Ҳар бир нажас ҳаром, лекин ҳамма ҳаром нарса ҳам нажас бўлавермайди”. Бу ҳадиснинг фойдаларидан яна шуки, эшаклар атрофимизда юрадиганлардан бўлиб атрофимизда юрадиган (бошқа ҳайвон)лардан истисно қилиниб нажас ҳисобланади. Чунки қуйида иншааллоҳ Абу Қатоданинг мушук ҳақидаги ҳадиси бизга келадики Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Улар (мушуклар) нажас эмас. Улар сизлар атрофингизда юрадиганлардандир» дедилар. Яъни улар сизларнинг атрофингизда кўп юрадиган ҳайвонлардандир. Агар улар нажас бўлганида сизларга қийин бўларди. Шак-шубҳа йўқки, эшаклар атрофимизда, айниқса уларни (фойдаланиш) ҳалол бўлгани учун ушлаб турганлар атрофида кўп юради. Лекин эшаклар мустасно бўлиб, нажас ҳисобланади. Аммо уларнинг тер (суюқлиг)и, сўлаги ва бурун суви покдир. Бундан (покликдан) яна қуйида иншааллоҳ зикри келадиган фойдаланиш жоиз бўлган итлар ҳам истисно қилинади. Чунки улар атрофимизда юрадиганлардан бўлса-да, нажас ҳисобланади. Агар ит идишни яласа, идиш етти марта ювилади. Аллоҳ тўғри йўлга бошловчидир.

Ваҳший эшаклар ҳалол ва покдир. Улар қуруқликда маълум (бўлган ҳайвонлар)дир, лекин ҳозирда улар(нинг насли, ҳаёти ёки биз учраб туриши) кесилиб (тўхтаб) қолган.



وعن عَمرو بن خارجةَ رضي الله عنه قَالَ: خَطَبَنَا رسول الله صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم بِمِنَىً، وَهُوَ على رَاحِلَتِهِ، ولُعَابُهَا يسيل على كَتِفِي. أخرَجَهُ أحمَدُ والترمذيُّ وصححه.

Муаллиф раҳимаҳуллоҳ “Нажосатни йўқотиш ва унинг баёни” бобида қуйидаги ҳадисни келтирди: “Амр ибн Хорижа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у айтди: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Минода туялари устида бизга хутба қилаётганларида туянинг сўлаги менинг елкамга оқиб турган эди”. Буни Аҳмад ва Термизий келтириб, Термизий саҳиҳ деган”. Хутба инсонларга ваъз билан эслатиш, ёки шариат ҳукмларини (баён қилиш), ёки яхшиликка буюриш ва шунга ўхшаш (сўзлардан) иборат. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хутбалари уч қисмга бўлинган эди. (Биринчи) доимий қисм шариатда белгиланган (машруъ), давомли, вожиб бўлган жуманинг икки хутбаси. Ҳатто фуқаҳолар, уларни Аллоҳ раҳматига олсин, жума (намози) иккита хутбасиз саҳиҳ эмас, дейишади.17 Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам иккита хутба айтиб орасини ўтириш билан ажратардилар. Иккинчи қисмдаги хутба бирон бир шаръий сабаб билан воқе бўлиб қолган хутбадир. Бу қуёш тутилиш хутбасига ўхшаш, чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кун тутилганда уйларидан чиқиб одамлар билан қуёш тутилиши (“кусуф”) намозини ўқирдилар. Бу (намоз) маълумдир. Ўша намоздан сўнг эса туриб одамларга хутба қилардилар. Мана шу хутба борасида уламолар, уларни Аллоҳ раҳматига олсин, ихтилоф қилишди: у худди икки ҳайит намоздаги хутба каби ҳар кусуф намоз билан бирга шариатда белгиланганми, ёки бирон бир ҳожат билан воқе бўладиган хутбами? Тўғриси шуки, у машруъ хутбадир. Кусуф намозидан сўнг одамларга хатиб (хутба қилувчи) ҳолатга муносиб бўлган сўзлар билан ваъз қилиб хутба ўқиши суннатдир. Ул зотнинг учинчи турдаги хутбалари – сабаблари шаръий ишларга боғлиқ бўлмаган хутбадир. Лекин бирон бир ҳодиса рўй бериб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб одамларга хутба қилардилар. Бунинг мисоли, Бариранинг қиссасидаги хутбадир. Барира ўз хожалари билан пул эвазига ўзини озод қилишга шартлашганида Оиша розияллоҳу анҳога ёрдам сўраб келган эди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: Уни (Барирани сотиб) ол-да, волийликни ўзингга шарт қилиб қўй дедилар. Шунда (Бариранинг хожалари) волийлик уларга бўлмаса, уни сотишдан бош тортишди. Лекин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: Уни (сотиб) ол дедилар. (Оиша) уни (сотиб) олдилар. Кейин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб одамларга хутба қилиб айтдилар: Одамларга нима бўлдики, Аллоҳнинг Китоби (шариати)да бўлмаган шартларни қўйишяпти? Аллоҳнинг Китобида бўлмаган ҳар қандай шарт ботилдир, гарчи юзта шарт бўлса ҳам. Бир лафзда: Гарчи юз марта шарт қўйган бўлса ҳам. Бунга ўхшаш хутбаларга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг видолашув ҳажида қилган хутбалари киради. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Арафотда, ҳайит куни Минода, ташриқ кунларининг ўрталарида хутба қилдилар. Минода одамларга туяларининг устларида туриб хутба қилгандилар. Амр ибн Хорижа шу туянинг олдида эди, туянинг сўлаги эса оғзидан оқиб Амр ибн Хорижанинг елкасига оқиб турарди. Бу ҳадисда бир неча фойда бор. Улардан: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг халқни ҳар қандай муносабатда ҳам ўргатишга бўлган қаттиқ хоҳишлари. Пайғамбарларнинг ворислари бўлган уламолар ҳам шундай бўлишлари лозим: одамларга муҳтож бўлган нарсаларини баён қилиб беришлари керак. Ҳар қайси вақтда гапиришни ҳожат талаб қилса, гапиришлари керак. Фойдалардан яна туянинг устида хутба қилишнинг жоизлигидир, чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам туя устида хутба қилдилар. Бунинг шарти туяга оғирлик бўлмаслигидир. Агар туяга оғир бўлса, бу жоиз эмас. Балки, масалан, унга дам бериб, тиз чўктириб унинг устида хутба қилинади. Аммо агар туяга катта таъсир бўлмаса, у турган ҳолда унинг устида хутба қилиш билан инсонларга гап комилроқ суратда етказилади. Фойдалардан яна бири туянинг сўлаги пок эканлигидир, чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Амр(нинг елкасига туянинг сўлаги тушиб туриши)га иқрор бўлдилар ва уни ювишга буюрмадилар. Агар у нажас бўлганида уни ювишга албатта буюрган бўлардилар. Бу ерда маълум қоида бор: гўшти ейиладиган ҳар қандай ҳайвондан чиқадиган барча нарса покдир, магар қони бундан мустасно.18 Шунга биноан туянинг бўлаклари пок бўлади, шунингдек унинг сўлаги, сийдиги, тер(и суюқлиг)и ва бошқа (бўлаклари) покдир, магар қон ундай эмас. Чунки Аллоҳ Таоло оққан қон нажас эканлигини айтди. Гўшти ейиладиган ҳар қандай нарса бутун бўла туриб ундан чиққан нарса пок бўлади. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келиб касалликка чалинган урайналикларга садақага келган туяларнинг олдига бориб уларнинг сийдиги ва сутидан ичишни буюрдилар. Бу эса туянинг сийдиги пок эканлигига далил бўлади. Товуқ, каптар ва бошқа мубоҳ қушлардан чиққан нарсалар ҳам шундай: гўшти ейиладиган ҳайвондан чиққан ҳар қандай нарса пок бўлади, магар қон ундай эмас. “Ўша ҳайвон пок бўлгани учун ундан чиққан нарса пок бўлади” демаймиз (балки “гўшти ейилгани учун у пок бўлади” деймиз). Чунки мушук пок бўлиб, ундан чиққан сийдик нажасдир. Ҳадис фойдалардан яна шуки, хутба қилувчи ҳар қачон баландроқ ўринда туриб очиқ-ойдин кўриниб турилса, бу комилроқ бўлади, чунки уни кўпроқ одам эшитади. Шунингдек инсонлар гапирувчини кўришса, гап яхшироқ етказилиб уни яхшироқ эшитишади. Шунинг учун инсон кўрилмай туриб овози эшитилиши билан у кўриниб туриб овози эшитилиши орасида фарқ қилинади. Иккинчи эътиборлироқ бўлади. Саҳобалардан ривоят қилинганки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилганларида уларнинг эшитишлари кўришлари билан жам бўлиши учун ул зотга юзланишарди. Аллоҳ тавфиқ берувчидир.

(Бир киши савол берди, унинг жавобига шайх раҳимаҳуллоҳ: “Муҳими шуки, инсон қулни озод қилса, у қулнинг меросхўри (волийси) бўлиб қолади” дедилар.)

وعن عائشة رَضِي الله عنها، قالت: كانَ رسول الله صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم يَغْسِلُ الْمَنِيَّ، ثم يخرُجُ إلى الصَّلاة في ذلك الثّوبِ، وأنَا أَنْظُرُ إلى أثَرِ الْغَسْلِ. متفق عليه.

ولمسْلمٍ: لَقَدْ كُنْتُ أَفْرُكُهُ مِنْ ثَوْبِ رسول الله صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم فَرْكاً، فَيُصَلي فِيهِ.

وفي لفظ له: لَقَدْ كُنْتُ أَحُكُّهُ يابساً بظُفْري مِنْ ثَوْبِهِ.

24. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у айтди: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам манийни (кийимларидан) ювиб намозга ўша кийимда чиқардилар, мен эса ўша ювилган жойни(нг изини) кўриб турардим. Муттафақун алайҳ. Муслим ривоятида: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кийимларидан (манийни тирноғим билан) қириб ташлардим, кейин ул зот чиқиб ўша кийимда намоз ўқирдилар. Бир ривоятда: Маний қуриганида мен уни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кийимларидан тирноғим билан қириб ташлардим.

وعن أبي السّمْحِ رضي الله عنه قال: قالَ رسول الله صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم: «يُغْسَلُ مِنْ بَوْلِ الْجَارِيَةِ، ويُرشُّ مِنْ بَوْلِ الغُلامِ» أخرجه أبو داود والنسائي، وصححه الحاكمُ.

Абу Самҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у айтди: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Гўдак қизболанинг сийдиги (теккан жой) ювилади, гўдак ўғилболаникидан бўлса сув сепилади””. Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишди, Ҳоким саҳиҳ деди.

Ҳофиз раҳимаҳуллоҳ “Булуғул-маром” китобининг “Нажосатни йўқотиш ва унинг баёни” бобида қуйидаги ҳадисни келтирди: “Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у айтди: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам манийни (кийимларидан) ювиб намозга ўша кийимда чиқардилар, ўша ювилган сув(нинг ва манийнинг изи) кийимларида қоларди.19 Бир ривоятда: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кийимларидан (манийни тирноғим билан) қириб ташлардим, кейин ул зот чиқиб ўша кийимда намоз ўқирдилар. Бир ривоятда: Маний қуриганида мен уни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кийимларидан тирноғим билан қириб ташлардим.20 Бу ҳадисда маний ҳукмининг баёни бор. Маний – инсондан шаҳват билан оқадиган сув бўлиб ундан инсон яратилади, худди Аллоҳ Таоло айтганидек:



               

Инсон нимадан яратилганига қараб кўрсин. У (эркакнинг) бели ва (аёлнинг) кўкси (суяклари) орасидан чиқадиган сувдан яратилган (Ториқ: 5-7). Бу чиқадиган сув Оиша розияллоҳу анҳо ҳадисининг барча лафзларига биноан покдир. Бу ҳадислар шуни тақозо қилади. Лекин агар у хўл бўлса, инсон уни кетгунча ювади. Чунки унинг кийимда қолишида ирганишга ўхшаш ҳиссиёт қолади. Агар у қуруқ бўлса, уни кетгунча тирноқ билан қириб ташлайди. Шу билан инсоннинг манийси пок эканлигини биламиз. Чунки уни хўллигида хунук кўриниши сабабли ювиш ёки қуруқ бўлса, қириб ташлаш ихтиёрлидир, бунда ҳеч қиси йўқ. Уламолар айтадики, инсоннинг олатидан чиқадиган нарса тўрт турли бўлади: сийдик, мазий, маний, вадий. Сийдикка келсак, у шаффоф бўлиб овқат ва ичимликнинг ортиғидир. У (орқадан чиқадиган) ахлат каби нажасдир. Унинг теккан жойи пок бўлгунича ювилади. Агар у ер бўлса, сийдик теккан жойга сув қуйиш кифоя. Агар кийим бўлса, изи кетгунича икки-уч марта ювиш кифоя. Агар идиш бўлса, изи кетгунича ювилади. Бунга (ювишга) муайян адад йўқ. Лекин кўпинча у учдан оз марта ювилганида кетмайди. Мазийга келсак, у майин суюқлик бўлиб шаҳват қўзиганидан сўнг чиқади ва киши уни(нг чиққанини) сезмайди. Яъни, агар шаҳват қўзиб сўнг совуса, киши намликни сезади. Бу намлик мазй ёки мазий деб номланади. Бу сийдик ҳам эмас, маний ҳам эмас, балки уларнинг ўртасидаги нарса. Шунинг учун у ювишнинг вожиблигида сийдик каби эмас, ҳамда покликда маний каби ҳам эмас. Балки инсоннинг (кийимни ва баданни) ишқаламасдан ва (кийимни) сиқмасдан сув қуйиб юбориши кифоя бўлади. Агар мазий чиқса, устига сувни, то мазийни сув қоплаб олгунича қуйиб юборади, чунки у нажосат сийдик ва пок маний ўртасидаги аниқ моддадир. Шунингдек у баъзи кишиларда касаллик пайтида сийдик йўлларидан доим ёки кўпинча шаҳватсиз чиқадиган нарса ҳам эмас. Чунки мазийдан олдин албатта шаҳват келади. Вадийга келсак, у сийдикдан сўнг сийдик тугаб бўлингач чиқадиган оқ суюқликдир. У сийдикнинг қолдиғи, лекин у сийдик қовуғининг суюқилигидир. Унинг ҳукми сийдик кабидир, уни ювиш вожиб. Шундай қилиб сийдик ва вадий иккаласи нажас бўлиб, уларни тўлиқ ювиш вожиб. Маний эса покдир, ундан кийимни ва баданни ювиш вожиб эмас. Мазий эса уларнинг иккаласи орасидаги енгил нажосатдир. Агар у инсонда пайдо бўлса, олатини ва икки мояги (тухум)ни ювиш вожиб бўлади.21 Бу сийдикдан кўкракдан ажрамаган кичик гўдакнинг сийдиги мустаснодир. Чунки унинг сийдиги енгил бўлиб, сув сепиш (сачратиш) кифоя бўлади. Сув сепиш – уни (кийимни) сиқмасдан устига сув қуйишдир. Бунинг далили Абу Самҳнинг ҳадисидир: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Гўдак қизболанинг сийдиги (теккан жой) ювилади, гўдак ўғилболаникидан бўлса сув сепилади”. Яна ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ ҳадис келганки, ул зот олдиларига овқат емаган гўдак ўғилболани олиб келишганида уни тиззаларига ўтказдилар. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиройли хулқлари сабабли ёш болаларга раҳмли бўлганлар. Ёш болаларга меҳр қилиб тиззаларига ўтказардилар. Ўша гўдак Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тиззаларига сийиб қўйди. Шунда ул зот сув олиб келишни буюриб унинг кетидан қуйиб юбордилар. Гўдакка эса (сийиб қўйишга) монеълик қилмадилар ҳам, уни урушмадилар ҳам, бирон нарса айтмадилар ҳам. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг энг яхши хулқлиси ва улуғ хулқ соҳиби бўлганлар. Худди Аллоҳ Таборака ва Таоло айтганидек: «Албатта сиз улуғ хулқ соҳибисиз». Шу билан аниқ бўладики, кўкракдан ажрамаган ўғилбола гўдакнинг сийдиги (катталарнинг) сийдигидан мустаснодир, чунки унга сув сепиш кифоя бўлади. Қизболага келсак, унинг сийдиги катталарнинг сийдиги кабидир: гарчи у кичик ва кўкракдан ажратилмаган бўлса ҳам ювилади. Аллоҳ тўғри йўлга бошловчидир.

وَعَنْ أَسْمَاءَ بِنْتِ أبي بكر رضي الله عنهما: أنَّ النبيَّ صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم قالَ ــــ في دَمِ الحَيْضِ يُصيبُ الثّوبَ ــــ: «تَحُتُّهُ، ثمَّ تَقْرُصُهُ بالمَاءِ، ثُمَّ تَنْضَحُهُ، ثُمَّ تُصَلي فيهِ» متفق عليه.

وعن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قالتْ خَوْلَةُ: يا رسُول الله، فإنْ لَمْ يَذْهَبِ الدَّمُ؟ قالَ: «يَكْفِيكِ الْمَاءُ، ولا يَضُرُّكِ أَثَرُهُ» أخرجه الترمذي. وسنده ضعيف.

Асмо бинт Абу Бакр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кийимга теккан ҳайз қони ҳақида: Уни (аёл чўп, тош, тирноқ билан) қириб ишқалайди, кейин сув билан ювади, кейин чайиб унда намоз ўқийверади дедилар.22 Муттафақун алайҳ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у айтди: “Хавла бинт Ясар айтди: Эй Аллоҳнинг Росули, агар қон(нинг изи) кетмаса-чи? деб сўради. Шунда ул зот: Сенга сув кифоядир, унинг изи эса сенга зарар қилмайди дедилар. Термизий келтирган, унинг санади заиф.23

Бу ҳадисни муаллиф раҳимаҳуллоҳ “Нажосатни кетказиш ва унинг баёни”бобида келтирди. Бу эса ҳайз қонидир. У нажосатми, покми? Муаллиф раҳимаҳуллоҳ Асмодан келтирган ҳадис унинг нажаслигига далолат қилади. Чунки аёл ҳайз қонини тирноқ, тош ёки шунга ўхшаш нарсалар билан қон моддаси-зотини кетгазгунича ишқалаши, кейин сув билан бармоқлари учларида ишқалаб ювиши, сўнг уни чайиб унда намоз ўқишига Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буйруқларида ҳайз қони нажас бўлиб уни намоздан олдин ювиш вожиблигига далил бор. Яна бу (ҳадисда) шунга далил борки, аёл кийими нажасланса, (ҳайз) қонини ювиб ўша кийимда намоз ўқийверади ва ҳозирги кунда баъзи аёллар қилаётгани каби намоз учун алоҳида кийим, иш учун алоҳида кийим, ҳайз учун алоҳида кийим тутишига ҳожат йўқ. Балки бир кийим (кифоя) бўлади. Агар унга нажосат тегса, ювади ва унда намоз ўқийверади, ҳеч қиси йўқ. Ушбу ҳадисда намоздан олдин нажосатни йўқотишга далил бор. Яъни, инсон аввал кийимини поклайди, сўнг намоз ўқийди, чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: Кейин унда намоз ўқийди дедилар. Кўпгина уламолар намознинг дуруст (саҳиҳ) бўлишига кийим, бадан ва (намоз ўқиладиган) жойдан нажосатни кетказиш шарт деб бу (ҳадис)ни далил қилиб келтиришган. Шунингдек, агар инсон намоз ўқиб туриб унинг кийимида, ёки баданида, ёки намоз ўқиётган жойида нажосат бўлса ва бу (жойдаги) нажосат унга тегиб турса, унинг намози дуруст бўлмаслигига (шу ҳадисни далил қилишган). Лекин агар инсон нажосат топиб уни ювишни унутса ва фақат намоз тугаганидан сўнг уни эсласа, унинг намози саҳиҳ (дуруст)дир. Шунга ўхшаб агар у (нажосатни) билмай фақат намоз тугаганидан сўнг уни билиб қолса, унинг намози саҳиҳдир, чунки Аллоҳ Таоло (мўминларнинг тилидан):

        

Эй Роббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, бизни жазолама (Бақара: 286), деган. Бу эса хатодир. Агар у намоз вақтида (нажосат борлигини) эсласа ёки билиб қолса, агар имкон бўлса, нажосат бўлган нарсани ечиб ташлайди ва намозини давом эттиради. Агар имкон бўлмаса, намозини бузиб, нажосатни ювиб янгитдан намоз ўқийди. Бунинг мисоли, агар бир киши намозга киришиб, шалварида нажосат борлиги эсига тушса, биз айтамизки, шалварни еч ва намозинги давом эттир, ҳеч қиси йўқ.24 Ёки у рўмолида нажосат борлигини эслади.25 Айтамизки: рўмолингни еч ва намозингни давом эттир, ҳеч қиси йўқ. Бунинг далили шуки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳоблари билан бир куни намоз ўқиётганларида оёқ кийимларини ечдилар. Саҳобалар ҳам оёқ кийимларини ечишди. Ул зот намозни тугатганларидан сўнг улардан: Сизларга нима бўлдики, оёқ кийимларингизни ечдингизлар? деб сўрадилар. Улар: Сиз оёқ кийимингизни ечганингизни кўриб биз ҳам ечдик дейишди. Улар, оёқ кийимда намоз ўқишнинг жоизлиги мансух бўлди ёки бошқа сабаб бўлди, деб ўйлашди. Муҳими, улар Росул соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишди.26 Шунда Ул зот уларга айтдилар: Менга ҳозир Жибрил келиб оёқ кийимда зиён (ифлослик, нажосат) борлигини айтди ва мен уни ечдим. Бу эса инсон нажосатни намоз ичида билиб қолса ва нажосат бор нарсани олиб ташлаб намозини давом эттиришга имкони бўлса, шундай қилишига далил бўлади. Шунга ўхшаб намозга кириб бўлганидан сўнг нажосат борлигини эсласа, нажосат теккан нарсани олиб ташлайди-да, намозини давом эттиради. Лекин нажосат кийимида бўлса-ю унда бошқа кийим бўлмай нажосат борлиги намозда эсига тушса, шунда албатта намозини тўхтатади. Чунки кийимини ечишга имкон йўқ, ечса яланғоч қолади. Шунда айтамизки, намозингни тўхтат, кийимингни юв ва янгитдан намозингни бошла.

Абу Ҳурайранинг Хавладан бўлган ҳадисга келсак, у айтдики: Эй Аллоҳнинг Элчиси, агар қон (изи) кетмаса-чи? Ул зот жавоб бердиларки: Сенга сув етарлидир, унинг изи эса сенга зарар қилмайди. Бу ҳадис муаллиф айтганидек заифдир.27 Лекин унинг маъноси саҳиҳ. Яъни, агар инсон қонни ювса, сув билан ювишнинг охирида унинг ранги қолса, бу ранг зарар қилмайди. Чунки нажосат йўқолди. Мақсад эса рангни эмас нажосатни йўқотиш эди. Аллоҳ тўғри йўлга бошловчидир.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет